toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
ДАВЛАТ МУЛКЧИЛИК ШАКЛИДАГИ ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЧЕТ ЭЛДА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ, УСТАВ ФОНДИДА ИШТИРОК ЭТИШ, ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА КОРХОНАЛАРНИ ТУГАТИШ, ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ СОТИБ ОЛИШ ВА ТАСАРРУФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИНИ КЕЛИШИШ ҲАМДА ЧЕТ ЭЛДАГИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ САҚЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАЛИ БОШҚАРИЛИШИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 июлда 1488-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 йил, 7-сон, 67-бет)ни бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги қарор қилади:
1. Чет элларда корхоналар ташкил этиш (таъсисчи сифатида қатнашиш), қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини келишиш ҳамда чет эллардаги давлат мулкини сақланиши ва уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 июнь,
01/06-18/02-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги раиси Н. НАЖИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 июнь,
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 195-модда)