1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 59-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини ташкил этиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(қарорнинг муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
1. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси бошқарувининг ижро этувчи аппарати тузилмасига 2, 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимлари чекланган сонининг 45 нафардан иборат бўлишига (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар палатасини бошқаришнинг юқори органи сифатидаги товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг ваколатли вакиллари Съезди мажлислари орасидаги даврда Палата фаолиятига раҳбарликни Палата Марказий Кенгаши, унинг қарорларини жорий бажаришни эса — Палата бошқаруви амалга оширади;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Марказий Кенгаши таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг раислари, «Ўзтадбиркорбанк» бошқаруви раиси, кичик бизнес корхоналарини хорижий кредит линиялари ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига кредитлашни амалга оширувчи бошқа тижорат банклари раислари, «Мадад» суғурта агентлиги, Республика бизнес-инкубатори раҳбарлари, шунингдек тадбиркорлар орасида юқори нуфузга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг Палата Съезди томонидан сайланган раҳбарлари кирадилар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ўзтадбиркорбанк» бошқаруви раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг ўринбосари ҳисобланади, «Ўзтадбиркорбанк» вилоят бўлимларининг бошлиқлари эса — Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палатаси бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
3. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси моддий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, Палата раисининг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
4. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кенгаши тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондини тугатиш ва у бажараётган функцияларни, маблағлар ва мол-мулкни (устав капиталини кўпайтириш учун) Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонд)га бериш ҳамда акцияларнинг тегишли миқдорини номинал қиймати бўйича Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига биркитиб қўйиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Бизнес-фонд уставига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсинлар.
6. Белгилансинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
7. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси материаллари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига «Ўзтадбиркорбанкнинг 26 млн сўм миқдоридаги акциялар пакетини текин берсин;
Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 6-уйдаги бинони унда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ижро этувчи органларини, у томонидан таъсис этилган бошқа ташкилотларни ва Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмасини жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси балансига фойдаланиш учун текин берсин;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда кўрсатиб ўтилган манзилдаги тузилмаларни жойлаштириш учун бинолар бериш чора-тадбирларини кўрсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Палата, «Мадад» суғурта агентлиги ҳудудий тузилмаларини жойлаштириш, шунингдек кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва маҳсулотларнинг доимий ишловчи кўргазмаларини ташкил этишда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига кўмаклашсинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарори 1-бандининг 1-хатбоши, 2-бандининг 1-хатбоши, 4-бандининг 5-хатбоши, 5-бандининг 2-хатбоши, 6-бандининг 4-хатбоши, 7-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги низомни ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 апрель,
166-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг