1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, тижорат банклари, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов интизомига риоя қилиш учун жавобгарлигини ошириш, ўзаро қарзларни қисқартиришни таъминлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПФ-5189-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
республика истеъмолчиларига маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмининг камида 15 фоизига олдиндан ҳақ тўланган ҳолдагина юклаб жўнатсинлар, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сонли «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 4 июлдаги ПФ-3274-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 92-модда)
харидорларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлганда, экспортга маҳсулот етказиб бериш (хизмат кўрсатиш) юзасидан контрактлар тузсинлар ва уларни бажарсинлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати олингани тўғрисида ваколатли банкнинг тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда товар-моддий бойликларнинг республикадан ташқарига чиқарилишига йўл қўймасин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 1996 йил 1 февралдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби тизимига корхона ва ташкилотлар балансларида тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ажратиб кўрсатиш жорий этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 24 январь,
ПФ-1363-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-2-сон, 6-модда; 2003 й., 6-7-сон, 92-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 257-модда)