toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат органлари фаолиятида замонавий бозор механизмлари жорий этилиши, улар фаолиятига рақамли технологияларнинг кенг татбиқ этилиши, шунингдек, давлат функцияларини амалга оширишга хусусий секторнинг жалб қилиниши каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан келиб чиқиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
1. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланганлиги;
(б) Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига асосан 2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланганлиги;
(в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилиши;
(г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат тузилмаларини қайта кўриб чиққан ҳолда мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг республика ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифа ва функцияларни рақамлаштириш ҳисобига уларнинг бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш юзасидан берилган таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
(а) 2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони 1-иловага мувофиқ;
(б) қўмита, агентлик ва инспекцияларда мақбуллаштириладиган раҳбар ўринбосарлари штат бирликлари сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:
(а) соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;
(б) маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;
(в) сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминласин.
5. Рақамли технологиялар вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда уларнинг вазифа ва функцияларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш, автоматлаштириш ҳамда рақамлаштириш бўйича ишларни олиб борсин.
6. Мазкур Фармонга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари:
(а) бир ҳафта муддатда марказий аппарат ва идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар ходимлари сонини мақбуллаштириш бўйича комиссиялар ташкил этсин ҳамда қисқартириладиган лавозимлар рўйхатини тасдиқласин;
(б) штат бирликлари қисқартирилаётган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий амал қилиниши ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймасликни таъминласин.
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўрсин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафардан раҳбар ўринбосари лавозимларини қисқартириш, шунингдек, бошқарув ходимлари сонини 10 фоиз миқдорида мақбуллаштириш ташаббуси билан чиқсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этиш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 октябрь,
ПФ-178-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вазирлик ва идоралар номи

Қисқартирилаётган штат бирликлари сони*

Жумладан

Бюджет

Бюджетдан ташқари жамғарма

ЖАМИ

2 093

1 824

269

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

56

27

29

2.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

52

52

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

163

163

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

218

200

18

5.

Сув хўжалиги вазирлиги

224

224

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

64

64

7.

Транспорт вазирлиги

57

57

8.

Энергетика вазирлиги

6

5

1

9.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

9

3

6

10.

Рақамли технологиялар вазирлиги

17

17

11.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

176

173

3

12.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

35

34

1

14.

Спорт вазирлиги

38

38

15.

Маданият вазирлиги

33

33

16.

Адлия вазирлиги

197

70

127

17.

Ташқи ишлар вазирлиги

15

15

18.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

16

13

3

19.

Дин ишлари бўйича қўмита

16

15

1

20.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

65

16

49

21.

Миллий антидопинг агентлиги

1

1

22.

Ёшлар ишлари агентлиги

39

39

23.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

8

8

24.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

8

8

25.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

2

2

26.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

1

1

27.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

24

18

6

28.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

29

29

29.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

6

6

30.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

29

28

1

31.

Солиқ қўмитаси

486

486

32.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

1

1

33.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

2

1

1

* Тизим ташкилотлари инобатга олинган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Қўмита, агентлик ва инспекцияларда мақбуллаштириладиган раҳбар ўринбосарлари штат бирликлари сони

Т/р

Ташкилот номи

Раҳбар ўринбосарлари сони

Амалда

Қисқартириладиган

Қоладиган

 

Жами

36

16

20

 

Қўмиталар

11

4

7

 

1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

3

1

2

 

2.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

3

1

2

 

3.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

2

1

1

 

4.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

3

1

2

 

Агентликлар

12

6

6

 

5.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

2

1

1

 

6.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

2

1

1

 

7.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

2

1

1

 

8.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

2

1

1

 

9.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2

1

1

 

10.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги

2

1

1

 

Инспекциялар

13

6

7

 

11.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

3

1

2

 

12.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси

3

2

1

 

13.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

2

1

1

 

14.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

2

1

1

 

15.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси

3

1

2

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сон Фармонининг 17-банди ҳамда Фармонга 5, 6, 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони

Т/р

Вазирлик ва идора номи

Жами бошқарув штат бирликлари сони

шу жумладан:

Давлат бюджети ҳисобидан

бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан

Жами

46 989

43 332

3 657

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5 618

5 583

35

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

8

8

1.

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

98

98

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

1

1

2.

Ғазначилик хизмати қўмитаси

960

960

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

3.

Кадастр агентлиги

939

395

544

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

4.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

36

36

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

963

963

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

6

6

1.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

19

19

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3 094

3 094

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 084

1 783

301

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

5

5

1.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1 179

1 179

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

2.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

574

556

18

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

3.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

290

275

15

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

3

2

1

5. Сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги

195

195

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

1.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги

921

921

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

2.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

155

155

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

1 228

1 220

8

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

7. Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги

358

358

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

1.

Автомобиль йўллари қўмитаси

335

335

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

2.

Фуқаро авиацияси агентлиги

58

58

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

3.

Транспорт назорати инспекцияси

331

331

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

8. Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги

109

93

16

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

115

115

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

1.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

69

69

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

10. Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги

193

193

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

1.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

60

60

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

2.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

127

127

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

1 685

1 685

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

1.

Туризм қўмитаси

275

275

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

1

1

2.

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

108

54

54

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

3.

Гидрометеорология хизмати агентлиги

31

31

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

4.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

222

222

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

560

560

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

5

5

1.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

68

68

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

2.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

40

22

18

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4 909

4 909

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

5

5

1.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

93

93

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

362

296

66

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

1.

Инновацион ривожланиш агентлиги

62

50

12

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

108

108

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

15. Спорт вазирлиги

Спорт вазирлиги

431

431

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

3

3

16. Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги

592

592

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

1.

Кинематография агентлиги

38

38

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

17. Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги

3 437

1 809

1 628

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

4

4

1.

«Ўзархив» агентлиги

47

47

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

18. Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги

283

283

шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони

5

5

19. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

325

320

5

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

20. Дин ишлари бўйича қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита

311

291

20

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

3

3

21. Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

532

308

224

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

22. Миллий антидопинг агентлиги

Миллий антидопинг агентлиги

16

16

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

23. Маданий мерос агентлиги

Маданий мерос агентлиги

216

206

10

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

3

3

24. Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги

737

737

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

3

3

25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

73

73

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

3

3

1.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

72

72

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

2

2

26. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

149

149

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

27. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги

Атом энергияси агентлиги

47

47

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги

29

29

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

1

1

29. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

450

336

114

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

30. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

553

553

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

31. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

Миграция агентлиги

111

111

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

32. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

456

452

4

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

1

1

33. Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси

9 241

9 241

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

4

4

 

34. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

29

29

шу жумладан, раис ўринбосарлари сони

2

2

35. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

36

36

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

2

2

 

36. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

87

68

19

шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони

2

2

37. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

60

60

шу жумладан, директор ўринбосарлари сони

3

3

Изоҳлар:
1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Мудофаа саноати агентлигининг штат бирликлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
2. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар штат бирликлари мазкур иловада инобатга олинмаган.
3. Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларининг вазир ўринбосарлари мазкур иловада инобатга олинмаган.
4. Бошқарув штат бирликларининг умумий чекланган сонида ишлаб чиқариш штат бирликлари инобатга олинган (норматив асосида киритиладиган ишлаб чиқариш штат бирликлари бундан мустасно).
5. Вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар ходимларининг умумий чекланган сони таркибида қуйидаги ташкилотларнинг штат бирликлари инобатга олинган:
5.1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
5.2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази;
5.2.1. 16 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
5.3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида Республика агрокимёвий таҳлил маркази, «Биосифат» республика маркази, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати;
5.4. Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Сув хўжалигида ислоҳотлар маркази, Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти, Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси (ш.ж. Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси), Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси;
5.4.1. Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари (ш.ж. Оролбўйи дельта бошқармаси, Амударё чап қирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси), насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси (ш.ж. Аму-Бухоро машина канали Олот тумани бошқармаси, Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа тумани бошқармаси), Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси, Жиззах бош насос станцияси бошқармаси, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари (ш.ж. Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси), Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси;
5.5. Транспорт вазирлиги тизимида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази;
5.6. Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида «Автойўлинвест» агентлиги;
5.7. Энергетика вазирлиги тизимида бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси;
5.8. Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси;
5.9. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ҳамда Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти;
5.10. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимида Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази;
5.11. Гидрометеорология хизмати агентлиги тизимида Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази;
5.12. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Республика таълим маркази, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази;
5.13. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази, Фан олимпиадалари маркази;
5.14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳамда Илғор технологиялар маркази;
5.15. Инновацион ривожланиш агентлиги тизимида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
5.16. Адлия вазирлиги тизимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ва Давлат хизматлари марказлари;
5.17. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида «Дунё» ахборот агентлиги;
5.18. Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази;
5.19. Солиқ қўмитаси тизимида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ва Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси;
5.20. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази;
5.21. Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳри туманларидаги бўлинмалари штат бирликлари мазкур вазирликлар умумий штат бирликлари сонига киритилган.
7. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига, зарур ҳолларда, мазкур иловада келтирилган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида тегишли тизим ташкилотларининг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари тегишлигига кўра ўз фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда улардаги бошқарув ходимлари сони Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жами бошқарув ходимлари умумий чекланган сонига кирмайди ва назоратга олинган объектлар сони, ҳажми ва масофасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳудудий инспекцияларнинг бошқарув ходимлари сонини назоратга олинган объектларнинг умумий сонидан, ҳажмидан ва масофасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича тартиб тасдиқлангунга қадар ҳудудий инспекциялар амалдаги жами бошқарув ходимлари сони доирасида фаолият юритади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги «Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-78-сон Фармонида:
(а) 25-банд «д» кичик бандидаги «ўртача иш ҳақи» сўзларидан кейин «(кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 4-илованинг 30-бандида:
учинчи хатбошидаги «ўртача иш ҳақи» сўзларидан кейин «(бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ўртача ойлик иш ҳақи» сўзларидан кейин «(кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармони 5-банди қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«(в) озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа пулини тўлаш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали йўлга қўйилганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти 2025 йил 1 ноябрдан тугатилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2847-сон қарорининг 51-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4829-сон қарорининг 3-бандида:
(а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-128-сон қарорига 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзэнергоинспекциянинг жами бошқарув штат бирликлари ва бошлиқ ўринбосарлари сони белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «ўртача иш ҳақи миқдори» сўзларидан кейин «(кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 23-банди иккинчи хатбошисидаги «уч нафар» сўзлари «икки нафар» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 904-сон қарорида:
(а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ўртача ойлик иш ҳақи» сўзларидан кейин «(кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 3-илованинг 4-бандидаги «ўртача ойлик иш ҳақи» сўзларидан кейин «(кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми)» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 сентябрдаги 357-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон; 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)