1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2414]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2772, 30.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сонли «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 495-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 437-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 декабрь,
86-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 17 декабрдаги 86-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ–594-сонли «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бюджетдан маблағ олувчилар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал қурилиш буюртмачилари;
капитал қурилиш буюртмачилари — марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларини бошқариш ва техник кузатув функцияларини амалга оширувчи ваколатли органлар, шунингдек ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган ягона буюртмачи хизмати;
марказлаштирилган манбалар — Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинган маблағлар;
Захира жамғармаси маблағлари — бюджетни тузишда ҳисобга олиб бўлмайдиган, йил мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни молиялаштириш (тўлаш)га йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари;
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари — бюджетдан маблағ олувчилар ихтиёрига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига келиб тушаётган маблағлар;
шахсий ғазна ҳисобварақлар — тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, шу жумладан капитал қурилиш буюртмачилари учун молия органлари томонидан очиладиган бюджет, шунингдек Захира жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича маблағлар ҳаракати билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган аналитик ҳисоблар регистри;
ғазначилик бўлинмалари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий ғазначилик бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари;
қурилишнинг титул рўйхати — қурилишнинг бутун даври учун капитал қўйилмалар ҳажми ва уларнинг харажат йўналишлари ҳамда техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган, ҳар бир объект кесимида тузиладиган молиявий ҳужжат;
қурилишнинг манзилли рўйхати — капитал қурилиш буюртмачилари томонидан ҳар йили тузиладиган ва белгиланган тартибда ажратилган пул маблағлари лимити доирасида тасдиқланадиган объектлар рўйхатини ҳамда ишлар ҳажми ва фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларни ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат;
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси — қурилишнинг бюджет таснифи кўрсаткичлари асосида капитал қўйилмалар лимитлари, уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳамда бюджет харажатларининг ойлар ёйилмасида ҳар бир қуриладиган объектлар кесимида буюртмачи томонидан тузиладиган, тасдиқланадиган ва тегишли молия органи билан ўрнатилган тартибда келишиладиган молиявий ҳужжат;
харажатлар тўлови рухсатномаси (кейинги ўринларда — ХТР деб юритилади) — кўрсатилган вақт давридан бошлаб, унинг доирасида бюджетдан маблағ олувчи юридик мажбуриятни қабул қилиши мумкин бўлган, ғазначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ олувчига бериладиган, бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи ҳужжат;
юридик мажбурият — бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар, контрактлар, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асосида иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари;
молиявий мажбурият — бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига тегишли маблағларни ўтказиб бериш мажбуриятини юкловчи тўлов ҳужжатлари, жумладан, суд ҳужжатлари асосида бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари.
2. Бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармалари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
маҳаллий бюджетлар бўйича — тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
II боб. Шахсий ғазна ҳисобварақлар.
1-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг тузилиши
3. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш бўйича операциялар ҳисобини юритиш мақсадида Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади.
4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет шахсий ғазна ҳисобварақларда қуйидагилар ҳисоби юритилади:
бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган ва унинг фаолиятини юритишни таъминлаш ва марказлашган тадбирларини амалга ошириш учун режали бюджет ажратмалари;
юридик шахс бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;
Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар;
юридик ва молиявий мажбуриятлар;
ХТР;
касса харажатлари.
5. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларда қуйидагилар ҳисоби юритилади:
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган режали бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланишининг чекланмаган турлари бундан мустасно;
келиб тушган бюджетдан ташқари тушумлари;
юридик ва молиявий мажбуриятлар;
касса харажатлари.
6. Шахсий ғазна ҳисобварақлар белгиланган мақсадига кўра мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шахсий ғазна ҳисобварақларининг турлари бўйича очилади.
7. Шахсий ғазна ҳисобварақлар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида қайд этилади.
8. Ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағига тегишли уникал рақам берилади.
9. Бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ғазна ҳисобварағи йигирма етти уникал рақамдан иборат бўлиб:
1 дан 6 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига мувофиқ маблағлар манбааси коди ва бюджет даражаси;
7 дан 9 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;
10 дан 14 гача бўлган рақамлар — тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;
15 дан 24 гача бўлган рақамлар — бюджетдан маблағ олувчилар бўйича Бюджет таснифининг тегишли кўрсаткичлари коди, бунда:
15 дан 21 гача бўлган рақамлар — Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;
22 дан 24 гача бўлган рақамлар — Ташкилий таснифнинг тегишли коди;
25 дан 27 гача бўлган рақамлар — бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақами.
10. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг учта рақамдан иборат шахсий ғазна ҳисобварағининг уникал рақами автоматик тарзда Давлат бюджетининг ғазна ижроси дастурий мажмуаси орқали берилади ва тегишли молия органи томонидан ҳар бир бюджет бўйича алоҳида 001 дан 999 гача рақамлардан фойдаланган ҳолда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналига қайд этилади.
2-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларни очиш ва ёпиш
11. Бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:
а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризаси.
Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;
б) харажатлар сметаси.
Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади;
в) капитал қурилиш буюртмачилари учун капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, шу жумладан лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати.
12. Захира жамғармаси маблағлари учун шахсий ғазна ҳисобварақлар ушбу жамғарманинг тегишли маблағлари бўйича ҳар бир харажатлар сметаси бўйича алоҳида очилади.
13. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:
а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризаси.
Агар бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;
б) лимитланган бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва харажатлари бўйича (тушуми ва харажат йўналиши лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлар бундан мустасно) харажатлар сметаси.
Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар очилади.
14. Шахсий ғазна ҳисобварақлар бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 11 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органлари томонидан очилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, ушбу ҳужжатлар шахсий ғазна ҳисобварақларни очмасдан қайта ишлаш ёки камчиликларни бартараф этиш учун бюджетдан маблағ олувчига юқорида белгиланган икки иш куни ичида қайтарилади.
15. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва белгиланган тартибда молия органида сақланади.
16. Молия органлари шахсий ғазна ҳисобварақлар очилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварақ очилганлиги тўғрисида хабар берадилар. Ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчилар молия органлари томонидан хабардор этилгандан кейин икки иш куни ичида улар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар реквизитларини тегишли давлат солиқ органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.
17. Бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилиши ва унинг бўйсунишининг ўзгариши ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда шахсий номи ўзгарганда, бюджетдан маблағ олувчи ваколатли давлат органидан янги шахсий ном олганидан сўнг, бир иш куни давомида бу ҳақда тегишли молия органини ёзма равишда хабардор қилади.
Ёзма хабарнома асосида молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчининг номи ўзгарганлиги муносабати билан унинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.
18. Бюджетдан маблағ олувчининг бирлашиши, бўлиниши, ажралиб чиқиши, ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этилишида, янгидан вужудга келган бюджетдан маблағ олувчи учун давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайтадан ташкил этилганда эса, бюджетдан маблағ олувчининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда молия органига шахсий ғазна ҳисобварақларни ёпиш учун ариза тақдим этади.
19. Бюджетдан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари ушбу жараён бошланган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органига юқори турувчи ташкилот ёки ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
20. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини уларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлари, тугатиш комиссияси иш фаолиятининг тугатилиши, бюджетдан маблағ олувчининг бошқа ғазначилик бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиши муносабати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда молия органи томонидан ёпиш мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги аризага асосан амалга оширилади. Шахсий ғазна ҳисобварақларнинг ёпилиши Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида рўйхатга олинади.
21. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга янги шахсий ғазна ҳисобварақларни очиш қайта ташкил этиш жараёни тугаллангандан сўнг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчининг турган бюджет даражаси ўзгарганда ва бир ғазначилик бўлинмасидан бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда, мазкур Қоидаларнинг 11, 12 ва 13-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларни юритиш
22. Молия органининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:
а) бюджет маблағлари бўйича:
бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларига, шунингдек капитал қурилиш харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгаришлар;
б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар ва уларнинг йўналиши чекланмайдиган харажатлар турлари бундан мустасно;
харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.
23. Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:
24. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг мурожаатига кўра уларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уларга ушбу шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмаларни мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.
Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар «Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими» дастурий мажмуасига уланганидан сўнг, шунингдек ушбу дастурий мажмуа билан «Давлат бюджетининг ғазна ижроси» дастурий мажмуи ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви таъминланганидан сўнг бюджетдан маблағ олувчилар шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларни электрон кўринишда «Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими» дастурий мажмуасидан оладилар.
III боб. Якуний қоидалар
25. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шахсий ғазна ҳисобварақлар очиш, қайта рўйхатга олиш ва ёпиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим этилганлиги, ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги учун бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.
26. Шахсий ғазна ҳисобварақларнинг ўз вақтида очилиши, қайта рўйхатга олиниши, ёпилиши ва тегишли маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши бўйича молия органларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
27. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
28. Бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмаларни ўз вақтида тақдим этилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварақларининг ТУРЛАРИ
Т/р
Маблағлар манбаси
Харажатлар ёйилмаси
Вақтинчалик харажатлар сметаси
Доимий харажатлар сметаси
Юридик мажбуриятлар
Тушум
ХТР
100% ХТР
I ва II гуруҳ харажатлари бўйича сўровнома
Тўлов ҳужжатлари
Бир сатрда харажатлар
Маълумотнома
Шахсий ғазна ҳисоб варағи тури
Давлат бюджети
1.
1000
Давлат бюджети (бюджет ташкилотлари учун)
+
+
+
+
-
+
+
+
+
-
-
1
2.
1000
Давлат бюджети (бир сатрда молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун)
Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови
-
-
+
+
+
-
-
+
+
-
-
2
30.
4 016
Бошқа маблағлар бўйича депозитлар
-
-
+
+
+
-
-
+
+
-
-
2
31.
4 028
Божхона тўловларини тўлашдан тушган тушумлар
-
-
-
-
+
-
-
-
+
-
-
11
32.
4 999
Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари
-
-
+
+
+
-
-
+
+
-
-
2
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Шахсий ғазна ҳисобварақ очилган/ёпилган сана
Бюджетдан маблағ олувчининг номланиши
Бюджетдан маблағ олувчининг номланиши
Ташкилий тасниф коди
Шахсий ғазна ҳисобварақ рақами
Изоҳ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Изоҳ: ушбу ариза шакли, шунингдек юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ҳам тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларига 6-ИЛОВА
Бюджетдан маблағ олувчининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан