1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республика нефть ва газ тармоғининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, унинг барқарор ва мувозанатли истиқболли ривожланишини таъминлаш, газ ва нефть геологияси ва қидируви, уларни қазиб олиш, нефть ва газ маҳсулотларини ташиш ва узатиш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш даражасини ошириш, тармоққа чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш ва шу асосда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан ташкил этилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, холдинг компания таркибига кирувчи акциядорлик компанияларининг:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
«Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компаниясини тугатиш ҳамда илгари «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларни «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига киритиш;
Шўртан газ-кимё комплексини бевосита «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тасарруфига бериш;
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компанияларини бирлаштириш ҳамда уларнинг негизида «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
«Ўзнефтгазқурилиш» акциядорлик компаниясини пудрат қурилиш ва таъминот-сотиш ташкилотларини бевосита унинг тасарруфига бериш йўли билан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда, учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналари рўйхати 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
LexUZ шарҳи
4-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан чиқарилган.)
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компаниялари томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Азимов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
тугатиш комиссиялари ташкил этсинлар ва белгиланган тартибда «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси, «Ўзнефтгазишчитаъминот» акциядорлик компанияси тугатилишини, «Ўзнефтгазқурилиш» акциядорлик компанияси қайта ташкил этилишини таъминласинлар;
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компанияларини бирлаштириш йўли билан «Ўзгеобурғунефтгаз-қазибчиқариш» акциядорлик компаниясини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
тугатилаётган «Ўзнефтгазишчитаъминот» акциядорлик компанияси таркибига кирган таъминот-сотиш ташкилотларини пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда улар фаолиятининг ихтисосини ҳисобга олган ҳолда идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларини белгиласинлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
қайта ташкил этилаётган акциядорлик компанияларида акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказсинлар, ушбу компанияларнинг кузатувчи кенгашлари шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, устав фондлари миқдорлари аниқланишини ва компанияларнинг уставлари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;
тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган акциядорлик компаниялари ва корхоналарнинг устав фондларига берилган давлат мулкидан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
7. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорининг 8-банди, қарорга 1, 2, 5, 6 ва 7-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2000 йил 19 июндаги 233-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
(1—4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорига 5-ИЛОВА
(6—8-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорига 9-ИЛОВА
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналари
рўйхати
Корхонанинг номи
Қайта ўзгартириш шакли
«Нефтгазгеология» унитар корхонаси
Функциялар «Ўзгеобурғунефтегазқазиб-чиқариш» акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппаратига берилган ҳолда тугатилади
«Мингбулоқнефть» унитар шуъба корхонаси
Функциялар ва мол-мулк «Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига берилган ҳолда тугатилади
«Фарғонанефть» ОАЖ
«Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш
Полвонтош «Нефтгазқудуқ-таъмирлаш» ОАЖ
«Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш
«Андижонбурғунефтгаз» ОАЖ
«Қўқоннефтгазпармалаш» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш