1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини тузиш тўғрисида» 1993 йил 23 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 74-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Соғлом авлод учун» жамғармасининг ишини ташкил этишда фаол иштирок этсин. Шу йил 1 июлга қадар Жамғарма ҳамда унинг республика барча минтақаларидаги филиалларини ташкил этишда хамда уларнинг фаолиятида вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари, педиатрия илмий-тадқиқот институти, акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтининг иштирокига доир таклифларни ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
5. «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1 миллиард сўм ажратилсин. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Жамғарманинг Устав вазифаларини бажаришга доир фаолиятига молиявий ва амалий ёрдам берсинлар. Бу иш ҳар бир раҳбар ва ижрочининг ватанпарварлик бурчи деб ҳисоблансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар]
7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ўз Устав мақсадлари ва вазифаларига қатъий мос келадиган фаолият йўналишлари бўйича:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
солиқлар, давлат божи, божхона божлари ҳамда давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа тўловларни тўлашдан озод этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро алоқаларни амалга оширишда, хориждаги шундай жамғармалар ва бошқа турдош ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда, ЮНИСЕФ, Қизил Хоч, БМТ миссияси ва бошқа халқаро ваколатхоналар билан битимлар тузишда «Соғлом авлод учун» жамғармасига ҳар томонлама ёрдам берсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 74-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
10. «Тошкентшаҳартранскорхона» уюшмаси Жамғарма маъмуриятини шартнома асосида хизмат автотранспорти билан таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса Жамғармани унинг буюртманомасига биноан шаҳар ва ҳукумат алоқа воситаси билан таъминласин.
11. «Ўзшартномасавдо» ва республиканинг бошқа ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари «Соғлом авлод учун» жамғармасига зарур инвентарь ва мебель ажратиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.
12. Оммавий ахборот воситалари «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия Жамғармаси фаолиятини кенг ёритсин, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги ижобий тажрибани тарғиб қилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.