1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2008 ЙИЛ 5 МАРТДАГИ ПФ-3972-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 мартда 1780-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 7 августдаги 29, 85-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори(рўйхат рақами1843, 16.08.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-43 ва 99-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақидаги (2007 йил 6 ноябрь, рўйхат рақами 1736 — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 45-сон, 455-модда) қарори 2008 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ҲАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 март,
7-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 март,
27-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 20 мартдаги 7, 27-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 25030 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (20865 сўм х 8 = 166920 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (20865 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 41330 сўм, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 20865 сўмдан 75145 сўм 46 тийингача (III-гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 68883 сўм 33 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 41330 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (166920 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (20865 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида йўриқномага ИЛОВА
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи коэффициентлар
Даврлар
Коэфф.
Даврлар
Коэфф.
1971 йилга қадар
869,9764
1994 йил 1 мартдан
0,6469
1971 йил
847,8414
1994 йил 1 июндан
0,4319
1972 йил
826,7815
1994 йил 1 июлдан
427,4789
1973 йил
800,3357
1994 йил 1 августдан
350,4346
1974 йил
746,6478
1994 йил сентябрдан
304,6525
1975 йил
730,2634
1994 йил 1 ноябрдан
236,3793
1976 йил
714,5943
1995 йил 1 январдан
236,3793
1977 йил
694,7608
1995 йил 1 мартдан
119,6614
1978 йил
671,4012
1995 йил 1 сентябрдан
92,1371
1979 йил
658,1782
1996 йил 1 январдан
92,1371
1980 йил
641,2898
1996 йил 1 апрелдан
68,4916
1981 йил
629,2158
1996 йил 1 сентябрдан
47,7946
1982 йил
629,1437
1997 йил 1 январдан
47,7946
1983 йил
617,5722
1997 йил 1 июлдан
33,2765
1984 йил
617,5016
1998 йил 1 январдан
33,2765
1985 йил
610,0258
1998 йил 1 июлдан
24,2215
1986 йил
602,6961
1999йил 1 январдан
19,8369
1987 йил
588,4653
1999 йил 1 августдан
15,4522
1988 йил
549,7272
2000 йил 1 августдан
10,0629
1989 йил
515,6612
2001 йил 1 августдан
7,1886
1990 йил
465,3533
2002 йил 1 апрелдан
6,2512
1991 йил
321,1111
2002 йил 1 августдан
5,4348
1992 йил 1 январдан
94,9408
2003 йил 1 майдан
4,5291
1992 йил 1 июлдан
44,4146
2004 йил 1 августдан
3,4842
1992 йил 1 октябрдан
21,3473
2005 йил 1 майдан
2,9030
1993 йил 1 январдан
15,7411
2005 йил 1 октябрдан
2,4191
1993 йил 1 апрелдан
11,2859
2006 йил 1 июлдан
2,0159
1993 йил 1 июндан
4,8165
2006 йил 1 ноябрдан
1,6800
1993 йил 1 июлдан
3,0929
2007 йил 1 августдан
1,3440
1993 йил 1 сентябрдан
2,3721
2007 йил 1 ноябрдан
1,2218
1993 йил 1 ноябрдан
1,4398
2007 йил 1 декабрдан
1,1199
1994 йил 1 январдан
1,0785
2008 йил 1 апрелдан
1,0000
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 80-модда)