1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.02.00 Импорт ва экспортни чегаралаш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЕРИ ХОМ АШЁСИНИ РЕСПУБЛИКАДАН ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республика корхоналарини тери хом ашёси билан таъминлаш мақсадида:
1. Экспорт қилиш (жумладан МДҲ мамлакатларига олиб чиқиб кетиш) тақиқланган, 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармон билан тасдиқланган (6-илова) буюмлар ва маҳсулотлар Рўйхатига «Тери хом ашёси (ностандартидан ташқари)» маҳсулот тури киритилсин.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзистиқболстат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мазкур тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.