1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2008 ЙИЛ 22 ОКТЯБРДАГИ ПФ-4042-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 ноябрда 1867-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 11 августдаги 50 ва 82-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1995, 18.08.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 7 августдаги 29, 85-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби ҳақидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги (2008 йил 16 август, рўйхат рақами 1843 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 338-модда) қарори 2008 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 31 октябрь,
59-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 31 октябрь,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2008 йил 31 октябрдаги 59, 105-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 16 ноябридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига — 33 645 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (28 040 сўм х 8 = 224 320 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (28 040 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 55 550 сўм, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 27 775 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 28 040 сўмдан 101 000 сўмгача (III гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 92 583 сўм 33 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 55 550 сўм миқдорда, III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 27 775 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (224320 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (28 040 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йил йилга қадар
1169,2483
1994 йил 1 июлдан
574,5317
1971 йил
1139,4989
1994 йил 1 августдан
470,9841
1972 йил
1111,1943
1994 йил 1сентябрдан
409,4530
1973 йил
1075,6511
1994 йил 1 ноябрдан
317,6938
1974 йил
1003,4947
1995 йил 1 январдан
317,6938
1975 йил
981,474
1995 йил 1 мартдан
160,8249
1976 йил
960,4148
1995 йил 1 сентябрдан
123,8322
1977 йил
933,7586
1996 йил 1 январдан
123,8322
1978 йил
902,3632
1996 йил 1 апрелдан
92,0527
1979 йил
884,5915
1996 йил 1 сентябрдан
64,2359
1980 йил
861,8935
1997 йил 1 январдан
64,2359
1981 йил
845,6661
1997 йил 1 июлдан
44,7236
1982 йил
845,5691
1998 йил 1 январдан
44,7236
1983 йил
830,017
1998 йил 1 июлдан
32,5537
1984 йил
829,9221
1999 йил 1 январдан
26,6608
1985 йил
819,8747
1999 йил 1 августдан
20,7677
1986 йил
810,0235
2000 йил 1 августдан
13,5246
1987 йил
790,8974
2001 йил 1 августдан
9,6615
1988 йил
738,8333
2002 йил 1 апрелдан
8,4016
1989 йил
693,0486
2002 йил 1 августдан
7,3044
1990 йил
625,4349
2003 йил 1 майдан
6,0871
1991 йил
431,5733
2004 йил 1 августдан
4,6827
1992 йил 1 январдан
127,6005
2005 йил 1 майдан
3,9016
1992 йил 1 июлдан
59,6932
2005 йил 1 октябрдан
3,2512
1992 йил 1 октябрдан
28,6908
2006 йил 1 июлдан
2,7094
1993 йил 1 январдан
21,156
2006 йил 1 ноябрдан
2,2579
1993 йил 1 апрелдан
15,1683
2007 йил 1 августдан
1,8063
1993 йил 1 июндан
6,4734
2007 йил 1 ноябрдан
1,6421
1993 йил 1 июлдан
4,1569
2007 йил 1 декабрдан
1,5052
1993 йил 1 сентябрдан
3,1881
2008 йил 1 апрелдан
1,3440
1993 йил 1 ноябрдан
1,9351
2008 йил 1 сентябрдан
1,1200
1994 йил 1 январдан
1,4495
2008 йил 1 ноябрдан
1,0600
1994 йил 1 мартдан
0,8695
2008 йил 1 декабрдан
1,0000
1994 йил 1 июндан
0,5805
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 450-модда)