1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш, кредит ресурсларини шакллантириш манбаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди» (Бизнес-фонд) акциядорлик жамияти ва «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки муассисларининг қуйидаги таклифи қабул қилинсин:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги ПФ-4524-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 175-модда)
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар — 1991 йилга қадар кўрилган кўп хонали турар жой биноларини капитал таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача тарбия болалар муассасаларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасидан — янги иш жойларини яратиш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари воситасида кичик тадбиркорлик субъектларини кредитлаш орқали Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси дастурларини молиялашга йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фонд)ни ташкил этиш ҳақида» 1995 йил 26 июлдаги ПФ-1208-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармон ижроси юзасидан қарор қабул қилсин.