1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 36-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 65-18-сон қарорига 6-илованинг 3-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 9 август,
189-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Палата деб аталади) аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
чет элдаги корхоналар — Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда таъсис этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан), корхоналар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
экспортчилар — товарларни хорижий мамлакатлардаги ўзлари таъсис этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган, товарларни Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
3. Экспортчилар томонидан товарларни чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиш экспортнинг божхона режимида:
консигнация шартномалари (контрактлар)ва шартномаларнинг бошқа шакллари асосида — ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома тақдим этмасдан;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
контрактсиз асосда (товарлар намуналари, чет элдаги корхоналар номига ўз эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган мол-мулклар) қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Бунда олиб чиқилган товарлар ҳисоби божхона органлари томонидан юкнинг божхона декларацияси асосида юритилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
экспортчининг ўз маҳсулотлари устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улушига тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ ёки «Ўрта Осиё Транс» АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
7. Экспортчининг илгари амалга оширилган экспортга етказиб беришлар бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда ёки сотилмаган товар (тез бузиладиган товарлардан ташқари) тегишли муддатларда қайтариб олиб келинмаганда божхона органлари кейинги экспорт шартномалари (контрактлари) бўйича товарларнинг четга олиб чиқилишини рад этишга ҳақлидир.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
Консигнация шартларида кейинги экспортга етказиб беришлар фақат ушбу қарз тўлангандан кейин амалга ошириш мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушиши Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилинади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонунчиликка мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг иккинчи хат боши «(савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари)» сўзларидан кейин «шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига» сўзлари билан тўлдирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)