1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
1. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун мукофотланадилар.
Мустасно ҳолларда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
2. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
3. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг, жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 3 ва 9 моддалари.
4. «Меҳнат шуҳрати» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, шунга вакил қилинган бошқа шахслар топширади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
5. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар ва қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
6. «Меҳнат шуҳрати» ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.
7. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сонли «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидагинизом, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
«Меҳнат шуҳрати» орденининг
тавсифи
«Меҳнат шуҳрати» ордени 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган кумушдан тайёрланади.
Орден марказ қисмидан нурлар таралиб турган яшил дафна новдалари билан ўралган бўртма нотўғри эллипс шаклидадир.
Орденнинг юқори қисмида ҳилпираб турган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган. Орденнинг бўйи 46 миллиметр, эни — 41 миллиметр.
Орденнинг марказида, диаметри 16 миллиметрли кумуш ранг доира ичида, қуёш фонида кумуш рангда Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги саройи тасвирланган. Доира оқ эмаль билан қопланган пахта чаноқлари ва диаметри 29 миллиметрли тишли ғилдиракча билан ҳошияланган. Пастда кумуш ранг ҳошияли қизил ёқут рангдаги фонда «MEHNAT SНUHRATI» деган кумуш ранг ёзув бор. Ҳарфларнинг бўйи 2 миллиметр.