1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.05.00 Хизмат муддатларини ўтаганлиги учун пенсиялар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2009 ЙИЛ 16 НОЯБРДАГИ ПФ-4152-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 26 ноябрда 2049-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 16 июлдаги 136-ҚҚ ва 62-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2049-1, 20.07.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 11 августдаги 50 ва 82-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1995, 2009 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 34-сон, 376-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 ноябрь,
72-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 ноябрь,
113-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2009 йил 24 ноябрдаги 72, 113-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2009 йилнинг 1 декабридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 45 220 сўм.
2. 1991 йилнинг 1 январигача ва ундан кейинги йилларда тайинланган пенсияларнинг миқдорини тенглаштириш ва қайта ҳисоблаб чиқиш мақсадида, иловага мувофиқ янги йиллар бўйича дифференцияланган тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
3. Пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (37 680 сўм х 8 = 301 440 сўм).
4. Янги тузатувчи коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорда бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқаришда ўртача бир ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 301 440 сўм (37 680 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ тўлиқ пенсия тайинлаш учун тўлиқ иш стажига эга бўлмаган тақдирда, пенсия қайта ҳисоблашда бор стажга мутаносиб равишдаги миқдорда тайинланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (37 680 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йил йилга қадар
1555,1
1994 йил 1 июлдан
764,1
1971 йил
1515,5
1994 йил 1 августдан
626,4
1972 йил
1477,8
1994 йил 1сентябрдан
544,5
1973 йил
1430,6
1994 йил 1 ноябрдан
422,5
1974 йил
1334,6
1995 йил 1 январдан
422,5
1975 йил
1305,3
1995 йил 1 мартдан
213,8
1976 йил
1277,3
1995 йил 1 сентябрдан
164,6
1977 йил
1241,8
1996 йил 1 январдан
164,6
1978 йил
1200,1
1996 йил 1 апрелдан
122,4
1979 йил
1176,5
1996 йил 1 сентябрдан
85,4
1980 йил
1146,3
1997 йил 1 январдан
85,4
1981 йил
1124,7
1997 йил 1 июлдан
59,4
1982 йил
1124,6
1998 йил 1 январдан
59,4
1983 йил
1103,9
1998 йил 1 июлдан
43,2
1984 йил
1103,7
1999 йил 1 январдан
35,4
1985 йил
1090,4
1999 йил 1 августдан
27,6
1986 йил
1077,3
2000 йил 1 августдан
17,98
1987 йил
1051,8
2001 йил 1 августдан
12,84
1988 йил
982,6
2002 йил 1 апрелдан
11,17
1989 йил
921,7
2002 йил 1 августдан
9,7
1990 йил
831,8
2003 йил 1 майдан
8,09
1991 йил
573,9
2004 йил 1 августдан
6,22
1992 йил 1 январдан
169,7
2005 йил 1 майдан
5,18
1992 йил 1 июлдан
79,3
2005 йил 1 октябрдан
4,32
1992 йил 1 октябрдан
38,1
2006 йил 1 июлдан
3,6
1993 йил 1 январдан
28,1
2006 йил 1 ноябрдан
3,0
1993 йил 1 апрелдан
20,1
2007 йил 1 августдан
2,4
1993 йил 1 июндан
8,6
2007 йил 1 ноябрдан
2,18
1993 йил 1 июлдан
5,5
2007 йил 1 декабрдан
2,0
1993 йил 1 сентябрдан
4,2
2008 йил 1 апрелдан
1,78
1993 йил 1 ноябрдан
2,57
2008 йил 1 сентябрдан
1,48
1994 йил 1 январдан
1,92
2008 йил 1 ноябрдан
1,41
1994 йил 1 мартдан
1,15
2008 йил 1 декабрдан
1,33
1994 йил 1 июндан
0,77
2009 йил 1 августдан
1,07
2009 йил 1 декабрдан
1,0
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 521-модда)