toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ:
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари этиб қайта ташкил этилганлиги;
Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) асосий вазифалари белгиланганлиги ва унинг таркиби тасдиқланганлиги;
Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) намунавий таркиблари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Миллий комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Миллий комиссия йиғилишларини ташкил этиш, ҳудудий комиссияларнинг ҳисобот бериши муддатлари;
Миллий комиссия фаолияти бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик;
б) Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ҳудудий комиссияларнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби;
туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган масалалар ва болаларни ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирлари;
туман (шаҳар) комиссиясининг болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари, қабул қиладиган қарорлари, уларнинг амал қилиш ҳамда уларни ижро этиш муддатлари.
3. Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган тегишли намунавий низомлар асосида ўз низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июль,
363-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига
1-ИЛОВА
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Миллий комиссия давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи орган ҳисобланади.
3. Миллий комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Миллий комиссия ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан фаолиятини ташкил этишда давлат органлари ва ташкилотларини, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
5. Миллий комиссиянинг қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Миллий комиссия мажлисларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талаблари бўйича БМТга тақдим этиш учун тайёрланган ҳисобот ҳамда БМТ устав ва шартномавий органларининг ушбу ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича берилган таклиф ва тавсиялари дастлабки тарзда кўриб чиқилади ва якуни бўйича тегишли тавсиялар берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2-боб. Миллий комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг, болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Миллий комиссия ўзига юкланган асосий вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари, алоҳида шароитларда тарбияланишга муҳтож вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар) ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
Миллий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилишда кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
ҳудудларда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро махсус Ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро махсус Ишчи гуруҳ томонидан болаларни ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги юборилган шикоятларини кўриб чиқади;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотларининг, болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳудудий комиссияларининг йиллик иш режаларини келишади;
ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва таҳлил қилади, уларга ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлайди;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланишини ташкил этади.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
3-боб. Миллий комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Миллий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларидан Миллий комиссия иши учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, Миллий комиссия қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан тегишли чоралар кўриш;
давлат органлари ва ташкилотларида, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида болаларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини назорат қилиш;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият билан шуғулланадиган давлат органлари ва ташкилотларини ўрганиш;
Миллий комиссия фаолиятини ташкил этиш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва мутахассисларини жалб қилиш;
Миллий комиссия йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг Миллий комиссия фаолиятига оид масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида давлат қўшимча таълим муассасаларида спорт ва ижодий тўгараклар ташкил этиш ҳамда болалар ушбу тўгаракларга белгиланган тартибда жалб этилишини назорат қилиш;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Миллий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритиш.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Миллий комиссия:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ва мурожаатларни кўриб чиқиши;
боланинг биринчи навбатдаги манфаатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши шарт.
Миллий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
4-боб. Миллий комиссия фаолиятини ташкил этиш
10. Миллий комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Миллий комиссиянинг раиси ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Миллий комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Агентликка Миллий комиссия йиғилишларини ўтказиш, унинг фаолияти учун зарур ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишга кўмаклашади.
Давлат органлари ва ташкилотлари, ўқув-тарбия муассасалари, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятини ўрганиш ва текшириш Миллий комиссия ишчи органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
13.Миллий комиссия йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Миллий комиссия раиси:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Миллий комиссия фаолиятини ташкил этади;
Миллий комиссия иш режасини тасдиқлайди;
Миллий комиссия йиғилиши санасини белгилайди ва кун тартибини тасдиқлайди;
Миллий комиссия йиғилишларида навбатма-навбат раислик қилади;
Миллий комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича комиссия аъзоларига ижро этиш мажбурий бўлган топшириқлар беради;
Миллий комиссиянинг фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳар йили бир маротаба ахборот беради.
15. Миллий комиссия раиси ўринбосари:
Миллий комиссия йиғилишларини ташкил этади ва унда кўриб чиқиладиган материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Миллий комиссия иш режаси ва қарорларининг ижросини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
16. Миллий комиссия аъзолари Миллий комиссия ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ва муҳокама қилишда тенг ҳуқуққа эга ҳамда қуйидагиларни амалга оширади:
Миллий комиссия йиғилишларида ва уларни ташкил этишда иштирок этади;
Миллий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалалар билан олдиндан (йиғилишгача) танишади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш ҳамда улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият юзасидан Миллий комиссия йиғилишларида ахборот беради;
давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти бўйича таклифлар беради;
Миллий комиссия ҳамраисининг топшириқларини бажаради.
17. Миллий комиссия аъзоси йиғилишда иштирок эта олмаса, кўрилаётган масала бўйича ўз фикрини олдиндан ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Бунда унинг фикри Миллий комиссия йиғилишида таништирилади ва йиғилиш баённомасига илова қилинади.
18. Миллий комиссия қарорлари Миллий комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Миллий комиссия ҳамраисидан бирининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
19. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари Миллий комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Миллий комиссияга ўн беш кун муддатда хабар беради.
20. Миллий комиссия ҳар чорак якунлари бўйича ҳудудий комиссияларнинг ҳисоботларини эшитади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий комиссия фаолияти бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Миллий комиссия раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
21. Миллий комиссия ваколатига киритилган муҳим масалаларни самарали ва тезкор тартибда ҳал қилиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин. Ишчи гуруҳлар Миллий комиссиянинг қарори билан тузилади.
Бунда ишчи гуруҳларга жалб қилинган ходимлар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Агентлик масъул ходими Миллий комиссиянинг котиби саналади.
Миллий комиссия баённомалари ва қарорлари лойиҳалари Миллий комиссия котиби томонидан тайёрланади ва Миллий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
23. Миллий комиссия ҳар йили ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
25. Миллий комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига
2-ИЛОВА
Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий низом Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссияси)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи орган ҳисобланади.
3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) қарорларига, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан ўз фаолиятини ташкил этишда тегишли давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
5. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарорлари ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.
Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг функциялари ҳисобланади:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари, алоҳида шароитларда тарбияланишга муҳтож вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалар) ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
Ҳудудий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилишда кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
ҳудудларда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди давлат органлари, ташкилот ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳудудий комиссиянинг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва миллий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг йиллик иш режаларини келишади;
туман (шаҳар) комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради ва таҳлил қилади, уларга ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;
туман (шаҳар) комиссиясининг қарорлари устидан келган шикоятларни ўрганади, ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилади;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлайди;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланишини ташкил этади.
Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
3-боб. Ҳудудий комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларидан ҳудудий комиссия иши учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, миллий ва ҳудудий комиссия қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан тегишли чоралар кўриш;
давлат органлари ва ташкилотларида болаларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини ўрганиш ва назорат қилиш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият билан шуғулланадиган давлат органлари ва ташкилотларини ўрганиш;
ҳудудий комиссия фаолиятига мансабдор шахсларни, мутахассисларни, давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
ҳудудий комиссия йиғилишларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига оид масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларида, жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган болалар шароитларини, шунингдек, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
давлат органлари ва ташкилотларида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш;
ҳудудий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритиш;
ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган ишлар бўйича болалар, уларнинг қонуний вакилларини йиғилишга таклиф этиш, шунингдек, ишларнинг ҳолатини жойларга бориб кўриб чиқиш;
Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Ҳудудий комиссия:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ва мурожаатларни кўриб чиқиши;
боланинг энг устун манфаатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши;
Миллий комиссия қарорларини бажариши шарт.
Ҳудудий комиссияга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
4-боб. Ҳудудий комиссия фаолиятини ташкил этиш
10. Ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ҳудудий комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ҳудудий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ҳудудий комиссияларнинг йиғилишларини ўтказиш, уларнинг фаолияти учун зарур ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишга кўмаклашади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
13. Ҳудудий комиссия йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ташкил этилиши мумкин.
14. Ҳудудий комиссия раиси:
ҳудудий комиссия йиғилиши санасини белгилайди ва кун тартибини тасдиқлайди;
ҳудудий комиссия йиғилишида раислик қилади ва унинг ишини ташкил этади;
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳудудий комиссия номидан иштирок этади;
ҳудудий комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича комиссия аъзоларига ижро этиш мажбурий бўлган топшириқлар беради;
ҳудудий комиссиянинг фаолияти бўйича белгиланган ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.
15. Ҳудудий комиссия раиси ўринбосари:
ҳудудий комиссия раиси топшириқларини бажаради;
ҳудудий комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради;
ҳудудий комиссия иш режаси, қарорлари ва дастурлари ижро этилишини назорат қилади;
ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган материаллар ўз вақтида тайёрланишини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти масъул ходими ҳудудий комиссиянинг котиби саналади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
17. Ҳудудий комиссия котиби:
ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган материаллар тайёрланишини таъминлайди;
ҳудудий комиссия раисининг топшириқларини бажаради;
ҳудудий комиссия йиғилишида иштирок этувчи комиссия аъзолари ва шахсларни йиғилиш вақти ва куни ҳақида хабардор қилади, уларнинг ҳозирлигини текширади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан таништиради;
ҳудудий комиссия йиғилишлари якуни бўйича баённомалар тузади, ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳасини тайёрлайди ва расмийлаштиради;
ҳудудий комиссиянинг иш режаси ва дастурларига таклифларни умумлаштиради, комиссия қарорлари, иш режаси ва дастурларининг ижроси мониторингини олиб боради;
ҳудудий комиссия фаолиятига оид иш юритиш ишларини амалга оширади;
ҳудудий комиссия қарорлари нусхаси комиссия аъзоларига тақдим этилишини таъминлайди.
18. Ҳудудий комиссия аъзолари комиссия ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ва муҳокама қилишда тенг ҳуқуққа эга ҳамда қуйидагиларни амалга оширади:
ҳудудий комиссия йиғилишларида ва уларни ташкил этишда иштирок этади;
ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиш учун тайёрланган иш материаллари билан олдиндан (йиғилишгача) танишади;
масалани (ишни) кўриб чиқишни қолдириш ва унга қўшимча материалларни сўраб олиш ҳақида таклиф беради;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича таклифлар беради;
комиссия аъзоси сифатида ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширади ва тегишли ҳисоботларни ҳудудий комиссия котибига тақдим этиб боради.
19. Ҳудудий комиссия аъзоси йиғилишда иштирок эта олмаса, кўрилаётган масала бўйича ўз фикрини олдиндан ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Бунда унинг фикри комиссия йиғилишида таништирилади ва йиғилиш баённомасига илова қилинади.
20. Ҳудудий комиссия қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳудудий комиссия қарорлари ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
21. Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари ҳудудий комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳудудий комиссияга ахборот беради.
22. Ҳудудий комиссия томонидан унинг ваколатига киритилган муҳим масалаларни самарали ва тезкор тартибда ҳал қилиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
Ишчи гуруҳлар ҳудудий комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади. Бунда ишчи гуруҳларга жалб қилинган ходимлар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.
23. Ҳудудий комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича Миллий комиссияга ҳисобот бериб боради.
Ҳудудий комиссия фаолияти бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳудудий комиссия раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
24. Ҳудудий комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ахборот тақдим этиб боради.
5-боб. Туман (шаҳар) комиссияси фаолиятини ташкил этиш
25. Туман (шаҳар) комиссиясининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
26. Туман (шаҳар) ҳокими туман (шаҳар) комиссияси раиси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари туман (шаҳар) комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
28. Туман (шаҳар) комиссияси йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ташкил этилиши мумкин.
29. Туман (шаҳар) комиссияси раиси:
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида раислик қилади ва унинг ишини ташкил этади;
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) комиссияси номидан иштирок этади;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилиши санасини белгилайди ва кун тартибини тасдиқлайди;
туман (шаҳар) комиссияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича комиссия аъзоларига ижро этилиши мажбурий бўлган топшириқлар беради.
30. Туман (шаҳар) комиссияси раиси ўринбосари:
туман (шаҳар) комиссияси раиси топшириқларини бажаради;
туман (шаҳар) комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради;
туман (шаҳар) комиссияси иш режаси, қарорлари ва дастурлари ижро этилишини назорат қилади;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиладиган материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Туман (шаҳар) ҳокимлиги аппарати масъул ходими туман (шаҳар) комиссиясининг котиби саналади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
32. Туман (шаҳар) комиссияси масъул котиби:
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиладиган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди;
туман (шаҳар) комиссияси раисининг топшириқларини бажаради;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида иштирок этувчи комиссия аъзолари ва шахсларни йиғилиш вақти ва куни ҳақида хабардор қилади, уларнинг ҳозирлигини ўрганади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан таништиради;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишлари якуни бўйича баённомалар тузади, туман (шаҳар) комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва расмийлаштиради;
туман (шаҳар) комиссиясининг таклифларини умумлаштиради, комиссия қарорлари, иш режалари ва дастурларининг ижроси мониторингини олиб боради;
туман (шаҳар) комиссияси фаолиятига оид иш юритиш ишларини амалга оширади;
туман (шаҳар) комиссияси қарорлари нусхаси комиссия аъзоларига тақдим этилишини таъминлайди.
33. Туман (шаҳар) комиссияси аъзолари комиссия ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ва муҳокама қилишда тенг ҳуқуққа эга ҳамда қуйидагиларни амалга оширади:
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида ва уларни ташкил этишда иштирок этади;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш учун тайёрланган иш материаллари билан олдиндан (йиғилишгача) танишади;
масалани (ишни) кўриб чиқишни қолдириш ва унга қўшимча материалларни сўраб олиш ҳақида таклиф беради;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича таклифлар беради;
Миллий комиссия, ҳудудий комиссия ва туман (шаҳар) комиссияси топшириқларини бажаради;
комиссия аъзоси сифатида ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширади ва тегишли ҳисоботларни туман (шаҳар) комиссияси котибига тақдим этиб боради.
34. Туман (шаҳар) комиссияси аъзоси йиғилишда иштирок эта олмаса, кўрилаётган масала бўйича ўз фикрини олдиндан ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Бунда унинг фикри комиссия йиғилишида таништирилади ва йиғилиш баённомасига илова қилинади.
35. Туман (шаҳар) комиссияси қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Туман (шаҳар) комиссияси қарорлари туман (шаҳар) комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
36. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари туман (шаҳар) комиссияси қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида туман (шаҳар) комиссиясига ахборот беради.
37. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан унинг ваколатига киритилган муҳим масалаларни самарали ва тезкор тартибда ҳал қилиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
Ишчи гуруҳлар туман (шаҳар) комиссияларининг раиси томонидан тасдиқланади. Бунда ишчи гуруҳларга жалб қилинган ходимлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
38. Туман (шаҳар) комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича ҳудудий комиссияга ҳисобот бериб боради.
Туман (шаҳар) комиссияси фаолияти бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун туман (шаҳар) комиссияси раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
39. Туман (шаҳар) комиссияси ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ахборот тақдим этиб боради.
1-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш;
сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш;
«Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш;
болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш;
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш;
болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.
Туман (шаҳар) комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг функциялари ҳисобланади:
а) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки тутинган (фостер) оилага олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;
б) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бажарилаётган ишларни тизимли таҳлил қилиш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;
туман (шаҳар) комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдимнома киритади;
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;
в) ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва болаларнинг устувор равишда оила муҳитида ўсиб-улғайишини таъминлаш мақсадида болаларни оилага тарбияга бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва тарбияга бериш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш соҳасида:
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига беришнинг мавжуд механизмларини яхшилаш бўйича таклифларни, шу жумладан фарзандликка олувчилар ва тутинган оилаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш бўйича тавсияларни шакллантиради;
болаларни оилага бериш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар билан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
хабардорликни ошириш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун болаларни оилага бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб қилади;
г) сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, болаларга чуқур билим бериш, уларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда таълим олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни белгилаш соҳасида:
болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;
болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;
14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил этади;
д) «Хавфсиз мактаб» тизими кенг жорий этилишига қаратилган ва мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш бўйича дастурлар амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилайди;
ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш орқали улар ўртасида салбий ҳолатлар, дайдилик ва тиланчилик каби ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди;
мактабларда сифатли таълим-тарбия ишларининг амалга оширилиш ҳолатини, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
мактабларда ўқувчиларнинг давоматини, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича ваколатли органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганади;
е) болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасини муҳокама қилиб бориш соҳасида:
болаларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;
болаларни бўш вақт фаолиятининг турли турларига (тўгараклар, секциялар, фестиваллар) жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар, шу жумладан, қишлоқ ва олис жойлар учун спорт мусобақалари ва турнирлари ўтказилишини ташкиллаштиради;
болалар спортини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва тадбирлар самарадорлигини баҳолайди, камчиликларни бартараф этиш ҳамда болалар спортини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;
ж) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим олиш ва касбга ўргатишга кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини баҳолайди;
таълим ташкилотлари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этилишига кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнларини ташкил қилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотларига ўтказишда кўмаклашади;
таълим билан қамраб олинмаган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълимга жалб қилиш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини ташкиллаштиради;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги ёндашувлари ва усуллари бўйича таклифларни кўриб чиқади;
з) болаларни ватанпарварликка ундайдиган таълим-тарбия самарадорлигини, ватанпарварлик ва Ватанга садоқат ҳиссини юксалтириш бўйича кўрилаётган чоралар таъсирчанлигини ошириш соҳасида:
болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади;
болаларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда мавжуд таълим дастурларини самарадорлигини баҳолайди;
болаларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб этишга қаратилган ватанпарварлик тадбирлари ва танловлар ўтказади;
и) болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганиб бориш ва яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш соҳасида:
болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни йўлга қўйиш ҳолатини ўрганади;
таълим ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва санитария ҳолатини ўрганади;
болаларнинг соғлом ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади;
болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
к) болаларда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантириш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсизлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, болалар эксплуатацияси, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш ва улар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш соҳасида:
болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги кўп тармоқли стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва таъсир чораларини кўриш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотни тўплайди, ўрганади ва таҳлил қилиб боради, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
л) болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
болалар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ташкиллаштиради;
мутасадди давлат органлари, ташкилот ва идоралар билан биргаликда болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, шунингдек, бошқа салбий иллатларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича чоралар кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчи болаларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилувчи болаларга наркология муассасалари томонидан ўз вақтида ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатилишини назорат қилади;
болалар ўртасида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишни олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
м) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаб бориш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мавжуд дастур ва ташаббусларни мунтазам мониторинг қилиб боради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
н) болалар билан ишлаш тизимидаги камчиликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилади;
болалар билан ишлаш тизимидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниш тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқади;
о) давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
туман (шаҳар) комиссиясининг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланишини ташкил этади;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Туман (шаҳар) комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
2-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
42. Туман (шаҳар) комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларидан туман (шаҳар) комиссияси иши учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, миллий, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан тегишли чоралар кўриш;
давлат органлари ва ташкилотларида болаларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини ўрганиш ва назорат қилиш;
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият билан шуғулланадиган давлат органлари ва ташкилотларини ўрганиш;
туман (шаҳар) комиссияси фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
болага нисбатан жамоат тарбиячисини тайинлаш;
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида болалар билан ишлайдиган ташкилотлар раҳбарларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига оид масалалар юзасидан ахборотини эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларида, жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган болалар шароитларини, шунингдек, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш;
(42-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш, уларни ўқишга юбориш ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан қарор қабул қилиш;
туман (шаҳар) комиссияси қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритиш;
туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган ишлар бўйича болалар, уларнинг қонуний вакилларини йиғилишга таклиф этиш, шунингдек, ишларни жойларга бориб кўриб чиқиш;
болалар масалаларига оид ишларни заруратга кўра болаларнинг ота-оналари ва бошқа қонуний вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
болаларни афв этиш тўғрисида илтимос қилиш, уларни жавобгарликдан озод қилиш, уларга анча енгилроқ бўлган жазони қўллаш, уларни шартли равишда ҳукм этиш, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияномалар билан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш;
жазони ижро этиш муассасаси билан биргаликда болаларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимномалар киритиш;
ички ишлар органлари билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ҳамда маҳкумни ҳукмда белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ вақтида сақлаб туриш шароитларини ўзгартириш ҳақида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш.
Туман (шаҳар) комиссиясига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
43. Туман (шаҳар) комиссияси:
туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган масалаларни муҳокама қилишда комиссия аъзоларининг фикрларини эшитиши;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ва мурожаатларни кўриб чиқиши;
боланинг энг устун манфаатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши;
Миллий комиссия ва ҳудудий комиссия қарорларини бажариши шарт.
Туман (шаҳар) комиссиясига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
3-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг назорат функциялари
44. Туман (шаҳар) комиссияси ички ишлар органлари билан биргаликда тарбиявий таъсир қилиш ёки маъмурий жазолаш чоралари кўрилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жазога шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган, республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаган болаларнинг хулқ-атворини кузатиб боришни ташкил этади, шунингдек, ушбу тоифадаги болаларнинг ҳисобини олиб боради.
Зарур ҳолларда, болаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ёки уларни таълим муассасаларига юбориш чора-тадбирларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Туман (шаҳар) комиссияси болаларни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва таълим олиш шароитлари, болаларнинг истиқомат жойларида маданий дам олишлари уюштирилиши, шунингдек, зарур ҳолларда, умумтаълим мактабларида, бошқа таълим муассасаларида, маданий-маърифий муассасалар ва спорт ташкилотларида болалар билан тарбиявий ишлар олиб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Болани хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш муносабати билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасидан чиқариш фақат таълим муассасаси жойлашган туман (шаҳар) комиссиясининг розилиги билан амалга оширилади.
46. Туман (шаҳар) комиссиялари давлат органлари ва ташкилотларида болаларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинаётганлиги, улар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволи, уларнинг умумтаълим, маданий ва касбий даражасини ошириш учун зарур моддий-маиший шароитлар яратиб берилганлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.
Туман (шаҳар) комиссиялари, агар ишларни давом эттириш болаларнинг соғлиғига хавф соладиган ёки улар учун бошқача зиён келтирадиган бўлса, болалар ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақлидир.
4-§. Болаларни жойлаштириш чора-тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Туман (шаҳар) комиссиялари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Миллий гвардия органлари, таълим, меҳнат, соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари билан биргаликда жамоатчиликнинг фаол иштирокида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар фарзандларини, таълим муассасаларида машғулотларга узрли сабабсиз мунтазам бормайдиган болаларни, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа болаларни аниқлайди ва ҳисобга қўяди ҳамда уларни жойлаштириш чора-тадбирларини кўради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
48. Туман (шаҳар) комиссиясининг болаларни муқобил жойлаштириш шакли кўрсатилган қарорлари:
а) таълим ташкилотларига:
болаларни мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасаларига жойлаштириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш учун;
(48-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш учун;
(48-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) соғлиқни сақлаш органларига — тиббий муолажага муҳтож, спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп ёки интеллектуал ўзини идора қилиш фаолиятига таъсир этадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қиладиган болаларни даволашни, ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсонлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатишни ташкил этиш учун;
(48-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон)
г) ички ишлар органларига — болалар ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб боришни ташкил этиш учун;
д) ташкилотларнинг раҳбарларига (меҳнат органларидан бўш иш жойлари ва бўш лавозимлар борлиги тўғрисида маълумотлар олингандан кейин) — ишга қабул қилиш учун юборилади.
5-§. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар
49. Туман (шаҳар) комиссиялари:
ўн тўрт ёшга тўлмасдан ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган (ўн уч ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно);
ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган даврда жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган;
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган қилмишлар содир этган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган ёки жиноят иши тугатилган;
ўн олти ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган;
бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган;
умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқишдан бош тортган;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганлиги учун қонунчиликка асосан жавобгарликдан озод қилинган;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган болалар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
6-§. Таъсир кўрсатиш чоралари ва уларни қўллаш
50. Туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 49-бандида тутилган ҳолларда болаларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллаши мумкин:
болага жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни огоҳлантириш;
болани ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек, уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш;
ўн беш ёшга тўлган бола зиммасига, агар у мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаса етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаш ёки белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;
ўн олти ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган болаларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорларда жарима солиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Ҳар бир аниқ ҳолат бўйича қабул қилинган таъсир кўрсатиш чоралари тўғрисида туман (шаҳар) комиссиялари боланинг яшаш, ўқиш ёки иш жойи бўйича ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари томонидан вояга етмаганлар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда профилактика ишларини олиб бориш масаласини ҳал этиш учун тегишли ҳудудий ички ишлар органларига хабарнома юборишга мажбур.
51. Туман (шаҳар) комиссиялари болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан болани сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз вазифаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги ёхуд болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлиги ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлиги учун, шунингдек, болалар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун куйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллаши мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган миқдорларда жарима солиш;
истисно ҳолларда, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлганда иш суд томонидан ҳал этилгунга қадар болани вақтинча ота-онасидан ёки бола уларнинг васийлигида бўлган бошқа шахслардан олиб қўйиш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига илтимоснома киритиш;
боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни огоҳлантириш.
Туман (шаҳар) комиссиялари ота-оналарнинг муомала лаёқатини чекланган деб топиш, уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш, шунингдек, агар болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса ва болалари билан биргаликда яшашлари мумкин эмас деб топилса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво билан мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
53. Туман (шаҳар) комиссиялари ўз болаларини тарбиялашга нотўғри муносабатда бўлаётган ёки комиссия чиқарган қарорнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш ҳақида, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқбузарлик содир этиши учун шароит яратиб бераётган ёхуд вояга етмаганларни жиноят ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар қилишга ундаётган ёки жалб этаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимнома киритади.
54. Ушбу Низомнинг 50-бандида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганда туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, даражаси ва сабабларини, боланинг ёшини ва унинг ҳаёт шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек, унинг турмушидаги, таълим муассасасидаги ва ишдаги хулқ-атворини албатта ҳисобга олиши лозим.
Туман (шаҳар) комиссиясининг огоҳлантириш бериш тўғрисидаги қарори бир йил мобайнида амал қилади. Агар ушбу муддат ичида янги ҳуқуқбузарлик содир этилмаса, таъсир кўрсатиш чораси тугалланган ҳисобланади. Намунали ахлоқи билан ижобий натижа кўрсатган болалар ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларига нисбатан ушбу таъсир кўрсатиш чораси бир йил ўтмасдан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Туман (шаҳар) комиссиясининг болани ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига ёки меҳнат жамоаси, нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати, агар бола ўзининг намунали ахлоқи ва ишга ҳамда ўқишга бўлган ҳалол муносабати билан ўзининг тузалганлигини исботласа, мазкур шахслар ёки ташкилотлар илтимосномасига биноан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Белгиланган таъсир кўрсатиш чораси натижа бермаган тақдирда, туман (шаҳар) комиссияси ушбу Низомнинг 50 ва 51-бандларида кўрсатилган таъсир кўрсатиш чораларидан қаттиқроқ чора қўллашга ҳақлидир.
55. Туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори шу қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ана шундай жарима солинган шахс томонидан тўланиши лозим, бундай қарор устидан шикоят ёки протест берилган тақдирда эса, мазкур шикоят ёки протест қондирилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланади.
Туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан солинган жарима тегишли банк муассасасига тўланади.
Жарима муддатида тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори жарима суммасини суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ жарима солинган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ушлаб қолиш учун юборилади.
Агар жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёки солинган жаримани бошқа сабабларга кўра унинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан ундириб олишнинг иложи бўлмаса, жарима туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори асосида ундирувни ҳуқуқбузарнинг мол-мулкига, шунингдек, унинг умумий мулкдаги улушига қаратиш йўли билан суд ижрочиси томонидан ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Агар болани етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасасидан чиқарилганидан кейин, уни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ёки васийлик ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги туфайли улар ҳузурига юбориш мумкин бўлмаса, шунингдек, унинг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча сабабларга кўра (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин тарбияланиши учун кулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин бўлмаса, ушбу муассаса жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси болани мазкур шахснинг маиший яшаш шароитини яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўради.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Ушбу масалаларни ҳал қилишда мазкур бандда кўрсатилган муассасалар жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси бола илгари яшаб келган жойдаги ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар турган жойдаги комиссиянинг тегишли хулосасини олиши лозим.
57. Жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган бола истиқомат қилаётган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси у ўн саккиз ёшга етгунгача уни ишга ёки ўқишга жойлаштириш чораларини кўради ва унинг ахлоқини назорат қилиб боради.
Жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган боланинг ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ҳузурига қайтишига уларнинг йўқлиги ёхуд ота-оналик ҳуқуқидан ёки васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги муносабати билан имкони бўлмаса, озод бўлган боланинг илгари яшаб келган жойидаги туман (шаҳар) комиссияси жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан уни ихтисосига мувофиқ келадиган ишга ёки ўқишга жойлаштириш, шунингдек, унга тегишли уй-жой-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўради.
Туман (шаҳар) комиссияси жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган болани у ёрдам сўраб мурожаат қилган кундан бошлаб ўн кун муддатдан кечиктирмай жойлаштириш масаласини ҳал қилиши шарт.
6-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари томонидан ишларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш
58. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда топширилган ишларни;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни;
болалар, уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг шикоятларини;
болалар билан ишлайдиган ташкилотлар тақдимномаси бўйича берилган ишларни;
фуқароларнинг аризалари бўйича кўриладиган ишларни;
ўз ташаббуси билан кўриладиган ишларни кўриб чиқади.
Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ишларни улар комиссияга тушган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн кун муддатда кўриб чиқади.
59. Болаларнинг ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги туман (шаҳар) комиссияси кўриб чиқиши лозим бўлган материаллар комиссиянинг раиси, унинг ўринбосари ҳамда комиссия аъзолари томонидан олдиндан ўрганиб чиқилади ва раис томонидан:
ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш;
ишга оид материалларни қўшимча равишда текшириш ёки тушган аризалар, тақдимномалар бўйича текшириб чиқиш хусусида қарор қабул қилинади.
60. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияда (ёки судда) кўриб чиқилгунга қадар:
бола ўз ота-онаси ёки қонуний вакиллари назоратига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасаларида тарбияланаётган бола эса — шу муассасалар маъмуриятининг назоратига берилиши мумкин.
(60-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Иши ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиясида кўриб чиқилаётган боланинг руҳий жиҳатдан соғлом эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, у тиббиёт текширувидан ўтиш учун юборилади.
61. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари ишларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш пайтида боланинг ёшини, машғулотини, яшаб турган ва тарбияланаётган шароитини, ҳуқуқбузарлик қилганлиги фактини ва унинг мазмунини тасдиқловчи маълумотларни, ҳуқуқбузарлик қилишга даъват этган катта ёшдаги кишилар ва бошқа қатнашчилар бўлган-бўлмаганлигини, болага илгари таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган-қўлланилмаганлигини аниқлаши зарур.
62. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари зарур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиб олиши, шунингдек, комиссияда кўрилаётган масалалар юзасидан изоҳлар олиш учун мансабдор шахслар ва фуқароларни чақириши мумкин.
Мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари чақириғи бўйича узрсиз сабаблар билан келмаган тақдирда, комиссия ишни кўриб чиқишни қолдириши, уларни ишлаётган ёки ўқиётган жойидаги маъмурият, нодавлат нотижорат ташкилотлар орқали келтиришни таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Иши кўрилаётган бола, шунингдек, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар комиссия мажлисига узрсиз сабаблар билан келишдан бош тортган тақдирда, улар ички ишлар органлари орқали ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиясининг асосланган қарори бўйича олиб келиниши мумкин.
63. Иш кўришга тайёр деб топилгач, шу ишни тайёрлаш вазифаси топширилган ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки аъзоси иш кўриб чиқилишидан олдин болани, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, зарур ҳолларда эса таълим муассасаларининг вакилларини ҳам барча материаллар билан таништириб чиқади, комиссия мажлисига кимларни чақириш кераклигини аниқлаб олади ҳамда иш кўриладиган вақт ва жойни белгилайди.
Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияси мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга маълум қилинади.
64. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияларининг мажлиси комиссия таркибининг ярмидан кўпи йиғилганда ҳақиқий ҳисобланади.
65. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияларининг мажлисида иши кўрилаётган болалар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, ҳимоячиси, зарур ҳолларда эса у таълим-тарбия олаётган муассаса психологи бўлиши шарт.
Ҳукм этилган болаларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уларга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига илтимосномаларни ва маҳкумлар хусусидаги бошқа илтимосномаларни кўриб чиқишда комиссия мажлисида жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг вакили ва маҳкумнинг ўзи ҳозир бўлиши шарт.
Агар ҳолатларни текшириб чиқиш ва муҳокама қилиш болага салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, комиссия материалларни мажлисда боланинг иштирокисиз кўриб чиқишга ҳақлидир.
66. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги ўзларига тегишли ишларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади.
67. Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган йиғилиш иштирокчиларига бепул таржимон хизмати кўрсатилади.
68. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари иш юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг тушунтиришларини тинглаб, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиққач, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
ушбу Низомнинг 50 ва 51-бандларида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш (бунда ҳар бир ҳолатнинг хусусиятидан келиб чиқиб индивидуал ёндашиш ва унга асосан тегишли муддат белгиланади);
ишни тугатиш;
ишни кўришни қолдириб, қўшимча текширув ўтказиш;
ишни тергов, суриштирув ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга топшириш.
69. Комиссия йиғилиши баённомасида йиғилиш бўлган сана ва жой, ишнинг мазмуни, унда иштирок этган шахсларнинг келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар, улар берган изоҳларнинг қисқача мазмуни, ишга оид бошқа маълумотлар, қўлланилган таъсир кўрсатиш чораси, шунингдек, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят бериш тартиби ва муддатларини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Баённома раислик қилувчи ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади.
70. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари қарорлари ёзма шаклда, далиллар билан асосланган бўлиши лозим.
Таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда:
комиссиянинг номи, ишни кўриб чиқиш санаси, иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатлар, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат, иш юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.
Қарор раислик қилувчи ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул қилингандан кейин эълон қилинади.
Комиссия қарорининг нусхаси уч кун мобайнида йиғилиш иштирокчиларига, зарур ҳолларда, болалар билан ишлайдиган ташкилотларга топширилади ёки почта (электрон почта) орқали юборилади.
Комиссия қабул қилинган қарор тўғрисида вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ишлаб, ўқиб турган жойига ёки яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
72. Туман (шаҳар) комиссияси қарори устидан юқори комиссияга ёки судга шикоят берилиши мумкин.
Туман (шаҳар) комиссияси қарори юзасидан шикоят тегишлилиги бўйича ҳудудий комиссияга у чиқарилган ва қарор нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида берилиши мумкин.
Ҳудудий комиссиянинг шикоят бўйича қарори ўн беш кун ичида қабул қилиниши керак ва чиқарилган қарор ўзгартирилмайди.
Туман (шаҳар) комиссияси қарори юзасидан судга шикоят бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳудудий комиссиянинг қарори ва шикоят бўйича чиқарилган қарор юзасидан прокурор протест билдириши мумкин. Прокурорнинг протест билдириши шу протест кўриб чиқилгунга қадар комиссия қарорининг ва шикоят юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини тўхтатиб туради.
7-боб. Якунловчи қоидалар
73. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
74. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг 1-банди олтинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси» сўзлари «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 158-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомда:
а) 5-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича туманлар ва шаҳарлар идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия деб аталади)» сўзлари «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг (кейинги ўринларда — Болалар масалалари бўйича комиссия)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10 ва 11-бандлардаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомда:
а) 10-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 40-банднинг еттинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-бандидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
14-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби» сўзлари «Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низомда:
а) 276-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 277-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 8-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 11-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарорида:
52-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссияни» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-илованинг 3 ва 4-позицияларидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссияларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорида:
а) 3-банднинг «в» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссиянинг» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг олтинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияни» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияни» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияга» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
49 — 51-бандлардаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 6-позициясидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси» сўзлари «Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 09/26/380/0728-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига 1-илованинг 2, 6 ва 9-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 14-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори)» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 12-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 14.07.2026 й., 09/26/380/0728-сон)