1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ФАХРИЙ УНВОНЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, халқимизнинг маданияти ва маънавиятини юксалтиришга, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшиб келаётган шахсларни муносиб рағбатлантириш ва қўшимча равишда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки, фахрий унвонлар эгаларига, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси фахрий унвон эгаларига тўловлар ҳар ойда қуйидаги маблағлар ҳисобидан тўланади:
бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга — тегишли бюджетлар ҳисобидан;
хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга — хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
пенсия олувчиларга — пенсия тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
нафақа олувчиларга — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 декабрь,
ПФ-3942-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сон, 639-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)