1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 16 апрель,
ПФ-1988-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари
рўйхати
1. «Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 декабрдаги ПФ-1023-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзгартиришлар киритиладиган фармонлари
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонига қисман ўзгартиш киритиш ҳақида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармонига илованинг 7-банди олиб ташлансин.