1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2007 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2006 йил 30 ноябрдаги 256-I-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг 2007 йилги асосий параметрлари 3—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2007 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш:
республика бюджети маблағларининг 2007 йил бошидаги нақд пул касса айланмасининг белгиланган нормативдан ортиқча бўш қолдиқлари ҳисобидан;
2007 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ташқари давлат мақсадли жамғармаларининг қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
бошқа ноинфляцион манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. 2007 йил учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.02 (Кучини йукотган) Акциз солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 9-1 ва 9-2-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.02 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.02 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи ставкалари]
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 13 ва 14-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 (Кучини йукотган) Ер солиғи / 07.11.02.02 (Кучини йукотган) Ер солиғи ставкалари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 (Кучини йукотган) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.04.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан транспорт воситалари эҳтиёжи учун бензин, дизель ёқилғиси ва сиқилган газдан фойдаланганлик учун солиқ;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.05.00 (Кучини йукотган) Савдо ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан алоҳида товар турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.06.00 (Кучини йукотган) Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказганлик йиғими]
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 18-иловага* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 19 ва 20-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
21-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 0,7 фоизи миқдорида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига — 1,0 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари тасдиқлансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
4. 2007 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ставкалари, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 22-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда, 25 фоиздан 24 фоизгача пасайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
Белгилаб қўйилсинки, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб вақтинчалик ишга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар:
бюджет ташкилотлари томонидан — меҳнат ҳақи фондига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 10 фоиз миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 (Кучини йукотган) Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.11 (Кучини йукотган) Бошқа ташкилотларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
6. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб илгари тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий тўловлар ўрнига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 (Кучини йукотган) Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.11 (Кучини йукотган) Бошқа ташкилотларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 (Кучини йукотган) Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
тайёрлов, таъминот-сотиш, брокерлик фаолияти, шунингдек комиссион шартномалар (топшириқлар) бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови жорий этилсин.
Ягона солиқ тўлови ставкалари 23—25-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Хўжалик юритувчи субъектларга солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларини пасайтириш натижасида бўшайдиган маблағларни ходимларнинг иш ҳақини оширишга йўналтириш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.03 (Кучини йукотган) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
8. 2007 йил 1 январдан бошлаб Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларининг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори 4-иловасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари микрокредитлаш бўйича хизматларга жорий этилсин.
17. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражадаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларига белгилаб қўйиладиган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
18. 2007 йил учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 26—28-иловалар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган миқдорларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
20. 2007 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 29-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
21. Белгилаб қўйилсинки, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳажми 2006 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
23. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғини таркибий қайта қуриш ва мақбуллаштириш, касалхоналардаги самарасиз фойдаланилаётган ўринлар фондини ўрта ҳисобда 20 фоизга қисқартириш, бўшайдиган маблағларни амбулатория-поликлиника шохобчаларини ривожлантиришга мақсадли йўналтириш ишларини якунласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.13.00 Кинематография]
24. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2007 йил 1 январдан бошлаб кинофильмлар кўрсатувчи сайёр пунктларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
республиканинг айрим туманлари ва шаҳарларидаги биринчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва касб-ҳунар коллежларини молиялаштиришнинг жорий тартибини кўрсатилаётган хизматларнинг амалдаги ҳажмларига мувофиқ чуқур таҳлил этсин, 1 та одам (1 та ўқувчи)га норматив харажатлардан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш механизмини маромига етказсин;
2008 йилги бюджет лойиҳаси билан бир вақтда Соғлиқни сақлаш ва таълим бюджет ташкилотларини 1 та одам (1 та ўқувчи)га норматив харажатлардан келиб чиқиб молиялаштиришга ўтиш бўйича республиканинг айрим туманлари ва шаҳарларида тажриба ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 2007 йилда Давлат бюджетининг ғазна ижроси механизмларини янада кенгроқ татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин:
2007 йилнинг 1 июлигача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун бюджетнинг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этиш;
бюджет ташкилотлари харажатларини замонавий ахборот технологиялари асосида ҳудудий ғазна ҳисобварақларидан тўлаш механизмини республиканинг барча минтақаларида 2007 йилнинг охиригача татбиқ этиш;
Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағида жамлаш ва у орқали Давлат бюджети харажатлари тўловини амалга ошириш, шунингдек Давлат бюджетининг ягона ҳисобварақлар режаси асосидаги ижроси тўғрисида бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини ташкил этиш ягоналигини таъминлаш имконини берувчи ғазначилик ахборот тизимининг функционал ва техникавий тузилмаси (ИСУГФ)ни ишлаб чиқиш учун Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтларининг қарз маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
а) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети асосий параметрларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва:
Давлат бюджети даромадларини 4263,8 млрд. сўм, харажатларини — 4332,6 млрд. сўм миқдорида ҳамда бюджет тақчиллиги ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,4 фоизгача камайтирган ҳолда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини даромадлар бўйича 1357,3 млрд. сўм ва харажатлар бўйича — 1329,0 млрд. сўм миқдорида тасдиқлансин;
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2007 йил январь ойида 2006 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини бюджетнинг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
29. 2007 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2007 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
31. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 декабрь,
ПҚ-532-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорига 30-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган қарорлари
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
2. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Жумҳурият ўқувчи-ёшларига ва мутахассисларига чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга оид тадбирлар тўғрисида» 1991 йил 29 июлдаги 197-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши*.
* 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшма корхоналар ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 66-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 720-ф-сон фармойиши.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереяларини ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) 6-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2003 йил 2 июлдаги 300-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 56-модда) 1-банди ва 3-бандининг учинчи хатбоши.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 218-ф-сон фармойиши.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарори) 2006 йил 22 февралдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 12-модда) илованинг 3-банди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорига 31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқларни бюджетдан қоплаш тартибида:
а) 4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошига «аҳоли томонидан марказий иситишга ва иссиқ сув таъминотига норматив бўйича истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
Фойдаланилган иссиқлик энергияси учун тўлов тақдим этилган (ҚҚСсиз) — ҳаммаси, шу жумладан: а) аҳолига б) бошқа истеъмолчиларга
минг сўм
4.
Қуйидагиларга бериладиган 1 Гкал иссиқлик энергияси учун шаклланган ўртача тариф: а) аҳолига (3а-банд: 2а-банд) б) бошқа истеъмолчиларга (3б-банд: 2в-банд)
сўм
5.
1 Гкал иссиқлик энергияси учун тарифлардаги фарқ (4б-банд - 4а-банд)
сўм
6.
Тарифлардаги фарқ: а) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг барча ҳажми учун (2а-банд х5-банд) б) аҳолига бериладиган иссиқлик энергиясининг норматив ҳажми учун (2б-банд х 5-банд)
минг сўм
7.
Аҳоли томонидан норматив доирасида истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси учун бюджетдан қопланиши лозим бўлган тарифлардаги фарқ (8-банд+9а-банд) ёки (8-банд – 9а-банд)
минг сўм
8.
Бюджетдан амалда қоплангани
минг сўм
9.
Натижа: а) бюджетдан қўшимча ўтказиш (6б-банд – 8-банд) б) бюджетга қайтариш ёки бўлажак харажатларни қоплашга ўтказиш (8-банд – 6б-банд) в) аҳоли томонидан нормативдан ортиқча иссиқлик энергияси истеъмол қилинганлиги ҳисобига вужудга келган харажатларни корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига ўтказиш (6а-банд – 6б-банд)
минг сўм
Раҳбар Бош бухгалтер
Изоҳ: 1. Ҳисоб-китоб иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади. 2. Марказий иситиш бўйича қоплашни ҳисоблаб чиқаришда 2б-бандда аҳоли томонидан иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш нормаси календарь ойдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги давлат улуши бўйича дивидендлар тарзидаги барча даромадларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторинги».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«1.5.13. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар»;
«2.2.17. Маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар»;
«2.3.21. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, бошқарув ходимларининг, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар»;
«3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тасдиқланган нормативларни табиий монополиялар субъектларига ва монопол корхоналарга етказсин»;
«аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга»;
27-банднинг биринчи хатбошидаги «бюджет ташкилотида» сўзларидан кейин «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар» сўзлари қўшилсин, «ушбу қарзни» сўзлари эса «ушбу қарзларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи хатбошидаги «кредиторлик қарзлар мавжуд бўлмаса ёхуд улар» сўзлари «вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини санитария жиҳатидан тозалаш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 3 августдаги 302-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошидаги «ободонлаштириш ишларига тушадиган йиғимлар ҳисобига» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) 7-банди учинчи хатбошидаги «ялпи тушумдан ягона солиқ» сўзлари «ягона солиқ тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги ПФ-4209-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 92-модда)
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саломатлик-2» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 34-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича воситачилик тўловлари» сўзлари «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Саломатлик-1) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (Саломатлик-2) кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 3-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ. Тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин».