1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2011 ЙИЛ 7 ИЮЛДАГИ ПФ-4332-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2246]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 18 ноябрдаги 71-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2284, 30.11.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 100-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2158, 2010 йил 20 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 47-сон, 441-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 июль,
42-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 19 июлдаги 42-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2011 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 68 645 сўм.
2. 2011 йил 1 августгача тайинланган ва 2011 йил 1 августдан кейин янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ йиллар ва ойлар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (57 200 сўм х 8 = 457 600 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Янги тузатувчи коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз ҳиссаси 457 600 сўм (57 200 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Қонуннинг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (57 200 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 19 июль
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
2011 йил 1 августдан пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
Даврлар
Коэффициентлар
Даврлар
Коэффициентлар
1971 йилга қадар
2130,375
1994 йил 1 сентябрдан
745,9245
1971 йил
2076,21
1994 йил 1 ноябрдан
578,7605
1972 йил
2024,46
1995 йил 1 январдан
578,7605
1973 йил
1959,8185
1995 йил 1 мартдан
292,859
1974 йил
1828,27
1995 йил 1 сентябрдан
225,446
1975 йил
1788,135
1996 йил 1 январдан
225,446
1976 йил
1749,84
1996 йил 1 апрелдан
167,6447
1977 йил
1701,195
1996 йил 1 сентябрдан
116,93085
1978 йил
1644,04
1997 йил 1 январдан
116,93085
1979 йил
1611,725
1997 йил 1 июлдан
81,3579
1980 йил
1570,325
1998 йил 1 январдан
81,3579
1981 йил
1540,7585
1998 йил 1 июлдан
59,1261
1982 йил
1540,6435
1999 йил 1 январдан
48,42995
1983 йил
1512,25
1999 йил 1 августдан
37,73495
1984 йил
1512,02
2000 йил 1 августдан
24,6238
1985 йил
1493,735
2001 йил 1 августдан
17,5812
1986 йил
1475,864
2002 йил 1 апрелдан
15,29845
1987 йил
1440,835
2002 йил 1 августдан
13,27905
1988 йил
1346,075
2003 йил 1 майдан
11,08025
1989 йил
1262,677
2004 йил 1 августдан
8,52035
1990 йил
1139,5005
2005 йил 1 майдан
7,09033
1991 йил
786,186
2005 йил 1 октябрдан
5,91261
1992 йил 1 январдан
232,415
2006 йил 1 июлдан
4,92718
1992 йил 1 июлдан
108,6405
2006 йил 1 ноябрдан
4,1101
1992 йил 1 октябрдан
52,15595
2007 йил 1 августдан
3,28072
1993 йил 1 январдан
38,4905
2007 йил 1 ноябрдан
2,98034
1993 йил 1 апрелдан
27,5195
2007 йил 1 декабрдан
2,73999
1993 йил 1 июндан
11,77715
2008 йил 1 апрелдан
2,42765
1993 йил 1 июлдан
7,45085
2008 йил 1 сентябрдан
2,01894
1993 йил 1 сентябрдан
5,64823
2008 йил 1 ноябрдан
1,9228
1993 йил 1 ноябрдан
3,48508
2008 йил 1 декабрдан
1,8147
1994 йил 1 январдан
2,6197
2009 йил 1 августдан
1,45406
1994 йил 1 мартдан
1,57424
2009 йил 1 декабрдан
1,37
1994 йил 1 июндан
1,05398
2010 йил 1 августдан
1,20175
1994 йил 1 июлдан
1046,7185
2010 йил 1 декабрдан
1,15
1994 йил 1 августдан
858,015
2011 йил 1 августдан
1,0
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 29-сон, 311-модда)