1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2009 ЙИЛ 8 ИЮЛДАГИ ПФ-4119-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 августда 1995-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 24 ноябрдаги 72 ва 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2049, 26.11.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 октябрдаги 59 ва 105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1867, 2008 йил 5 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 44-45 сон, 450-модда) қарори 2009 йил 1 августдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 август,
50-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 август,
82-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2009 йил 11 август 50, 82-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2009 йилнинг 1 августидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 40 375 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (33 645 сўм х 8 = 269 160 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (33 645 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 66660 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 33 330 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 33 645 сўмдан 121 200 сўмгача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 111 100 сўмгача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 66 660 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йуқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 33 330 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Қолган тоифадаги пенсионерларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш учун янги энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи олинади (269 160 сўм);
ҳисоблаб топилган ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблашда қабул қилинган пенсионер иш стажининг миқдорига боғлиқ фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (33645 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқномага ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йил йилга қадар
1461,5604
1994 йил 1 июлдан
718,1646
1971 йил
1424,3736
1994 йил 1 августдан
588,7301
1972 йил
1388,9929
1994 йил 1сентябрдан
511,8163
1973 йил
1344,5639
1994 йил 1 ноябрдан
397,1173
1974 йил
1254,3684
1995 йил 1 январдан
397,1173
1975 йил
1226,8425
1995 йил 1 мартдан
201,0311
1976 йил
1200,5185
1995 йил 1 сентябрдан
154,7903
1977 йил
1167,1983
1996 йил 1 январдан
154,7903
1978 йил
1127,9540
1996 йил 1 апрелдан
115,0659
1979 йил
1105,7394
1996 йил 1 сентябрдан
80,2949
1980 йил
1077,3669
1997 йил 1 январдан
80,2949
1981 йил
1057,0826
1997 йил 1 июлдан
55,9045
1982 йил
1056,9614
1998 йил 1 январдан
55,9045
1983 йил
1037,5213
1998 йил 1 июлдан
40,6921
1984 йил
1037,4026
1999 йил 1 январдан
33,3260
1985 йил
1024,8434
1999 йил 1 августдан
25,9596
1986 йил
1012,5294
2000 йил 1 августдан
16,9058
1987 йил
988,6218
2001 йил 1 августдан
12,0769
1988 йил
923,5416
2002 йил 1 апрелдан
10,5020
1989 йил
866,3108
2002 йил 1 августдан
9,1305
1990 йил
781,7936
2003 йил 1 майдан
7,6089
1991 йил
539,4666
2004 йил 1 августдан
5,8534
1992 йил 1 январдан
159,5006
2005 йил 1 майдан
4,8770
1992 йил 1 июлдан
74,6165
2005 йил 1 октябрдан
4,0640
1992 йил 1 октябрдан
35,8635
2006 йил 1 июлдан
3,3868
1993 йил 1 январдан
26,4450
2006 йил 1 ноябрдан
2,8224
1993 йил 1 апрелдан
18,9604
2007 йил 1 августдан
2,2579
1993 йил 1 июндан
8,0918
2007 йил 1 ноябрдан
2,0526
1993 йил 1 июлдан
5,1961
2007 йил 1 декабрдан
1,8815
1993 йил 1 сентябрдан
3,9851
2008 йил 1 апрелдан
1,6800
1993 йил 1 ноябрдан
2,4189
2008 йил 1 сентябрдан
1,4000
1994 йил 1 январдан
1,8119
2008 йил 1 ноябрдан
1,3250
1994 йил 1 мартдан
1,0869
2008 йил 1 декабрдан
1,2500
1994 йил 1 июндан
0,7256
2009 йил 1 августдан
1,0000
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 376-модда)