toggle_night_mode
Ҳужжат 24.02.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ КОДЕКСИ
УМУМИЙ ҚИСМ
I БЎЛИМ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1 БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланади ҳамда ушбу Кодексдан, шунингдек унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий жазони, бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш принциплари, тартиби ва шартларини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси.
маҳкумларнинг ҳуқуқий мақомини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 8 — 13-моддалари.
маҳкумларни ахлоқан тузатиш воситалари ҳамда уларни қўллаш тартибини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 7-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари.
маҳкумларни жазони ўташдан озод қилиш тартибини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 163 — 173-моддалари.
жазони ижро этувчи муассаса ва органлар фаолияти тартибини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси, 11-моддасининг иккинчи қисми, 14-моддаси, 18-моддасининг тўртинчи қисми, 21, 22-моддалари, 26-моддасининг биринчи, иккинчи, бешинчи қисмлари, 27-моддаси, 164-моддасининг иккинчи қисми, 165-моддасининг биринчи қисми, 166-моддасининг иккинчи қисми, 168-моддасининг учинчи қисми, 169-моддасининг биринчи қисми, 178-моддаси.
маҳкумларни ахлоқан тузатишда давлат ҳокимияти ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхона, муассаса, ташкилотларнинг, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг иштирокини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 7, 23-моддалари, 26-моддасининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 28-моддаси, 85-моддасининг иккинчи қисми, 88-моддасининг иккинчи қисми, 89-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси, 99-моддаси, 115-моддасининг иккинчи қисми.
2-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг вазифаси
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг вазифаси жазо ижросини таъминлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг амал қилиши
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Жазони ижро этиш ва маҳкумларни ахлоқан тузатиш воситалари амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқнинг жазони ижро этиш ва маҳкумлар билан муомалада бўлишга тааллуқли принциплари ва нормаларини инобатга олади.
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг нормалари маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга зид бўлиши мумкин эмас.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида жиноят-ижроия қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Жазони ижро этиш асоси
Жазони ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия ёки авф акти асос бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 528, 531 — 546 ва 5361-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сонли «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сон «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
6-модда. Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларининг принциплари
Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари қонунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш ва маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш принципларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Маҳкумни ахлоқан тузатиш. Ахлоқан тузатишнинг асосий воситалари
Маҳкумни ахлоқан тузатиш — унда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришдан иборат.
Маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларига жазони ижро этиш ва ўташнинг белгиланган тартиби (режими), ижтимоий-фойдали меҳнат, тарбиявий иш, умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ва жамоат таъсири киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 19 — 162-моддалари.
Ахлоқан тузатиш воситалари жазо турини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек маҳкумнинг шахси ва хулқ-атворини инобатга олган ҳолда қўлланилади
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15, 42 — 52, 81 — 86-моддалари.
2-БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
8-модда. Маҳкумлар ҳуқуқий ҳолатининг асослари
Маҳкумлар, ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган истисно ҳамда чеклашлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўлишлари ва мажбуриятларни бажаришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодексининг 9 — 13, 19, 25, 29-моддалари, 56-моддасининг учинчи қисми, 57-моддасининг иккинчи қисми, 60-моддасининг олтинчи қисми, 75 — 82, 84 — 87-моддалари, 88-моддасининг тўртинчи, саккизинчи қисми, 90-моддасининг бешинчи қисми, 91-моддаси, 92-моддасининг иккинчи қисми, 96-моддасининг иккинчи қисми, 100, 107-моддалари, 109-моддасининг олтинчи қисми, 114-моддаси, 115-моддасининг учинчи қисми, 117-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 119-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 121-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 123-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 125-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмлари, 130 — 133, 137, 140-моддалари, 149-моддасининг тўртинчи қисми, 150 — 154-моддалари, 164-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмлари, 172, 177, 185-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддаси.
9-модда. Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари
Маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш;
 LexUZ шарҳи
жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат этиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 15 ва 16-моддалари.
ўз таклиф, ариза ва шикоятларига мурожаат этилган тилда жавоб олиш. Мурожаат этилган тилда жавоб беришнинг иложи бўлмаган тақдирда жавоб Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида берилади. Жавобни қамоқ жазосига, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс мурожаат этган тилга таржима қилиб бериш жазони ижро этувчи муассаса ёки орган томонидан таъминланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тушунтириш бериш ҳамда ёзишмалар олиб бориш, зарур ҳолларда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55-модданинг иккинчи қисми, 79, 153-моддалари, 185-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси.
ўқув, бадиий ва бошқа хил ахборот материалларидан фойдаланиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 80, 81, 100, 101-моддалари, 185-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси.
соғлиғини сақлаш, шу жумладан тиббий хулосага кўра амбулатория-поликлиника ва стационар шароитда тиббий ёрдам олиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 57-моддасининг учинчи қисми, 87-моддаси, 122-моддасининг учинчи қисми, 150-моддасининг учинчи қисми, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар» (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий таъминот, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкум ажнабий фуқаролар шунингдек ўз давлатларининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик муассасалари бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатия ваколатхоналари билан алоқа қилиб туриш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш тартиби ушбу Кодекс, бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш
Маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан учрашув маҳкумларга аризасига кўра берилади.
Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган учрашувлар сони ҳисобига кирмайди, бундай учрашувлар миқдори ва муддати чекланмайди.
Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашуви тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Маҳкумларнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқи
Маҳкум шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган бошлиғи маҳкумнинг шахсий хавфсизлигига бўлган таҳдидни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Маҳкумларнинг виждон эркинлигини таъминлаш
Маҳкумларга виждон эркинлиги кафолатланади. Улар ҳар қандай динга эътиқод қилишга ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликка ҳақли.
Қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахслар ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади. Маҳкумларга диний расм-русумларни адо этишга, ибодат учун керакли нарсалардан ва диний адабиётлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларга ҳукм ижро этилиши олдидан руҳонийларни таклиф этиб, бундай кезларда диний таомил тақозо этадиган расм-русумларни адо этиш имконияти берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Диний расм-русумларни адо этиш ихтиёрий бўлиб, бу нарса жазони ижро этувчи муассасанинг ички тартиб қоидаларини бузмаслиги, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмаслиги лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 75 — 77-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
13-модда. Маҳкумларнинг асосий мажбуриятлари
Маҳкумлар:
жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя этишга;
жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятининг қонунга асосланган талабларини бажаришга мажбурдирлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 71 — 74-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумларнинг ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажармаслиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 220 — 222-моддалари.
3-БОБ. ЖАЗОЛАРНИ ВА БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР ВА ОРГАНЛАР
14-модда. Жазоларни ижро этувчи муассасалар ва органлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ–3016-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом»нинг 9-банди иккинчи хатбошиси.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси ички ишлар органлари томонидан ижро этилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчиларга нисбатан:
хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо — ҳарбий хизматчи хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) қўмондонлиги томонидан;
қамоқ тариқасидаги жазо — гарнизон гауптвахталари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 47-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида низом»нинг 293 ва 294-бандлари.
интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазо — махсус ташкил этилган ҳарбий қисмлар томонидан ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо мазкур унвонни берган орган томонидан ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 29-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
15-модда. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар
Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчиларга нисбатан эса — улар хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмлар (муассасалар) қўмондонлиги томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида»ги низом 7-банднинг «г» кичик банди.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари:
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган руҳий касалларга нисбатан — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан, улар озодликдан маҳрум этиш ёки қамоққа ҳукм қилинган тақдирда эса — ички ишлар органларининг тиббий муассасалари томонидан ижро этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари:
жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш — суд томонидан;
махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш — халқ таълими органлари томонидан ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 88-моддаси, мазкур Кодекснинг 174-моддасининг тўртинчи хатбошиси, 195 — 197-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги»ги низом.
4-БОБ. ЖАЗОЛАРНИ ВА БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР ВА ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
16-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан текшириш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда текширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Прокурор назорати
Жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 30 — 32-моддалари.
18-модда. Жазони ўташ жойларига кириш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа шахслар жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этувчи муассасалар ва органларга кириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларнинг кино-, фото-, видеотасвирга тушириш ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, маҳкумлар хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга эса, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган рухсати бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 90-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
МАХСУС ҚИСМ
II БЎЛИМ. ЖАРИМА, МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ВА АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-БОБ. ЖАРИМА ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
19-модда. Жазони ижро этиш тартиби
Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт.
Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддасида белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Жаримани тўлашдан бўйин товлаш оқибатлари
Маҳкумнинг жаримани тўлашдан бўйин товлаши бу жазони Жиноят кодексининг 44 ва 82-моддаларида назарда тутилган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштиришга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 321-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 18-бандининг иккинчи хатбошиси.
6-БОБ. МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли буйруғи билан тасдиқланган Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-боби (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
21-модда. Жазони ижро этиш тартиби
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 45-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, мазкур Кодекс 14-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида»ги низом 7-банднинг «г» кичик банди, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
Қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога қўшимча равишда тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси асосий жазони ижро этувчи орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган маҳкумларни рўйхатга олади;
маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ва (ёки) муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органга ҳукм талабларини ижро этиш тўғрисида хабарнома юборади;
маҳкумнинг ҳукмда кўрсатилган тақиқларга риоя этишини текширади;
маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, шунингдек муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ҳукм талаблари қандай бажарилаётганлигини текширади.
Маҳкум ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган ёхуд кирган тақдирда инспекция ҳукмнинг нусхасини мудофаа ишлари бўлимига ёки маҳкум хизматни ўтаётган жойга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
23-модда. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари
Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкум эгаллаш ва шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган лавозимдан ёки меҳнат фаолияти туридан уни озод қилиш;
жазоларни ижро этиш инспекциясига ҳукм талаблари ижро этилганлиги тўғрисида, тегишли ҳужжатларни илова этган ҳолда, хабар йўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкум бошқа ишга ўтказилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
24-модда. Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органнинг мажбуриятлари
Муайян фаолият тури билан шуғулланиш учун берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли орган жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб уч кун ичида маҳкум шуғулланиши тақиқланган фаолият тури учун берилган рухсатномани бекор қилиб, тегишли ҳужжатни олиб қўйишга ва бу ҳақда инспекцияга хабар йўллашга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
25-модда. Маҳкумнинг мажбуриятлари
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-БОБ. АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли буйруғи билан тасдиқланган Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-боби (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
26-модда. Жазони ижро этиш тартиби
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 46-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари, 83-модданинг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 18-бандининг биринчи хатбошиси, 19-банди.
Маҳкум доимий яшаш жойига эга бўлмаган тақдирда ҳукмнинг ижроси ҳукм чиқарилган жойдаги жазоларни ижро этиш инспекцияси зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахлоқ тузатиш ишлари корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўталади.
Жазони ўз иш жойида ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар судлангунга қадар ўзлари ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилотда меҳнат фаолиятини давом эттираверадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Жазони бошқа жойларда ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади. Вояга етмаган маҳкумлар яшаш жойидаги корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сон «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 19-банди.
27-модда. Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади;
маҳкумга жазони ўташнинг тартиби ва шартларини тушунтиради;
бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни ишга жўнатади;
маҳкумлар томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини текширади;
маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти томонидан ҳукм талаблари ижро этилишини текширади;
маҳкумни қидириб топиш юзасидан дастлабки тадбирларни ўтказади, зарур материалларни тайёрлайди ва тегишли хизматга оширади;
ахлоқ тузатиш ишларини бошқа жойларда ўтаётган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун рухсатнома бериш масаласини кўриб чиқади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли буйруғи билан тасдиқланган Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 48 — 50-бандлари (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.) .
28-модда. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари
Маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
маҳкумнинг иш ҳақидан тўғри ва ўз вақтида чегириб қолинишини ҳамда чегириб қолинган сумма давлат фойдасига ўтказилишини таъминлаш;
маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ҳақида, унинг жазони ўташдан бўйин товлаётгани, бошқа ишга ўтказилганлиги ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида жазоларни ижро этиш инспекциясини хабардор этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Маҳкумнинг мажбуриятлари
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилайдиган жойларда жазони ўташ муддати мобайнида инспекциянинг ёзма рухсатисиз меҳнат шартномасини маҳкумнинг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Инспекция рухсатнома беришни рад этган тақдирда юқори мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Жазо муддатини ҳисоблаш
Ахлоқ тузатиш ишлари муддати маҳкум ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Маҳкум ишлаб берган кунлар миқдори суд томонидан белгиланган жазо муддатининг ҳар ойига тўғри келадиган иш кунлари миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Агар маҳкум ана шу миқдордаги иш кунларини ишлаб бермаган бўлса ва ишланмаган кунларни жазо муддатига қўшиб ҳисоблаш учун ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асослар бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларини ўташ маҳкум белгиланган иш кунлари миқдорини тўлиқ ишлаб бергунига қадар давом этади.
Иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган маҳкумларнинг жазони ўташ муддати иш соатларининг нормал миқдорига амал қилинган ҳолда, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 123-моддаси.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан, бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар учун эса — улар жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Жазони ўташ муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди:
қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмайдиган касаллик вақти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони ўташ вақти, бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан қамоқда сақланган вақт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 245-моддаси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
31-модда. Маҳкумнинг иш ҳақидан чегириб қолиш тартиби
Ҳукмда назарда тутилган чегирма маҳкумнинг асосий иш жойидаги иш ҳақининг барча туридан, ҳар бир ишланган ой учун маош тўлаш чоғида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаш оқибатлари
Маҳкум ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси ўталмаган муддатни озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақида Жиноят кодексининг 46 ва 83-моддаларида назарда тутилган тартибда судга тақдимнома киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 21 ва 22-бандлари.
III БЎЛИМ. ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-БОБ. ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
33-модда. Жазони ижро этиш муассасалари
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар жазони ҳукм чиқарилган жойдаги махсус қамоқ уйларида ўтайдилар.
Маҳкумлар жазонинг бутун муддатини, одатда, битта қамоқ уйида ўтайдилар.
Маҳкумни бир қамоқ уйидан иккинчисига ўтказишга ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
34-модда. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш
Маҳкумлар жазони ўташ учун қамоқ уйларига тергов ҳибсхонаси маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида жўнатилади.
Маҳкумларни қамоқ уйларига жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
35-модда. Маҳкумларни сақлаш шароитлари
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар ушбу Кодекс 58-моддасининг ҳамда 124-моддаси биринчи қисмининг талабларига риоя этилган ҳолда икки кишилик, тўрт кишилик ёки умумий камераларда сақланадилар. Биринчи марта қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар илгари қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслардан алоҳида сақланади.
Маҳкумлар фуқаролик намунасидаги кийимда юрадилар.
Маҳкумларнинг буюмларини ва хоналарини тинтув қилиш, кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 67-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Маҳкумларга ҳар куни муддати бир соатлик, вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёлларга эса — бир ярим соатлик сайр қилиш имконияти берилади.
Маҳкумларга учрашувлар, телефон орқали сўзлашувлар, посилкалар олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш рухсат этилмайди, ушбу бобда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
36-модда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган, даволанишга ва кучли овқатга муҳтож маҳкумларга тиббий хулоса асосида уларнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлардан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга рухсат этилади.
Маҳкумлар энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз фоизидан ошмайдиган суммага сотиб олишлари мумкин.
37-модда. Маҳкумларнинг учрашувлари
Вояга етмаган маҳкумларга яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта муддати уч соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув имконияти берилади.
38-модда. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларга, алоҳида ҳолларда, яқин қариндошлари билан ушбу Кодекснинг 77-моддасида белгиланган тартибда телефон орқали сўзлашув имконияти берилади.
39-модда. Посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар энг зарур нарсалардан иборат битта бандерол ёки йўқлов олиш ҳуқуқига эга. Олишга рухсат этилган энг зарур нарсалар рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Маҳкума ҳомиладор аёллар ва ёнида боласи бор аёлларга, шунингдек шифокорнинг хулосасига кўра даволанишга ва кучли овқат билан таъминланишга муҳтож деб топилган беморларга, тиббий хулосада белгилаб берилган миқдорда ва турда посилкалар ҳамда йўқловлар олишга рухсат этилади.
Маҳкумларга пул жўнатмалари олиш ва юборишга, шунингдек посилкалар ва бандероллар жўнатишга рухсат этилади. Жўнатма тарзида келиб тушган пул маблағлари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб қўйилади.
40-модда. Маҳкумларнинг ёзишмалари
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат олишлари ва жўнатишлари мумкин. Маҳкумларнинг ёзишмалари цензурадан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг маиший-яшаш шароитлари белгиланган гигиена ва санитария қоидаларига мос бўлиши шарт.
Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси икки ярим квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас.
Маҳкумга ётиш учун алоҳида жой, кўрпа-тўшак ва чойшаб, шунингдек тергов ҳибсхоналарида қамоқда турган шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган норма бўйича овқат берилади.
Қамоқ уйининг камералари радиоэшиттириш тармоғи билан жиҳозланади, маҳкумларга стол устида ўйналадиган ўйинлар, газеталар, журналлар берилади, улар кутубхонадан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ушбу Кодекснинг 87-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумлар жазони ижро этиш колониялари қошидаги даволаш муассасаларига, алоҳида ҳолларда эса — соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларига юборилиши мумкин.
42-модда. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар қамоқ уйининг хўжалик хизматига оид ишларга ҳафтасига тўрт соатгача бўлган муддатга ҳақ тўламаган ҳолда жалб этилиши мумкин.
43-модда. Маҳкумлар билан олиб бориладиган тарбиявий иш
Маҳкумлар билан тарбиявий иш қамоқ уйларининг маъмурияти томонидан ушбу Кодексда баён этилган принциплар асосида олиб борилади.
44-модда. Маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари
Маҳкумларга яхши хулқ-атвори учун қамоқ уйларида қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
ташаккур эълон қилиш;
илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш;
ҳар кунги сайр вақтини бир соатга кўпайтириш.
Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш;
ҳайфсан;
ўн суткагача бўлган муддатга, аёллар ва вояга етмаганларни эса — етти суткагача бўлган муддатга карцерга киритиб қўйиш;
ҳар кунги сайрнинг рағбатлантириш тариқасида кўпайтирилган муддатини бекор қилиш.
Маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ушбу Кодекснинг 103, 106 ва 110-моддаларида белгиланган тартибда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV БЎЛИМ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
I КИЧИК БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
9-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИ
45-модда. Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари
Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини жазони ижро этиш муассасалари амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 50 ва 85-моддалари.
Жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари;
тарбия колониялари;
турмалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини бажаради.
Жазони ижро этиш колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади ҳамда вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
(45-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 1 — 7-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
46-модда. Манзил-колониялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манзил-колониялар қуйидагиларга бўлинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялар;
(46-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
умумий, қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил-колониялар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 8 — 18-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
47-модда. Умумий тартибли колониялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:
оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;
ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;
оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аёллар сақланадиган колониялар, ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган аёллар бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 19 — 26-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(47-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
48-модда. Қаттиқ тартибли колониялар
Қаттиқ тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлик учун яна судланган эркаклар сақланадиган колониялар;
илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва ўта оғир жиноят содир этганлик учун яна судланган аёллар, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилган аёллар сақланадиган колониялар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 27 — 33-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
49-модда. Махсус тартибли колониялар
Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни сақлаш учун мўлжалланган.
Махсус тартибли колонияларда ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Тарбия колониялари
Тарбия колониялари вояга етмай туриб жиноят содир этган маҳкумларни сақлашга мўлжалланган.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 43 — 57-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
52-модда. Турмалар
Турмалар турма қамоғига ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан жазони ўташ тартибини ашаддий бузганлиги учун ўтказилган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Маҳкумларни тергов ҳибсхонасида ёки турмада қолдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида ёки турмада қолдирилган маҳкумлар жазони қулфлаб қўйилмайдиган умумий камераларда, бошқа шахслардан батамом ажратилган ҳолда, ушбу Кодекснинг 18-бобида назарда тутилган шароитларда ўтайдилар. Маҳкумларга узоқ муддатли учрашувга рухсат бериш имконияти бўлмаса, уларга битта узоқ муддатли учрашув ўрнига иккита қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.
Вояга етмаган шахслар, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек судлар ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилмайдилар.
10-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
54-модда. Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
55-модда. Маҳкумлар жазони ўташ учун жўнатилганлиги ва етиб келганлиги тўғрисида хабар
Тергов ҳибсхонасининг маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун жўнаб кетганлиги тўғрисида унинг оиласига уч кунлик муддат ичида хабар юбориши шарт.
Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида бу ҳақда ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 143-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
56-модда. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш муассаса маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади.
Муассасага етиб келган маҳкумлар уларнинг шахсини ўрганиш ва шароитга мослашиб олишлари учун ўн беш суткагача муддатга, одатда, қабул бўлимига жойлаштирилади, манзил-колонияга келган ҳамда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналари ва турмаларда қолдирилган шахслар бундан мустасно.
Муассасага етиб келганларидан сўнг маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида керакли ахборот берилади, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 134 — 149-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
57-модда. Жазони битта муассасада ўташ
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.
Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташни давом эттириш учун ўтказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган ҳолда, шунингдек маҳкумнинг мазкур муассасада қолишига тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 60-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» VIII бобининг 2-параграфи (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.), Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 3-боби.
58-модда. Маҳкумларни ажратилган ҳолда сақлаш
Жазони ижро этиш муассасаларида эркаклар ва аёллар, вояга етмаганлар ва катта ёшлилар, озодликдан маҳрум этишга биринчи марта ҳукм қилинган шахслар ва илгари бу жазо турини ўтаган маҳкумлар алоҳида-алоҳида сақланади.
Қуйидагилар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилиб, шунингдек алоҳида-алоҳида сақланади:
ўта хавфли рецидивистлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34-моддасининг учинчи қисми.
ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
суд ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар;
турли юқумли касалликларга чалинган маҳкумлар.
59-модда. Турли тоифадаги маҳкумларни бирга сақлаш ҳоллари
Ихтисослашган даволаш муассасаларида ҳар хил турдаги жазони ижро этиш муассасаларидан келган маҳкумларни бирга сақлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муайян бир турдаги колонияларда озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони бошқа турдаги колонияда ўташи лозим бўлган маҳкумларни сақлаш учун батамом ажратиб қўйилган участка ташкил этишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда маҳкумлар жазони суд белгилаган тартиб тури шароитида ўтайдилар.
60-модда. Маҳкумларни кўчириш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига кўчириш ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва тергов қилинаётган шахслардан алоҳида кўчирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳомиласи йигирма тўрт ҳафталикдан ошган ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар бошқа маҳкумлардан алоҳида кўчирилади.
Маҳкум беморлар, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида кўчирилади.
Маҳкумларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни бошқа ҳолларда ҳам ажратилган тарзда кўчиришга йўл қўйилади.
Кўчириш чоғида маҳкумлар зарур моддий-маиший ва санитария-гигиена шароитлари билан таъминланади, уларга мавсумий кийим ва пойабзал, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Маҳкумларни кўчириш давлат ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда соқчи кузатувида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 150 — 162-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
61-модда. Маҳкумларни сақлаш шароитининг ўзгартирилиши
Жазони ўташ даврида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг сақлаш шароити бир муассаса доирасида ёки бошқа турдаги муассасага ўтказиш йўли билан енгиллаштирилиши ёхуд оғирлаштирилиши мумкин.
Маҳкумларни сақлаш шароити рағбатлантириш тарзида қуйидагича енгиллаштирилиши мумкин:
муассаса бошлиғининг қарорига биноан — ушбу Кодекснинг 102, 104-моддаларига мувофиқ;
суд томонидан — Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасига мувофиқ.
Маҳкумларни сақлаш шароити интизомий жазо тарзида қуйидагича оғирлаштирилиши мумкин:
муассаса бошлиғининг қарорига биноан — ушбу Кодекснинг 105, 106-моддаларига мувофиқ;
суд томонидан — Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасига мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ РЕЖИМ
62-модда. Режимнинг асосий талаблари
Жазони ижро этиш муассасаларида режим жазодан кўзланган мақсадга эришиш учун белгиланади.
Режим қуйидагиларни таъминлайди:
маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш, уларни қўриқлаш ва назорат қилиб туришни;
маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, шунингдек уларнинг ўз мажбуриятларини адо этишини;
муайян тоифадаги маҳкумларни алоҳида-алоҳида сақлашни;
муассаса турига қараб маҳкумларни ҳар хил шароитда сақлашни;
маҳкумларнинг ва муассаса ходимларининг хавфсизлигини.
Жазони ижро этиш муассасаларида режим Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Ички тартиб қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
63-модда. Маҳкумлар кийими
Жазони ижро этиш муассасаларида, манзил-колонияларни истисно этганда, маҳкумлар белгиланган намунада кийим киядилар. Кийимнинг кўриниши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» 12-бандининг бешинчи хатбошиси, 72-бандининг тўртинчи, бешинчи хатбошлари, 149, 158-бандлари, 303-банднинг тўртинчи хатбошиси, 368 — 370, 379, 503-бандлари ва 3-иловаси (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган ҳолларда маҳкумларга фуқаролик намунасидаги кийимдан фойдаланишга рухсат этилади.
64-модда. Маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш, шунингдек улар сақланадиган ва меҳнат қиладиган объектларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65-модда. Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари
Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочиш ва бошқа жиноятларнинг, жазони ўташнинг белгиланган тартибини бузишларнинг олдини олиш, маҳкумлар хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун жазони ижро этиш муассасаларида назорат ва текширишнинг аудиовизуал, электрон ва бошқа техникавий воситаларидан фойдаланилади.
Муассаса маъмурияти маҳкумларни назорат ва текширишнинг техникавий воситалари қўлланилаётганлигидан хабардор этиши шарт.
Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари рўйхати, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
66-модда. Маҳкумнинг нарсалари ва буюмлари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ўз ёнида сақлашга рухсат этилган нарсалар ва буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 17-иловаси (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумларнинг ёнидан топилган, фойдаланишга рухсат этилмаган нарсалар ва буюмлар муассаса бошлиғининг қарорига биноан олиб қўйилади ҳамда маҳкум озод бўлгунга қадар сақлаш учун топширилади ёки йўқ қилиб ташланади ёхуд давлат фойдасига ўтказилади ва бу ҳақда тегишли ҳужжат тузилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 137 — 140-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Нарсалар ва буюмларни давлат фойдасига ўтказиш тўғрисидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 13-иловаси (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
67-модда. Тинтув ва кўздан кечириш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, уларнинг буюмлари ва кийимлари, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг объектлари ва хоналари тинтув қилиниши ҳамда кўздан кечирилиши мумкин. Шахсий тинтув маҳкум билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Турар жой биноларини уларда маҳкумлар бўлган чоғда тинтув қилишга кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ушбу муассасага ҳамда маҳкумлар ишлаётган объектларга кираётган ва чиқаётган шахсларнинг транспорт воситаларини, буюмлари ва кийимини кўздан кечиришга ҳақли, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тинтув қилиш ва кўздан кечириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 92, 94 — 98, 100 — 107-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
68-модда. Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти
Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти:
маҳкумлар, муассаса ходимлари ва бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш;
маҳкумлар мазкур муассасага етиб келгунга қадар содир этган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш;
жиноятларни ҳамда белгиланган сақлаш режимини бузиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
жазони ижро этиш муассасаларида содир этилган жиноятларни фош этиш;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочган маҳкумларни қидириш;
бошқа жиноятларни фош этишда ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.
Тезкор-қидирув фаолиятини жазони ижро этиш муассасаларининг тезкор хизматлар ходимлари, шунингдек бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан муассаса маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.
Жисмоний куч ишлатиш натижасида маҳкумлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 117 — 133-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
70-модда. Тинчлантириш кўйлагини қўллаш
Маҳкумларга нисбатан, агар улар жазавага тушсалар, тинчлантириш кўйлагини қўллашга йўл қўйилади.
Тинчлантириш кўйлаги тиббий ходим иштирокида қўлланилади ҳамда уни қўллаш муддати икки соатдан ошмаслиги керак.
Тинчлантириш кўйлаги вояга етмаган маҳкумларга ва маҳкума аёлларга нисбатан қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Махсус воситаларни ишлатиш
Маҳкумларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларини тўхтатиш, шунингдек ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш мақсадида уларга нисбатан махсус воситалар ишлатилиши мумкин.
Махсус воситалар жумласига резина таёқлар, қўлкишанлар ёки бошқача боғлаш воситалари, хизмат итлари, кўздан ёш чиқарувчи моддалар, чалғитма таъсир кўрсатувчи нур-товуш мосламалари, тўсиқ-ғовларни бартараф этувчи воситалар, сув билан зарба берувчи ва зирҳли машиналар, иншоотларни очиш, транспортни мажбурий тўхтатиш мосламалари ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа воситалар киради.
Махсус воситалар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
маҳкумларнинг муассаса маъмурияти вакилларига, бошқа маҳкумларга ва ўзга шахсларга ҳужумини даф этиш чоғида;
маҳкумлар томонидан содир этилган оммавий тартибсизликларни, жамоат тартибини гуруҳ бўлиб бузишларни тўхтатиш, муассаса маъмуриятига ашаддий бўйсунмаётган ёки қаршилик кўрсатаётган ҳуқуқбузарларни ушлаш чоғида;
гаровга олинганларни, маҳкумлар эгаллаб олган биноларни, иншоотларни, хоналарни ва транспорт воситаларини озод қилиш чоғида;
маҳкумларни қўриқлаб бориш ва қўриқлаб туриш чоғида — қочишнинг олдини олиш учун;
жазони ижро этиш муассасасидан қочган маҳкумларни ушлаш чоғида.
Махсус воситалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Махсус воситалар турлари, уларни ишлатиш интенсивлиги юзага келган вазият, ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсини инобатга олган ҳолда белгиланади. Махсус воситаларни қўллаш маҳкумларга ва бошқа шахсларга мумкин қадар кам зарар келтириши лозим.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларга ҳамда ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан махсус воситалар ишлатиш тақиқланади, улар томонидан қуролли қаршилик кўрсатилган ёки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Махсус воситаларни қўллаш натижасида маҳкумлар ва бошқа шахслар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳодиса ҳақида прокурорга хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 119 — 124-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
72-модда. Ўқотар қурол қўллаш асослари
Алоҳида ҳолларда, агар жиноятни бошқа воситалар билан тўхтатишнинг иложи бўлмаса, энг сўнгги чора сифатида ўқотар қурол қўллашга йўл қўйилади.
Ўқотар қурол қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
муассаса маъмурияти вакилларини, бошқа маҳкумларни ва ўзга шахсларни уларнинг ҳаёти ва соғлиғига аниқ таҳдид этувчи ҳужумдан ҳимоя қилиш, шунингдек қуролни қўлга киритиш мақсадида қилинган ҳужумни даф этиш чоғида;
гаровга олинганларни, маҳкумлар эгаллаб олган биноларни, иншоотларни, хоналарни ва транспорт воситаларини озод қилиш чоғида;
жазони ижро этиш муассасасининг қўриқланадиган объектларига, транспорт воситаларига гуруҳ бўлиб қилинган ёки қуролли ҳужумни даф этиш ёхуд маҳкумларни зўрлик билан озод қилишга уринишларни тўхтатиш чоғида;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочаётган ёки қуролли қаршилик кўрсатаётган маҳкумни ушлаш чоғида;
маҳкумлар қочишда фойдаланаётган транспорт воситасини тўхтатиш чоғида.
Ўқотар қурол қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 129-130-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
73-модда. Ўқотар қурол қўллаш тартиби
Ўқотар қуролни қўллашдан олдин қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ва юқорига қараб огоҳлантирувчи ўқ отиш керак. Қуйидаги ҳолларда ўқотар қурол огоҳлантиришсиз қўлланилиши мумкин:
қўққисдан ҳужум қилинганда, қуролли ҳужумни ёки жанговар техника, транспорт воситалари, учиш аппаратлари, денгиз ва дарё кемаларидан фойдаланган ҳолда қилинган ҳужумни даф этишда, гаровга олинганларни озод қилишда, озодликдан маҳрум этиш жойларидан қурол билан, транспорт воситалари ёрдамида ёки юриб кетаётган транспорт воситаларида, тунда ёки кўриш чекланган шароитда қочилганда.
Ўқотар қурол қўлланилганда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун иложи борича барча чоралар кўрилиши зарур.
Ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳодиса ҳақида рапорт тузилади ва дарҳол прокурорга хабар қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 131 — 133-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
74-модда. Жазони ижро этиш муассасаларида алоҳида ҳолат жорий этиш
Табиий офат рўй берган, жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ерда фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий этилган тақдирда, уруш даври мобайнида, маҳкумлар томонидан гуруҳ бўлиб бўйсунмаслик, шунингдек оммавий тартибсизлик содир этилганда муассасаларда алоҳида ҳолат жорий этилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда ўттиз суткагача бўлган муддатга жорий этилади. Алоҳида ҳолатнинг амал қилиш вақти алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна ўттиз суткагача узайтирилиши мумкин.
Алоҳида ҳолат амал қилиб турган даврда муассасаларда қўриқлаш ва назоратнинг кучайтирилган тури, объектларга киришнинг алоҳида тартиби жорий этилади, кун тартиби ўзгартирилиши, айрим хизматларнинг фаолияти чекланиши мумкин. Айни вақтда маҳкумларнинг айрим ҳуқуқлари чекланишига йўл қўйилади.
75-модда. Маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ўз шахсий ҳисобварағидаги пул ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.
Сарфлашга рухсат этиладиган пул миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Маҳкумлар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга энг кам иш ҳақи белгиланган миқдорининг ўн фоизигача бўлган миқдорда қўшимча пул сарфлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:
умумий тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч бараваридан;
қаттиқ тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваридан;
махсус тартибли колонияларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваридан;
турмаларда — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваридан;
тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёллар учун — белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг уч ярим бараваридан.
(75-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдордан ортиқча пулга маҳкумлар тиббий хулоса асосида қўшимча равишда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек кийим ва пойабзал сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Муассаса бошлиғи янги келган маҳкумга озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик фоизигача, манзил-колонияларда эса — тўлиқ миқдоригача бўлган суммада аванс беришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76-модда. Маҳкумларнинг учрашувлари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи берилади.
Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларга яқин қариндошлари (эр, хотин, ота-оналар, болалар, ўғил (қиз) қилиб олган шахслар, ўғил (қиз) қилиб олинган шахслар, ака-укалар, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар) билан узоқ муддатли учрашув муассаса ҳудудида ёки, ушбу Кодекснинг 114 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, муассаса ҳудудидан ташқарида улар билан бирга яшаш ҳуқуқи билан берилади.
(76-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Узоқ муддатли учрашув муддати қуйидагича белгиланади: муассаса ҳудудида — бир суткадан уч суткагача, муассаса ҳудудидан ташқарида эса — уч суткадан беш суткагача.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Юқумли касалликларга чалинган беморларга учрашувлар шифокор рухсати асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Учрашув учун берилган вақт мобайнида маҳкумлар ишдан озод этиб қўйилади, ана шу кунлар учун уларга иш ҳақи ёзилмайди.
Узоқ муддатли учрашув маҳкумнинг илтимосига кўра қисқа муддатли учрашув ёки телефон орқали сўзлашув билан, қисқа муддатли учрашув эса телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Учрашувларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 242 — 271-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 72, 190-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар» (рўйхат рақами 2964).
77-модда. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.
(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
(77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 272 — 287-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
78-модда. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ва юбориши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасасига етиб келган кундан бошлаб посилка, йўқлов ва бандерол олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. Посилка, йўқлов ва бандероллар кўздан кечирилади.
Битта посилка ёки бандеролнинг оғирлиги почта қоидаларида белгилаб қўйилган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса посилканинг белгиланган вазнидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Олинадиган посилка, йўқлов ва бандеролларнинг миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади.
(78-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар чекланмаган миқдорда пул жўнатмалари олишлари ва юборишлари мумкин. Пул жўнатмалари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига келиб тушади. Маҳкумлар ўзларига яқин қариндош бўлмаган шахсларга, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотларга фақат жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг рухсати билан пул жўнатмалари юборишлари мумкин.
Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиши ҳамда юбориши тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 204 – 227-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
79-модда. Маҳкумларнинг ёзишмалари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.
Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар бундан мустасно. Маҳкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини кўрсатилган манзилга жўнатиш муассаса маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жўнатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дарҳол топширилади ва жўнатилади.
Хатлар ва бошқа жўнатмалар олиш ҳамда юбориш, шунингдек уларни цензурадан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар ўртасида хат ёзишмалари фақат ўзаро қариндошлар ўртасида ва муассаса маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
791-модда. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг сайр қилиши
Жазони умумий, қаттиқ тартибли колониялар, тарбия колониялари қабул бўлинмаларининг камераларида, шунингдек махсус тартибли колонияларнинг камераларида ўтаётган озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар, агар улар очиқ ҳавода ишлаётган бўлмаса, ҳар куни муддати икки соатлик сайр қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 53, 65, 66, 449, 454 -бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Сайр қилишнинг муддати жазони ижро этиш колонияларининг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг интизомий бўлинмаларида сақланаётган маҳкумлар учун ушбу Кодекснинг 109 ва 127-моддалари билан, жазони турмаларда ўтаётган маҳкумлар учун эса 123-моддаси билан белгиланади.
Маҳкумларнинг сайр қилиши махсус жиҳозланган сайр қилиш ҳовлиларида кундузги вақтда ўтказилади. Сайр қилиш, маҳкум жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини бузган тақдирда, муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(791-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
80-модда. Маҳкумларнинг адабиёт ва ёзув ашёларини сотиб олиши ҳамда сақлаши
Маҳкумлар посилка, йўқлов ва бандеролларда ёзув ашёлари, адабиётлар олишлари, шунингдек уларни савдо шохобчалари орқали сотиб олишлари, чекланмаган миқдорда газета ва журналларга обуна бўлишлари мумкин.
Маҳкумларга урушни, миллий ва диний адоватни, зўрлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи нашрларни, шунингдек беҳаё нашрларни олиш, сотиб олиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Маҳкум савдо шохобчалари орқали сотиб олган адабиёт у олишга ҳақли бўлган посилка ва бандероллар сонига кирмайди.
Маҳкум ўз ёнида кўпи билан ўн нусха китоб ва журнал сақлаши мумкин. Мазкур миқдордан ортиқча адабиёт маҳкумнинг розилиги билан сақлаш учун топширилади, фойдаланиш учун кутубхонага берилади ёки унинг қариндошлари ва бошқа шахсларга жўнатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 219 — 221, 414 — 416-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
81-модда. Маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши, радиоэшиттиришлар эшитиши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳафтада камида бир марта кинофильм намойиш этилади, улар ишдан бўш соатларида, тунги дам олиш вақтидан ташқари, телекўрсатувлар кўриш, радиоэшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Камераларда жазо ўтаётган маҳкумларга кинофильм ва телекўрсатувлар кўришга рухсат этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Маҳкумларнинг алоҳида ҳолларда муассаса доирасидан четга чиқиши
Маҳкумларга алоҳида ҳоллар (яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаёти учун хавфли бўлган оғир касаллиги, маҳкумга ёки унинг оиласига жиддий моддий зарар етказган воқеа) муносабати билан бориш-келиш учун кетадиган вақтни (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда, етти суткагача бўлган муддатга жазони ижро этиш муассасаси доирасидан четга чиқишга рухсат этилиши мумкин. Маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси доирасида четга чиқишга рухсат этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» 296-бандининг тўртинчи хатбошиси, 309, 310, 328-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумнинг четга чиқишга рухсат сўраб ёзган аризасини муассаса маъмурияти бир сутка ичида кўриб чиқади. Бу ҳақда маҳкумнинг шахси, хулқ-атвори, тасдиқловчи ҳужжатлар бор-йўқлигидан келиб чиқиб қарор қабул қилинади. Четга чиқишга бериладиган рухсатнома прокурор томонидан тасдиқланади.
Қуйидагиларга:
ўта хавфли рецидивистлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34-моддасининг учинчи қисми.
ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисми.
мажбурий даволанишдан ўтаётган ва юқумли касалликка чалинган маҳкумларга четга чиқишга рухсат берилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 181 — 194-моддалари.
Четга чиқиш вақти жазони ўташ муддати ҳисобига қўшилади.
Четга чиқиш билан боғлиқ харажатлар маҳкум маблағлари ҳисобидан ёки бошқа шахслар томонидан тўланади.
Маҳкумнинг белгиланган муддатда жойига қайтиб келишини қийинлаштирувчи кутилмаган ҳоллар юз берган тақдирда у борган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига биноан қайтиш муддати, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятини албатта огоҳлантирган ҳолда, беш суткагача узайтирилиши мумкин.
Маҳкум белгиланган муддатда жойига қайтишдан бўйин товлаган тақдирда у ички ишлар органи томонидан ушланади ва жазони ўташ жойига жўнатилади.
Маҳкумларнинг муассаса доирасидан четга чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
12-БОБ. МАҲКУМЛАРНИНГ МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИ ВА УЛАРГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг XV боби (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
84-модда. Маҳкумларнинг яшаш жойи
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдони нормаси қуйидаги миқдордан кам бўлиши мумкин эмас:
умумий турар жойларда — икки квадрат метр;
тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг умумий камераларида — икки ярим квадрат метр;
аёллар ва вояга етмаганлар сақланадиган колониялардаги умумий турар жойларда — уч квадрат метр;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бемор маҳкумлар сақланадиган палаталарда — тўрт квадрат метр;
интизомий бўлинмаларнинг камераларида ҳамда соқчисиз ёки кузатувчисиз юриш ҳуқуқидан фойдаланаётган маҳкумлар яшаши учун, шунингдек жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар учун мўлжалланган хона типидаги турар жойларда — тўрт ярим квадрат метр.
Маҳкумларга ётиш учун алоҳида жой, кўрпа-тўшак, чойшаб ва керакли инвентар берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 24, 31, 39, 46, 63, 361 — 363-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Маҳкумларнинг овқати
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга киши организмининг нормал ҳаётини таъминлайдиган овқат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Овқат нормаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳкумларнинг соғлиғи ҳолатига, уларнинг ёши, бажараётган ишининг хусусияти ва оғирлигига қараб белгиланади. Маҳкумларга уларни ишга жалб этган корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қўшимча овқат берилиши мумкин.
Маҳкум ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, вояга етмаганларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади. Тиббий хулоса асосида уларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари олишга рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 49, 158, 180 – 185, 364 — 367, 369, 370 -бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
86-модда. Маҳкумларни уст-бош билан таъминлаш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган шахслар республика бюджети ҳисобидан белгиланган намунада кийим, мавсумга қараб, маҳкумнинг жинси ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ички кийим ва пойабзал билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
87-модда. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти
Озодликдан маҳрум этиш жойларида даволаш-профилактика ёрдами ва санитария иши ҳамда эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларга тиббий-санитария хизмати кўрсатиш учун стационарлари бор тиббий бўлимлар, сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колониялар, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга дори-дармон воситалари бериш, санитария назоратини ташкил этиш ва олиб бориш, даволаш-профилактика муассасаларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш органларининг тиббий ходимларини жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Маҳкумлар шахсий ва умумий гигиена қоидаларига, санитария талабларига риоя этишлари шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар» (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.), «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 372 – 373-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
13-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР МЕҲНАТИ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг XIV боби (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
88-модда. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш
Маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборат.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисосини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, одатда, шу муассасаларнинг корхоналарида, айрим ҳолларда эса, керакли тарзда қўриқлаш ва батамом ажратиб қўйиш таъминланган тақдирда, бошқа корхоналарда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олтмиш ёшдан ошган эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкума аёллар ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ишдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бажариш тақиқланган ишларда аёл ва вояга етмаган маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлардан фойдаланиш тақиқланган ишлар ва лавозимлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар топширилган ишни ҳалол, виждонан бажаришга, меҳнат ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этишлари шарт. Уларнинг меҳнатга оид ва бошқа низоларни ҳал этиш мақсадида ишни тўхтатиб қўйиши тақиқланади.
89-модда. Маҳкумларни иш билан таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариладиган муайян маҳсулот турлари учун буюртмаларни тақсимлайди;
ишлаб чиқариш корхоналарини моддий-техника билан таъминлаш чораларини кўради;
ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришни, ишлаб турган корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишни молиявий таъминлайди;
корхона, муассаса ва ташкилотларни маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга жалб этишга имкон яратиб беради;
корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган маҳкумларга ёзиладиган иш ҳақи миқдорини белгилаб беради.
Маҳкумларни иш билан таъминлаш жазони ижро этиш муассасаларида ёки улардан ташқарида иш ўринларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
90-модда. Маҳкумларнинг иш вақти
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтининг энг кўп нормасига риоя этган ҳолда, одатда, олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар иш вақти режимини жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ишлаб чиқариш хусусиятига қараб белгилайди.
Маҳкумларни иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга жалб этишга ишлаб чиқариш зарурати бўлган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддатига риоя этган ҳолда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилганда, маҳкумлар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ёки тунги ишларга жалб этилган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида вояга етмаган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан белгиланган чеклашларга риоя этиш шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкума ҳомиладор аёллар, шунингдек жазони ижро этиш муассасалари қошидаги болалар уйларида боласи бор аёллар иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга ёки иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган режимда ишлашга ўзларининг розилиги билан жалб этилиши мумкин. Мазкур шахслар тунги ишларга, уларнинг розилигини олган ҳолда ва тегишли тиббий хулоса бўлган тақдирда, жалб қилиниши мумкин.
Маҳкумларнинг иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ишлари учун икки ҳисса ҳақ тўланади.
91-модда. Маҳкумларнинг дам олиш вақти
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳар ҳафтада камида бир дам олиш куни берилади. Улар байрам (ишланмайдиган) кунларида ишдан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди, жазони манзил-колонияларда ўтаётганлар бундан мустасно.
Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
92-модда. Маҳкумлар меҳнатига ҳақ тўлаш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар меҳнатига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарган маҳкумлар меҳнатига тўланадиган ойлик ҳақ белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Барча чегирмалардан қатъи назар, маҳкумлар шахсий ҳисобварағига уларга ёзилган иш ҳақининг камида йигирма беш фоизи, олтмиш ёшдан ошган эркакларнинг, эллик беш ёшдан ошган аёлларнинг, I ва II гуруҳ ногиронларининг, ҳомиладор аёлларнинг ҳамда жазони ижро этиш муассасалари қошидаги болалар уйида боласи бор аёлларнинг, шунингдек манзил-колониялар ва тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг ҳисобварағига эса, камида эллик фоизи ўтказиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
93-модда. Маҳкумларни меҳнат ҳақи тўламай ишга жалб этиш
Маҳкумлар жазони ижро этиш муассасаларини ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек маданий-маиший шароитни яхшилаш ишларигагина меҳнат ҳақи тўламай жалб этилиши мумкин.
Маҳкумлар меҳнат ҳақи тўланмайдиган ишга, одатда, навбатма-навбат, ишдан ташқари вақтда, ҳафтасига кўпи билан икки соатга жалб этилади.
94-модда. Маҳкумларнинг иш ҳақидан чегириб қолиш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан чегирмалар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашлар билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
95-модда. Маҳкумларнинг моддий жавобгарлиги
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар:
меҳнат вазифаларини адо этиш чоғида етказилган зарар учун — меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа хатти-ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар учун — фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда моддий жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотўғри чегирилган сумма маҳкумга қайтарилиб, унинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
96-модда. Маҳкумлар ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ажратилмайди.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод бўлганларидан сўнг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА ТАРБИЯВИЙ ТАЪСИР КЎРСАТИШ
97-модда. Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб бориш
Тарбиявий иш озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларига риоя этишга, шунингдек билим ва маданий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 394-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Жазони ижро этиш муассасаларида маънавий, ҳуқуқий, жисмоний ва бошқа тарбия олиб борилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 395-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Тарбиявий иш якка тартибда, гуруҳ билан ва оммавий шаклда олиб борилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 396-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Тарбиявий иш дифференциация асосида, муассаса турини, жазо муддатини ва сақлаш шароитини, шунингдек маҳкум шахсининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 397, 398-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумлар билан тарбиявий иш олиб боришда матбуот, радио, телевидение, кинофильмлардан, кутубхона ва бошқа воситалардан фойдаланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 399-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98-модда. Маҳкумларнинг тарбия жараёнидаги иштироки
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг фойдали ташаббусини кучайтириш, уларнинг меҳнати, маиший ҳаёти ва бўш вақтини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда қатнашиш, интизомни ва ички тартибни сақлаб туришда муассаса маъмуриятига кўмаклашиш мақсадида маҳкумларнинг турли ташкилотлари тузилиши мумкин.
Маҳкумлар ташкилотларини тузиш ва уларнинг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 400 ва 401-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
99-модда. Жамоатчилик ва фуқароларнинг маҳкумларни тарбиялашдаги иштироки
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни тарбиялашда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР ТАЪЛИМИ ВА КАСБ ТАЙЁРГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
100-модда. Маҳкумларнинг умумий ўрта таълими
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта таълими ташкил этилади. Муассаса маъмурияти маҳкумларга улар таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратади ҳамда зарур кўмак кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёши ўттиздан ошган маҳкумлар, I ва II гуруҳ ногиронлари хоҳишларига кўра таълим олишга жалб этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишига йўл қўйилмайди, манзил-колониялардаги маҳкумлар бундан мустасно бўлиб, улар ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида таълим олишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 419-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Ўқув юртларида таълим олаётган маҳкумлар имтиҳонларни топшириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларнинг умумий ўрта таълимини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(100-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Маҳкумларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва касб тайёргарлиги
Жазони ижро этиш муассасаларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими берилади ва (ёки) маҳкумлар ишлаб чиқаришда касбга ўргатилади.
Маҳкумларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бериш ва уларни касбга ўргатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ
102-модда. Рағбатлантириш чоралари
Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабати, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштироки учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
ташаккур эълон қилиш;
илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш;
ёрлиқ, қимматли совға ёки пул мукофоти билан тақдирлаш;
қўшимча посилка, йўқлов ёки бандерол олишга рухсат этиш;
қўшимча учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқи бериш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун пул суммасини кўпайтириш;
енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш, манзил-колонияларда сақланаётган шахслар бундан мустасно.
Енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш тариқасидаги рағбатлантириш маҳкумларга ушбу Кодекс 75-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қўшимча пул сарфлаш ҳуқуқини, шунингдек:
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий, қаттиқ тартибли колонияларда ва тарбия колонияларида — йил мобайнида қўшимча равишда бир марта учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта посилка ёки йўқлов олиш.
(102-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
махсус тартибли колонияларда — камералардан умумий турар жойларга ўтказиш ҳамда йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув, битта бандерол олиш;
турмаларда — йил мобайнида қўшимча равишда бир марта қисқа муддатли учрашув, битта посилка ёки йўқлов олиш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
103-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
Маҳкумга нисбатан ташаккур тариқасидаги рағбатлантириш оғзаки ёки ёзма, бошқа рағбатлантириш чоралари эса, ёзма равишда қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 426-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Рағбатлантириш чоралари ушбу Кодекс талабларига риоя этилган ҳолда қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 427-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш чоралари ҳақида унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 428-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумга рағбатлантириш тарзида йил мобайнида кўпи билан иккита посилка, йўқлов ёки бандерол олишга, икки марта учрашувга рухсат берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 429-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Рағбатлантириш тарзида маҳкумдан илгари қўлланилган битта интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 430, 470-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
104-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:
қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойини ўтаганидан кейин;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг учинчи қисми.
содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтаганидан кейин;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи қисми.
содир этилган ўта оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганидан кейин ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисми, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 431-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(104-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Маҳкумлар турмадан жазони ижро этиш колониясига ва махсус тартибли колониядан қаттиқ тартибли колонияга суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаганларидан кейин, Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 432-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумлар қаттиқ ва умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ушбу Кодекс 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 433, 434, 467 — 469-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
105-модда. Интизомий жазо чоралари
Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш;
ҳайфсан;
енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;
интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.
(105-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ олтинчи ва еттинчи хатбошлари билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад этиш ёки ишдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса, интизомий жавобгарликка тортилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 437-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
[Олдинги] таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
106-модда. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
Интизомий жазо ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва хусусиятига мос бўлиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 438-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта ҳуқуқбузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта ҳуқуқбузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 439-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Интизомий жазо ёзма равишда, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 440-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Интизомий жазони қўллаш чоғида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат, маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахсий хислатлари, олиб ташланмаган ва бекор бўлмаган интизомий жазолари бор-йўқлиги инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 441-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Интизомий жазо дарҳол ижро этилади. Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир ой ичида ижро этилмаган бўлса, у ижрога қаратилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 442, 467 — 469 -бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
107-модда. Интизомий жазо устидан шикоят бериш
Маҳкум ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан хоҳишига кўра юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Шикоят берилиши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди. Юқори мансабдор шахс, прокурор ёки суд интизомий жазони юмшатиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 443-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
108-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил мобайнида маҳкум янги интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 444-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
109-модда. Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазони қўллаш хусусиятлари
Жазони ижро этиш муассасаларининг интизомий бўлинмаларига қуйидагилар киради:
манзил-колониялар ва тарбия колонияларининг ҳибсхоналари;
умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг ҳибсхоналари ва карцерлари;
тергов ҳибсхоналарининг ва турмаларнинг карцерлари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 445-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумлар ҳибсхоналар ва карцерларга ўн беш суткагача, тарбия колонияларининг ҳибсхоналарига эса, ўн суткагача бўлган муддатга киритиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 446-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчи маҳкумлар умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига олти ойгача, аёллар сақланадиган колонияларда эса — уч ойгача бўлган муддатга ўтказиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 447-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳибсхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жўнатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чекиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Маҳкумлар ҳар куни муддати бир ярим соатлик сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(109-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Карцерларда маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларнинг карцерларига ўтказилган маҳкумлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача пул сарфлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар куни муддати икки соатлик сайрдан фойдаланиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 454-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(109-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Махсус тартибли колонияларнинг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг карцерларида маҳкумларни якка сақлаш белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 455-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумларни интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ва ўтказиш муассаса бошлиғининг жазо муддати кўрсатилган қарори асосида ҳамда тиббий рухсатнома бўлган тақдирда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 457 — 461-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумлар интизомий бўлинмалардан даволаш-профилактика муассасаларига ўтказилган тақдирда улар даволаш-профилактика муассасаларида бўлган вақт жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 462-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Интизомий бўлинмаларга:
I гуруҳ ногиронлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган, шунингдек ёнида эмизикли боласи бор аёллар киритилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 463-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар меҳнатга жалб этилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 450 – 453, 456, 464 — 466 -бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
110-модда. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўлловчи мансабдор шахслар
Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 457-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
111-модда. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, шунингдек ички тартиб қоидаларида тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 4-иловаси (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
(111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
112-модда. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи
Жазони ўташ тартибини камида икки марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган бўлса, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 105-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси, 107 — 109-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади.
(112-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Режимни ашаддий бузувчи енгиллаштирилган сақлаш шароитига, манзил-колонияга ўтказилмайди, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этилмайди.
(112-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 436-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
II КИЧИК БЎЛИМ. КОЛОНИЯЛАР ВА ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
17-БОБ. МАНЗИЛ-КОЛОНИЯЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
113-модда. Манзил-колонияларда жазони ўташ тартиби
Манзил-колонияларда мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган, шунингдек умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазо ўтайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(113-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
оғир жиноят, шунингдек қасддан жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар, агар шахс муқаддам қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
муқаддам жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган ёки жазо суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилган шахс ўта оғир жиноят, шунингдек жазо муддатининг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади.
(113-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Манзил-колонияларга қуйидагилар ўтказилмайди:
ўта хавфли рецидивистлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34-моддасининг учинчи қисми.
ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқумли касалликларга чалинган беморлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мажбурий даволанишдан ўтаётган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 181 — 194-моддалари.
меҳнатга қобилиятсиз маҳкумлар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 10-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Битта манзил-колонияда маҳкум эркаклар ва аёллар сақланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 11-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
114-модда. Манзил-колонияларда жазони ўташ шартлари
Манзил-колонияларда маҳкумлар:
соқчисиз, аммо назорат остида сақланадилар;
эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида колония ҳудуди доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар;
агар улар бажараётган иш ёки олаётган таълим тақозо этса, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари мумкин;
фуқаролар киядиган кийимда юрадилар;
ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 12-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади. Учрашув маҳкумнинг илтимосига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида ўтказилиши мумкин.
(114-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар хоналарга бўлинган ётоқхоналарда яшайдилар. Сақлаш режимини бузмаган, оиласи бор маҳкумларга муассаса бошлиғи қарорига биноан манзил-колония ҳудудида ёки ундан ташқарида оиласи билан алоҳида яшашга рухсат берилиши мумкин. Бундай шахслар ички тартиб қоидаларида белгилаб қўйилган тартибда рўйхатдан ўтиш учун ҳозир бўлишлари шарт. Манзил-колония маъмуриятининг вакили маҳкумлар яшаётган жойга сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 14-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
115-модда. Манзил-колонияларда маҳкумлар меҳнати ва таълими
Манзил-колонияларда маҳкумлар меҳнати ушбу Кодексда белгилаб қўйилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумларни бошқа ишга ўтказишни корхона, муассаса ёки ташкилот манзил-колония маъмурияти билан келишган ҳолда амалга оширади.
Маҳкумларга муассаса жойлашган ердаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан ўқишга рухсат этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 16 — 18-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом.
18-БОБ. УМУМИЙ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
116-модда. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби
Умумий тартибли колонияларда жазони:
мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддаси еттинчи қисмининг «б» банди.
ушбу Кодекснинг 129-моддасида назарда тутилган ҳолларда тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар;
суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида ўтказилган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси.
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган маҳкумлар ўтайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 22-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Тарбия колониясидан ўтказилган маҳкумлар жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 22-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
117-модда. Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Умумий тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 23-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
(117-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар йил мобайнида:
тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
олти марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
(117-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-БОБ. ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» II бобининг 3-параграфи (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
118-модда. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби
Қаттиқ тартибли колонияларда жазони:
мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддаси еттинчи қисмининг «в» банди.
турмалар ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш тарзида ўтказилган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур кодекс 104-моддасининг иккинчи қисми.
суд тайинлаган турма қамоғи муддатини ўтаганидан сўнг турмалардан ўтказилган маҳкумлар;
суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар ўтайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаттиқ тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 30-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
119-модда. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Қаттиқ тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 31-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг бир ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
(119-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар йил мобайнида:
уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;
тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
тўртта посилка ёки йўқлов;
тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
(119-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-БОБ. МАХСУС ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
120-модда. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ тартиби
Махсус тартибли колонияларда жазони:
мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддасининг еттинчи қисми «г» банди.
ўлим жазоси авф этиш тарзида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд томонидан қаттиқ тартибли колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 105-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 34 — 36-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус тартибли бир колониядан иккинчисига ўтказилган маҳкумлар жазони бу ерга ўтказилгунга қадар белгиланган сақлаш шароитида ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 38-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
121-модда. Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус тартибли колонияларда маҳкумлар камераларда ёки умумий яшаш биноларида яшайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 39-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори суммасигача озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
(121-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар йил мобайнида:
икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;
уч марта телефон орқали сўзлашув;
учта посилка ёки йўқлов;
учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
(121-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Камераларда сақланадиган маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 41-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
21-БОБ. ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
122-модда. Турмаларда жазони ўташ тартиби
Турмаларда жазони:
мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган маҳкумлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 50-моддасининг тўққизинчи қисми.
суд томонидан жазони ижро этиш колонияларидан ўтказилган жазо ўташ тартибини ашаддий бузувчилар ўтайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 58, 59-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 60-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Турмаларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатидан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 61-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари турмаларда жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитида ўтайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
123-модда. Турмаларда жазони ўташ шартлари
Турмаларда маҳкумлар умумий камераларда сақланадилар. Алоҳида ҳолларда маҳкумнинг батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори асосида уни бир кишилик камерада сақлашга йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 63-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг етмиш беш фоизигача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
(123-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турмаларда маҳкумлар ҳар куни муддати бир соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида:
икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
икки марта телефон орқали сўзлашув;
иккита посилка ёки йўқлов;
иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
(123-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Турмаларда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилган маҳкумларга рағбатлантириш тарзида ҳар кунлик сайр муддати бир соатга узайтирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 66-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
22-БОБ. ТАРБИЯ КОЛОНИЯЛАРИДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
124-модда. Тарбия колонияларида жазони ўташ тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарбия колонияларида:
ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар каттароқ ёшдаги маҳкумлардан;
биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар илгари озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 43, 44-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(124-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ижобий тавсифга эга маҳкумлар ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 45-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(124-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
125-модда. Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари
Тарбия колонияларида маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 46-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим бараваригача бўлган суммага озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин.
(125-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарбия колонияларида маҳкумлар йил мобайнида:
олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;
ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;
олтита посилка ёки йўқлов;
олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
(125-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ўн саккиз ёшга тўлган ва тарбия колонияларида қолдирилган маҳкумларга вояга етмаган маҳкумлар учун белгиланган нормаларда овқат, уст-бош, моддий-маиший таъминот ва бошқа жазо ўташ шароитлари татбиқ этилади. Бу шахсларнинг меҳнат шароитлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ва тергов ҳибсхоналарида сақлаб турилган шахсларнинг, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳбусларнинг таъминоти меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 88 — 96-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 49-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
126-модда. Тарбия колонияларида қўлланиладиган қўшимча рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари
Тарбия колонияларида маҳкумлар ушбу Кодекснинг 102-моддасида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари:
муассаса ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган маданий-томоша ва спорт тадбирларини кўришга юбориш;
қисқа муддатли учрашув ўрнига ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқин қариндошлари кузатувида саккиз соатгача бўлган муддатга эркинликка чиқариш;
ҳибсхонада бўлиш муддатини қисқартириш ва ундан муддатидан илгари озод қилиш тариқасида рағбатлантирилишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 50-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Жазони ўташ тартибини бузганлиги учун тарбия колонияларида маҳкумларга ушбу Кодекснинг 105-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари томошага боришдан бир марта маҳрум этиш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 51-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
127-модда. Ҳибсхонага киритиб қўйиш тариқасидаги интизомий жазо чорасини қўллаш хусусиятлари
Тарбия колониясида ҳибсхонага киритиб қўйиш тариқасидаги интизомий жазо ўн уч ёшдан ўн олтигача бўлган маҳкумларга етти суткагача, ўн олти ва ундан катта ёшдаги маҳкумларга эса ўн суткагача бўлган муддатга қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарбия колониясининг ҳибсхонасига киритиб қўйилган маҳкумларнинг сайр қилиш муддати суткасига икки соат қилиб белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 53-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
128-модда. Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумлар, одатда, йигирма бир ёшга тўлгунга қадар, тарбия колонияларида қолдирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 54-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори билан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 55-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
129-модда. Маҳкумларни тарбия колонияларидан жазони ижро этиш колонияларига ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 56-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(129-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(129-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Жазо ўташни давом эттириш учун маҳкумларни жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масалалари суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 57-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
23-БОБ. АЙРИМ ТОИФАДАГИ МАҲКУМЛАР ТОМОНИДАН ЖАЗОНИ ЎТАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг XIII боби (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
130-модда. Маҳкума ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёллар учун қўшимча ҳуқуқлар
Маҳкума ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ушбу Кодексда маҳкумлар учун назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари:
муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш;
болаларини жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштириш;
болаларини жойлаштириб келиш ва улар билан учрашиш учун муассаса доирасидан четга чиқиш ҳуқуқига ҳам эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 296, 297-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан муддати беш суткагача бўлган, шу жумладан муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш имконияти билан, узоқ муддатли учрашув берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Маҳкума аёлларнинг муассаса доирасидан ташқарида яшаши
Ижобий тавсифга эга маҳкума аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган вақт мобайнида, шунингдек боласи уч ёшга тўлгунга қадар муассаса бошлиғининг прокурор тасдиқлаган қарори билан колония ҳудудидан ташқарида яшашга рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи Жиноят кодекси 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 302-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Колония ҳудуди доирасидан ташқарида яшайдиган маҳкумалар:
хона типидаги турар жойларда жойлашадилар ва муассаса маъмуриятининг назорати остида бўладилар;
эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида белгиланган йўналишлар доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар;
фуқаролар киядиган кийимда юришлари, ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин;
чекланмаган миқдорда бандерол, посилка ва йўқловлар олиш ҳамда жўнатиш, қисқа муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Қисқа муддатли учрашувлар, одатда, ишдан бўш вақтда берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 303-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
жазони ўташ тартиби мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 111-моддаси.
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод қилиш даври тугаганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404, 405-моддалари.
бола уч ёшга тўлганда.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 304, 305-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
132-модда. Болаларни жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштириш
Маҳкума аёлларни сақлашга мўлжалланган колониялар қошида болалар уйи ташкил этилади, унда болалар нормал яшаши ва камол топиши учун зарур шароитлар таъминланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 306-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкума аёллар уч ёшга тўлмаган болаларини болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан бирга бўлишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки, ҳомийлик ва васийлик органининг қарорига биноан, бошқа шахсларга берилиши ёхуд тегишли болалар муассасаларига юборилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 308-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Агар маҳкуманинг жазони ўташ муддати тугашига кўпи билан бир йил қолган ва у оналик бурчларини лозим даражада бажариб келган бўлса, муассаса маъмурияти боланинг болалар уйида бўлиш вақтини узайтириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 308-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
133-модда. Маҳкума аёлларнинг муассаса доирасидан четга қисқа муддатли чиқиши
Мактабгача ёшдаги болалари бор маҳкума аёлларга болаларини қариндошлариникига, васийлариникига ёки болалар муассасаларига жойлаштириб келиш учун бориш-келиш вақтини (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда ўн беш суткагача муддатга четга чиқишга рухсат этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 309-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Вояга етмаган ногирон болалари бор аёлларга бир йилда бир марта улар билан учрашиш учун йўлга кетадиган вақтни ҳисобга олмаганда етти суткагача бўлган муддатга четга чиқишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 309-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(134 ва 135-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
V БЎЛИМ. ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШ
24-БОБ. ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ ИЖРО ЭТИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
136-модда. Маҳкумларни сақлаш шароитлари
Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар икки кишилик камераларда кучайтирилган қўриқлов остида ва бошқалардан батамом ажратиб қўйилган ҳолда сақланадилар. Уларга нисбатан турма қамоғи учун назарда тутилган сақлаш шароитлари татбиқ этилади.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказишга йўл қўйилмайди.
137-модда. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахснинг ҳуқуқий ҳолати
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс қуйидагиларга ҳақли:
қонунда назарда тутилган тартибда зарур фуқаровий-ҳуқуқий ва оила-никоҳ муносабатларини расмийлаштиришга;
юридик ёрдам олиш ҳамда муддати ва миқдори чекланмаган ҳолда адвокат билан учрашишга;
чекланмаган миқдорда хат олиш ва жўнатишга;
яқин қариндошлари билан ҳар ойда бир марта қисқа муддатли учрашувга;
руҳоний билан учрашувга;
зарур тиббий ёрдам олишга.
138-модда. Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин авф этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Авф этиш тўғрисида илтимоснома бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Авф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгунга қадар ҳукмнинг ижроси тўхтатиб турилади.
139-модда. Ўлим жазосини ижро этиш асоси
Ўлим жазосини ижро этиш учун суднинг ҳукми, фармойиши ҳамда авф этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этиш ёки авф этишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асос бўлади.
140-модда. Ўлим жазосини ижро этиш тартиби
Ўлим жазоси оммага кўрсатмасдан отиш йўли билан ижро этилади. Бир неча шахсга нисбатан тайинланган ўлим жазосини ижро этиш уларнинг ҳар бирига нисбатан алоҳида ва бошқаларига кўрсатмасдан амалга оширилади.
Ўлим жазосини ижро этиш чоғида прокурор, жазони ижро этувчи орган бошлиғи ва шифокор иштирок этади.
Маҳкумнинг ўлганлиги шифокор томонидан қайд қилинади.
Ҳукм ижро этилганлиги тўғрисида акт тузилиб, уни ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар имзолайдилар.
Жазони ижро этган орган маъмурияти ўлим жазоси ижро этилганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга уч кунлик муддат ичида хабар қилиши шарт. Маҳкумнинг яқин қариндошларини воқеадан суд хабардор қилади.
Марҳумнинг жасади дафн қилиш учун берилмайди. Дафн этилган жой маълум қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI БЎЛИМ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА НИСБАТАН ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ, ҚАМОҚ ВА ИНТИЗОМИЙ ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-БОБ. ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ ВА ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо ижросини маҳкум ҳарбий хизмат ўтаётган жойдаги, ушбу Кодекс 14-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган командир (бошлиқ) амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 47-моддаси.
Командир (бошлиқ) ҳукм нусхасини ва суд фармойишини олганидан кейин уч кун ичида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради:
маҳкум ҳарбий хизматчини лавозим ва ҳарбий унвонда кўтаришга тақдим этмаслик асоси ва муддати;
ҳарбий хизматчига навбатдаги ҳарбий унвон бериш ҳамда пенсия тайинлаш учун унинг хизмат муддатига қўшиб ҳисобланмайдиган вақт;
маҳкумнинг пул таъминотидан давлат фойдасига ўтказиладиган чегирма миқдори.
Командир (бошлиқ) буйруғи маҳкум ҳарбий хизматчи эътиборига етказилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига ҳукм нусхаси билан биргаликда қўшиб қўйилади.
Командир (бошлиқ) ҳукм ижро этилганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга уч кунлик муддат ичида хабар беради.
142-модда. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддатини ҳисоблаш
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати ҳукмни ижро этиш тўғрисида буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан маҳкум ҳарбий хизматчи ҳибсда ушлаб турилган вақт жазони ўташ муддатига қўшилмайди.
143-модда. Хизмат бўйича чеклаш вақтида пул таъминотидан чегириб қолиш
Суд ҳукми билан хизмат бўйича чекланган ҳарбий хизматчининг пул таъминотидан чегирма лавозим ва ҳарбий унвонга доир маошдан ҳисоблаб чиқарилади.
144-модда. Тарбиявий иш
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан улар содир этган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини ва маҳкумнинг шахси, шунингдек хулқ-атвори ҳамда ҳарбий хизматга муносабатини инобатга олган ҳолда тарбиявий иш олиб борилади.
145-модда. Маҳкумнинг хизмат вазифасини ўзгартириш
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо муддати мобайнида маҳкум ҳарбий хизматчининг лавозими ва ҳарбий унвони оширилиши мумкин эмас.
Командир (бошлиқ) қарорига биноан маҳкум ҳарбий қисм доирасида ёки бошқа қисмга кўчирилган ҳолда бошқа тенг лавозимга ўтказилиши мумкин.
146-модда. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо ижросини тугатиш
Хизмат бўйича чеклаш муддати тугашидан камида уч кун олдин командир (бошлиқ) жазо ижроси тугатиладиган санани кўрсатиб буйруқ чиқаради.
Буйруқ нусхаси ҳукм чиқарган судга юборилади.
147-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатилганда жазони алмаштириш
Хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилинган шахс ҳукмда белгиланган жазо муддати тугагунига қадар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларда ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин. Бундай ҳолда командир (бошлиқ) жазо муддатининг ўталмай қолган қисмини бошқа жазо билан алмаштириш ёки жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун материалларни судга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
148-модда. Қамоқ тариқасидаги жазони ўташ
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар жазони гарнизон гауптвахтасида ўтайдилар.
Офицерлар, контракт асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари бир-биридан алоҳида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчиларга ушбу Кодекснинг 8-бобида, шунингдек ҳарбий уставларда белгиланган жазони ижро этиш тартиби ва шартлари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-БОБ. ИНТИЗОМИЙ ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
149-модда. Жазони ижро этиш тартиби
Интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг шунга махсус мўлжалланган ҳарбий қисмлари (интизомий қисм) томонидан ижро этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрда ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низом.
Маҳкумларни интизомий қисмга жўнатиш ва бу қисмларда қабул қилиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони интизомий қисмда ўташ даврида барча маҳкумлар, ҳарбий унвонлари, лавозимлари ва аввалги хизматлари хусусиятидан қатъи назар, солдатлар (матрослар) ҳолатида бўладилар ҳамда белгиланган кўринишдаги кийимда юрадилар ва тафовут белгиларини тақадилар.
Интизомий қисмда жазони ўтаётган ҳарбий хизматчилар маҳкумлар учун ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган режим талабларига риоя этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
150-модда. Моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг VI боби.
Маҳкумларга интизомий қисмда ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ маиший-яшаш шароити яратиб берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1996 йил 9 октябрда ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 59-банди.
Маҳкумларни озиқ-овқат, уст-бош ва бошқа нарсалар билан таъминлаш, шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган норма асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Касалхона шароитида тиббий ёрдам олишга муҳтож маҳкумлар, даволаниш учун соқчи назорати остида госпиталга жўнатилади ва махсус жиҳозланган палаталарда сақланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 65-банди.
Маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ҳар ойда муддатли хизмат солдатлари ва матрослари учун белгиланган таъминот пули ўтказиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумлар ўз ёнида сақлаши, пул ўтказиш йўли билан сотиб олиши ёки посилка, йўқлов ва бандероллар ичида олиши мумкин бўлган энг зарур нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Маҳкумларнинг учрашувлари
Интизомий қисмда маҳкумлар қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга.
Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан қисқа муддатли учрашуви ойда бир марта тўрт соатгача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар ишдан ва машғулотлардан бўш вақтда, махсус жиҳозланган хонада, интизомий қисм вакили кузатуви остида ўтказилади.
Маҳкумларнинг яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашувлари йилига уч марта уч суткагача бўлган муддатда берилади. Бундай учрашувлар интизомий қисмнинг махсус жиҳозланган биносида ёки қисм командирининг рухсати билан интизомий қисм ҳудудидан ташқарида ўтказилади. Узоқ муддатли учрашув вақтида маҳкумлар ишдан ва машғулотлардан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 34-банди.
Маҳкумнинг илтимосига кўра учрашув телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкин.
Учрашувлар ва телефон орқали сўзлашувлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
152-модда. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ҳамда юбориши
Интизомий қисмда маҳкумлар ҳар ойда битта посилка ёки йўқлов ва чекланмаган миқдорда бандероллар олиш ҳуқуқига эга.
Ўз номига келган посилка, йўқлов ва бандеролларни маҳкумларнинг ўзи интизомий қисм вакили назорати остида очади. Фойдаланиш тақиқланган нарсалар ва буюмлар белгиланган тартибда олиб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 30 ва 31-бандлари, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг IX боби (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Маҳкумлар номига келган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилиб, бу ҳақда уларга хабар қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 32-банди.
Маҳкумлар посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини чекланмаган миқдорда юборишлари мумкин.
Посилка, йўқлов, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиш ҳамда юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
153-модда. Маҳкумларнинг ёзишмалари
Интизомий қисмда маҳкумлар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олиши ҳамда жўнатиши мумкин.
Ўз номига келган хатларни маҳкумларнинг ўзи интизомий қисм вакили назорати остида очади. Хат ичидаги тақиқланган нарсалар олиб қўйилади ва улар юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилади. Хатлар ва телеграммаларнинг мазмуни текширилмайди.
Маҳкумлар жўнатадиган хатларни очиш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 33-банди.
154-модда. Маҳкумларнинг таътиллари
Интизомий қисмда маҳкумларга муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган таътиллар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчиларга алоҳида ҳоллар (яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллиги, маҳкумга ёки унинг оиласига жиддий моддий зарар етказган воқеалар) муносабати билан бориш-келиш учун кетадиган вақтни ҳисобга олмаганда, интизомий қисм доирасидан четга чиқиш ҳуқуқини берадиган қисқа муддатли — етти суткагача таътил берилиши мумкин. Маҳкумнинг қисқа муддатли таътилда бўлиш вақти жазони ўташ муддатига қўшилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 35-банди.
155-модда. Маҳкумларнинг меҳнати
Интизомий қисмда маҳкумлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга жалб этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
156-модда. Маҳкумларнинг тарбияси ва таълими
Интизомий қисмда маҳкумлар тарбияси ва таълими Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 40 — 43-бандлари.
157-модда. Рағбатлантириш чоралари
Интизомий қисмда маҳкумларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилади:
ташаккур эълон қилиш;
илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;
қўшимча равишда бир марта учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини бериш.
Яхши хулқ-атвори ҳамда меҳнатга ва ҳарбий хизматга виждонан муносабати учун маҳкумлар, суд томонидан тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганларидан сўнг, интизомий қисм командирининг буйруғи билан ахлоқан тузалаётганлар қаторига қўшилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 44 — 46-бандлари.
Ахлоқан тузалаётганлар қаторига қўшилган маҳкумлар жазо муддатининг камида ярмини ўтаганларидан кейин қонунда белгиланган тартибда жазодан муддатидан олдин шартли озод қилишга тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси.
158-модда. Интизомий жазо чоралари
Интизомий қисмда маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:
ҳайфсан;
қаттиқ ҳайфсан;
навбатдан ташқари бештагача нарядга тайинлаш;
ўн беш суткага қадар гауптвахтага жойлаштириш;
ахлоқан тузалаётганлар қаторидан чиқариш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари интизомий қисми тўғрисида»ги низомнинг 50-банди.
159-модда. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
Интизомий қисмда маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
160-модда. Жазони ўташ вақтини ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисоблаш
Интизомий қисмда маҳкумларнинг жазони ўташ вақти ҳарбий хизмат муддатига қўшилмайди.
Интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 546-моддасига мувофиқ кўриб чиқилади.
VII БЎЛИМ. ҚЎШИМЧА ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
27-БОБ. ҚЎШИМЧА ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
161-модда. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби
Маҳкумни ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суд ҳукмнинг нусхасини шу унвонни берган органга юборади. Захирадаги ҳарбий хизматчига тааллуқли ҳукм нусхаси унинг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 52-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 21-моддаси.
Унвон берган органнинг мансабдор шахси маҳкумни унвондан маҳрум қилиш тўғрисидаги ёзувни белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларга киритади, бу унвон билан боғлиқ ҳуқуқ ва имтиёзларни тугатиш чораларини кўради ҳамда ҳукм чиқарган судга ҳукмнинг нусхаси олинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида унинг ижро этилганлиги ҳақида хабар қилади.
162-модда. Мол-мулкни мусодара қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби
Мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суд ижро варақаси, мол-мулк рўйхати ва ҳукм нусхасини ижро этиш учун суд ижрочисига белгиланган тартибда юбориб, бу ҳақда тегишли солиқ органини хабардор этади.
Мусодара қилинган мол-мулкни олиб қўйиш, ўтказиш ва сотиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII БЎЛИМ. ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
28-БОБ. ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ҚИЛИШ
163-модда. Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ҳоллари
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 471-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Суд томонидан тайинланган жазо муддати тугагунга қадар маҳкум қуйидаги ҳолларда жазони ўташдан озод қилиниши мумкин:
муддатидан илгари шартли озод қилинганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73 ва 89-моддалари.
жазо енгилроғи билан алмаштирилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74 ва 90-моддалари.
касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси.
амнистия ёки авф этилганлиги туфайли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 76-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 471-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори, Олий Суд Пленумининг «Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
164-модда. Маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилишга, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш тартиби
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддасида белгиланган тартибда қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 472-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳкум жазо муддатининг Жиноят кодекси 73, 74, 89 ва 90-моддаларида белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса кўриб чиқиши ҳамда тақдим қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 473-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(164-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Маъмурият маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этишни рад этган тақдирда маҳкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома билан мурожаат этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тариқасидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига биноан суд томонидан амалга оширилади.
Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома такроран киритилиши ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 474 — 480-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.), Олий Суд Пленумининг «Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
165-модда. Касаллик туфайли ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик оқибатида жазодан озод қилишга тақдим этиш тартиби
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти Жиноят кодексининг 75-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумни жазони ўташни давом эттиришдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади. Айни бир вақтда судга тиббий комиссия хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади.
Маҳкумни озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ тариқасидаги жазодан касаллиги туфайли озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус тиббий комиссияси хулосаси асосида киритилади. Бундай касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумни ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома ижтимоий таъминот органларининг тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси асосида киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома бундай таътил ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 481 — 485-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
Ҳарбий хизматчиларни интизомий қисмга жўнатиш ёки хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома тегишли ҳарбий-тиббий комиссиянинг уларни ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиш ҳақидаги хулосаси асосида киритилади. Аёл ҳарбий хизматчилар хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам озод қилинадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидалари» (рўйхат рақами 1854, 09.09.2008 й.).
166-модда. Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби
Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-БОБ. ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ
167-модда. Жазо ижросини тугатиш асослари
Қуйидагилар жазо ижросини тугатиш учун асос бўлади:
маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши;
ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши;
суд ҳукмининг бекор бўлиши ва иш юритишнинг тугатилиши;
ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм билан алмаштирилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкумнинг вафоти.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 487-банди (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
168-модда. Жазо ижросини тугатиш вақти
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси мазкур жазо муддатига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бу муддатнинг охирги куни тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар жазо муддати дам олиш ёки байрам куни тугайдиган бўлса, маҳкум ушбу дам олиш ёки байрам кунидан бир кун олдин озод қилинади. Муддат ойлар билан ҳисобланган тақдирда бу муддат кейинги ойнинг тегишли куни, агар мазкур ойда шундай кун бўлмаса — шу ойнинг охирги куни тугайди.
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти маҳкумни муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни иш куни тугагунига қадар олган бўлса, шу заҳоти, иш куни тугаганидан кейин олган бўлса, эртаси куни эрталаб ижро этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 488 — 490-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
169-модда. Ҳисоб-китоб тартиби, ҳужжатларни ва шахсий буюмларни бериш
Ахлоқ тузатиш ишлари муддати тугаётган куни жазоларни ижро этиш инспекцияси жазони ўтаган шахсни ва у ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот маъмуриятини иш ҳақидан чегириб қолишни тугатиш ва бошқа чеклашларни олиб ташлаш тўғрисида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасаси қамоққа ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар озод этилаётганда улар билан тўла ҳисоб-китоб қилади, уларнинг шахсий ҳужжатлари, буюмлари ва бошқа қимматли нарсаларини, шунингдек шахсий ҳисобварақларида турган пулларини қайтариб беради ҳамда жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисида белгиланган намунада маълумотнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сил касаллигига дучор бўлган шахсларнинг озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаларга белгиланган намунадаги штамп қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 491-492-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(169-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
170-модда. Маҳкум вафот этганлиги муносабати билан жазо ижросини тугатиш тартиби
Маҳкум вафот этган тақдирда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу ҳақда зудлик билан марҳумнинг яқин қариндошларидан бирига телеграф орқали хабар қилади.
Марҳумнинг жасади қариндошларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳкумнинг қариндошларидан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, муассаса маъмурияти марҳумни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган тартибда дафн этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 493 — 496-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
30-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ
171-модда. Маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш
Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг жазони ўташ муддати тугашига узоғи билан уч ой қолганда уни озодликка чиқаришга тайёрлаш, меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, унинг муассасадан озод бўлгандан кейинги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш мақсадида маҳкум билан тарбиявий иш олиб боради.
Ишда ва турмушда ўрнашишга муҳтож шахслар аниқланган тақдирда муассаса маъмурияти олдиндан маҳкум яшашни мўлжаллаётган жойдаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказини унинг озод қилиниши, турар жойи бор-йўқлиги, меҳнат қобилияти ва ихтисоси тўғрисида хабардор этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Муассаса маъмурияти айни бир вақтда устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати ўрнатилиши зарур бўлган шахсларни аниқлайди ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга тегишли тақдимнома киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
172-модда. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинаётган шахслар яшашни мўлжаллаётган жойга етиб олиши учун йўл ҳужжатлари, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёки пул компенсацияси билан таъминланадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Озод қилинаётган шахсларда мавсумий кийим ва пойабзал, шунингдек уларни сотиб олишга пул бўлмаса, улар кийим ва пойабзал билан бепул таъминланадилар. Шу мақсадлар учун озод қилинаётган шахсларга бир йўла тўланадиган пул нафақаси берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 502, 503-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
173-модда. Маҳкумларнинг озод қилиниши тўғрисида хабар бериш ва озод бўлган шахсларни кузатиб бориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкумларнинг озод этилганлиги тўғрисида:
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳомиладор аёллар ва ёш боласи (болалари) бор аёлларга, шунингдек вояга етмаганларга нисбатан — уларнинг қариндошлари ёки қариндошларининг ўрнини босувчи бошқа шахсларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишга кириш ва турмушини йўлга қўйишга муҳтож бўлган шахсларга нисбатан — вилоятлар (туманлар, шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ижтимоий мослашув марказларини;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
сил ёки таносил касалликларига дучор бўлган, шунингдек алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш курсини тугалламаган шахсларга нисбатан — вилоят, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари (бўлимлари) ёки соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларини;
маъмурий назорат остига олиниши лозим бўлган шахсларга нисбатан — ички ишлар ҳудудий органларини олдиндан хабардор этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонуни.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маҳкумлар касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида, амнистия акти ёки афв асосида озод этилган ҳолларда, шунингдек маҳкумлар жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган тақдирда, билдириш қоғози улар озод этилган куни жўнатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73, 75 ва 76-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Ҳукм қилинган чет эл фуқароларининг озод этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирор бир давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай давлатнинг ваколатли органини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига озод этилганлик тўғрисидаги билдириш қоғози жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси бўйича яшаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс озод қилинаётганда жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум қамоққа олингунига қадар рўйхатга олинган жойдаги ички ишлар ҳудудий органининг мамлакатга кириш, ундан чиқиш ва рўйхатга олиш билан шуғулланувчи тегишли хизматини хабардор қилади.
Соғлиғи ҳолатига кўра доимий парваришга муҳтож шахслар, шунингдек ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар қариндошлари ёки бошқа шахслар ёхуд муассаса маъмурияти вакилининг кузатувида яшаш жойига жўнатилади.
Ногиронлар ва қариялар, ўз илтимосига кўра, ногиронлар ва қариялар уйига жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган маҳкумлар ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига жўнатилади. Ота-онаси йўқ вояга етмаган шахслар, зарур ҳолларда, интернатларга жўнатилади ёки ҳомийлар қарамоғига берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари»нинг 504 — 515-бандлари (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
(173-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
IX БЎЛИМ. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
31-БОБ. БОШҚА ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ АСОСИ
174-модда. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига:
шартли ҳукм қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси, мазкур Кодекснинг 176 — 180-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 7-боби (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 91 — 96-моддалари, мазкур Кодекснинг 181 — 194-моддалари.
вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 88-моддаси, мазкур Кодекснинг 195 — 197-моддалари.
175-модда. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш асоси
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 528, 530-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори.
Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари Жиноят кодексининг 72, 87, 94-96-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд томонидан тайинланади.
32-БОБ. ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ
176-модда. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби
Жазоларни ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси суд ҳукми (ажрими) нусхасини ҳамда ҳарбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимга юборади. Ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида маҳкум рўйхатга олинганлиги тўғрисида, хизматни тугатганидан кейин эса, жўнаб кетганлиги тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси, мазкур Кодекснинг 176 — 180-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.).
177-модда. Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг мажбуриятлари
Шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажариши, шунингдек чақирувга биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. Узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 72-моддасининг учинчи қисми.
178-модда. Судга тақдимнома киритиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган синов муддати мобайнида белгиланган чеклашларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритишга ҳақлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 72-моддасининг бешинчи қисми.
Маҳкум зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда маҳкум хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиш ҳамда ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 72-моддасининг олтинчи қисми.
179-модда. Синов муддатини ҳисоблаш
Синов муддати суднинг ҳукми қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
180-модда. Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назоратни тугатиш
Шартли ҳукм қилинган шахс хулқ-атвори устидан назорат синов муддати тамом бўлиши билан тугатилади ва маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияси ёки ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги рўйхатидан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги»ги низом (рўйхат рақами 2591, 03.06.2014 й.).
181-модда. Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Руҳий касалларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига мувофиқ қуйидаги тартибда қўлланилади:
мажбурий амбулатория кузатуви ва психиатрда даволаш — беморнинг яшаш жойидаги психоневрология муассасалари томонидан амалга оширилади;
беморни жамиятдан батамом ажратиб мажбурий даволаш — унинг руҳий ҳолатига қараб, умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарида ёки умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарининг соғлиқни тиклаш бўлинмаларида ёхуд кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналари ёки бўлинмаларида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
182-модда. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги тартибда қўлланилади:
жамиятдан батамом ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда;
қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга — жазони ўташ жойида, озод этилганларидан сўнг даволашни давом эттириш зарурати бўлганда эса — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан умумий асосларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
183-модда. Суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш асослари
Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса — қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
184-модда. Руҳий касалларни кўчириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Касалларни руҳий касалликлар шифохонасига кўчириш, шунингдек уларни бир касалхонадан иккинчисига ўтказиш қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
185-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволанаётган беморлар:
ҳар куни сайр қилиш;
хатлар, посилка, йўқлов ва бандероллар, шунингдек пул жўнатмалари олиш ва юбориш;
қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш;
диний расм-русумларни адо этиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш ҳамда уларни ўз ёнида сақлаш;
касалхона кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Беморлар адвокат хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Даволаш самарадорлигини ва касаллар ёки бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда беморларнинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Беморлар тайинланган муолажани қабул қилиши ва ички тартиб қоидаларига риоя этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасининг учинчи қисми.
186-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни сақлаш шароитлари
Руҳий касалликлар шифохоналарида беморлар касаллик тури, хулқ-атворининг хусусияти, руҳий ва жисмоний ҳолатини инобатга олиб, уларни батамом ажратиб қўйишни таъминловчи ҳамда улар томонидан янги ижтимоий-хавфли қилмиш содир этиш, қочиш, сақлаш режимини бузиш эҳтимолининг олдини олишни таъминлайдиган шароити бор палаталарга жойлаштирилади.
Эркаклар ва аёллар, катталар ва вояга етмаган шахслар алоҳида-алоҳида сақланади.
Бир беморга тўғри келадиган фойдали майдон нормаси беш квадрат метрдан кам бўлиши мумкин эмас.
Беморларга овқат ва касалхона кийими бепул берилади.
Беморларни овқат ва уст-бош билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Посилка, йўқлов, бандерол ва пул жўнатмалари олиш ҳамда юбориш, учрашувлар ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш, сақлаш, шунингдек беморларга ҳар куни бериладиган сайр тартиби ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларга узоқ муддатли учрашув берилмайди.
Бемор номига келиб тушган пуллар унинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни беморлар пул ўтказиш йўли билан сотиб оладилар.
187-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни даволашни ташкил этиш
Руҳий касалларни мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ташҳис қўйиш, даволаш ва соғлиқни тиклаш усуллари қўлланган ҳолда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188-модда. Бемор қочиб кетган ёки вафот этган тақдирда шифохона маъмуриятининг ҳаракати
Мажбурий даволанишда бўлган бемор қочиб кетган тақдирда руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти зудлик билан уни қидириб топиш чораларини кўриши ҳамда бу ҳақда шифохона жойлашган ердаги ва бемор, унинг қариндошлари ёки васийлари яшайдиган жойдаги прокурорни, ички ишлар органларини, психоневрология диспансерини, шунингдек мажбурий даволаш чорасини тайинлаган судни хабардор қилиши шарт.
Мажбурий даволанишда бўлган бемор вафот этганлиги тўғрисида руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти унинг қариндошлари ёки васийларини, прокурор ва судни, шунингдек бемор яшаган жойдаги психоневрология диспансерини хабардор қилади.
Вафот этган бемор жасадини бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
189-модда. Беморни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тўғрисида хабар
Беморни шифохонадан чиқаришдан ўн кун олдин руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти бу ҳақда унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига, шунингдек унинг қариндошлари ёки васийларига хабар қилади.
Мажбурий даволаниш суд томонидан бекор қилинганидан кейин ўн сутка ичида даволаш муассасаси маъмурияти беморнинг яшаш жойидаги психоневрология диспансерига амбулатория картасидан кўчирма юборади ҳамда унинг қариндошлари ёки васийларини, шунингдек беморнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларини воқеадан хабардор қилади.
190-модда. Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби
Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилган шахсларга даволанишда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.
191-модда. Беморларни яшаш жойига юбориш
Беморлар яшаш жойига қариндошлари ёки васийлари ёхуд тиббий ходимлар кузатувида юборилади.
Беморнинг яшаш жойигача етиб бориш, кузатувчи шахснинг эса, бориш-келиш харажатлари давлат ҳисобидан тўланади.
192-модда. Беморлар ва руҳий касалликлар шифохонаси ходимлари хавфсизлигини таъминлаш
Беморлар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, беморларнинг руҳий касалликлар шифохонаси (бўлинмаси) доирасидан ташқарига ўзбошимчалик билан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида назорат-рухсатнома тизими жорий этилади.
Умумий тартибли руҳий касалликлар шифохоналарини қўриқлаш тиббий ходимлар томонидан, суд-психиатрия экспертизаси бўлинмалари ва кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохоналарида — ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Бемор жазавага тушган, шунингдек тиббий ходимларга итоат этмаган ва уларга жисмоний қаршилик кўрсатган тақдирда унга нисбатан қўлкишан, боғлаш воситалари ва бошқа махсус воситалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қўлланилиши мумкин
Кейинги таҳрирга қаранг.
193-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволаш ўтказилиши устидан назорат
Руҳий касалликлар шифохоналарида (бўлинмаларида) мажбурий даволаш ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
194-модда. Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби
Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
195-модда. Жабрланувчидан узр сўраш
Вояга етмаган шахс жабрланувчидан оғзаки ёки ёзма равишда, кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда узр сўрайди.
Узр сўраш жойи, вақти ва тартибини суд белгилайди.
Узр сўраш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.
196-модда. Етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш
Вояга етмаган шахснинг етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаши ёхуд бартараф этиши суд томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаш ёхуд бартараф этиш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.
197-модда. Махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш
Вояга етмаган шахслар халқ таълими органларининг махсус ўқув-тарбия муассасаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахсларнинг махсус ўқув-тарбия муассасаларида бўлиши тартиби ва шароити, ўқув жараёни ва тарбиявий таъсирга оид ишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 6-сон, 175-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 401-модда, 50-51-сон, 503-модда; 2008 й., 14-15-сон, 94-модда, 52-сон, 509-модда, 514-модда; 2009 й., 15-сон, 179-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2012 й., 37-сон, 421-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 2017 й., 13-сон, 194-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.03.2019 й., 03/19/530/2769-сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 01.07.2020 й., 03/20/625/1007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 19.11.2021 й., 03/21/729/1064-сон, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 16.02.2023 й., 03/23/817/0091-сон; 23.03.2023 й., 03/23/825/0164-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон; 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон; 28.08.2024 й., 03/24/948/0667-сон; 18.11.2024 й., 03/24/1002/0936-сон; 15.01.2026 й., 03/26/1112/0045-сон; 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон)