ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1149-7]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 сентябрдаги 404-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1149-8, 16.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2002 йил 25 майдаги 66 ва 218-В-сонли қарори (рўйхат рақами 1149, 2002 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 11-12-сон) билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.