1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
3.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 март,
121-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес-фонд»нинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ташаббуси тўғрисида» 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарорида:
а) қарорнинг номи «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» деб аталсин;
б) муқаддимадаги «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», «Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида» сўзлари «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банддаги «Бизнес-фонд» ва» ҳамда «қўшма» сўзлари чиқариб ташлансин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 32-модда) 5-бандидаги «Меҳнат вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Бизнес-фонд, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Ўзтадбиркорбанк» Бошқаруви раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг ўринбосари ҳисобланади, «Ўзтадбиркорбанк» вилоят бўлимларининг бошлиқлари эса — Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палатаси бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар»;
в) 9-банддаги «Бизнес-фонд» ҳамда «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 2а-иловадаги «Раис ўринбосари, Бизнес-фонд раиси» ва «Бизнес-фонд» блоклари чиқариб ташлансин, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг мониторинги бошқармаси ҳамда Бизнес-режаларни, техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бошқармаси Палата раисининг биринчи ўринбосарига бўйсундирилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
«7. Белгилаб қўйилсинки, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан хорижий кредит линияси бўйича гаровни суғурталаш юзасидан суғурта мукофотининг 50 фоизи суғурта компанияларига Фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тўланиши керак.
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хорижий кредит линиялари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар»;
биринчи хатбошидаги «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Бизнес-фонд»нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек» ҳамда «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«4. «Ўзтадбиркорбанк» Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун «Раанани-Холдинг» компанияси билан 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин»;
б) 4—8-бандлар тегишли равишда 5—9-бандлар деб ҳисоблансин.