1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2008 ЙИЛ 21 ИЮЛДАГИ ПФ–4014-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 августда 1843-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2008 йил 31 октябрдаги 59, 105-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1867, 05.11.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби ҳақидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 20 мартдаги 7 ва 27-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақидаги (2008 йил 26 март, рўйхат рақами 1780 — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 12-13-сон, 80-модда) қарори 2008 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ҲАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 август,
29-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 август,
85-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 7 августдаги 29, 85-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби ҳақида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 1 сентябридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 30040 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (25040 сўм х 8 = 200320 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (25040 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I- ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 49600 сўм, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 24800 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I- ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 25040 сўмдан 90181 сўм 82 тийингача (III-гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 82666 сўм 67 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I- ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 46900 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 24800 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (200320 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (25040 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби ҳақида Йўриқномага ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йил йилга қадар
1043,9717
1994 йил 1 июндан
0,5183
1971 йил
1017,4097
1994 йил 1 июлдан
512,9747
1972 йил
992,1378
1994 йил 1 августдан
420,5215
1973 йил
960,4028
1994 йил 1сентябрдан
365,5830
1974 йил
895,9774
1994 йил 1 ноябрдан
283,6552
1975 йил
876,3161
1995 йил 1 январдан
283,6552
1976 йил
857,5132
1995 йил 1 мартдан
143,5937
1977 йил
833,7130
1995 йил 1 сентябрдан
110,5645
1978 йил
805,6814
1996 йил 1 январдан
110,5645
1979 йил
789,8138
1996 йил 1 апрелдан
82,1899
1980 йил
769,5478
1996 йил 1 сентябрдан
57,3535
1981 йил
755,0590
1997 йил 1 январдан
57,3535
1982 йил
754,9724
1997 йил 1 июлдан
39,9318
1983 йил
741,0866
1998 йил 1 январдан
39,9318
1984 йил
741,0019
1998 йил 1 июлдан
29,0658
1985 йил
732,0310
1999йил 1 январдан
23,8043
1986 йил
723,2353
1999 йил 1 августдан
18,5426
1987 йил
706,1584
2000 йил 1 августдан
12,0755
1988 йил
659,6726
2001 йил 1 августдан
8,6263
1989 йил
618,7934
2002 йил 1 апрелдан
7,5014
1990 йил
558,4240
2002 йил 1 августдан
6,5218
1991 йил
385,3333
2003 йил 1 майдан
5,4349
1992 йил 1 январдан
113,9290
2004 йил 1 августдан
4,1810
1992 йил 1 июлдан
53,2975
2005 йил 1 майдан
3,4836
1992 йил 1 октябрдан
25,6168
2005 йил 1 октябрдан
2,9029
1993 йил 1 январдан
18,8893
2006 йил 1 июлдан
2,4191
1993 йил 1 апрелдан
13,5431
2006 йил 1 ноябрдан
2,0160
1993 йил 1 июндан
5,7798
2007 йил 1 августдан
1,6128
1993 йил 1 июлдан
3,7115
2007 йил 1 ноябрдан
1,4662
1993 йил 1 сентябрдан
2,8465
2007 йил 1 декабрдан
1,3439
1993 йил 1 ноябрдан
1,7278
2008 йил 1 апрелдан
1,2000
1994 йил 1 январдан
1,2942
2008 йил 1 сентябрдан
1,0000
1994 йил 1 мартдан
0,7763
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 338-модда)