Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 22 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб аталади) давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом қоидалари давлат органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмаси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасида белгиланган муддатларда бажариладиган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шаклдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган лойиҳа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов (кейинги ўринларда танлов) — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун талабгор сифатида иштирок этаётган бир нечта нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат ижтимоий буюртмасини беришнинг рақобатли усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот портали — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) — давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлар тўқнашуви — давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари аъзоларининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги уларнинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Давлат органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорли аниқлаш давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари томонидан ҳар йили социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш бўйича танловлар ташкил этилади ҳамда ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органи томонидан битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов бўйича ҳужжатлар лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш кунидан олдин мажбурий равишда махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат органларининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига, оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларга қўйиладиган талаблар (шартнома тузиш ҳуқуқига эгалик, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг, ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг иштирокчилар билан боғланиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва манзили;
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчилари томонидан лойиҳаларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни расмийлаштиришга доир талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиби билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш учун лойиҳаларни давлат тилида ва заруратга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича бир неча нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма гуруҳ тузган ҳолда умумий ариза беришлари мумкин. Бунда аризада ва лойиҳада уларнинг ҳар бирининг функциялари, бир-бирига нисбатан жавобгарлиги ва лойиҳани амалга оширишга қўшаётган ҳиссалари аниқлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тегишли давлат органига ариза берувчи томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон кўринишда берилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат органига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома ҳамда махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси (агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса) «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўн иш куни ичида кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамоатчилик кенгаши аъзоси танловга лойиҳа тақдим этган нодавлат нотижорат ташкилотига алоқадор (нодавлат нотижорат ташкилоти вакили (ходими), раҳбар органларининг аъзоси ёки уларнинг яқин қариндоши) бўлса, ушбу лойиҳани кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида жамоатчилик кенгаши таркибида бўлишни ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этади ёки жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мажбуран четлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўтказилаётган танлов доирасида лойиҳаларни баҳолаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш методикасидан (кейинги ўринларда Баҳолаш методикаси деб аталади) фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш методикасида қуйидаги баҳолаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини берувчи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги, яъни унга эришиш йўллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишда давлат органининг халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг аниқ ва батафсил ёритилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчисининг тақдим қилган лойиҳасини амалга ошириш қобилияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш методикасида давлат ижтимоий буюртмасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб баҳолашнинг бошқа мезонлари ҳам белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лойиҳани ўрганиш натижаларига кўра жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига баллар қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳолаш варақаларида балларни ҳисоблаб чиқиш учун жамоатчилик кенгаши аъзолари орасидан 3 кишидан иборат бўлган ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш варақаларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва жамоатчилик кенгаши аъзоларига эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган иштирокчи танловда ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танлов натижасига кўра иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Танлов натижалари танлов ғолиби аниқланган кундан сўнг бир иш куни ичида Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва Жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик кенгаши йиғилиш баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи масъулдир.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-боб. Тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмаси ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302. Нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно) тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида манфаатдор давлат органига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги лойиҳа таклифини киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасининг зарурати ва уни бажаришнинг батафсил таснифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми)нинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва бошқалар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304. Жамоатчилик кенгаши киритилган лойиҳа таклифини ўн иш куни ичида қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқади ва баҳолайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисидаги лойиҳа таклифининг давлат органи фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳа ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларнинг долзарблиги ва аниқ ёритилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаммоларнинг таъсирчан ечими бўйича таклифларнинг илмий асосланганлиги, самарадорлиги ва ноёблиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа таклифини амалга ошириш харажатининг асослантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотининг тақдим қилган лойиҳа таклифини амалга ошириш қобилияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа таклифи жамоатчилик кенгаши томонидан ҳар бир мезон бўйича «1» баллдан «5» баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўпланган баллар жами баллнинг 81 фоизидан юқорисини ташкил этса, таклиф ижобий баҳоланган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жамоатчилик кенгаши аъзоси лойиҳа таклифини тақдим этган нодавлат нотижорат ташкилотига алоқадор (нодавлат нотижорат ташкилоти вакили (ходими), раҳбар органларининг аъзоси ёки уларнинг яқин қариндоши) бўлса, ушбу лойиҳани кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида жамоатчилик кенгаши таркибида бўлишни ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этади ёки жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мажбуран четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305. Лойиҳа таклифи жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомнинг 304-бандидаги ҳар бир мезон бўйича ижобий баҳоланган тақдирда, бир иш куни ичида унинг ташаббускорига давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ижтимоий буюртма берилиши тўғрисида жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306. Жамоатчилик кенгаши қарори баённома билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик кенгаши йиғилиши баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи масъулдир.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома тўғрисидаги ахборот давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи томонидан махсус ахборот порталига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағ билан таъминлаш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Агар танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
331. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини шартномада кўрсатилган муддатларда мониторинг қилади.
(331-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат молиявий назорати амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 январдаги 23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишга аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332. Давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмаси бажарилиши якунланган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш билан боғлиқ барча ҳужжатларни давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат органига тақдим қилиши шарт.
(332-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ўрганади.
(333-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш давомида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги, яъни давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда маблағларни ажратишдан кўзланган мақсадларга эришилганлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижаси юзасидан далолатнома тузилиб, давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилот(лар)и раҳбар(лар)и томонидан имзоланади.
(333-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
334. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат органининг жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ аниқланади.
(334-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлашдан мақсад давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда берилган ижтимоий буюртмадан кўзланган ижтимоий мақсадларга эришилишини таҳлил қилишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
335. Давлат ижтимоий буюртмаси самарадорлигининг максимал кўрсаткичи 30 баллни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги тўплаган балларга қараб аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори самарадорлик — 25 ва ундан юқори балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўртача самарадорлик — 15 баллдан 24 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларига кўра юқори самарадорликка эришган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини берган давлат органи томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кейинги йилларда ўтказиладиган давлат ижтимоий буюртмаси танловларида иштирок этишда тақдим қилган ижтимоий лойиҳаси бўйича тўпланган умумий баллга ушбу баллнинг 10 фоизи бир марталик имтиёз сифатида қўшиб берилади.
(335-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижалари самарасиз бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг 50 фоизини тегишли давлат органи ҳисобварақларига қайтаради.
(335-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
336. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганда, ушбу маблағлар тегишли давлат органи ҳисобварақларига тўлиқ қайтарилиши лозим.
(336-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Давлат ижтимоий буюртмасининг ижроси юзасидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан батафсил маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боради.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавобгар бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу Низом талаблари бажарилишига масъул давлат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-тамойиллари билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг шикоятлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади/
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Давлат органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш соҳасидаги ушбу Низом билан тартибга солинмаган муносабатларга давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан танлов ўтказиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқич
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Давлат органи
Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради.
Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин
2-босқич
Нодавлат нотижорат ташкилоти
Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат органига тақдим этади.
Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача
3-босқич
Жамоатчилик кенгаши
1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди.
10 иш куни ичида
2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради.
1 иш куни ичида
4-босқич
Давлат органи
Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
10 иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 21-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқич
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
1-босқич
Нодавлат нотижорат ташкилоти
Ташаббусли лойиҳани амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида давлат органига лойиҳа таклифини киритади.
Йил давомида
2-босқич
Жамоатчилик кенгаши
1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқади ва баҳолайди.
10 иш куни ичида
2. Лойиҳа таклифи ижобий баҳоланган тақдирда, ижтимоий буюртма берилиши тўғрисида қарор қабул қилинади.
1 иш куни ичида
3-босқич
Давлат органи
Нодавлат нотижорат ташкилоти
Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
10 иш куни ичида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 22-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида ___________________________________________________________нинг
Лойиҳа таклифини берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси)
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)
Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)
Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони
Лойиҳа таклифини амалга ошириш муддати (бошланиш санаси - тугатиш санаси)
Сўралаётган маблағ миқдори (сўм)
Жалб қилинадиган маблағлар миқдори (сўм)
Муаммонинг қўйилиши
(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим)
Лойиҳа таклифининг мақсади
(лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)
Лойиҳа таклифининг асосий вазифалари
(лойиҳа таклифини амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа)
Лойиҳа таклифини амалга ошириш шакли ва механизмлари
(лойиҳа таклифини амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари)
Лойиҳа таклифини амалга оширишдан кутилаётган натижалар
(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)
Лойиҳа таклифини берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси
(талабгорнинг фаолияти, ютуқлари)
Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари (талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси)
Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси
(жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси)
(21 ва 22-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________нинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕТОДИКАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Индикатор
Мезонлар
Кўрсаткичлар
1.
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлиги.
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлик даражаси баҳоланади.
Балл мақсад ва вазифаларнинг неча фоизга бажарилганлигига қараб берилади.
Масалан: 1000 нафар эҳтиёжманд шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, улардан 300 нафари ўқитилган бўлса, шунда мақсад ва вазифаларнинг 30 фоизи бажарилган ҳисобланиб, 3 балл берилади.
— 81 фоиздан 100 фоизгача — 6 балл;
— 61 фоиздан 80 фоизгача — 5 балл;
— 41 фоиздан 60 фоизгача — 4 балл;
— 21 фоиздан 40 фоизгача — 3 балл;
— 20 фоиз ва ундан кам — 0 балл.
2.
Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлиги.
Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлик даражаси лойиҳанинг бюджетида белгиланган тақсимотдан жами суммага нисбатан неча фоизга четга чиққанлигига қараб баҳоланади.
Масалан, жами 20 млн сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млн сўм қисми ижтимоий лойиҳанинг бюджетида кўрсатилмаган мақсад учун ишлатилган бўлса, 1 млн.нинг 20 млн.га нисбатан фоизи (5%) маблағларининг нотўғри ишлатилганлиги даражасини кўрсатади.
— 0 фоиз — 6 балл.
— 1 фоиздан 10 фоизгача — 5 балл;
— 10 фоиздан 30 фоизгача — 3 балл;
— 30 фоиздан ортиқ — 0 балл.
3.
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОАВларда батафсил ахборот эълон қилиб борилганлиги.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар (тадбирлар сони, иштирок этган мақсадли аудитория, эришилган натижалар, ишлатилган маблағлар ва бошқалар) ҳақида ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилганлиги ўрганилади.
Бунда фуқаролик жамияти институти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эълонлар ҳисобга олинади.
— 20 тадан ортиқ — 6 балл;
— 15 — 19 та — 5 балл;
— 10 — 14 та — 4 балл;
— 6 — 9 та — 3 балл;
— 1 — 5 та — 2 балл.
4.
Давлат ижтимоий буюртмаси белгиланган муддатда амалга оширилганлиги.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий лойиҳада назарда тутилган тадбирлар давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилганлиги ҳолати баҳоланади.
Балл миқдори муддатдан қанчалик кечиктирилганлиги билан боғлиқ бўлади.
Бунда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида муддати узайтирилган бўлса, узайтирилган муддат ҳам кечиктирилган муддатга қўшиб ҳисобланади.
— муддатида амалга оширилса — 6 балл;
— 1 ойгача кечиктирилса — 4 балл;
— 1 ойдан 2 ойгача кечиктирилса — 2 балл;
— 2 ойдан 3 ойгача кечиктирилса — 1 балл;
— 3 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилса — 0 балл.
5.
Ижтимоий лойиҳанинг давом эттирилаётганлиги.
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётганлиги аниқланади.
Ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётган бўлса — 6 балл;
Ижтимоий лойиҳа давом эттирилмаётган бўлса — 0 балл.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/135/0810-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон; 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)