Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1.«Раанани-Холдинг» компаниясининг маҳаллий хом ашёдан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида корхоналарга лизинг асосида замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
товарларни ўраш-жойлаш ва қадоқлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пухта қайта ишлаш;
бинокорлик материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юқорида кўрсатилган маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳисобланади;
в) лизинг шартларида хорижий асбоб-ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш учун «Раанани-Холдинг» компанияси Ўзбекистон Республикасида 100 фоиз хорижий сармоя иштирокидаги «Осиё-Европа» траст компанияси» шуъба корхонасини ташкил этади.
Асбоб-ускуналар «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан лизинг асосида етказиб берилади, бунда етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг 30 фоизгачаси қарз олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Осиё-Европа траст компанияси» шуъба корхонаси орқали Канаданинг «Раанани-Холдинг» компаниясининг 35 млн. АҚШ доллари миқдоридаги валюта-кредит ресурсларини жалб қилиш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республика ҳудудида кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун фойдаланиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Осиё-Европа траст компанияси» офисини жойлаштириш учун тегишли жой ажратиш масаласини икки ҳафта муддатда ҳал этсин.
8. «Осиё-Европа траст компанияси»га Ўзбекистонда ушбу дастур маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшаши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун нархномалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги «Осиё-Европа траст компанияси» шуъба корхонасининг буюртмалари бўйича «Раанани-Холдинг» ва «Осиё-Европа траст компанияси»нинг республикага келаётган ходимларига кўп марталик визалар берсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.