Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3280-сонли «Олмалиқ КМК» АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарувининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва бунинг асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни ҳамда бир қатор қимматбаҳо металлар ва полиметалл руда конларини комбинат балансига ўтказиш ҳисобига унинг минерал-хом ашё базасини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда рангли ва қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлашни барқарор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖнинг ташкилий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ ижро этувчи аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 175 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ бошқаруви раисига Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган штат сони доирасида комбинат бошқаруви тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ бошқаруви раиси — бош директори акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади, бош директорнинг ўринбосарлари эса лавозимга бош директор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 майдаги ПҚ-1340-сонли қарори таҳририда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 10 февралдаги 71-сонли қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 апрель,
ПҚ-628-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарорига 1-ИЛОВА