1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИНИНГ МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 7 июлда 1560-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 93-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1560-2, 04.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 177-модда) ижро этиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 9 мартдаги 28-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома»га (2006 йил 10 апрель, рўйхат рақами 1560 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 15-сон, 129-модда) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.