1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ ПҚ-446-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 ноябрь,
228-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:
а) 9-бандда «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилишинвест» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқарувининг раиси мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бош бошқармаси бошлиғи — раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармалари бошлиқлари — раиснинг ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосарига вазирларга белгиланган, бош бошқармалар бошлиқлари — бошқарув раисининг ўринбосарларига — вазирнинг биринчи ўринбосарларига белгиланган моддий ва маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси» сўзлари «Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12) «Ҳаммаси: 25 нефть базаси, 38 филиал» сўзлари «Ҳаммаси: 23 нефть базаси, 43 филиал ва 6 комплекс автосервис пункти (нефть базаларининг филиаллари)» сўзлари билан алмаштирилсин;