ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 27 октябрдаги 01/27-26/26-сон қарори (рўйхат рақами 2626, 2014 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 563-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) «
Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари»га
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) «Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари» (кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш орқали амалга ошириладиган риэлторлик фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.».
2. 1-банднинг
бешинчи хатбошисидан «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ижрочи буюртмачининг талабига кўра унга малака сертификатини кўрсатиши шарт.».