1-ИЛОВА
Т/р | Ижтимоий ёрдам номи* | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш даврийлиги | Ижтимоий ёрдам миқдори | Ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг талаб ва шартлари** |
I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар | ||||
1. | Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш. | Бир йилда бир марта | Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача | 1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан шакллантирилади. 2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади. 3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади. 4. Грант маблағлари: жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
2. | Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш. | Ҳар ойда | БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. 2. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. 3. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ўтказиб берилади. |
3. | 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш. | Бир марта | БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 20 ёшдаги аъзоларининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади. |
4. | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш. | Бир йилда бир марта | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 14 — 30 ёшдаги аъзоларига тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
5. | Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш. | Бир марта | БҲМнинг 8 бараваригача | 1. Мазкур субсидия Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув курсларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ёшга тўлган, бироқ 30 ёшдан ошмаган аъзолари учун ажратилади. 2. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг ҳамда ижтимоий шартноманинг шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўлаб берилади. 3. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади. |
6. | Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.**** | - | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми миқдорида, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошмаган касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади. 2. Тўлов-контракт суммаси ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади. |
7. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш. | 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга | Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) | 1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган ёш оилаларга ажратилади. 2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади. 3. Ижара учун компенсация суммаси ижара тўловининг иккинчи ойидан бошлаб тузилган ижтимоий шартнома шартлари бажарилиши даражасидан келиб чиқиб тўланади. |
8. | Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.**** | 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга | Ҳар ойда, БҲМнинг 4 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. 2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади. 3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. |
9. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.**** | 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга | Ҳар ойда, БҲМнинг 1 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. 2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади. 3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. |
10. | Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш.**** | Бир йилда бир марта | Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача | Мазкур субсидия Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади. |
11. | Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш. | Бир марта | БҲМнинг 50 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади. 2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим. |
12. | Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш. | Бир марта | Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 18 — 27 ёшдаги аъзоларига ажратилади. 2. Ёш фуқарога ҳарбий хизматни ўтаб келгандан сўнг расмий банд бўлиш мажбурияти юкланади. |
13. | Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш. | - | Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача | Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади. |
II. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар | ||||
1. | Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш. | Бир йилда бир марта | БҲМнинг 60 бараваригача | 1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар томонидан шакллантирилади. 2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади. 3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни аниқлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади. 4. Грант маблағлари: жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
2. | Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба тўлов-контрактини тўлаб бериш. | Бир марта | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига берилади. |
3. | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш. | Бир йилда бир марта | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
4. | Хотин-қизларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб бериш. | - | Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) | 1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларга ажратилади. 2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади. |
5. | Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш. | Бир марта | БҲМнинг 50 бараваригача | 1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига ажратилади. 2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади. |
6. | Хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштириш. | - | Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача | Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади. |
III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар | ||||
1. | Камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг (ёшлар ва хотин-қизлар бундан мустасно) бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш. | Бир йилда бир марта | БҲМнинг 60 бараваригача | 1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан шакллантирилади. 2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади. 3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларига тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади. 4. Грант маблағлари: жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
2. | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш. | Бир йилда бир марта | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
3. | Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш. | Озиқ-овқат — бир чоракда бир марта; кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар — ҳар ярим йилда бир марта | Озиқ-овқат учун — БҲМнинг 1 баравари Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер ажратилади; озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. |
4. | Тураржой ижараси учун компенсация тўлаб бериш. | 6 ой давомида ҳар ойда | Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) | 1. Мазкур компенсация Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ажратилади. 2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади. |
5. | Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш. | Икки йилда бир марта | БҲМнинг 50 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакиллари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари: а) таъмирлаш ишларини бажарувчига шартнома; б) қурилиш материалларини етказиб берувчига эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. |
6. | Коммунал харажатларни қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта (1 октябрдан 15 мартга қадар) | БҲМнинг 1 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам юзасидан маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. |
7. | Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта (1 октябрдан 15 мартга қадар) | БҲМнинг 5 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. 3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
8. | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта | БҲМнинг 2 бараваригача (табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача) | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Тегишли маблағлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. 3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
9. | Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш. | Заруратга кўра, чекланмаган марта | БҲМнинг 150 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари: а) уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажарувчиларга шартнома; б) қурилиш материалларини етказиб берувчиларга эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказиб берилади. |
10. | Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш. | Бир марта | Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида | 1. Мазкур ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади. |
2-ИЛОВА
« | ||||
7. | Аҳолига ижтимоий соҳада хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш. | 1. Бошпаналар, паллиатив ёрдам муассасаларини ташкил қилиш. | 2026 йил январь — март | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни, ногиронлар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини Агентлик таркибига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш. 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларга талабларни белгилаш ва улар орасида танловни ташкил этиш. | 2025 йил январь — март | |||
4. Ижтимоий хизмат кўрсатиладиган аҳоли қатламини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш. 5. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мониторинг қилишни йўлга қўйиш. | 2025 йил март — июль | |||
»; |
« | ||
16. | Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир марта тўлов-контракти тўлаб бериш | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
»; |
« | ||
22. | Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида |
»; |
« | ||
28. | Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант | БҲМнинг 60 бараваригача |
»; |
« | ||
7. | Профессионал ва олий таълим ташкилотлари касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларнинг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
»; |
« | ||
11. | Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш | Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 бараваригача |
»; |
« | ||
12. | Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида |
»; |
« | ||
16. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация ажратиш | 12 ойгача ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) |
»; |
« | ||
20. | Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант | БҲМнинг 60 бараваригача |
21. | Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашида йўлкира харажатларини қоплаш учун ҳар ойда компенсация | БҲМнинг 1 баравари |
22. | 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини бир марта харид қилиш | БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
». |
« | ||||
17. | Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, янги бино билан таъминлаш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги |
». |