ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2011 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ ПФ-4377-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2284]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 18 июлдаги 52-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2380, 20.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 43-44-сон, 462-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 19 июлдаги 42-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2246, 2011 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 29-сон, 311-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 ноябрь,
71-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 18 ноябрдаги 71-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2011 йилнинг 1 декабридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 75 510 сўм.
2. 2011 йил 1 декабрдан кейин якка тартибдаги коэффициентлар (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2011 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (62 920 сўм х 8 = 503 360 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 503 360 сўм (62 920 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Қонуннинг 7- ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (62 920 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори
Сўмларда:
01.01.1973 йилдан
70,00
01.01.1992 йилдан
350,00
01.03.1992 йилдан
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00
01.04.1992 йилдан
550,00
01.07.1992 йилдан
1000,00
01.09.1992 йилдан
1250,00
01.10.1992 йилдан
2000,00
01.01.1993 йилдан
2500,00
01.04.1993 йилдан
3000,00
01.06.1993 йилдан
7500,00
01.07.1993 йилдан
11250,00
01.09.1993 йилдан
13500,00
01.11.1993 йилдан
16200,00
Сўм-купонларда:
01.12.1993 йилдан
24300,00
01.01.1994 йилдан
30000,00
01.03.1994 йилдан
45000,00
01.06.1994 йилдан
70000,00
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):
01.07.1994 йилдан
70,00
01.08.1994 йилдан
100,00
01.03.1995 йилдан
150,00
01.09.1995 йилдан
250,00
01.04.1996 йилдан
400,00
01.09.1996 йилдан
550,00
01.12.1996 йилдан
600,00
01.07.1997 йилдан
750,00
01.07.1998 йилдан
1100,00
01.01.1999 йилдан
1320,00
01.08.1999 йилдан
1750,00
01.08.2000 йилдан
2450,00
01.08.2001 йилдан
3430,00
01.04.2002 йилдан
3945,00
01.08.2002 йилдан
4535,00
01.05.2003 йилдан
5440,00
01.08.2004 йилдан
6530,00
01.05.2005 йилдан
7835,00
01.10.2005 йилдан
9400,00
01.07.2006 йилдан
10800,00
01.11.2006 йилдан
12420,00
01.08.2007 йилдан
15525,00
01.11.2007 йилдан
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17077,50
01.12.2007 йилдан
18630,00
01.04.2008 йилдан
20865,00
01.09.2008 йилдан
25040,00
01.11.2008 йилдан
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26540,00
01.12.2008 йилдан
28040,00
01.08.2009 йилдан
33645,00
01.12.2009 йилдан
37680,00
01.08.2010 йилдан
45215,00
01.12.2010 йилдан
49735,00
01.08.2011 йилдан
57200,00
01.12.2011 йилдан
62920,00
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 495-модда)