1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва республикада паспорт тизимини такомиллаштириш, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида бўлишини тартибга солиш мақсадида:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
МДҲга аъзо давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уч кундан ортиқ бўладиган фуқаролари истиқомат жойида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши шарт;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ўзбекистон Республикасига кириш визаси билан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визада кўрсатилган муддат билан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар]
2. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]
4. Паспорт тизими қоидаларига, хорижий фуқароларнинг, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ҳамда республикада бўлиши тартибига қатъий амал қилиниши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 26 февраль,
ПФ-2240-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги 2240-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги
НИЗОМ
LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2016 йил 1 январдан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом паспорт бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартибини, шунингдек паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт. Ҳарбий хизматчилар бундай паспортсиз яшайдилар. Ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ҳарбий хизматчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.04.00 Фуқаролик тўғрисидаги ишларни юритиш ва қарорларни ижро этиш;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.01.00 Фуқароликда халқаро ҳуқуқий масалалар]
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. Ушбу Низом нормалари хорижий фуқаролар, дипломатик, консуллик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тадбиқ этилмайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши халқаро ҳуқуқ нормалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.14.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиши]
3. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.02.00 Фуқароликка эга бўлиш ва бекор қилиниши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
4. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти:
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган фуқароларига;
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахсларга;
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.02.00 Фуқароликка эга бўлиш ва бекор қилиниши;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон «Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади.
7. Паспортга ўзбек, рус ва инглиз тилларида (Қорақалпоғистон Республикасида эса — қорақалпоқ тилида ҳам) фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади:
— фамилияси, исми, отасининг исми;
— туғилган йили, куни, ойи;
— туғилган жойи;
— миллати;
— жинси;
— шахс ўхшашлигини аниқлаш рақами.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади.
Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек паспортга:
— никоҳдан ўтиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги;
— паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги;
— вақтинча қайд этилгани тўғрисидаги;
— чет элга чиқиш учун рухсатнома ҳақидаги;
— хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.
Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.
8. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига ёзувларни:
— ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотларни — ички ишлар органлари (хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги ёзувдан ҳамда паспорт эгаларининг кони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилардан ташқари);
— ҳарбий хизматга муносабати ҳақидаги маълумотларни — мудофаа ишлари органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса — ички ишлар органлари ҳам;
— никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ёзувларни — фуқаролик ҳолатини қайд этиш органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса — ички ишлар органлари ҳам;
— паспортнинг амал қилиш муддати, шунингдек паспорт эгаси билан бирга жўнаб кетаётган унинг балоғатга етмаган болалари тўғрисидаги ёзувларни — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари;
— хорижий давлатларга кириш учун визалар тўғрисидаги ёзувни — хорижий мамлакатларнинг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
9. 16 ёшга тўлган шахсга ички ишлар органлари томонидан паспорт берилади ва у 25 ёшга тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда ички ишлар органлари уларга янги паспорт беради, унга олдинги паспортдаги маълумотларнинг янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.
45 ёшга тўлган фуқаролар паспортининг амал қилиш муддати чекланмайди.
Паспорт унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
10. Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулдирлар:
— ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ўқув юртларининг, меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатларнинг, қариялар ва ногиронлар уйлари ва бошқа шундай муассасаларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари;
— хусусийлаштирилган уй эгалари ва шахсий мулк ҳуқуқи билан уйларга эгалик қилувчи шахслар.
11. Паспорт тизими қоидалари бажарилишини ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари назорат қиладилар.
II. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.06.00 Консуллик муассасалари. Консуллик округлари]
12. Паспорт олиш учун фуқаро истиқомат жойидаги ички ишлар органига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидагиларни тақдим этади:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
—туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);
— илгари олинган паспорт;
— 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.
13. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш чоғида илгари олган паспортини доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органига, хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига топширишга мажбурдир.
Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.
14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга паспорт ҳарбий билет ва шахсий гувоҳнома асосида берилиши мумкин.
15. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспортлар ички ишлар органлари томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилади.
16. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:
— паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;
— фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
— миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
— ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
— виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
— фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.
Паспортни алмаштириш учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.14.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
17. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили ва миллатини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва паспорт фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, паспорт аниқ муддатга берилган ҳолларда эса — паспортнинг амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб уч кун муддатда паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижга жўнаб кетадиган тақдирда, агар паспортнинг амал қилиш муддати олти ойдан камроқни ёки кириш визасидаги муддатни ташкил этса, паспорт алмаштирилиши мумкин.
18. Ички ишлар органлари ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилиши керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
19. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси (бож) олинади. Тўла давлат таъминотида бўлган шахслар пошлина тўлашдан озод қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
20. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро доимий қайд этилган жойидаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим. Улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради. Маълумотнома шаклини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.
Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.
21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг паспортлари хизматни ўташ даврида сақлаш учун хизматга чақирилиш жойидаги мудофаа ишлари органларига, ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинганда эса, кейин ички ишлар органларига йўқ қилишга юбориш учун шу ўқув юртига топширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг)]
Вафот этганларнинг паспортлари фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг марҳум борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай марҳумнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги истиқомат жойидаги ички ишлар органларига белгиланган тартибда йўқ қилиш учун юборади.
Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати]
22. Қамоққа олинган, шунингдек озодликдан маҳрумликка, қамоқ жазосига маҳкум этилган шахслар паспорти суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Қамоқдан озод қилингандан ёки жазони ўтаб бўлганидан сўнг паспорт эгасига қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
23. Ушбу Низомнинг 22-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиб қўйиш, шунингдек паспортни гаровга ёки бошқа мажбуриятларни таъминлаш мақсадида қолдириш ва олиб қолиш тақиқланади.
24. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга ошириш учун зарур штамплар ва бланкаларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат. № 698, 09.04.1999 й.).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
25. Паспорт олишга ариза бланкалари ва Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга оширишда зарур бўлган бошқа бланкалар учун давлат пошлинаси олинмайди.
III. ҚАЙД ЭТИШ, РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ
26. Фуқароларни қайд этиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян истиқомат жойида шахснинг доимий ёки вақтинча яшаб туриши фактини ички ишлар органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олишдир.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
27. Шахс муайян истиқомат жойида доимий яшаш ниятида бўлган ҳолларда доимий қайд этиш амалга оширилади.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий қайд этиш ҳуқуқига эгадирлар:
— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
— хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар ушбу тоифадаги шахсларда Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда яшаш учун берилган гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда.
28. Вақтинча қайд этиш шахснинг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача даврдаги вақтинча қайд этиш фуқарони доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўпроқ муддатга вақтинча қайд этиш шахсни доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча қайд этилиши лозим:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир жойдан иккинчи жойга вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
— МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари;
— МДҲга аъзо давлатлардан фуқаролиги тўғрисида белгиси бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан келган шахслар;
— Ўзбекистон Республикасига кириш визалари билан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир жойидан иккинчи жойига олти ойгача муддат билан вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишни расмийлаштирмаган ҳолда вақтинча қайд этиладилар ва бунда паспортларга қайд этиш штампи қўйилади.
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа жойга олти ойдан кўпроқ муддатга вақтинча яшаш учун жўнаб кетадиган (хизмат сафарларига, таътилларга, дала ҳовлига, дам олиш ёки даволанишга кетадиганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан чиқишлари ва вақтинча турадиган жойда қайд этилишлари шарт.
31. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади, бу орган ҳар ҳафтада одамларнинг жўнаб кетиши ва келиши тўғрисидаги варақларни ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юбориб туриши шарт. Мулкчилик шаклидан қатъи назар меҳмонхоналарнинг, даволаш муассасаларининг, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари қайд этилиши лозим бўлган жойлашган шахсларнинг сўровнома-аризаларини ҳисобга олиш учун ҳар ҳафтада ўзи жойлашган ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юборишлари шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
32. Доимий ва вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий ёки вақтинча истиқомат жойида қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва ҳомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун;
— ҳарбий билет ёки шахсий гувоҳнома — казармалардан, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш йўли билан амалга оширилади.
МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча яшаш учун МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (офицернинг шахсий гувоҳномаси);
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар]
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча қайд этиш учун қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;
— Ўзбекистон Республикасига кириш визаси;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция;
— таклиф этувчининг ёзма аризаси.
Хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар доимий қайд этиш учун:
— белгиланган шаклдаги аризани;
— Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномани;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этадилар.
Чегара ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларида қайд этиш учун ушбу ҳудудга кириш тўғрисида чегара ҳудудига жўнаб кетгунга қадар истиқомат жойида ички ишлар органидан белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
33. Қайд этилиши лозим бўлган шахслар келган кундан бошлаб уч кун муддат ичида ҳужжатларни қайд этиш учун ички ишлар органларига топширишлари шарт.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Рўйхатдан чиқиш учун ҳужжатлар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилади.
34. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар доимий қайд эттириш ҳуқуқига эгадирлар:
— эр-хотин — бир-бирининг уй-жой майдонига;
— балоғатга етмаган ва васийликдаги болалар — ота-оналари ва васийларининг уй-жой майдонига;
— ўз оилаларига эга бўлмаган ёки балоғатга етмаган болалари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган балоғатга етган фарзандлар — ота-оналарининг уй-жой майдонига;
— ота-оналар — фарзандларининг уй-жой майдонига;
— балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар — акаси, укаси, опаси, синглисининг уй-жой майдонига;
— илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар — олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;
— озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар — олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
— муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар — олдинги истиқомат жойига, ёки ота-онаси, ёхуд бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига;
— офицерлар таркибидан захирага ёки истеъфога бўшатилган шахслар, Қуролли Кучларнинг ва Миллий хавфсизлик хизматининг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар вазирлигининг бошлиқлар ва оддий ходимлари сафида бўлган шахслар (оила аъзолари билан) — белгиланган тартибда уй-жой олгунга (сотиб олингунга) қадар қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига.
(34-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги ПФ-3441-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
Ушбу бандда кўрсатилган тоифадаги шахслар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар вақтинча қайд эттириш ҳуқуқига эга:
— академик лицейларнинг, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ўқув юртларининг талабалари, катта илмий ходим-изланувчилар, ординаторлари, кадрларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ёхуд малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари — ўқиш даврида ўқув юртлари ва идораларнинг, қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
(34-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
— фаолияти доимий ҳаракат билан боғлиқ шахслар (кемалар экипажларининг аъзолари, геология ва қидирув партияларининг, экспедицияларнинг ходимлари ва шу кабилар) — иш даврида тегишли пароходчиликлар, бошқармалар, геология, қидирув партиялари ва экспедицияларнинг асосий базалари, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар жойлашган манзилга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
35. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси олинади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши]
36. МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари уларнинг шахсини ёки фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириш ва унда ҳаракат қилиб юриш ҳуқуқига эгадирлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.11.00 Ишга қабул қилишни рад этиш. Рад этишга йўл қўйилмаслиги]
37. Чегара ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг истиқомат жойини танлашида чеклашлар белгилаб қўйилади. Ушбу бандда кўзда тутилган чеклаш амал қиладиган жойларда қайд этиш рухсат берилмаган шахслар шу ерларда жойлашган корхоналарга, муассаса ва ташкилотларга ишга қабул қилиниши мумкин эмас ҳамда улар шу жойни етти кун мобайнида тарк этишлари лозим. Улар чиқиб кетишдан бўйин товлаган ҳолларда ички ишлар органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар. Мазкур жойларда вақтинча бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.05.00 Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати]
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг бошқа айрим минтақаларида аҳоли соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу жойларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиши вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин.
38. Хусусий уй-жой эгаси уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар оила аъзоларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайд эттириш ҳуқуқига эгадир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк]
Хусусий мулк тарзида ўзига тегишли бир қанча уйнинг эгаси улардан фақат биттасига қайд этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.09.00 (Кучини йукотган) Фуқаролик процессида чет эл фуқаролари, ташкилотлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг иштироки]
39. Суднинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаб турган уйидан кўчириб юбориш ёки бундай уйлардан фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучини йўқотгани ҳақидаги қарори қонуний кучга кириши муносабати билан уларнинг яшаш жойига қайд этилиши бекор қилиниши лозим.
Қайд этиш бошқа ҳолларда ҳам, қонунчиликда белгиланган суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
40. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар мазкур шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг рўйхатдан чиқарилади.
41. Вафот этганлар ўлим рўйхатга олингандан кейин қайд этишдан чиқарилади.
42. Қайд этиш (рўйхатдан чиқиш) учун лозим бўлган аризалар, уй дафтарлари, манзил варақаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ва рўйхатдан чиқаришга тааллуқли бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат. № 698, 09.04.1999 й.).
IV. ПАСПОРТ ТИЗИМИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
43. Фуқаролар:
— паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан қайд эттирмай яшаганлик учун, паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик ҳамда паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик, паспортни авайлаб сақламай уни йўқотганлик учун;
— паспорт тизими қоидаларига риоя қилинишига масъул бўлган шахслар фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, ёхуд қайд этмай яшашига йўл қўйгани учун, шунингдек фуқаролар ўзлари эгаллаб турган уй-жой биноларида паспортсиз шахсларнинг қайдсиз яшашига йўл қўйгани учун;
— мансабдор шахслар паспортсиз ёки паспорти ҳақиқий бўлмаган фуқароларни, шунингдек қайдсиз яшаётган фуқароларни ишга қабул қилгани учун;
— мансабдор шахслар фуқароларнинг паспортини қонунсиз олиб қўйгани ёки паспортни гаровга олиб қолгани учун;
— чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча, чекланган жойларга кириш ёки унда яшаш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223 ва 224-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
1. Ушбу Низом чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасидан (кейинги ўринларда — яшаш гувоҳномаси) фойдаланиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
2. Яшаш гувоҳномаси унда кўрсатилган амал қилиш муддати тугагунга қадар, 60 ёшга тўлгандан кейин олинган яшаш гувоҳномаси эса 2030 йил 31 декабргача чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) билан бир қаторда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет эл фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси қўшимча равишда унинг шахсини тасдиқловчи ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. Яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳақиқийдир.
3. Яшаш гувоҳномаси ички ишлар органлари томонидан давлат, рус, инглиз тилларида тўлдирилган ҳамда унга қуйидаги маълумотлар киритилган:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган йили, куни, ойи;
туғилган жойи;
миллати;
Ўзбекистон Республикасига келган кунидаги фуқаролиги;
оилавий аҳволи;
Ўзбекистон Республикасига келган куни;
келишдан мақсад;
яшаш гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;
яшаш гувоҳномаси қандай ҳужжатларга асосланиб берилган;
яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ва амал қилиш муддатининг узайтирилганлиги;
яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида;
(3-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
алоҳида белгилар (қон гуруҳи, резус мансублиги (фактори) ва бошқалар);
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эслатма.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.
Шахснинг розилиги билан яшаш гувоҳномасида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан яшаш гувоҳномаси эгасининг қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) тўғрисидаги белгилар қўйилади.
Яшаш гувоҳномасига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.
5. Яшаш гувоҳномаларида катталиги 35х45 миллиметрли қора-оқ ёки рангли фотосуратлар, ҳужжат эгасининг ва уни берган масъул шахснинг имзолари бўлиши лозим.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаси амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг яшаш гувоҳномаси бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
7. Яшаш гувоҳномаси йўқотилганда, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс у йўқотилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол маълум қилиши шарт.
Бундай ҳолларда ички ишлар органи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда янги ID-карта расмийлаштириб беради.
8. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади:
чет эл фуқароси доимий яшаш учун чет элга кетганида;
фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга кетганида — фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан воз кечган ҳолларда;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганида ёки ўз мамлакати фуқаролигидан чиққанида;
фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ёки чет эл фуқаролигини қабул қилганида;
яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун ёлғон маълумотлар ёхуд сохта ҳужжатлар тақдим қилинганда.
9. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган ҳолларда яшаш гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда экстерриториал тамойил асосида исталган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига, чет давлатларда эса — Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига топширилади, улар гувоҳномани ўлим рўйхатга олингандан кейин яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидаги ички ишлар органларига юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
10. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг яшаш гувоҳномаси терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига юборилади.
Шахс ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида, унга яшаш гувоҳномаси терговга қадар текширув, суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.
11. Яшаш гувоҳномаси ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки шахснинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида шахсларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.
Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида яшаш гувоҳномаси йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахслар ҳам жавобгарликка тортилмайди.
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни аризага илова қилади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.
12. Топиб олинган яшаш гувоҳномаси ички ишлар органларига топширилиши лозим.
13. Яшаш гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади (Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек, гаровга олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади.
14. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини эҳтиёт қилишлари шарт.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг талабларини бузганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
16. Ушбу Низомнинг бажарилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6185/0197-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда, 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 19-сон, 334-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 29.05.2019 й., 06/19/5731/3200-сон, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, 11.03.2021 й., 06/21/6185/0197-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)