01.06.2023 йилдаги ПФ-82-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.06.2023 йилдаги ПФ-82-сон
Date of entry into force
05.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМга нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишининг белгиланганлиги мазкур соҳани ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, давлатнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашиши ва таълим олишига кўмаклашиши бўйича конституциявий мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали мувофиқлаштириш тизими жорий этилиши талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган «ижтимоий давлат» тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 15 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2024 йил 1 августдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2025 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидан Ижтимоий суғурта жамғармаси;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 2028 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Паралимпиячиларнинг матонат мактабини 2023 йил 15 июндан Агентлик тузилмасига ўтказиш ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган ташкилотлар ва таркибий тузилмалар амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мол-мулки ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари билан биргаликда тўлалигича Агентлик тузилмасига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилсин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолатни ҳамда уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжларини ўрганиш натижасида уларнинг ижтимоий паспортларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эҳтиёжманд аҳоли билан, шу жумладан кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил қилиш, улардан ижтимоий хизматлар ва ёрдам олиш бўйича буюртмалар қабул қилиш, заруратга қараб буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилаларни, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, улар учун ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ташкил этиш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўз фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий сиёсат лабораторияси;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг бўлинмалари негизида Агентлик марказий аппарати таркибида Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўз вазифаларини амалга оширишда Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича дастурлар талабларини бажармаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни қўллаш бўйича тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами вакиллари учун давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида имтиёзли тарзда ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклифлар киритиш;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида маслаҳат-кенгаш органлари ва эксперт комиссияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассисларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлар, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик юзасидан ва бошқа шартномаларни тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозими киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича шўъба ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 15 июлга қадар ЮНИСЕФнинг экспертларини жалб қилган ҳолда ва уларнинг дастурларига мувофиқ ижтимоий ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, хорижий ва маҳаллий малакали экспертларни жалб қилган ҳолда аҳолига маҳалла даражасида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш мутахассисларини тайёрлашга эътибор қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 йил 1 августга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида ижтимоий ходимларни ўқитиш дастурларини қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2023 йил 15 августга қадар аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиётини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2023 йил 1 сентябрга қадар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳитни ташкил қилиш бўйича таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 июлга қадар аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Агентликка ўтказилиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, шу жумладан маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорловчи функцияларини бекор қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 августга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда аҳолининг ижтимоий муаммоларини маҳалла даражасида ҳал этишга қаратилган профессионал хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 сентябрга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Агентлик тузилмасига ўтказилган ижтимоий муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январга қадар меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олиш даражасини оширишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 2024 йил 1 июлга қадар:
(10-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик лойиҳалари амалга оширилишини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муаммо ва таклифларни муҳокама қилиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича жамоатчилик вакилларидан иборат кенгаш ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини ишга туширсин унинг зарур идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциясини ва доимий такомиллаштириб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини жорий этиш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик сўровига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базалари интеграцияси таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, фуқаролардан мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш учун электрон тарзда мутасадди вазирлик ва идораларга юбориш ҳамда жараённи мониторинг қилиш асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандда назарда тутилган электрон ахборот базалари маълумотлари асосида ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини акс эттирадиган ижтимоий паспортлар жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 январдан бошлаб «Меҳр дафтари», «Саховат ва кўмак», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳар ҳафтанинг жума куни «Меҳр ва саховат куни» сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик ҳузурида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ташкил этилсин ҳамда жамғарма маблағларининг харажатлари йўналишлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик 2023 йил 1 сентябрга қадар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағларини олувчилар ҳамда молиялаштириш манбаи кесимида маълумотлар шаклланиши ва харажат қилинишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш механизмини жорий этиш кўзда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 5-иловага * мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова берилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-82-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилалар бўйича ижтимоий ёрдам дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган ижтимоий хизматлар стандартларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг турли гуруҳлари билан ишлайдиган профессионал «ижтимоий иш» хизматини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий шерикликни кенгайтириш, нодавлат сектор ва маҳаллий ҳамжамиятларни турли хил хизматлар кўрсатиш ва аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашга янада фаол жалб қилиш учун рағбатлантириш чораларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳани рақамлаштириш орқали ижтимоий ҳимоя тизими шаффофлигини таъминлаш ва жараёнларни аҳоли учун қулай тарзда ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликни баҳолаш ва аниқлашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни юқори сифатли протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш соҳасини ривожлантириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятда ижтимоий мослашув ва интеграция учун шароит яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, инклюзивликни таъминланишини мувофиқлаштириш ҳамда уларга қулай муҳит шакллантирилганлигини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан жамият онгида соғлом фикрни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга уй шароитида ижтимоий хизматларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган ихтисослаштирилган интернат, таълим муассасалари ва реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, шу жумладан оилага асосланган болаларни парвариш қилишнинг муқобил шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзанд асраб олиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимояга муҳтож болаларни даволашни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аёлларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёлларни зўравонлик ва жинсий зўравонлик таъқибидан ҳимоя қилишда профессионал ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зўравонликдан азият чеккан аёлларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бошпана (шелтер) ва реабилитация марказлари ишини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, болаларни оилалардан ажратишнинг олдини олиш, ота-оналарнинг кўникмаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир ҳаётий вазиятда бўлган ҳомиладор аёллар, ёлғиз ота-оналар ва ёш болали оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир ҳаётий вазиятларда бўлган оилалар фарзандлари учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паллиатив ёрдамни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ёшлар билан ишлаш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психосоциал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари битирувчиларини турли ташкилотлар томонидан тақдим қилинган ижтимоий хизматлар, йўлланма ва сўровлари асосида психологик саломатлик, зарур кўникма ва таълим олиш, касбга, ишга ва тадбиркорлик қилишга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якка ёлғиз ва кексалар билан ишлаш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариялар уйлари ва бошқа муассасалар негизида профессионал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зўравонликдан ҳимоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Ижтимоий таъминот дастурлари йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий суғурта тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, чегирма қилиш ва тўлашни ташкил этиш.
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Ижтимоий реестрга киритиладиган оилаларни аниқлаш, уларни ушбу реестрга киритиш ва ундан чиқариш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу оилаларнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар билан индивидуал тарзда ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантириш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги, натижадорлиги ва манзиллилигини мувофиқлаштирган ҳолда таҳлил қилиб бориш.
(IX бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Вазирлик ва идоралар

Фаолият йўналишлари

1.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш бўйича фаол ва қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг касбий маҳоратини ривожлантириш

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича дастурларни амалга ошириш

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш

2.

Ички ишлар вазирлиги

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш

Жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болаларга, боқувчисини йўқотган, зўравонликдан азият чеккан болаларга, жабрланганлар ва жиноятлар гувоҳларига, жиноят содир этган ва жиноий жавобгарлик ёшига етган болаларга ёрдам бериш

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

Ногиронлиги бўлган шахсларни ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш

Ногиронликни эрта аниқлаш ҳамда ногиронликдан чиқариш

4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ҳамда санаторий турдаги мактаб-интернатлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш

Инклюзив таълимни жорий этиш ва ривожлантириш

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни дарсликлар, ўқув ва дидактик материаллар билан таъминлаш

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш

Ижтимоий оғир ҳолатдаги оилалар фарзандларини мактабгача ва умумий ўрта таълим билан қамраб олишни ташкил қилиш

5.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Имкониятлари чекланган шахслар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни дарсликлар, ўқув ва дидактик материаллар билан таъминлаш

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқитишни ташкил қилиш

Инклюзив таълимни жорий этиш ва ривожлантириш

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун қулай шарт-шароит яратиш талабларини ҳисобга олган ҳолда жамоат объектлари, жамоат жойлари ва тураржой биноларини лойиҳалаш ва қуриш

7.

Транспорт вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун шарт-шароитларни таъминлаш, шу жумладан жамоат транспортида қулай муҳит яратиш

8.

Маҳаллий ҳокимликлар

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини уй-жой билан таъминлаш

9.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат идора ва ташкилотлар томонидан ўзларининг расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматдаги маълумотларни тақдим этиб борилишини таъминлаш

10.

Маданият ва туризм вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва бошқалар) учун маданият муассасалари ва туризм объектларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш

11.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини «Ёшлар дафтари» орқали ҳал этиш тизимини такомиллаштириш, «Ёшлар дафтари» орқали ижтимоий-иқтисодий хизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан ёшларга субсидиялар, компенсациялар ва моддий ёрдам кўрсатиш

Ногиронлиги бўлган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш

Ногиронлиги бўлган ёшларга таълим, тураржой ва транспорт харажатларини қоплаб бериш, шунингдек, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тизимини такомиллаштириш

«Ёшлар дафтари» ахборот тизимини рақамлаштириш даражасини ошириш

Қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортчиларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш

12.

Адлия вазирлиги

Аёллар ва болалар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни таъминлаш, уларни реабилитация қилиш учун йўналтириш

Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш

13.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза ва ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш

14.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг психологик ёрдам бўлимининг фаолиятини мувофиқлаштириш

Фавқулодда вазиятлар ва офатларнинг ижтимоий оқибатларини бартараф этиш

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошира оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш;

2023 йил июнь-июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан Агентлик тизимига ўтказиш ҳамда ногиронларнинг функционал имкониятларини баҳолаш хизмати сифатида унинг фаолиятини ислоҳ қилиш;

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, пансионатлар, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказиш;

2023 йил июнь

4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказилган муассасалар фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

2023 йил июнь — август

5. Ижтимоий инспекция фаолиятини йўлга қўйиш;

2023 йил август-сентябрь

6. Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

2023 йил июнь

7. Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Агентликка ўтиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, шу жумладан маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорловчи функцияларини бекор қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил июль

8. Туман ва шаҳарларда «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш;

9. Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни кўрсатишни ташкил қилиш;

10. Ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлар, халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб чиқиш ҳамда улар билан шартномалар тузиш;

2024 йилда

11. Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлар ва ташкилотлар билан биргаликда халқаро конференция ўтказиш.

2.

Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш

1. Олий таълим муассасаларида «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш квоталарини ва ўқув дастурларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

2023 йил июнь-июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун махсус ўқув курслар ва тренингларни ташкил этиш;

2023 йил июль

3. «Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишган ҳолда Олий мажлис қонунчилик палатасига киритиш;

2023 йил ноябрь

4. Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонларини ишлаб чиқиш;

2023 йил декабрь

5. Ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

6. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни йўлга қўйиш;

7. Ижтимоий ишчининг касбий стандартларини қайта кўриб чиқиш;

2023 йил август

8. Ижтимоий ҳимоя ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш.

3.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш, уларни реабилитация, абилитация қилиш ва ҳаётга мослаштириш тизимини такомиллаштириш.

1. Ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қабул қилиш бўйича ягона психологик-тиббий-педагогик комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш;

2023 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияни ташкил этиш, қабул мезонлари ва тартибини қайта кўриб чиқиш;

3. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, санаторий типидаги мактаблар ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини инвентаризация қилиш, уларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, оптималлаштириш ва такомиллаштириш.

2023 йил декабрь — 2024 йил июнь

4.

Ижтимоий соҳани тўлиқ рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»нинг техник топшириғини ишлаб чиқиш;

2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»ни ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш ва ушбу ташкилот билан шартнома тузиш ва амалиётга жорий этиш;

3. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»ни барча давлат органларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

4. Ижтимоий соҳани тўлиқ рақамлаштириш орқали ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини акс эттирадиган ижтимоий паспортларини жорий этиш.

2023-2024 йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан «Меҳрибонлик» уйларини, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан гўдаклар уйларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказиш;

2024 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Васийлик ва ҳомийлик тизими муассасалари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

2024 йил март

3. Васийликнинг муқобил шаклларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

4. Фарзанд асраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

2024 йил июль — декабрь

5. Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, вилоят вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

6.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий хизматларни жорий этиш

1. «Ижтимоий такси» хизмати фаолиятини ташкил этиш;

2026 йил август

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. 107 қисқа рақамли туну-кун фаолият кўрсатувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишонч телефонини ишга тушириш;

2025 йил март

3. «Ижтимоий карта»ларни жорий қилиш.

7.

Аҳолига ижтимоий соҳада хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш.

1. Бошпаналар, паллиатив ёрдам муассасаларини ташкил қилиш.

2026 йил январь — март

2025 йил январь — март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни, ногиронлар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини Агентлик таркибига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.

3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларга талабларни белгилаш ва улар орасида танловни ташкил этиш.

4. Ижтимоий хизмат кўрсатиладиган аҳоли қатламини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш.

5. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мониторинг қилишни йўлга қўйиш.

2025 йил март — июль

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағларининг харажатлари йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) «Ғамхўрлик» марказлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари моддий-техника базасини ривожлантириш (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва фаолиятини такомиллаштириш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ёки «Ижтимоий реестри»га киритилган оилалар аъзоларининг имтиёзли ҳамда бепул стационар, шу жумладан, чет давлатлардаги тиббиёт муассасаларида даволанишини ҳамда уларни дори воситалари билан таъминлаш харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ва маънавий ривожланиши учун шароитлар яратиш ҳамда уларни маданий тадбирлар ва спортга жалб этиш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаган иш берувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар ва қулай муҳит яратишга қаратилган дастур ва чора-тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш, шу жумладан, асбоб-ускуналар, инвентарь, автотранспорт воситалари, диагностика воситалари, ихтисослаштирилган тиббий-реабилитация ускуналари ҳамда ўқув материаллари ва бошқаларни харид қилиш, шунингдек, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш, мукофотлаш, устамалар тўлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун пуллик компенсация) ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) конференциялар, семинарлар, олимпиадалар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда тизим ташкилотлари ўқувчи ва тарбияланувчиларининг республикада ва чет элда ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиши билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) туну кун фаолият кўрсатадиган Call-марказ хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) «ижтимоий карта»ларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) халқаро маслаҳатчилар, консалтинг ва тадқиқот компанияларини ёллашни молиялаштириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш чора-тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) жойларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун «ижтимоий такси» хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) ижтимоий ҳимоя соҳасини автоматлаштириш ва рақамлаштириш тадбирларини, шу жумладан, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, техник ускуна ва воситаларни сотиб олиш ҳамда тизимда ахборот коммуникация ва технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционал имкониятларини баҳолаш хизматини ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) бир марталик ёрдам пуллари тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақаларини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақаларни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) фарзанд туғилганда бериладиган нафақалар (суюнчи пули)ни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) дафн маросими харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда ижара тўловларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар уйлари моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек, истисно тариқасида, камбағал оилаларнинг васийлик ва ҳомийлик тайинланган болаларига ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли болаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг соғлиғини сақлаш, саломатлигини тиклаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, таълим бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва ишга жойлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34) жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва тарбиялаш тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35) қаровсиз ва бошпанасиз қолган, зўравонлик қурбони бўлган, жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган, жиноят содир этган ва жиноий жавобгарлик ёшига етган ҳамда фуқаролик процессида иштирок этаётган болаларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва республика таълим муассасаларининг лойиҳа ва дастурларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37) оилаларда (ҳомийликка олинган) тарбияланаётган ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 ёшгача бўлган фарзандларига давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40) эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқиш, касбга тайёрлаш, малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини қисман ёки тўлиқ қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар лойиҳалари ва қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43) ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексаларга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44) оилавий шароити оғир бўлган уйсиз фуқароларни вақтинча бошпана (ижтимоий уйлар) билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45) зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя ва реабилитация қилиш билан боғлиқ лойиҳа ва тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичини (KPI) баҳолаш асосида рағбатлантириш тўловларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47) ахборот-маълумот ва реклама, мақолалар, брошюралар, қўлланмалар ҳамда бошқа ахборот материалларини тайёрлаш ва нашр этиш, шу жумладан, видео ва аудио роликлар ҳамда фильмлар яратиш, илмий-амалий тадқиқотлар ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил этиш учун ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48) аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасида тажриба-лойиҳаларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49) нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан амалга ошириладиган ижтимоий мавзудаги лойиҳаларни ҳамда давлат ижтимоий буюртмаларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50) фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларини «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш, мукофотлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52) ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳомийлик қилиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар ходимларини ҳамда жалб қилинган волонтёрлар учун махсус кийим-бош, сумка ва бошқа совғалар бериш ҳамда бошқа харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан белгиланган миқдордаги маблағларни Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55) Агентликнинг ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56) ҳомийлардан мақсадли жалб қилинган маблағларни келишувга кўра ҳомийлар томонидан белгиланган ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57) Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш, сақлаш, ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларини, шу жумладан, кичик ҳажмли болалар уйларини ташкил этиш тадбирларини (уй-жой харид қилиш, қуриш, жорий таъмирлаш, ижарага олиш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва бошқа) молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59) ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини ташкил этиш билан боғлик, барча харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60) ижтимоий ҳимоя соҳасидаги лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар ҳамда Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, ўқув қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62) Жамғарма кузатув кенгашининг топшириғига асосан қўшимча тадбирларга ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларга маблағ ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63) паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш, шунингдек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ошхоналар ташкил этиш*.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Мазкур харажат йўналиши бўйича тадбирлар 2026 йил 1 январдан бошлаб молиялаштирилади.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-255-сонли Фармони таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/82/0327-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)