toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2964]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
72-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
190-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 72, 190-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун
ТАРИФЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

2 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5%

2.

3 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10%

3.

4 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15%

Изоҳ:
1. Мазкур тарифлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларидаги (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) маҳкумларнинг яқин қариндошларига узоқ муддатли учрашувлар учун хоналар тақдим этишда сарфланган харажатларни қоплаш учун ундирилади.
2. Тариф асосида тўловлар:
маҳкумлардан;
16 ёшгача бўлган (шу жумладан 16 ёшга тўлган) болалардан (агар болалар бошқа катта ёшдаги шахслар билан бирга келмаган бўлса);
I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан;
кам таъминланган оилалардан бўлган шахслардан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотномаси асосида) ундирилмайди.
3. Тариф асосида ундирилган тўловлар узоқ муддатли учрашувлар хоналарини жорий ва капитал таъмирлаш, асосий воситалар ва товар моддий бойликларини, хўжалик инвентарларини харид қилиш (электр таъминоти, иситиш иссиқлик таъминоти, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан ташқари) харажатларни ўз ичига олади.
4. Тариф асосида ундирилган тўловлар муассасанинг ривожлантириш жамғармасида жамланади ва мазкур изоҳнинг 3-бандида кўрсатилган харажатларга ишлатилади.
5. Мазкур тарифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда муассасаларда узоқ муддатли учрашувларга келган шахслар учун қулай ва кўринадиган жойларга жойлаштирилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 5 майдаги 32ққ, 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2964-1, 25.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2020 й., 10/20/2964-1/0654-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2964/0580-сон; 25.05.2020 й., 10/20/2964-1/0654-сон)