1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 200-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 13 июндаги 250-сон қарорининг 8-бандидаги «Пахта-банк» сўзлари «Агробанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 537-сон қарори 4-бандининг биринчи хат бошидаги «Пахта-банк», «Мевасабзавотбанк», «Ғалла-банк» сўзлари «Агробанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 5-бандидаги «Пахта-банк» сўзлари «Агробанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 14-модда) 3-иловадаги «Шарипов И.Р. — «Пахта-банк» бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари «лавозимига кўра — «Агробанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги «Пахта-банк» сўзлари «Агробанк» сўзи билан алмаштирилсин;
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-бандининг олтинчи хат бошидаги «Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки», «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари «Агробанк» АТБ», «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 декабрдаги 726-ф-сон фармойишига иловадаги «Шарипов Илҳом Раҳмонович — «Пахта-банк» бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари «лавозимига кўра — «Агробанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғалла-банк» ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 27 июндаги 322-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат «Пахта-банк»ни ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 27 июлдаги 294-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 5-банди, шунингдек қарорга 1-илова.