1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 июнь, 108-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарори)» ҳақидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Олтинтопган руда майдонидан фойдаланиш тўғрисида тузилган Битимга мувофиқ ҳамда комбинат Уставини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 291-сон қарори билан тасдиқланган «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Устави»га қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«5. Комбинатнинг корхоналари ва бўлинмалари жойлашган жой: Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳудудларида. Почта манзили: 702400, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси»;
«Комбинат таркибига хўжалик ҳисоби асосларида ва комбинат томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинмалар ҳамда юридик шахс ҳуқуқи билан қуйидаги корхоналар мустақил баланс билан кирадилар:
Комбинат таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан, мустақил баланс ва банкда ҳисоб-китоб счёти билан қуйидагилар киради:
ихтисослаштирилган тузатиш-монтаж бошқармаси;
«Ранглиметаллтузатиш» акционерлик жамияти;
электр тузатиш ижара корхонаси;
«Хизмат» кичик давлат корхонаси»;
в) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«портловчи моддаларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш ва сотиш;
ёнғинга қарши автоматик сигнализация тизимини монтаж қилиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
дам олиш уйлари ва зоналари, профилакторийлар, ретрансляция узеллари ва меҳнаткашларга ижтимоий хизмат кўрсатишга оид бошқа муассасалар ишини ташкил этиш;
дўконлар, буфетлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарлари сотиб олишга бўлган эҳтиёжларни қондиришга доир бошқа савдо шохобчалари орқали савдо қилишни белгиланган тартибда ташкил этиш ва амалга ошириш»;
г) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«телевизион ва радио дастурларни ретрансляция (қабул қилиб олиш ва узатиш) қилиш»;
д) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: