1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигини негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
2. Ғазначилик зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
9.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан, тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазна ҳисобварағида бўлган Давлат бюджети маблағларини бошқариш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш;
Ғазначиликнинг, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига тўлаш учун қабул қилинган, Давлат харидлари ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича ахборот базасини ташкил этиш ва мунтазам янгилаб бориш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
давлат харидлари жараёни устидан мониторинг олиб бориш;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари (кредитлари)ни қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютасидаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ҳамда бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирига, зарур ҳолларда, Ғазначиликнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари тузилмасига Ғазначилик ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
Ғазначилик раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Ғазначилик ходимларига иқтисодиёт ва молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари татбиқ этилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
Ғазначилик марказий аппарати ходимлари тиббий ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
ўн кун муддатда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
икки ҳафта муддатда — иқтисодиёт ва молия органлари, шунингдек, бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими фаолият юритиши шароитларида ишлашга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
икки ҳафта муддатда — ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур бинолар, компьютерлар, ташкилий техника ва бошқа анжомлар билан таъминлаш, шунингдек, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
икки ой муддатда — Давлат бюджети ғазна ижроси тизимининг жорий этилиши муносабати билан муайян вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни молиявий таъминлаш хусусиятига қараб бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш ва 25 фоизгача қисқартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг қарз маблағларини жалб этган ҳолда Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисоб рақамига жамлаш ва ундан харажатлар тўловини амалга ошириш имконини берувчи Давлат бюджети ғазна ижросининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини қабул қилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради;
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
ташкилотлар номидан ва уларнинг топшириғига кўра ғазначилик томонидан тўловларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчи банкларга воситачилик ҳақларини ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда тўлаш уларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда белгиланган тартибда республиканинг барча шаҳар ва туманларини қамраб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимининг маълумотлар тармоғини ташкил этиш учун ер усти рақамли алоқа каналларини бериш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
8. Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасини бажариш функциялари ғазначиликка берилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бюджет маблағлари олувчиларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган банк ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий меъёрий ҳужжатларнинг мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)