1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ 2002 ЙИЛ 27 ДЕКАБРДАГИ 140-СОНЛИ «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҒИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 майда 1209-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8 октябрдаги 181-сонли «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3567, 04.11.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддаси, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 507-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сонли «Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 151-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (2003 йил 24 январь, рўйхат рақами 1209-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон, 21-22-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 519-модда; 2005 й., 19-20-сон, 145-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ киритилсин.