toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 01.06.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» ОАЖНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 25 АПРЕЛДАГИ ПҚ-628-СОН ҚАРОРИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 291-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 6 июндаги 213-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1997 йил 10 февралдаги 71-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 июнь,
108-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 236-модда)