toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4117-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда замонавий халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралда қабул қилинган ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хўжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) оммавий ахборот воситаларида (матбуот, телевидение, радиоэшиттириш) фуқаролар ўртасида мазкур Фармоннинг асосий қоидаларини кенг тарғиб қилиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувлар тайёрлашни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Э. Ғаниев) белгиланган тартибда хорижий давлатлар ҳукуматларини, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотини ва Халқаро стандартлаштириш ташкилотини Ўзбекистонда миллий паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 январь,
ПФ-4262-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (кейинги ўринларда — паспорт) — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқловчи, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
персоналлаштириш — паспорт эгасининг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини паспорт бланкасига киритиш;
верификация — паспортга киритилган биометрик параметрларнинг паспорт эгасининг биометрик параметрлари билан мослигини машина ёрдамида текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси — Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги бекор қилинган ҳамда хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетишга доир рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
хорижда вақтинча бўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, хорижга чиқиб, вақтинча у ерда бўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
консуллик муассасаси — Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатда таъсис этиладиган бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консулхонаси ва консуллик агентлиги;
консуллик рўйхати — тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;
доимий консуллик рўйхати — доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайддан ўтказиш;
вақтинча консуллик рўйхати — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, хорижда вақтинча бўладиган, хорижга вақтинча чиқиш рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;
консуллик округи — консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотларни йиғиш пункти — паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига топшириш ҳамда фуқароларга биометрик параметрларга эга паспортлар бериш бўйича вазифаларни бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари.
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
3. Паспорт у берилган кундан бошлаб 10 йил давомида амалда бўлади ва 2030 йил 31 декабргача Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.
4. Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.
5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган фуқароларнинг паспортлари мудофаа ишлари бўлимлари томонидан олиб қўйилади ва хизмат тугагунича сақланади. Муддатли ҳарбий хизмат тугагач мудофаа ишлари бўлимлари бир ой муддат ичида фуқароларга олиб қўйилган паспортларини қайтаришлари шарт.
Контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг паспортлари ҳарбий қисмларнинг ва олий ҳарбий-таълим муассасаларининг кадрлар бўлимлари томонидан олиб қўйилиб, штабларда сақланади.
Ҳарбий хизматчиларнинг вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида сақланаётган паспортлари амал қилиш муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.
6. Паспорт бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилган бўлиши лозим:
паспортни берган давлатнинг номи;
ҳужжатнинг номи;
ҳужжатнинг тури;
паспортни берган давлатнинг коди;
паспортнинг рақами;
фамилияси, исми, отасининг исми;
миллати;
фуқаролиги;
туғилган санаси;
туғилган жойи;
жинси;
берилган санаси;
ким томонидан берилгани;
персоналлаштирувчи идора;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
эгасининг рақамли сурати;
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
7. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:
паспорт эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
эгасининг рақамли сурати;
қўл бармоқ излари.
8. Фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.
9. Паспортга:
ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;
никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги;
хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги;
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Паспортда эгасининг имзоси бўлиши лозим.
Фуқароларнинг розилигига кўра уларнинг паспортларига паспорт эгасининг қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
10. Паспортга:
ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан — хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
мудофаа ишлари бўлимлари томонидан — ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;
чегара назорати бўлинмалари томонидан — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идоралари томонидан — никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги;
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан — қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) ҳақидаги;
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан — консуллик рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги қайдлар киритилади.
Паспортга ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувлар ва қайдларни киритиш тақиқланади.
2-боб. Паспортни алмаштириш тартиби
11. Паспорт қуйидаги ҳолларда ID-картага алмаштирилади:
паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;
фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
суд ажрими билан паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда;
паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
паспорт йўқотиб қўйилганида.
Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.
Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг паспорти бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
12. Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим.
13. Вафот этган шахснинг паспорти мавжуд бўлган тақдирда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ҳужжатни йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
Хорижда вафот этган фуқаронинг паспорти Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборади.
14. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига юборилади.
Шахс ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида, унга паспорти терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.
Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.
15. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани аломатлари аниқланган, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспортлар тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари томонидан олиб қўйилиши мумкин.
16. Ушбу Низомнинг 5 ва 12 — 15-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, фуқаролардан паспортларини олиб қўйиш тақиқланади.
17. Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.
Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим, унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда янги ID-карта расмийлаштириб берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом.
Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортини йўқотган, паспорти яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этадилар.
Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари паспортнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.
18. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспортини ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатини йўқотганликлари ҳақидаги аризалари бўйича ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан тегишинча мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган шаклдаги маълумотнома берилади.
19. Паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги аризалар ҳисобга олиш журналида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади.
20. Фуқаролар топилган паспортларни зудлик билан ички ишлар органларига топширишлари лозим.
21. Топилган паспортларда олдинги яшаш жойидан рўйхатдан чиққанлиги ҳақида штамплар мавжуд бўлса, бундай паспортлар уларни берган ички ишлар органларига йўқ қилиниш учун юборилади.
22. Паспорт ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.
Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида паспорти йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар ҳам жавобгарликка тортилмайди.
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидан озод этилган ва паспортини йўқотган шахсларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай шахсларга ID-карта бериш масалалари илгари ҳужжатлаштирилган ёки сўнгги яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидаги ички ишлар органлари томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлсалар, кўриб чиқилади.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
23. Агар фуқаро келган давлатида Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат консуллик округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат қилади.
24. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган шахс паспортини сўнгги яшаш жойидаги ички ишлар органига ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
3-боб. Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт
25. Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.
26. Вақтинча хорижда бўлган паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг паспорти олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган паспортни йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
27. Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириб берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом.
4-боб. Якунловчи қоида
28. Қонун ҳужжатларида қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши, паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги;
фуқаролар томонидан йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ўз паспортларидан, шунингдек, бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилганлиги, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилганлиги;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
бошқа шахсга тегишли бўлган паспортни қонунга хилоф равишда олиб қўйилганда ёки паспортни гаров сифатида қабул қилинганда;
чегара зонасига кириш ёки бу зонада яшаш, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча чекланган жойларга кириш ва бу жойларда бўлиш қоидаларини бузиш;
ғаразли мақсадларда паспортни эгаллаб олиш, худди шунингдек, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш, яшириш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223, 2231, 2233-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
‎‎Ҳудудий ички ишлар органининг штампи
‎‎20___ й. «____» _____________
‎ _______________________-сон

‎‎МАЪЛУМОТНОМА



‎‎Расм учун
‎ жой ‎‎

Фуқаро________________________________________________________________________________
‎фамилияси, исми, отасининг исми

‎______________________________________________________________________________________
‎туғилган йили ва жойи
‎______________________________________________________________________________________
‎паспорти (ID-карта)нинг йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.
‎‎‎

‎‎Амал қилиш муддати «______» ___________________ 20_____ й.
‎‎ТШИИБ МваФРБ бошлиғи________________________________________________________________‎

‎‎М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
‎‎Ҳудудий ички ишлар органининг штампи
‎‎20___ й. «____» _____________
‎ _______________________-сон

‎‎МАЪЛУМОТНОМА



‎‎Расм учун
‎ жой ‎‎

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)
‎______________________________________________________________________________________

‎‎(кераксизи ўчирилсин)

‎‎______________________________________________________________________________________
‎фамилияси, исми, отасининг исми

‎______________________________________________________________________________________
‎туғилган йили ва жойи

‎______________________________________________________________________________________

‎‎миллий паспортнинг, хизмат паспортининг, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг йўқотилганлиги ҳақида мурожаат қилди.
‎____________________________________(кераксизи ўчирилсин)

‎Юқоридаги шахс ҳақиқатдан _____________________________________________________________да

‎‎(миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг номи)

‎‎20____ й. «_____» __________________дан 20____ й. «_____» _______________гача __________________________________________________-сон миллий паспорт (фуқаролиги йўқ шахснинг гувоҳномаси) бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган.

‎‎Амал қилиш муддати «______» ___________________ 20_____ й.
‎‎ТШИИБ МваФРБ бошлиғи________________________________________________________________‎

‎‎М.Ў.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда — Низом) фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижга чиқиши учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш тартибини белгилаб беради.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (кейинги ўринларда — ҳаракатланиш ҳужжати) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
персоналлаштириш — ҳаракатланиш ҳужжати бланкасига унинг эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни киритиш;
верификация — ҳаракатланиш ҳужжатига киритилган биометрик параметрларнинг ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг биометрик параметрлари билан мослигини машина ёрдамида текшириш;
консуллик муассасаси — Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатда таъсис этиладиган бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консулхонаси ва консуллик агентлиги;
консуллик рўйхати — тегишли консуллик округи ҳудудига келган фуқаролиги бўлмаган шахсни хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;
доимий консуллик рўйхати — доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсни қайддан ўтказиш;
вақтинча консуллик рўйхати — хорижга вақтинча чиқиш рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;
консуллик округи — консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотларни йиғиш пункти — паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги) топшириш ҳамда фуқароларга биометрик параметрларга эга паспортлар бериш бўйича вазифаларни бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун талабнома — ҳаракатланиш ҳужжати олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз ичига олган электрон ҳужжат (кейинги ўринларда — талабнома).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати беш йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати икки йил муддатга берилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни маълумотларни йиғиш пунктига топшириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг яшаш ёки турган жойига борган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
4. Ҳаракатланиш ҳужжати бланки қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатланиш ҳужжати бланкларини ишлаб чиқариш «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида, ҳаракатланиш ҳужжатини персоналлаштириш ва йўқ қилиш — Персоналлаштириш агентлигида, ҳаракатланиш ҳужжатини эгаларига бериш — маълумотларни йиғиш пунктларида амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатланиш ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маълумотларни йиғиш пунктларига етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати (кейинги ўринларда — ДФХ) томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Ҳаракатланиш ҳужжатларини хориждаги маълумотларни йиғиш пунктларига ва консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш белгиланган тартибда дипломатик почта воситаси орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш ҳужжати талабнома Персоналлаштириш агентлигига жўнатилганидан кейин маълумотларни йиғиш пунктида ўн иш куни мобайнида, хорижда — ўн беш иш куни мобайнида берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
6. Ҳаракатланиш ҳужжати белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва ўзбек ҳамда инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида персоналлаштирилади.
7. Ҳаракатланиш ҳужжати бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг номи;
ҳужжатнинг номи;
ҳужжатнинг тури;
ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг коди;
ҳаракатланиш ҳужжатининг рақами;
фамилияси, исми, отасининг исми;
миллати;
фуқаролиги;
туғилган санаси;
туғилган жойи;
жинси;
берилган санаси;
ким томонидан берилгани;
персоналлаштирувчи идора;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
эгасининг рақамли сурати;
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
8. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:
ҳаракатланиш ҳужжатининг эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
эгасининг рақамли сурати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
паспорт эгасининг қўл бармоқлари излари — 16 ёшга етганидан кейин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
9. Ҳаракатланиш ҳужжатига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги (16 ёшгача бўлган болалар учун);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги;
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги;
вақтинча қайд тўғрисидаги;
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг розилигига кўра уларнинг ҳаракатланиш ҳужжатларига ҳужжат эгасининг қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги қайдлар киритилади.
10. Ҳаракатланиш ҳужжатига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан — ҳамроҳлик қилувчи шахслар (16 ёшгача бўлган болалар учун) ҳақидаги, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
чегара назорати бўлинмалари томонидан — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан — қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан — консуллик рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (16 ёшга тўлмаган болалар учун), илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан — хорижий давлатларга кириш рухсатномалари (визалар) ҳақидаги қайдлар киритилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзув ва қайдларни киритиш тақиқланади.
II. Ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш тартиби
11. Ҳаракатланиш ҳужжати қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ва берилади:
фуқаролиги бўлмаган шахс хорижга чиқаётганда;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳаракатланиш ҳужжатлари билан ҳужжатлаштирилган шахсларнинг фарзанди Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилганида;
амал қилиш муддати тугаганида;
шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;
алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлари ишлатилиб бўлинганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилганида;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида.
Ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, фуқаролиги бўлмаган шахс маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Агар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати бир йилдан камроқ вақтни ташкил этса, ушбу ҳужжат алмаштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ўзи яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
белгиланган шаклдаги ариза;
илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиши учун берилган гувоҳномаси ёки ID-картаси;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);
ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги;
фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
35 x 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
белгиланган шаклдаги ариза;
илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта ҳаракатланиш ҳужжатини олишда);
35 x 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат;
ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома (у йўқотиб қўйилганда);
фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
консуллик йиғими ва ҳақиқатда қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Вояга етмаган фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда ота-оналардан бирининг розилиги талаб қилинмайди:
ота-онанинг бири вафот этганида (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан берилган ёлғиз она тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлганда;
агар боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса;
ота-оналардан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганида (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
ота-оналардан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
ота-оналардан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда);
агар ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўчирилганда ва хорижда доимий яшаётганда.
Ушбу масала юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Ота-оналардан бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари тегишли аризалар билан мурожаат қиладилар.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги (16 ёшдан катта шахслар учун) қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томонидан рақамли форматда суратга олади ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун талабнома тузиб, сўнг Персоналлаштириш агентлигига жўнатади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
15. Агар фуқаролиги бўлмаган шахс қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти унга ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Маълумотларни йиғиш пункти фуқаролиги бўлмаган шахсга янги ҳаракатланиш ҳужжати бериш чоғида илгари берилган ҳужжатни олиб қўяди ва уни йўқ қилиш учун Персоналлаштириш агентлигига жўнатади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Персоналлаштириш агентлиги фуқаролиги бўлмаган шахснинг тайёр ҳаракатланиш ҳужжатини ДФХ орқали ҳужжат расмийлаштириш учун талабнома жўнатган маълумотларни йиғиш пунктига ёки дипломатик каналлар орқали маълумотларни йиғиш пунктларига етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топширади. Маълумотларни йиғиш пунктлари эса ҳаракатланиш ҳужжатларини эгаларига беришни таъминлашлари керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. 16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати уларнинг ота-оналарига, васийлари (ҳомийлари)га, ҳаракатланиш ҳужжати бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ташкилотларнинг вакилларига берилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
18. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўйхатига олинмаган ва Ўзбекистон Республикасида бўлган пайтларида ҳаракатланиш ҳужжатларини йўқотиб қўйган фуқаролиги бўлмаган шахслар сўнгги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
20. Агар фуқаролиги бўлмаган шахс келган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур мамлакат консуллик округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат этади.
21. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.
Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқотиб қўйган тақдирда бу ҳақда ўз вақтида уни берган маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим. Мазкур маълумотларни йиғиш пункти қонунда назарда тутилган чораларни кўрганидан кейин унга ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда янги ҳаракатланиш ҳужжатини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлат фуқаролигини олган тақдирда ҳаракатланиш ҳужжатини кейин Персоналлаштириш агентлигига йўқ қилиш мақсадида топшириш учун ўзлари келган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига топширишлари шарт.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Топиб олинган ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Вафот этган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идорасига топширилади. Ушбу идора эса ҳужжатни йўқ қилиш мақсадида Персоналлаштириш агентлигига топшириш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатади.
Хорижда вафот этган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун Персоналлаштириш агентлигига юборади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги ПФ-5040-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 334-модда)
Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ҳаракатланиш ҳужжати тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади.
Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган ҳаракатланиш ҳужжатлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.
26. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани аломатлари аниқланган, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ҳаракатланиш ҳужжатлари тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари томонидан олиб қўйилиши мумкин.
27. Ушбу Низомнинг 16, 25 ва 26-бандларида кўзда тутилган холлардан ташқари фуқаролиги бўлмаган шахслардан ҳаракатланиш ҳужжатларини олиб қўйиш тақиқланади.
Мажбуриятни бажариш мақсадида ҳаракатланиш ҳужжатини гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш тақиқланади.
28. Ҳаракатланиш ҳужжати:
амал қилиш муддати тугаганида;
ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилганида;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
эгаси бирор-бир давлат фуқаролигини қабул қилганида;
уни расмийлаштириш чоғида атайлаб ёлғон маълумотлар тақдим қилинганида ўз кучини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ушбу Низом талабларини амалга ошириш учун зарур бўлган штамплар ва бланкалар намуналари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божи ёки консуллик йиғимлари ундирилади.
Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ҳаракатланиш ҳужжати йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II1. Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига янги ҳаракатланиш ҳужжати бериш тартиби
301. Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга ҳаракатланиш ҳужжати олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.
302. Вақтинча хорижда бўлган суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг ҳаракатланиш ҳужжати олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган ҳаракатланиш ҳужжати йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
303. Суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига янги ҳаракатланиш ҳужжати маълумотларни йиғиш пункти томонидан ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.
Янги ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
белгиланган шаклдаги ариза;
процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
Суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
304. Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади.
(II1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
III. Консуллик рўйхати
31. Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиққан, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида туришлари шарт.
32. Хорижга доимий яшаш учун чиққан ва хорижга доимий яшаш учун чиқишларини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий консуллик рўйхатига олинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Хорижга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, ишлаш ва ўз оиласи билан бирлашиш мақсадида чиқиб кетган ва хорижга вақтинча чиқишларини ўрнатилган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи бораётган мамлакатга қонуний тарзда ва олти ойдан ортиқ вақтга келган тақдирда, у вақтинча консуллик рўйхатига олинади.
34. Агар фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш, шунингдек иш, ўқиш ёки хизмат сафари жойи ўзгариши муносабати билан олти ойдан ортиқ муддатга Ўзбекистон Республикасининг бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтишса, илгари турган жойларидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинча) чиқишлари ва янги келган жойларида консуллик рўйхатига туришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Доимий консуллик рўйхатига олиш учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда консуллик йиғимлари ундирилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 февралдаги 61, 10-сонли қарори билан тасдиқланган Консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлик ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундириш ва келиб тушган пул маблағларидан фойдаланиш хамда консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3291, 27.03.2021 й.).
36. Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига олиш ва консуллик рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги аризаларининг, уларни консуллик рўйхатига олиш ва консуллик рўйхатидан чиқаришга тааллуқли қайд қилиш китоблари ва бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
IV. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
37. Қонун ҳужжатларида қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган ҳаракатланиш ҳужжатидан фойдаланганлиги, ҳаракатланиш ҳужжатини атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлиги, шунингдек уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги;
фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг ҳаракатланиш ҳужжатларидан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланганлиги, сўнг уларни йўқотиб қўйганлиги тўғрисида ариза берганлиги, шунингдек бошқа шахсларга тегишли ҳаракатланиш ҳужжатларидан фойдаланганлиги;
ғаразли ёки бошқа мақсадларда ҳаракатланиш ҳужжатига эгалик қилганлиги, уни йўқ қилганлиги, яроқсиз ҳолга келтирганлиги, яширганлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223, 2231, 2233-моддалари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 2-модда; 2017 й., 19-сон, 334-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон; 30.08.2018 й., 06/18/5528/1812-сон; 19.11.2018 й., 06/20/5578/0984-сон; 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)