1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенцияси (1944 йил декабрь) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Монреаль Ассамблеясининг 2004 йилдаги қарори (резолюцияси)га мувофиқ ушбу ташкилотга аъзо давлатлар 2010 йилдан кечиктирмай эгаларининг шахсий биометрик параметрлари ва белгиланган маълумотлари ҳақида электрон ахборот жамланган ҳамда юқори ҳимоя даражасига эга фуқаро паспортларининг жорий этилишини таъминлаши шарт.
Биометрик маълумотларга эга паспортлар халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқаро авиаташишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.
ҳозиргача дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган биометрик параметрли паспортлар жорий этилган.
ИКАО аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикасида авиаташишлар хавфсизлигини таъминлаш, авиация техникасининг ишончлилигини ва халқаро бозордаги рақобатбардошлилигини ошириш, авиатранспорт хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар учун максимал қулайликлар яратиш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш ва бошқа тадбирлар борасида тизимли ва изчил иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва замонавий халқаро андозалар ҳамда талабларни ҳисобга олган ҳолда, миллий паспорт тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг 2011 йил 1 январдан Ўзбекистонда эгаларининг биометрик маълумотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (бундан буён биометрик паспорт деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4160-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]
2. Аҳолининг амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини биометрик паспортга босқичма-босқич алмаштириш тартиби тасдиқлансин:
биринчи босқич (2011 йил) — республика вазирликлари, идоралари ва муассасалари хизматчиларига, хорижга чиқаётган ёки чет элдаги жисмоний шахсларга, шунингдек, муайян ёшга тўлган ёки қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра паспорт олаётган фуқароларга;
иккинчи босқич (2012 — 2015 йиллар) — қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4160-сонли Фармони таҳририда)
3. Биометрик паспортларни марказлашган ҳолда тайёрлаш ва уларнинг ҳисобини самарали юритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мазкур паспортлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат персоналлаштириш маркази (ДПМ) ташкил этилсин, марказ биометрик паспортлар бланкаларини тайёрловчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (ДИБ) ҳудудида жойлаштрилсин.
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.01.00 Умумий масалалар]
4. Белгилаб қўйилсинки:
паспорт олиш учун мурожаат этган шахслар бўйича белгиланган маълумотлар ва биометрик параметрларни тўплаш, ушбу маълумотларни ДПМга юбориш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортларнинг ўз вақтида берилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг хориждаги консуллик муассасалаларига юкланади;
фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегерасидан ўтиш пайтида паспортларда кўрсатилган биометрик параметрларга биноан шахсни идентификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
5. Вазирлар Маҳкамаси ўрнатилган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
бир ой ичида — Давлат персоналлаштириш маркази тўғрисидаги низомни;
икки ой ичида — ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.02.00 Миллий хавфсизлик Кенгаши;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
6. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат фуқароларини биометрик паспортлар билан таъминлаш тизими самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида ИИВ, ТИВ, МХХнинг тегишли бўлинмаларини 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, замонавий жиҳозлар билан таъминласин.
* №№ 1-2 Иловалар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси;
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда ДПМнинг «Давлат белгиси» ДИБ ҳудудида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини, ажратилган бинонинг капитал ва жорий таъмирланишини, зарур ташкилий техника, офис мебели, алоқа воситалари ва марказнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа моддий-техник воситалар билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.02.00 Миллий хавфсизлик Кенгаши;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши;
8. Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда:
бир ой муддатда хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ДПМнинг ишлаб чиқариш моддий-техник базасини шакллантиришга доир дастур ишлаб чиқсин ва унинг 2009-2010 йилларда амалга оширилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини биометрик паспортлар билан таъминлаш бўйича ташкил этилаётган тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашни изчиллик асосида ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
9. Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари бир ой муддатда Ўзбекистонда биометрик паспортларни жорий этиш бўйича лойиҳани молиялаштириш масаласини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.02 Стандартлаштириш бўйича органлар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўрнатилган тартибда хорижий давлатлар ҳукуматларини, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотини ва Халқаро стандартлаштириш ташкилотини Ўзбекистонда миллий паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.
11. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддатда ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўрнатилган тартибда таклифлар киритсин.
12. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 июнь,
ПФ-4117
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 294-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)