15.05.2025 йилдаги ПҚ-184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.05.2025 йилдаги ПҚ-184-сон
Date of entry into force
17.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ушбу йўналишда давлат органларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини ҳамда Ўзбекистон экологик партиясининг фуқаролар экологик билимларини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Кутилаётган мақсадли кўрсаткичлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланаётган асосий мақсад этиб 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 3,3 миллион нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 4,2 миллион нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 400 минг нафар ўрта махсус ва касбий таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 1,9 миллион нафар олий таълим тизими ташкилотлари талабаларида экологик маданиятнинг юксалиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалари ходимларида экологик маданиятнинг юксалиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Дастурий ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини қабул қилишдан кутилаётган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) (кейинги ўринларда — мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Концепция 2027 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар икки йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида «йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан экологик маданиятни юксалтириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар йили тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан давлат ижтимоий буюртмаси берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Концепция ва «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилиши, мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилиши экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳасидаги вазирлик ва идоралар фаолиятининг 2025 йил ва ундан кейинги йиллар учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида (KPI) инобатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) фуқаролик жамияти институтлари, олимлар, мутахассислар, хорижий экспертлар Концепция ва «йўл харитаси»ни самарали амалга оширишда кенг жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат органи масъулиятини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Экология вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илғор хорижий тажриба асосида экологик таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш, ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш бўйича тарғиботнинг инновацион усулларини жорий этиш, бунда рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Экологик ахборот ошкоралигини таъминлаш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилганлиги муносабати билан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида (манзили, парваришлаш учун масъул шахслар, кўчат тури ва б.);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида (мурожаатчилар, дарахтлар сони, тури ва манзили) ва дарахтни кесиш бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви ҳақида (санаси, вақти, манзили ва натижалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга эҳтимол тутилган таъсири масалаларини аҳоли ва жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик эшитувлари натижалари ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) стратегик экологик баҳолаш объектлари, жумладан, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари юзасидан жамоатчилик эшитуви натижалари ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширувлар, мониторинглар натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) ҳудудларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун бириктирилган санитар-тозалаш корхоналари (корхона номи, раҳбари ва унинг ўринбосари фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг телефон рақамлари, диспетчерлик хизмати ва мурожаатларни қабул қилиш хизмати маълумотлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режа-графиклари) ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) чиқиндиларни қабул қилиш, саралаш, қайта ишлаш ва ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар ҳақида (корхона номи, фаолият тури, телефон рақамлари, иккиламчи хомашё, сараланган чиқиндиларни қабул қилиш масканлари манзиллари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Экология вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагиларни амалга ошириб борсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) аҳолининг турли қатламлари, талабалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар ойда бир маротаба «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Экология вазирлиги билан биргаликда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги ҳақидаги талабни тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳалар танловида аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришни илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этишга оид мавзуларни ҳар йили эълон қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракатини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг экология йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган, Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларда таҳсил олаётган ватандош талабалар ва олимларни бирлаштирувчи «Эколог олимлар ҳамжамияти» нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Экология вазирлиги уч ой муддатда «Эколог олимлар ҳамжамияти» белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига Экология вазирлиги буюртмаси асосида «Эколог олимлар ҳамжамияти»га зарур маблағлар ажратиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2025 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини текширувлар бошлангандан сўнг йигирма тўрт соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) юридик шахсларнинг ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда парламентнинг ролини ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қуйидагилар тавсия этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг таклифи билан ушбу қарор билан тасдиқланаётган Концепция, «йўл харитаси» ва мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш борасида чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) халқаро тажрибани ўрганган ҳолда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаси, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Экология вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборот оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан эълон қилинишини (жойлаштирилишини) ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур қарор билан тасдиқланаётган Концепция ва «йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилишини, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) бир ой муддатда Ўзбекистон экологик партияси билан келишган ҳолда экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳасидаги вазирлик ва идоралар фаолиятининг 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида (KPI) Концепция, «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилиши инобатга олинишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳасидаги вазирлик ва идоралар фаолиятининг 2030 йилга қадар бўлган даврдаги энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида (KPI) Концепция, «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилиши инобатга олинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кинематография агентлиги уч ой муддатда Экология вазирлиги билан биргаликда фуқаролар, жумладан, ёшлар ва болалар учун экологик мавзуларда ва «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборот, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) экологик мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини экологик қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар ва чиқишлар кўламининг кенгайтирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Концепция ва «йўл харитаси»ни амалга ошириш натижаларининг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Концепция ва «йўл харитаси» доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг ижроси ва натижалари тўғрисида холис ва тўлиқ маълумотлар аҳолига тезкорлик билан етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-184-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-184-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, жамиятда ва ҳар бир фуқаронинг ҳаёт фаолиятида экологик таълим-тарбия ҳамда маданиятни узлуксиз юксалтириб бориш барқарор экологик ривожланишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда юртимизда глобал ривожланиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишда фуқаролар иштирокини таъминлаш, экологик ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш мақсадларида 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан стратегияда белгиланган мақсадларга эришишга мўлжалланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга қарамай, фуқароларда табиатга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда фуқароларнинг экологик саводхонлик даражасини ошириш борасида бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган ва экологик маданиятни юксалтириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи таъминланиши устидан самарали жамоатчилик назорати йўлга қўйилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ишлари тизимли ва узвий ташкил этилмаган. Жамиятда, оилада, маҳаллада, таълим муассасаларида, давлат органларида экологик маданиятни юксалтиришнинг узлуксиз механизмини такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд, ушбу йўналишда комплекс ёндашувга таянилмаяпти, экология ўқувининг мажбурийлигига оид талабларнинг ижросини етарли даражада таъминлаш чоралари кўрилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятда экологик тарғибот тадбирларининг манзиллилиги, уларни ташкил этишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаган, тарғиботнинг инновацион усулларидан етарлича фойдаланилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясининг асосий мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясининг (кейинги ўринларда — Концепция) асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, аҳолининг барча қатламларида экологик маданиятни, шу жумладан, «яшил» истеъмол маданиятини янада юксалтиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини таъминловчи, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтириш чора-тадбирларини назарда тутувчи ҳуқуқий асосларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мактабгача таълимдан бошлаб аҳоли барча қатламларининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтириш тизимини такомиллаштириш, ушбу жараёнда иштирок этувчи таълим ташкилотларининг вазифаларини аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш, хусусан, тарғибот усулларини кенгайтириш, ушбу жараёнда рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, тарғибот олиб боришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) экология йўналишида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) юксак экологик маданиятга эришиш, фуқароларнинг экология соҳасидаги ҳуқуқларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш, уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Концепциянинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришнинг ҳуқуқий ва услубий базасини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришнинг ҳуқуқий ва услубий базасини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қонун ҳужжатларига, шу жумладан, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш соҳасидаги ваколатлари, шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш чора-тадбирларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаси, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини ҳар йили эшитиш ваколатини назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш учун жазо чорасини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) қонун ҳужжатларига барча давлат таълим ташкилотлари ва муассасалари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим муассасалари ва б.) ҳудудида жойлашган ва улар балансидаги боғлар ҳамда ер майдонлари хусусийлаштирилиши тақиқланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) давлат экологик назорат инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг ходимларига белгиланган тартибда ва муддатларда махсус унвонлар учун тўловлар белгилаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришга қаратилган экологик тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) аҳоли орасида чиқиндиларни саралаш, жамоат жойларини чиқиндидан холи ҳудудга айлантиришни кенг тарғиб қилишга қаратилган акциялар ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) атроф-муҳитга зарар етказувчи турли ашёлар ва жисмлар, уларнинг хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тартибига бағишлаб аҳолининг турли қатламлари учун мўлжалланган услубий қўлланмалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, ўрмончилик, гидрометеорология, циркуляр иқтисодиёт ва экология билан боғлиқ бошқа мутахассисликлар бўйича тор доирадаги кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда жаҳондаги илғор таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) экология йўналиши бўйича профессор-ўқитувчи ва докторантларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировкага юбориш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) аҳолини атроф-муҳит ҳолати юзасидан ишончли ахборот билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Экологик таълимни ривожлантириш, экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ҳамда таълим ташкилотларининг ролини янада ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оилада экологик тарбияни шакллантириш ва экологик маданиятни юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Оилада экологик тарбияни шакллантириш ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) болаларда атроф-муҳитни асраб-авайлашни, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тарғиб қилувчи, табиатга бўлган ижобий-ҳиссий муносабатларни ривожлантирувчи ўйин, машғулот, видеоқўлланма ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Ақлвой», «Болажон» ва бошқа телеканалларда болаларни атроф-муҳитга, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий дастурлар ташкил этиш ҳамда намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) болалар учун экологик мавзуларда ва «яшил истеъмол» маданиятининг оддий ва кундалик қоидаларини ўргатиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи мультипликацион фильмлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) оилаларда сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тоза ликопча, маиший чиқиндиларни саралаш маданиятини шакллантириш бўйича мунтазам равишда тарғибот тадбирлари, ижтимоий сўровлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) маҳаллаларда миллий қадриятимизнинг ажралмас қисмига айланган ва атроф-муҳит тозалигини сақлашни тарғиб қилувчи экоҳашарларни мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими ташкилотларида экологик таълим ва тарбияни шакллантириш ҳамда юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабгача таълим ташкилотларида экологик таълим-тарбияни шакллантириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ривожланган хорижий давлатларнинг таълим дастурларини таҳлил қилиш асосида мактабгача таълимнинг давлат ўқув дастурига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тарбияланувчилар учун экологик маданият асосларини шакллантиришга қаратилган она табиатни асраб-авайлаш, унга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзуларида томошалар ва саҳна кўринишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган экологик бурчаклар ташкил этиш ва уларга қўйилган талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) атроф табиий муҳит (ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) билан очиқ ҳавода таништирув соатлари, расмлар чиздириш, чиқиндиларни саралаш ва экология билан боғлиқ ўйинлар сонини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида экологик бурчаклар, экологик йўлакчалар ташкил этиш ҳамда уларни зарур материаллар билан таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган «Табиат болалар нигоҳида» номли расмлар танловини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «яшил» транспорт туридан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича барқарор кўникмаларни шакллантириш мақсадида ҳар йили болалар веломарафони ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун атроф-муҳитни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган мультфильмлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) ҳар бир мактабда экологик бурчак, экологик боғлар ташкил этиш, уларга нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида экологик тарғиботни амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими ўқувчиларига мўлжалланган экологик мавзуларда ва «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборот, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Касбий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Касбий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) касбий таълим йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзуларини тегишли фанлар таркибига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) касбий таълим ташкилотларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидаларига риоя этиш ва ўқувчилар ўртасида ижтимоий масъулиятни оширишга қаратилган тарғибот материалларини ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳар бир касбий таълим ташкилотида экология хонасини ташкил этиш ва унга нисбатан талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) экологик маданиятни юксалтириш бўйича тарқатма материаллар тайёрлаш ҳамда касбий таълим ташкилотларини таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) касбий таълим ташкилотларининг кўнгилли ўқувчилари иштирокида «Яшил қаҳрамон» лойиҳасини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ихтиёрийлик асосида барча олий таълим муассасалари талабаларини бирлаштирувчи Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракатини ташкил этиш ва унинг доимий фаолият юритишини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бакалавр ва магистратура босқичларининг экология йўналишларидаги ўқув адабиётларни қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган мавзулар билан бойитиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳар йили олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Экология билимдони», «Экологик маданият тарғиботчиси», «Энг фаол эковолонтёр» ва «Йилнинг энг яхши экология ҳимоячиси» каби турли номинациялар бўйича танловлар ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан ҳар йили талабалар ўртасида мамлакатимиздаги долзарб экологик масалалар муҳокамасига бағишланган халқаро илмий-амалий форум ўтказилишини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) талабаларни долзарб экологик маданият ва экология муаммоларига бағишланган магистрлик диссертациялари тайёрлашга, илмий-тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) олий таълим муассасаларининг даврий, илмий нашрларида, шунингдек, газета ва журналларда экологик муаммоларга бағишланган алоҳида рукнлар очиш, унда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг мақолаларини мунтазам чоп этиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) ҳар бир олий таълим муассасасининг веб-сайтида талабалар экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган «Экофаол талабалар» деган алоҳида бўлим ташкил этиш ва унда тегишли таълим муассасасининг талабалари томонидан экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Экология вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги муассислигида экология йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган Ўзбекистон ва хорижий давлатларда таҳсил олаётган ватандош талабалар ҳамда олимларни бирлаштирувчи «Эколог олимлар ҳамжамияти» нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) олий таълим муассасаларида экоклублар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) ёшларнинг экология йўналишидаги инновацион лойиҳаларини рағбатлантириш мақсадида стартап лойиҳалар танловини эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) экологик маданият соҳасида хорижий тилларни мукаммал биладиган кадрлар тайёрлаш мақсадида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(н) давлат олий таълим муассасаларида андрагогика усулида барча қизиқувчилар учун беғараз, очиқ маърузалар ўтказиш ва уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий таълимдан кейинги таълимда экологик маданиятни юксалтириш соҳасидаги тадқиқотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий таълимдан кейинги таълимда экология соҳасидаги тадқиқотлар йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, экологик ташвиқотнинг оммавийлиги ва таъсирчанлигини оширишга қаратилган инновацион усулларда олиб бориладиган тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, шу жумладан, ҳуқуқий муҳофаза муаммоларига доир диссертацияларнинг мавзуларини кўпайтириш ва ушбу йўналишда илмий ишларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) экология соҳасидаги тадқиқотлар бўйича қабул квоталарини 30 фоизга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Экология вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотларда экология соҳасидаги илмий даражали ходимлар умумий сонини 70 фоизга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) ҳудудларда экология соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда, илмий тадқиқотларни амалга оширишда хорижий экспертлар ва олимлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) илмий тадқиқотлар ўтказиш тавсия этиладиган ва ҳудудлардаги долзарб экологик муаммоларни ўз ичига олган экологик илмий тадқиқотлар базасини шакллантириш ҳамда улар асосида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) экологик маданият ва экология муаммолари соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борувчи хотин-қизлар учун ҳудудлар кесимида докторантура учун қўшимча квоталар ажратиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) экология соҳасидаги назарий-методологик дастурни экологик таълимдан келиб чиқиб такомиллаштириш, тадқиқотчилар томонидан ихтисослаштирилган илмий ва таълим муассасаларида экология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Экологик маданиятни юксалтиришда давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий вакиллик ва ижро органлари фаолиятини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик маданиятини юксалтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат органлари, корхона ва муассасалар ходимларининг экологик маданиятини юксалтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик маданият соҳасида билимларини оширишга қаратилган бепул ўқув курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) барча давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни тежаш орқали табиий ресурсларни асраб-авайлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларидан иборат экологик тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ва экологик тарғибот ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) давлат органларида доимий фаолият кўрсатувчи экологик тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ва улар томонидан тизимли равишда ходимлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий веб-сайтларида «Экофаол ходим» номли алоҳида бўлим очиш, унда экологик маданиятни юксалтириш, шу жумладан, тарғибот тадбирлари, ушбу йўналишдаги намунали ходимлар ҳақида маълумотлар жойлаштириш ва уларни мунтазам янгилаб боришни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) республиканинг барча ҳудудларида давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биноларида велосипедлар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг экологик маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқарилиши устидан назоратини янада кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаси, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини ҳар йили эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳар ойда бир маротаба «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) маҳаллаларда экологик маданиятни юксалтириш юзасидан манзилли тарғиботни амалга ошириш, аҳолига экологик қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) ҳар йили аҳолининг турли қатламлари, талабалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионатини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) аҳолида экология тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг ҳар қандай бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш, уларнинг қонунчилик ҳужжатларидаги жавобгарлик чоралари юзасидан хабардорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақида хабар бериш устидан жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, соҳани тўлиқ рақамлаштириш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Экология вазирлиги томонидан маҳаллаларда аҳоли билан экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган очиқ мулоқотларни доимий ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) маҳаллаларда эковолонтёр гуруҳларини ташкил этиш ва уларга ёшларни жалб қилган ҳолда акциялар, флешмоблар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида маҳаллаларда сув, электр энергияси, табиий газ ва бошқа табиий ресурсларни тежовчи технологиялар ва асбоб-ускуналар кўргазмаларини ташкил этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларини тезкорлик билан аниқлашда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Экологик маданиятни юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Экологик маданиятни юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада ошириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилгани муносабати билан атроф-муҳит ҳолатига оид маълумотларни жамоатчилик учун босқичма-босқич эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) фуқаролик жамияти институтларини экологик маданиятни юксалтириш тарғиботларига ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) фуқаролик жамияти институтлари учун экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар ажратиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) экологик мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини экологик қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар сонини икки баробарга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) экологик дастурларни, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб этиш амалиётини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборотни оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан эълон қилинишини (жойлаштирилишини) йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) экология соҳасидаги даврий нашрларнинг электрон нусхалари бутунжаҳон Интернет тармоғига жойлаштириб борилишини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида «Экологик ахборот» радиолойиҳасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида «Табиатни биргаликда асраймиз!» шиори остида экология мавзусидаги ролик, интервьюларни намойиш этиш бўйича ижтимоий лойиҳалар амалга оширилишини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) экология муаммолари бўйича мустақил экспертлар, мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари муносабатини акс эттирувчи кўрсатувлар ҳамда радио эшиттиришларни мунтазам ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) экология соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган долзарб масалалар юзасидан семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Концепция ўз вақтида ва тўлақонли ижро қилинишини таъминлаш мақсадида ҳар икки йил муддатга «йўл харитаси» тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Олий Мажлис палаталари ваколатлари доирасида Концепцияда назарда тутилган йўналишларга доир қонунларни ишлаб чиқади, кўриб чиқади ва қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Концепцияда белгиланган асосий йўналишлар бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва ўз вақтида ижро этилишини, шунингдек, уларнинг ижроси ҳақидаги ахборот ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу Концепция бажарилишини таъминлайдилар, ҳар олти ойда мазкур Концепциянинг бажарилиши ҳолати тўғрисида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар Кенгашларига ҳисобот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Концепцияни амалга оширишда кенг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлар, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий-тадқиқот муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фуқаролар Концепцияни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш йўлида бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиб, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Концепцияни қабул қилишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир шахснинг вазифаси бўлишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) табиат ва шахс муносабатларида аҳолининг атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) аҳоли, айниқса, ёшлар онгига табиатга муҳаббат руҳини, қонунларга риоя этиш тушунчаларини сингдириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) экологик маданиятни юксалтиришда тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланиш, бу борада оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) мансабдор шахслар ва фуқароларда экология ҳамда атроф-муҳитга бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш, экологик ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-184-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро
муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

IАҳолининг экологик маданиятини юксалтиришнинг ҳуқуқий ва услубий базасини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш

Аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришга қаратилган экологик тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланма

2025 йил

июнь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги

Аҳолининг турли қатламлари учун мўлжалланган атроф-муҳитга зарар етказувчи турли ашёлар ва жисмлар, уларнинг хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тартибига бағишланган услубий қўлланмалар тайёрлаш.

Услубий қўлланма

2025 йил

июнь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги

Аҳоли орасида чиқиндиларни саралаш, жамоат жойларини чиқиндидан холи ҳудудга айлантиришни кенг тарғиб қилишга қаратилган акциялар ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, вазирлик ва идоралар

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига экологик маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ижроси, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг аҳволи ҳақида Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ва тегишли ижро органлари раҳбарларининг ҳисоботини ҳар йили эшитиш ваколатини назарда тутувчи қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

июль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги

Экология йўналиши бўйича профессор-ўқитувчи ва докторантларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировкага юбориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрдан бошлаб доимий

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

Қонун ҳужжатларига, шу жумладан,  «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш соҳасидаги ваколатлари, шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш чора-тадбирларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

июль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги

Қонун ҳужжатларига барча давлат таълим ташкилотлари ва муассасалари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим муассасалари ва б.) ҳудудида жойлашган ва улар балансидаги боғлар ҳамда ер майдонлари хусусийлаштирилиши тақиқланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

июль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ҳар бир ҳудуднинг табиий ва иқлим хусусиятларига ихтисослашган кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, таълим ташкилотлари фаолиятига халқаро рейтинг ва баҳолаш талабларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш учун жазо чорасини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги

Давлат экологик назорат инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг ходимларига белгиланган тартибда ва муддатларда махсус унвонлар учун тўловлар белгилаш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

сентябрь

Республика
ва маҳаллий бюджет маблағлари

Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат органлари ходимларининг экологик билимларини оширишга қаратилган бепул видеодарсларни тайёрлаш ва ўқув курсларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

давомида

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Аҳолини атроф-муҳит ҳолати юзасидан ишончли ахборот билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза лойиҳасини тайёрлаш

Ҳар беш йилда бир маротаба

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Оилада экологик тарбияни шакллантириш ва экологик маданиятни юксалтириш

Маҳаллаларда миллий қадриятимизнинг ажралмас қисмига айланган ва атроф-муҳит тозалигини сақлашни тарғиб қилувчи экоҳашарларни мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Маданият вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

«Ақлвой», «Болажон» ва бошқа телеканалларда болаларни атроф-муҳитга, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий дастурлар ташкил этиш ҳамда намойиш этиш.

Қисқа метражли фильмлар

ва кўрсатувлар

2025 йил

майдан бошлаб

доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

ЎзМТРК,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Оилаларда сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, тоза ликопча, маиший чиқиндиларни саралаш маданиятини шакллантириш бўйича мунтазам равишда тарғибот тадбирлари, ижтимоий сўровлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июндан бошлаб

доимий

Экология вазирлиги жамғармасининг маблағлари

Экология вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

Болалар учун экологик мавзуларда ва «яшил истеъмол» маданиятини шакллантиришга мўлжалланган мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш.

Мультипликацион фильмлар

2025 йил

июнь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Кинематография агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

III. Мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими ташкилотларида экологик таълим ва тарбияни шакллантириш ҳамда юксалтириш

Ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида намуна асосида экологик бурчаклар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Экология вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «яшил» транспорт туридан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича барқарор кўникмаларни шакллантириш мақсадида ҳар йили болалар веломарафони ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Экология вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган «Табиат болалар нигоҳида» номли расмлар танловини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил августдан бошлаб доимий

Ижрочиларнинг маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Ривожланган хорижий давлатларнинг таълим дастурларини таҳлил қилиш асосида мактабгача таълимнинг давлат ўқув дастурига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш:

тарбияланувчилар учун экологик маданият асосларини шакллантиришга қаратилган она табиатни асраб-авайлаш, унга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзуларида томошалар ва саҳна кўринишларини ташкил этиш;

атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган экологик бурчаклар ташкил этиш ва уларга қўйилган талабларни белгилаш;

атроф табиий муҳит (ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) билан очиқ ҳавода таништирув соатлари, расмлар чиздириш, чиқиндиларни саралаш ва экология билан боғлиқ ўйинлар сонини кўпайтириш;

ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида экологик бурчаклар, экологик йўлакчалар ташкил этиш ҳамда уларни зарур материаллар билан таъминлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Ривожланган хорижий давлатларнинг таълим дастурини таҳлил қилиш асосида мактабгача таълимнинг давлат ўқув дастурига атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган қўшимча машғулотлар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун атроф-муҳитни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган мультфильмлар тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Ҳар бир мактабда экологик бурчак, экологик боғлар ташкил этиш, уларга нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш.

Режа-график асосида амалий чора-тадбирлар

2025 йил
сентябрь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийларнинг маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида экологик тарғиботни амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларига мўлжалланган экологик мавзуларда ва «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборот, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш, уларни оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан эълон қилиш (жойлаштириш).

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июль

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Кинематография агентлиги, Экология вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

IV. Касбий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш

Касбий таълим ташкилотларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг кундалик қоидаларига риоя этиш ва ўқувчилар ўртасида ижтимоий масъулиятни оширишга қаратилган тарғибот материалларини ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Касбий таълим йўналишларига мос равишда экологик таълим мавзуларини тегишли фанлар таркибига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

август

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ҳар бир касбий таълим ташкилотида экология хонасини ташкил этиш ва унга нисбатан талабларни белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

август

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология вазирлиги

Экологик маданиятни юксалтириш бўйича тарқатма материалларни тайёрлаш ҳамда касбий таълим ташкилотларини таъминлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув  йилидан бошлаб

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Касбий таълим ташкилотларининг кўнгилли ўқувчилари иштирокида «Яшил қаҳрамон» лойиҳасини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

V. Олий таълим тизими ташкилотларида экологик маданиятни юксалтириш

Олий таълим муассасаларининг даврий, илмий нашрларида, шунингдек, газета ва журналларда экологик муаммоларга бағишланган алоҳида рукнлар очиш, унда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг мақолаларини мунтазам чоп этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

Ҳар бир олий таълим муассасасининг веб-сайтида талабалар экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган «Экофаол талабалар» деган алоҳида бўлим ташкил этиш ва унда тегишли таълим муассасасининг талабалари томонидан экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни доимий жойлаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети (Green University)да 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан ҳар йили талабалар ўртасида мамлакатимиздаги долзарб экологик масалалар муҳокамасига бағишланган халқаро илмий-амалий форум ўтказилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил июндан бошлаб доимий

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ихтиёрийлик асосида барча олий таълим муассасалари талабаларини бирлаштирув-чи Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракатини ташкил этиш ва унинг доимий фаолият юритишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июнь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экология вазирлиги

Экология йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган Ўзбекистон ва хорижий давлатларда таҳсил олаётган ватандош талабалар ҳамда олимларни бирлаштирувчи «Эколог олимлар ҳамжамияти» нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июнь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси

Давлат олий таълим муассасаларида андрагогика методлари асосида барча қизиқувчилар учун беғараз, очиқ маърузаларни ўтказиш ва уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июль

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Талабаларни долзарб экологик маданият ва экология муаммоларига бағишланган магистрлик диссертациялари тайёрлашга, илмий-тадқиқотлар ўтказишга кенг жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

сентябрдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Экологик маданият соҳасида хорижий тилларни мукаммал биладиган кадрлар тайёрлаш мақсадида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув  йилидан

бошлаб

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Экология вазирлиги

Ҳар йили олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Экология билимдони», «Экологик маданият тарғиботчиси», «Энг фаол эковолонтёр» ва «Йилнинг энг яхши экология ҳимоячиси» каби турли номинациялар бўйича танловлар ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрдан бошлаб доимий

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экология вазирлиги

Олий таълим муассасаларида экоклублар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,

Фанлар академияси

Бакалавр ва магистратура босқичларининг экология йўналишларидаги ўқув адабиётларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни атроф-муҳитни асраб-авайлашга бағишланган мавзулар билан бойитиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

сентябрь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

октябрь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Ёшларнинг экология йўналишидаги инновацион лойиҳаларини рағбатлантириш мақсадида стартап лойиҳалар танловини эълон қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

декабрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, ижрочиларнинг маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экология вазирлиги

VI. Олий таълимдан кейинги таълимда экологик маданиятни юксалтириш соҳасидаги тадқиқотлар

Илмий тадқиқотлар ўтказиш тавсия этиладиган ва ҳудудлардаги долзарб экологик муаммоларни ўз ичига олган экологик илмий тадқиқотлар базасини шакллантириш ҳамда улар асосида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил

май

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси

Экология соҳасидаги тадқиқотлар бўйича қабул квоталарини 30 фоизга ошириш, шунингдек, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳудудлар кесимида қўшимча квоталар ажратиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

август

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология вазирлиги

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, шу жумладан, ҳуқуқий муҳофаза муаммоларига доир диссертацияларнинг мавзуларини кўпайтириш ва ушбу йўналишда илмий ишларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Экология соҳасидаги назарий-методологик дастурни экологик таълимдан келиб чиқиб такомиллаштириш, тадқиқотчилар томонидан ихтисослаштирилган илмий ва таълим муассасаларида экология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

декабрдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

Экология вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотларда экология соҳасидаги илмий даражали ходимлар умумий сонини 70 фоизга етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Экология вазирлиги

VII. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик маданиятини юксалтириш

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларидан иборат экологик тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ва экологик тарғибот ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланма

2025 йил

июнь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Республиканинг барча ҳудудларида давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биноларида велосипедлар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2025 йил

июнь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат органларида доимий фаолият кўрсатувчи экологик тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан тизимли равишда ходимлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июндан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий веб-сайтларида «Экофаол ходим» номли алоҳида бўлим очиш, унда экологик маданиятни юксалтириш, шу жумладан, тарғибот тадбирлари, ушбу йўналишдаги намунали ходимлар ҳақида маълумотлар жойлаштириш ва уларни мунтазам янгилаб боришни йўлга қўйиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2025 йил июндан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик маданият соҳасида билимларини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июндан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни тежаш орқали табиий ресурсларни асраб-авайлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июлдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, вазирликлар ва идоралар

VIII. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтириш

Ҳар ойда бир маротаба «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар, ташвиқот тадбирлари ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллаларда экологик маданиятни юксалтириш юзасидан манзилли тарғиботни амалга ошириш, аҳолига экологияга оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб

ҳар ойда бир маротаба

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Аҳолида экология тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ҳар қандай бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш, уларни қонун ҳужжатларидаги жавобгарлик чоралари юзасидан хабардорлигини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақида хабар бериш устидан жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, соҳани тўлиқ рақамлаштириш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил

июнь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия

Аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида маҳаллаларда сув, электр энергияси, табиий газ ва бошқа табиий ресурсларни тежовчи технологиялар ва асбоб-ускуналар кўргазмаларини ташкил этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июндан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Маҳаллаларда аҳоли билан экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган очиқ мулоқотларни доимий ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий

чора-тадбирлар

2025 йил

июль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Маҳаллаларда эковолонтёр гуруҳларини ташкил этиш ва уларга ёшларни жалб қилган ҳолда акциялар, флешмоблар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Ҳар йили аҳолининг турли қатламлари, талабалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионатини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

октябрдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ қонун бузилишини тезкорлик билан аниқлаш бўйича «uzagroin.uz» ягона ахборот тизими билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизимини Экология вазирлигининг маълумотлар базасига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Экология вазирлиги

IX. Экологик маданиятни юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада ошириш

Фуқаролик жамияти институтлари учун экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар ажратиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

Экологик мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини экологик қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар сонини икки баробарга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июнь

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, ЎзМТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллар)

Экологик дастурларни, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий теледастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб этиш амалиётини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

«Яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини билишни, табиий ресурсларни исроф қилмаслик каби халқимизнинг миллий удум ва қадриятларини тарғиб қилувчи ижтимоий ахборотни оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан эълон қилинишини (жойлаштирилишини) йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Экология соҳасидаги даврий нашрларнинг электрон нусхалари Интернет тармоғига жойлаштириб борилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида «Табиатни биргаликда асраймиз!» шиори остида экология мавзусидаги ролик, интервьюларни намойиш этиш бўйича ижтимоий лойиҳалар амалга оширилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил майдан бошлаб доимий

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Экология вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Ўзбекистон экологик ҳаракати

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида «Экологик ахборот» радиолойиҳасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

июль

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Экология вазирлиги, ЎзМТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Экология соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган долзарб масалалар юзасидан семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил

сентябрдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Экология вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилганлиги муносабати билан атроф-муҳит ҳолатига оид маълумотларни жамоатчилик учун босқичма-босқич эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрдан бошлаб доимий

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-110-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 07/26/110/0287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-184-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини қабул қилишдан кутилаётган мақсадли кўрсаткичлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(индикаторлар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2025 й.

2026 й.

2027 й.

2028 й.

2029 й.

2030 й.

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари (38 058 та) тарбияланувчиларида экологик таълим-тарбияни шакллантириш чораларини кўриш.

млн нафар

0,75

1,2

1,7

2,3

2,8

3,3

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги

2.

Умумий ўрта (10 134 та) таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбияни мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш чораларини кўриш.

млн нафар

0,7

1,4

2,1

2,8

3,5

4,2

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

3.

Ўрта махсус (73 та) ва касбий таълим тизими ташкилотлари (598 та) ўқувчиларида экологик маданиятни юксалтириш чораларини кўриш.

минг нафар

80

150

220

290

350

400

Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

4.

Олий таълим тизими ташкилотлари (203 та) талабаларида экологик маданиятни юксалтириш чораларини кўриш.

млн нафар

0,4

0,7

1,0

1,3

1,6

1,9

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги

5.

Давлат органлари, корхона ва муассасаларидаги ходимларнинг экологик маданиятини юксалтириш чораларини кўриш.

фоиз

30

50

60

70

80

90

Вазирлар Маҳкамаси, Экология вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Экологик маданиятни юксалтиришда тарғибот тадбирлари билан 9 442 та маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолини қамраб олиш чораларини кўриш.

фоиз

30

40

50

60

70

80

Экология вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2025 й., 07/25/184/0447-сон; 02.06.2025 й., 06/25/90/0486-сон; 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 30.03.2026 й., 07/26/110/0287-сон)