1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.09.00 Европа иттифоқи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ҲУКУМАТГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Келажак авлоднинг саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ва меҳнат жамоалари, саноат корхоналари, жамоат ташкилотлари, бир қанча хорижий компаниялар ва фирмаларнинг кўпдан-кўп мурожаатларини эътиборга олиб:
1. Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур жамғармани рўйхатдан ўтказиш ва унинг фаолият тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланади.
Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар «Соғлом авлод учун» жамғармасининг фаолиятига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.
Барча вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида жамғарманинг филиаллари ва бўлинмаларини очиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
3. Қуйидагилар:
— туғуруққа ёрдам ва болалар муассасаларининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлашга, янги, самарали даволаш воситалари билан таъминлашга;
— жамоатчилик ва давлат тузилмаларининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда келажак авлод наслини яхшилашга қаратилган куч-ғайратларини мувофиқлаштиришга кенг кўламда кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.
4. «Соғлом авлод учун» жамғармасининг юксак ижтимоий мақоми ва нуфузи таъминлансин. «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотлаш чоғида жамғарма бошқаруви тақдимномаларнинг ҳал қилувчи аҳамияти эътироф этилсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида «Соғлом авлод учун» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилсин ва жамғарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди тўғрисидаги низом.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 23 апрель,
ПФ-596-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 4-сон, 177-модда)