1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси қонуни
АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
Ушбу Қонун ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
2-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.01.00 Умумий қоидалар]
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Ахборот олиш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.
4-модда. Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари
Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари ахборотнинг ошкоралиги, ҳамма олиши мумкинлиги, очиқлиги ва ҳаққонийлигидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
5-модда. Ахборот олишга доир сўров
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ҳар ким ахборот олишни сўраб бевосита ўзи ёхуд қонуний вакиллари орқали мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.
Ёзма сўровлар, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган сўровлар рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Сўровга иложи борича қисқа муддатда, агар қонунчиликда бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши керак.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши шарт.
Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, мурожаат этувчига бу ҳақда сўров олинган санадан бошлаб етти кундан кечиктирмай маълум қилиши, шунингдек, имкониятга қараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум қилиши шарт.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонунчилик ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
(7-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Ахборот бериш ва унга ҳақ тўлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Мурожаат этувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилади.
Бошқа ахборотни берганлик учун томонларнинг келишувига мувофиқ ҳақ олиниши мумкин.
9-модда. Тақдим этилиши мумкин бўлмаган ахборот
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат ахборотни беришлари мумкин эмас.
10-модда. Ахборот манбаини ошкор этмаслик
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ва тахаллусини қўйган муаллифнинг кимлигини унинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллифнинг кимлиги фақат суд қарори билан ошкор этилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155, 218-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XX1 бобига қаранг.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Шикоят қилиш ҳуқуқи
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат бирлашмаларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
13-модда. Ахборот олиш ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Ахборот олиш ҳуқуқининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси.
14-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соҳасидаги халқаро шартномалар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 24 апрель,
400-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 108-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)