toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сонли «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сонли «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
вояга етмаган — ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси — вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган — вояга етмаганнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган ёхуд ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этаётган вояга етмаган;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила — ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган оила;
назоратсиз — ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаган;
якка тартибдаги профилактика иши — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир фаолият;
қаровсиз — аниқ яшаш жойи бўлмаган назоратсиз қолган вояга етмаган;
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар — вояга етмаганнинг мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишида, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида ифодаланадиган хатти-ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари.
4-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
вояга етмаганлар назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш;
вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш.
5-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий принциплари
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
инсонпарварлик;
тизимлилик;
оилани қўллаб-қувватлаш ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларнинг тарбиясига якка тартибда ёндашиш.
6-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятни ахборот билан таъминлаш
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар:
прокуратура органларини — вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар масалалари бўйича комиссияларни — вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида, шунингдек вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида;
(6-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
васийлик ва ҳомийлик органларини — етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёхуд ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ёхуд таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган болалар тўғрисида;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 21-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида;
(6-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
ички ишлар органларини — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилалар, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этган вояга етмаганлар тўғрисида, шунингдек вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд уларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган ота-оналар ва ўзга шахслар ҳақида;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси.
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларини — мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиши оқибатида тиббий текширувга, кузатувга ёки даволанишга муҳтож бўлган вояга етмаганлар тўғрисида;
таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасаларини — ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини ёки бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёхуд таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар тўғрисида зудлик билан хабардор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини — вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 25 январдаги ЎРҚ-747-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом.
7-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ота- она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар болаларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажара бориб, уларнинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилактикасини таъминлаш мақсадида:
таълим муассасаларида ўқиётган вояга етмаганларнинг ўқиш вақтида ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда бўлишига йўл қўймаслик, бундан мазкур муассасаларда таълим фаолияти ёки таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган тадбир доирасида бўлиши мустасно;
вояга етмаганларнинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишига, чекишига йўл қўймаслик;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларнинг ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда тунги вақтда улардан бирининг кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
2-боб. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ва уларнинг ваколатлари
8-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар тизими
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар тизимига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар масалалари бўйича комиссиялар;
(8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори билан тасдиқланган Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом.
ички ишлар органлари;
таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
васийлик ва ҳомийлик органлари;
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат органлари;
(8-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 25 январдаги ЎРҚ-747-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ҳамда муассасалар вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Болалар масалалари бўйича комиссиялар
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссиялар ўз ваколатлари доирасида:
(9-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир чора-тадбирларни амалга оширади, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолияти таҳлилини амалга оширади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг профилактикаси бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, қаровсизликка, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар таҳлилини ўтказади;
давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошираётган органлар ҳамда муассасалар фаолиятини ўрганади, бу фаолиятни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори билан тасдиқланган Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомнинг 2, 3-боблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссиялар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонунчиликда белгиланади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори билан тасдиқланган Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом.
10-модда. Ички ишлар органлари
Ички ишлар органлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмаларидан ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларидан (бундан буён матнда ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази деб юритилади) иборатдир. Ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ўз ваколатлари доирасида иштирок этади ҳамда зарур ёрдам кўрсатади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 4, 16, 17-моддалари.
11-модда. Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида:
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради;
қидирув эълон қилинган вояга етмаганларни, шунингдек ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни аниқлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда белгиланган тартибда уларни вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи тегишли органларга ёки муассасаларга юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд вояга етмаганларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни, шунингдек вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд вояга етмаганларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналарни ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди ҳамда уларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
(11-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вояга етмаганларнинг, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи тегишли органлар ва муассасаларга таклифлар киритади;
(11-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш учун уларга тааллуқли ҳужжатларни тайёрлайди;
вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, ҳуқуқбузарликлари ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари фактлари, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида тегишли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларни хабардор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларни, шунингдек назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ички ишлар органларига олиб боради, бу ҳақда зудлик билан баённома тузади ҳамда вояга етмаганлар келтирилганлиги ҳақида уларнинг ота-онасини ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилади;
(11-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вояга етмаганларнинг яшаш, ўқиш (иш) жойидаги таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, бошқа ташкилотларда, тўгараклар ва клубларда вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини ўрганади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида тегишли давлат органларига ҳамда бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлари ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларнинг тегишли органлар ва муассасалар томонидан кўриб чиқилишида иштирок этади;
вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг ҳисобини юритади, шунингдек статистика ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган ахборотни йиғади ва умумлаштиради;
етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда васийлик ва ҳомийлик органларига кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ўз ваколатлари доирасида:
уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг шахсини аниқлаш, ҳаёти, соғлиғини муҳофаза қилиш ёки улар томонидан такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни кеча-кундуз қабул қилишни ҳамда вақтинча сақлашни таъминлайди;
олиб келинган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб боради, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органларини ва бошқа ташкилотларни хабардор қилади;
вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига олиб боради, шунингдек ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қуйидаги вояга етмаганлар жойлаштирилиши мумкин:
назоратсиз ёки қаровсиз қолганлар;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасаларини ёхуд бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этганлар;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўн олти ёшгача бўлганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар, агар вояга етмаганларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш ёки улар томонидан такроран ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш зарур бўлса, шунингдек уларнинг шахси аниқланмаган ёхуд уларнинг аниқ яшаш жойи бўлмаса ёки ўзлари ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаётган бўлса;
(12-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳуқуқбузарликларни содир этганлар, агар уларнинг шахси аниқланмаган бўлса ёхуд уларнинг аниқ яшаш жойи бўлмаса ёки ўзлари ҳуқуқбузарликлар содир этган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаётган бўлса;
ўзининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши тўғрисидаги масаланинг суд томонидан кўриб чиқилишини вақтинча кутиб турганлар;
суднинг ажримига кўра ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига юборилаётганлар.
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш учун суднинг ажрими асос бўлади.
Вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ички ишлар органи ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғининг ёхуд унинг ўринбосарининг қарори асосида жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳолда вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ва уни мазкур марказга жойлаштириш заруратини тасдиқловчи материаллар вояга етмаган марказга жойлаштирилганидан кейин 48 соатдан кечиктирмасдан судга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ёки унинг ўринбосари вояга етмаганнинг ушбу марказга жойлаштирилганлиги тўғрисида мазкур марказ жойлашган ердаги прокурорни ва болалар масалалари бўйича комиссияни зудлик билан, лекин 24 соатдан кечиктирмасдан хабардор қилади.
(12-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида уларни жойлаштириш учун зарур бўлган энг кам вақт давомида, лекин кўпи билан ўттиз кун бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бу муддат суднинг ажрими асосида ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вояга етмаганнинг бўлиши муддатига қуйидагилар кирмайди:
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида соғлиқни сақлашни бошқариш органи томонидан эълон қилинган карантин даври;
вояга етмаганнинг соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳужжати билан тасдиқланган ва уни оилага қайтаришга ёки тегишли муассасага юборишга тўсқинлик қилаётган касаллиги даври;
суднинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ажрими устидан берилган шикоятнинг (протестнинг) кўриб чиқилиш вақти.
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом.
13-модда. Таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари
Таълимни бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантиришга, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда услубларни ишлаб чиқади ва таълим муассасаларининг иш амалиётига жорий этади;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади, уларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, таълим олишига доир чора-тадбирларни кўради;
(13-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
вояга етмаганларга ўз ҳаёт йўлини ва касб-ҳунар танлашида уларнинг қобилияти, қизиқиши, мойиллиги ҳамда соғлиғининг ҳолатига мувофиқ психологик ёрдам кўрсатади;
ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони бўлган вояга етмаганларни аниқлайдиган, уларни комплекс текширувдан ўтказадиган ҳамда уларнинг келгусидаги таъминоти, тарбияси ва таълими шаклларини белгилаш бўйича тавсиялар тайёрлайдиган психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тузади;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади;
таълим муассасаларида оммабоп спорт секциялари, техник ва бошқа тўгараклар, клублар ташкил этилишини ҳамда вояга етмаганларни уларда қатнашишга жалб этишни таъминлайди, вояга етмаганларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этишда қатнашади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони ёхуд ўқишида муаммолари бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ҳамда педагогик ёрдам кўрсатади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, уларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим беришга доир чора-тадбирларни кўради;
таълим муассасаларида оммабоп спорт секциялари, техник ва бошқа тўгараклар, клублар ташкил қилади ҳамда вояга етмаганларни уларда қатнашишга жалб этади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни аниқлайди ҳамда ушбу оилаларга ўз болаларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасида ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантиришга, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда услубларни амалга оширишга доир чора-тадбирларни кўради.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларнинг ота-онаси вафот этган, уларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, улар ота-оналарининг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, ота-онаси муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-онаси касал бўлган, ота-онаси узоқ муддат бўлмаган, ота-онаси болаларини тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда, шу жумладан ота-онаси ўз болаларини таълим муассасаларидан, соғлиқни сақлаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва бошқа муассасалардан олишдан бош тортган тақдирда, шунингдек болалар ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш, уларга таълим бериш, келгусида уларни жойлаштириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қабул қилади;
кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг вояга етмаган болаларини, фақат отаси ёки онаси бор бўлган вояга етмаганларни ушбу оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун қабул қилади;
мазкур муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низом».
14-модда. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари киради.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ўн бир ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож вояга етмаганлар қуйидаги ҳолларда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга жойлаштирилиши мумкин, агар улар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаган бўлса;
(14-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар болалар масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;
(14-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган бўлса;
якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган бўлса.
Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган вояга етмаганларга нисбатан ушбу Қонунга мувофиқ чиқарилган суд ажрими;
ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган вояга етмаганларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ чиқарилган суд ажрими.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ушбу муассасаларда сақлаш, тарбиялаш ва таълим беришга тўсқинлик қиладиган касаллиги бўлган вояга етмаганлар жойлаштирилиши мумкин эмас.
Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим беришга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларни ўқитишни, уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигини ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга оширади;
вояга етмаганларни сақлашнинг мазкур муассасалар ҳудудини қўриқлашни, вояга етмаганларнинг шахсий хавфсизлигини ва салбий таъсирлардан ҳимояланганлигини, ушбу муассасалар ҳудудига бегона шахсларнинг эркин киришини, бу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларнинг эркин чиқишини чеклашни ўз ичига олган махсус шарт-шароитларини таъминлайди;
вояга етмаганларнинг мазкур муассасаларни ўзбошимчалик билан тарк этиши ҳолатлари тўғрисида ушбу муассасалар жойлашган ердаги ва вояга етмаганларнинг яшаш жойидаги ёки турган жойидаги ички ишлар органларини хабардор қилади ҳамда ички ишлар органлари билан биргаликда уларни топиш ва мазкур муассасаларга қайтаришга доир чора-тадбирларни кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганларнинг яшаш жойидаги болалар масалалари бўйича комиссияларга вояга етмаганларнинг ушбу муассасалардан чиқарилаётганлиги тўғрисидаги хабарномаларни, шунингдек вояга етмаганларга оид тавсифномаларни уларни чиқаришдан камида бир ой олдин юборади.
(14-модда олтинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари мазкур муассасалар жойлашган ердаги болалар масалалари бўйича комиссияларга қуйидаги масалалар юзасидан тақдимномалар киритади:
(14-модда еттинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
вояга етмаганларни бошқа ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ўтказиш;
вояга етмаганларнинг мазкур муассасаларда бўлишини суд томонидан белгиланган муддат ўтишидан олдин, агар улар хулқ-атвори тузалганлиги сабабли ушбу таъсир чорасини қўллашни давом эттиришга муҳтож бўлмаса ёки соғлиғи ҳолатига кўра бу муассасаларда бўла олмаса, тугатиш;
вояга етмаганларни ўқитишни тамомлаш зарур бўлган тақдирда, уларнинг ушбу муассасаларда бўлиш муддатини узайтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: 2026 йил 9 февралдаги 48-сон «Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
15-модда. Васийлик ва ҳомийлик органлари
Васийлик ва ҳомийлик органлари ўз ваколатлари доирасида:
етим болаларни, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганликнинг аниқ ҳолатларидан келиб чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек уларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш шароитлари устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни белгилашга доир чора-тадбирларни кўради;
(15-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилади, бундан вояга етмаганнинг белгиланган тартибда тўла ҳажмда муомала лаёқатини олиши ҳоллари мустасно;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади;
ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъволар қўзғатади;
ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги, шунингдек ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
16-модда. Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари
Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганлар, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ўртасида санитария-гигиена билимларини кенг ёйишни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкил этади;
вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик ҳамда уларнинг хулқ-атворидаги шу билан боғлиқ нуқсонларнинг профилактикаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг тарқалиши тўғрисида болалар масалалари бўйича комиссияларни хабардор қилади;
(16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
уч ёшгача бўлган адашиб қолган, ташлаб кетилган ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа болаларни кеча-кундуз қабул қилиш ҳамда парваришлашни амалга оширади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларга, шунингдек вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
алкоголь таъсирида маст ҳолатда бўлган ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган вояга етмаганларни кеча-кундуз қабул қилишни амалга оширади ва уларга тиббий ёрдам кўрсатади;
ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсони бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган ташхис ҳамда даволаш-тиклаш ёрдамини кўрсатади;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига юборилаётган вояга етмаганларнинг соғлиғи тўғрисида белгиланган тартибда хулосалар тайёрлайди;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ташкил этади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2215, 11.04.2011 й.).
жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларнинг манбаларини аниқлаш, ушбу касалликларга чалинган вояга етмаганларни текшириш ва даволашни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилишнинг замонавий услублари ва технологияларидан фойдаланади;
вояга етмаганларнинг дам олишини, ижтимоий муассасаларда ташкил этилган тўгаракларда ёки марказларда ижодий қобилиятини ривожлантиришини ташкил этишда иштирок этади;
ногирон болаларни тиббий-ижтимоий ёрдам билан таъминлайди, ногирон болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ривожлантиради;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Меҳнат органлари
Меҳнат органлари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;
якка тартибдаги профилактика ишини олиб боришда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
вояга етмаганларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини тўлақонли намоён этишига, шунингдек уларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришига монелик қиладиган омилларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида иштирок этади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик жиҳатдан реабилитация қилишга ва уларнинг мослашувига кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 25 январдаги ЎРҚ-747-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон)
18-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотларнинг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг иштироки
Маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
фаолияти вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган болалар ва ёшлар жамоат бирлашмалари, ижтимоий муассасалар, жамоат фондларига ҳамда бошқа ташкилотларга ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганларни ўқитишни, уларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этишда иштирок этади;
вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда шакллантириш бўйича фаолиятни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:
вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этади, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ёрдам кўрсатади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлари.
3-боб. Якка тартибдаги профилактика ишини ташкил этиш
20-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари
Якка тартибдаги профилактика иши қуйидаги вояга етмаганларга нисбатан олиб борилади:
назоратсиз ёки қаровсиз қолганлар;
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётганлар;
таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётганлар;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлар;
амнистия акти асосида ёки қилмиш ёхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ёхуд ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо қўлламасдан туриб тузатиш мумкин деб эътироф этилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилинганлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XII боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлар ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар;
(20-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланганлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 28-боби.
мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинганлар;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганлар, шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан ёхуд амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилинганлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIII боби.
ҳукмнинг ижроси кечиктирилганлар;
шартли ҳукм қилинганлар, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига ҳукм қилинганлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
руҳий ҳолатининг бузилганлиги туфайли соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турганлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлганлар.
(20-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Якка тартибдаги профилактика иши ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларга нисбатан ҳам олиб борилади.
21-модда. Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш асослари
Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш учун ушбу Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган ҳолатлар, агар улар қуйидаги ҳужжатларда қайд этилган бўлса, асос бўлади:
вояга етмаганнинг ёхуд унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ўзига ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасида;
суднинг ҳукми ёки ажримида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар масалалари бўйича комиссиянинг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорида;
(21-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи муассасаларга вояга етмаганларни жойлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларда;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи орган ёки муассаса раҳбари шикоятлар, аризалар ёки бошқа хабарларни текшириш натижалари бўйича тасдиқлаган хулосада.
22-модда. Якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги профилактика иши ижтимоий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган муддатларда, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар бартараф қилингунига ёки вояга етмаганлар ўн саккиз ёшга тўлгунига ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатлар юзага келгунига қадар олиб борилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби.
23-модда. Якка тартибдаги профилактика иши олиб борилишини ташкил этиш
Ички ишлар органлари ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган билан якка тартибдаги профилактика ишини унинг шахси ва ён-атрофидагиларнинг ўзига хос хусусиятларини, содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг хусусиятини, оилавий тарбия шароитларини ҳисобга олган ҳолда олиб боради. Ушбу ҳолатлар вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, бошқа шахслар билан профилактика суҳбатлари ўтказиш, вояга етмаганни унинг яшаш, ўқиш (иш) жойига бориб кўриш, тавсифловчи материалларни ўрганиш давомида аниқланади.
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш давомида:
вояга етмаганнинг турмуш тарзи, алоқалари ва нияти аниқланади;
вояга етмаганга ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишининг оқибатлари тушунтирилади;
вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этиши сабаблари ва шарт-шароитлари аниқланади ҳамда уларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар кўрилади;
вояга етмаганни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этаётган шахслар аниқланади ва уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга доир чора-тадбирлар кўрилади;
вояга етмаганга ижобий таъсир кўрсатишга қодир бўлган шахслар жалб этилади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда вояга етмаганни сақлаш, тарбиялаш, унга таълим бериш, унинг бандлиги ва дам олишини ташкил этиш масалалари ҳал этилади.
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш давомида:
оиладаги муҳитни соғломлаштиришга, ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг болаларга салбий таъсир кўрсатишини бартараф этишга доир тадбирлар амалга оширилади;
ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлик ёхуд улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлик оқибатлари тушунтирилади;
оилани яшаш жойига бориб кўриш, тавсифловчи материалларни ўрганиш, соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари вакиллари, бошқа шахслар билан суҳбатлар ўтказиш орқали ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг турмуш тарзи ҳамда нияти аниқланади;
уларга ижобий таъсир кўрсатишга қодир бўлган шахслар жалб этилади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда вояга етмаганларни сақлаш, тарбиялаш, уларга таълим бериш, уларнинг бандлиги ва дам олишини ташкил этиш масалалари ҳал этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда таклифлар киритилади.
(23-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
24-модда. Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётган вояга етмаганлар, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар билан таъминланади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган вояга етмаганлар белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқлар билан таъминланади:
ота-онасини ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларни вояга етмаганлар мазкур муассасаларга олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга, болалар масалалари бўйича комиссияларга, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;
(24-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
одамнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муомалада бўлиш;
чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашувлар, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқотлар ҳамда учрашувлар воситасида оиласи билан алоқада бўлиш, посилкалар, бандероллар, йўқловлар олиш, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;
белгиланган нормалар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмларини олиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари.
4-боб. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тартиби
25-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштиришни талаб қилувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари вояга етмаган ички ишлар органларининг бўлинмаларига келтирилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ва уни мазкур марказга жойлаштириш зарурлигини тасдиқловчи материаллар вояга етмаган топилган жойдаги ёхуд ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан юборилади.
26-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ички ишлар органи уни тақдим этган пайтдан эътиборан 24 соат ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзига нисбатан ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органининг, ички ишлар органининг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқишда болалар масалалари бўйича комиссиянинг вакили ва адвокат иштирок этиши мумкин.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш ички ишлар органи вакилининг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш зарурлигини асослаб берадиган маърузасидан бошланади. Сўнгра прокурор, ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, адвокат, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар ўрганилади.
Ажрим судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисида;
илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида.
Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.
Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими дарҳол ички ишлар органига ижро этиш учун, вояга етмаганга, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга, васийлик ва ҳомийлик органига, адвокатга, агар у суд мажлисида иштирок этган бўлса, маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьянинг вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими устидан судья мазкур ажримни чиқарган кундан эътиборан ўн кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда адвокат томонидан шикоят берилиши ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.
(26-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судьяси вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоятни (протестни) шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади ва қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
(26-модда тўққизинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
судьянинг ажримини ўзгартириш тўғрисида;
судьянинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида;
судьянинг илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажримини вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш масаласини ҳал қилган ҳолда бекор қилиш ҳақида.
27-модда. Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тартиби
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ва ушбу муддатни узайтириш заруратини тасдиқловчи материаллар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур марказ жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлашнинг муддати тугашидан камида уч кун олдин юборилади.
Вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
5-боб. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тартиби
28-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув- тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссия вояга етмаганга нисбатан келиб тушган унинг айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб рад қилинган ёки тугатилган жиноят иши материалларини ёхуд ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб борилган вояга етмаганнинг ҳуқуқбузарлиги ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб, вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ёки бошқа таъсир чораларини қўллаш ҳақида қарор қабул қилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссия вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ички ишлар органлари бу ҳақда зудлик билан хабардор қилинади.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун зарур бўлган материалларни ўн кун ичида болалар масалалари бўйича комиссия учун тайёрлаши шарт.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ички ишлар органлари тегишли давлат органларига ва бошқа ташкилотларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади. Сўровлар олинган кундан эътиборан беш кун ичида бажарилиши керак.
Соғлиқни сақлаш муассасалари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлигини аниқлаш учун уни тиббий текширувдан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий текширув вақтида вояга етмаганда унинг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган касалликлар аниқланган тақдирда, унга тааллуқли материаллар бошқа таъсир чораларини қўллаш учун болалар масалалари бўйича комиссияга топширилади.
(28-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ўзига нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ҳақидаги материаллар тайёрланаётган вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиши ёхуд ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг назоратига топширилиши мумкин бўлиб, улар вояга етмаганнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини ва суднинг чақирувига биноан келишини таъминлаши шарт. Судга келишдан бўйин товлаётган ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган вояга етмаганлар мажбурий келтирилиши мумкин.
Вояга етмаганлар, агар жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки жиноят иши тугатилган ёхуд жиноий жазодан озод қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилмайди.
29-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув- тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун болалар масалалари бўйича комиссияга қуйидаги ҳужжатларни юборади:
(29-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
вояга етмаганнинг ўқиш (иш) жойидан маълумотнома ва тавсифнома;
вояга етмаганнинг оилавий-маиший турмуш шароитларини текшириш далолатномаси;
ички ишлар органининг вояга етмаган томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ҳамда шу сабабли кўрилган таъсир чоралари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотномаси;
соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаганнинг соғлиғи ҳолати ҳамда уни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссия ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни олгач, вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани олинган ҳужжатларни, шунингдек жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган жиноят иши материалларини илова қилган ҳолда уч суткадан кечиктирмай судга юборади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
30-модда. Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома болалар масалалари бўйича комиссия уни тақдим этган пайтдан эътиборан 24 соат ичида вояга етмаганнинг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзига нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органининг, болалар масалалари бўйича комиссиянинг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқишда ички ишлар органининг вакили ва адвокат иштирок этиши мумкин.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш болалар масалалари бўйича комиссия вакилининг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш зарурлигини асослаб берадиган маърузасидан бошланади. Сўнгра прокурор, ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган вояга етмаган, адвокат, агар у суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар ўрганилади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Ажрим судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.
Вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига мазкур мажбурлов чорасини қўллаш муддатини кўрсатган ҳолда жойлаштириш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирмай туриб тузалиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар ёки уни мазкур муассасага жойлаштиришга тўсқинлик қиладиган сабаблар судья томонидан аниқланган ҳолларда, илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш ва материалларни болалар масалалари бўйича комиссияга вояга етмаганга нисбатан бошқа таъсир чораларини қўллаш учун юбориш тўғрисида.
(30-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.
Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими дарҳол мазкур ажримни ижро этишни таъминловчи органлар ва муассасаларга юборилади, вояга етмаганга, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга, васийлик ва ҳомийлик органига, адвокатга, агар у суд мажлисида иштирок этган бўлса, маълумот учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьянинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарган ажрими устидан судья мазкур ажримни чиқарган кундан эътиборан ўн кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига вояга етмаган, унинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссия ҳамда адвокат томонидан шикоят берилиши ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.
(30-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судьяси вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоятни (протестни) шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади ва қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
(30-модда тўққизинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида;
судьянинг ажримини ўзгартириш тўғрисида;
судьянинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида;
судьянинг илтимосномани қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисидаги ажримини вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш масаласини ҳал қилган ҳолда бекор қилиш ҳақида.
31-модда. Суднинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан чиқарилган ажримини ижро этиш
Суднинг вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан чиқарилган ажримининг ижросини қуйидагилар таъминлайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар масалалари бўйича комиссия — вояга етмаганга нисбатан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа таъсир чораларини қўллашга тааллуқли қисмини;
(31-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази — вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига олиб боришга тааллуқли қисмини;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси — вояга етмаганни мазкур муассасада сақлаш муддати мобайнида унинг тузалиши ва ижтимоий-педагогик реабилитация қилинишини таъминлашга тааллуқли қисмини.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг молиявий ва моддий-техника таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг молиявий ҳамда моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
33-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34-модда. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(35-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2010 йил 30 сентябрдаги 190 (5105)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 29 сентябрь,
ЎРҚ-263-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)