toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2457]
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 148-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ–2612-сон «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ГАНИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
9-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
24-сон
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
12-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
2013-22-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 март,
01-02/19-28-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 27 мартдаги 9, 24, 12, 2013-22, 01-02/19-28-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 148-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ–2612-сон «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
чет элдаги ташкилот — хорижий мамлакатларда юридик шахс сифатида ёки таъсис этилган давлат қонунчилигида назарда тутилган бошқа шаклда таъсис этилган ташкилот, шу жумладан савдо уйи, ваколатхона, филиал, ташкилот;
таъсисчи — Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс;
чет элда ташкилот ташкил этиш — таъсисчи томонидан чет элдаги ташкилотни ташкил этиш ёки чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
2. Таъсисчилар ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида, ташкил этилаётган давлат ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, чет элда ташкилотлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.
3. Таъсисчилар чет элдаги ташкилотни таъсисчининг таъсис ҳужжатларига асосан, ваколатига чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш кирадиган бошқарув органи қарорига асосан ташкил этишади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, таъсисчи чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)даги ўз улушини товарлар билан шакллантиришда, божхона органларига чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида қарор тақдим этган ҳолда, товарларни чет элдаги ташкилот устав фонди (капитали)даги ўз улушини шакллантириш ҳисобига «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимига расмийлаштиради (товарларни олиб ўтишнинг хусусиятлари «товарларни инвестиция сифатида олиб чиқиш» сифатида кўрсатилади).
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 30 июлдаги 21, 76, 13, 2014-30, 01-02/19-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2457-1, 07.08.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 413-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 30 июлдаги 21, 76, 13, 2014-30, 01-02/19-11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2457-1, 07.08.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 413-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 30 июлдаги 21, 76, 13, 2014-30, 01-02/19-11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2457-1, 07.08.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 413-модда)
4. Таъсисчи чет элдаги ташкилотни ташкил этиш давлати қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш давлатининг рўйхатдан ўтказувчи органида давлат рўйхатидан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат мулкчилик шаклидаги юридик шахслар томонидан чет элда корхоналар ташкил этиш, устав фондида иштирок этиш, қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини келишиш ҳамда чет элдаги давлат мулкини сақланиши ва уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1488, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 195-модда) мувофиқ давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда чет элда ташкилот ташкил этиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
2-боб. Чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида хабардор этиш
6. Чет элдаги ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин таъсисчи бир ой ичида ваколатли органни ушбу ҳақида чет элда ташкил этилган ташкилотнинг тасдиқланган, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги аккредитациядан ўтган жойи бўйича дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан легализация қилинган таъсис ҳужжатларини тегишли таржимаси билан бирга юборган ҳолда хабардор қилади.
Легализация, агар:
ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, бир аҳдлашувчи томоннинг ҳудудида махсус муассаса ёки ваколатли шахс томонидан тайёрланган ёки гувоҳлантирилган, уларнинг ваколати доирасида ва белгиланган шаклда ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлса, бошқа аҳдлашувчи томоннинг бирон-бир махсус гувоҳлантиришсиз қабул қилиниши белгиланган бўлса, талаб этилмайди.
7. Ваколатли орган чет элдаги ташкилотнинг тақдим этилган таъсис ҳужжатлари асосида таъсисчилар томонидан ташкил этилган чет элдаги ташкилотлар реестрини шакллантиради ва юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай, ваколатли органга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда чет элдаги ташкилотлар манзилига товарлар жўнатган таъсисчилар тўғрисида маълумотни тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ваколатли орган ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмай, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси чет элда ташкилотлар ташкил этилганлиги тўғрисида хабар юборган таъсисчилар рўйхатини (зарур бўлганда — электрон шаклда) тақдим этади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ваколатли органдан таъсисчилар рўйхатини олган кундан эътиборан уч иш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига рўйхатда кўрсатилган таъсисчиларнинг бюджет олдида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани (зарур бўлганда — электрон шаклда) тақдим этади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
10. Давлат божхона хизмати органлари ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан устав фонди (капитали)ни шакллантириш ҳисобига олиб чиқилган товарларни «экспорт» божхона режимига қайта расмийлаштирадилар.
11. Қайта расмийлаштириш жараёнидан сўнг таъсисчи чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)ни шакллантириш учун юборилган товарларни қайтариш мажбуриятидан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Чет элдаги ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, у қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, шунингдек чет элдаги ташкилотнинг таъсисчилари, шу жумладан хорижий таъсисчилари ўзгарганда таъсисчи бир ой ичида ваколатли органни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган тегишли ҳужжатларни юборган ҳолда хабардор этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 30 июлдаги 21, 76, 13, 2014-30, 01-02/19-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2457-1, 07.08.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 413-модда)
3-боб. Якуний қоидалар
13. Таъсисчилар ваколатли органга чет элдаги ташкилотнинг у ташкил этилаётган давлатдаги рўйхатдан ўтказиш ва унинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тартиби тўғрисида маълумот олиш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 25 март
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ваколатли органга тақдим этиладиган чет элдаги ташкилотлар
‎манзилига товарлар жўнатган таъсисчилар тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

‎‎(20__ й. ________________ — ________________ даври учун)

№‎ Таъсисчи (экспорт қилувчи)‎ Таъсисчининг (экспорт қилувчи)
‎СТИРи‎
Чет элдаги ташкилот номи‎ Импорт қилувчининг давлати‎ Контракт санаси‎ Контракт рақами‎ Товар номи‎ Устав фонди (капитали) ҳисобига‎ ТИФ ТН коди‎ Ўлчов бирлиги‎ Сони ‎ Қиймати (АҚШ долларида)‎ Божхона юк декларацияси маълумот рақами‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хабарнома рақами‎ Чет элдаги ташкилот манзилига ушбу таъсисчи томонидан охирги марта товарни жўнатиш санаси ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 267-модда; 2014 й., 32-сон, 413-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)