21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон
Date of entry into force
25.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини (кейинги ўринларда — Уюшма), унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат бўлган «Маҳалла еттилиги» фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ўз уйи ва кўчасини озода сақлашга, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириш, маънавий ва маърифий ишларда маҳалланинг ўрнини кучайтириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги» томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларга ажратиладиган маблағларни марказлашган тарзда тақсимлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла масъулларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмалари шаклланишига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашига Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва ҳокимлар раислик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминоти шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига, Уюшма раисининг ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган «маҳалла еттилиги»ни ташкил қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» (кейинги ўринларда — дафтарлар) орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи қуйидаги янги тартиб жорий этилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойнинг 5-санасига қадар дафтарлар учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан жамғармаларда шаклланган маблағлар маҳалладаги аҳоли сони, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эътибор беринг. 5-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони билан 2026 йил 1 февралдан кучга кириши белгиланган ўзгартириш мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-иловада келтирилган ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юклатилган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб, маҳалла «еттилиги»нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир дафтар» Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан маҳалла «еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилган ҳолда кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ёрдам ва субсидиялар аҳолининг камбағалликдан чиқишини таъминлаш учун мақсадли ва манзилли йўналтирилиши ҳамда қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун «маҳалла еттилиги» масъул ва жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги»нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда кўрсаткичлар мазкур ходимларнинг иш берувчилари томонидан Уюшма билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини KPI асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб «маҳалла еттилиги» аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими амалиётга жорий этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига қуйидаги маблағлар йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла ҳудудида санитария қоидаларини бузганлик ва ноқонуний қурилиш учун ундирилган жарималарнинг 10 фоизи;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалладаги ҳудуди 5 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳокими ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланадиган бошқа маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларини қайта тақсимлаган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ортда қолаётган маҳаллаларга йўналтириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-209-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ*
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури**

Миқдори

I. Ҳоким ёрдамчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия ажратиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 30 бараваригача

2.

Томорқа ер эгаларига суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

3.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 3 бараваригача

4.

Ишсиз фуқаролар, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

5.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

6.

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

7.

Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марталик субсидия ажратиш

БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда

9.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

10.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия ажратиш

БҲМнинг 1 бараваригача

11.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш

Ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача

12.

Касаначилик фаолиятини ташкил этган талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир марталик субсидия ажратиш

Бир ойлик ўртача даромади миқдорида

14.

Тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 40 бараваригача

15.

Тадбиркорлик субъектларига касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

Ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача

16.

Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун жалб қилинган ҳар бир касаначи учун фоизсиз ссуда ажратиш

1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача

17.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш

Жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача, юридик шахсларга 300 миллион сўмгача

18.

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун:

«устоз-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун;

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача
Харажатларнинг

шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун;

50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача

усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун;

Харажатларнинг 50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг
30 бараваригача

ҳунармандларнинг Ҳунарманд уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 5 бараваригача

II. Хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача муддатга банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш

Меҳнат шартномасига асосан белгиланадиган миқдорда

2.

Иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун тўловни амалга ошириш

Ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари

3.

Касб-ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларни малакаси ошириш курсларига жалб этиш

Ҳисоб-китобга кўра

4.

Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия ажратиш

Ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача

6.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш

33 миллион сўмгача

7.

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларни махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилишини таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

8.

Бир марталик моддий ёрдам бериш

БҲМнинг 4 баравари

9.

Сектор раҳбари хулосаси асосида, оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш

БҲМнинг 50 бараваригача

10.

Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш

Тураржой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

11.

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш

Бошланғич бадални тўлаш: 32 миллион сўм

12.

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш

Уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи

13.

Уй-жой билан таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

16.

Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир марта тўлов-контракти тўлаб бериш

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

17.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда

18.

Касб-ҳунар таълими ташкилотларига — банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун грант ажратиш

Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача

19.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий таълим ташкилотларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш учун грант ажратиш

Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача

20.

Тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий санитария муассасаси томонидан стационар ёки амбулатор даволаш

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

21.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек уларнинг вояга етмаган (қарамоғида 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъий назар) фарзандларини ўрнатилган тартибда электрон навбатга қўйиш орқали вилоят ёки республика даражасида тиббий муассасаларда даволаш

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

22.

Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

23.

«Аёллар дафтари»га киритилган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини реабилитация воситалари билан таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

26.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача

28.

Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант

БҲМнинг 60 бараваригача

III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш

БҲМнинг 4 бараваригача

3.

Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 8 бараваригача

7.

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларнинг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

8.

Ёшларга тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

6 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш

Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга БҲМнинг бир бараваригача

10.

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш

Маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 бараваригача

11.

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш

Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 бараваригача

12.

Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

14.

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун субсидия ажратиш

Хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми

16.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация ажратиш

12 ойгача ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача

(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

17.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача

20.

Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант

БҲМнинг 60 бараваригача

21.

Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашида йўлкира харажатларини қоплаш учун ҳар ойда компенсация

БҲМнинг 1 баравари

22.

6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини бир марта харид қилиш

БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу рўйхатда кўрсатилган ёрдам ва субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари билан белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни «маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси тайёрлайди ва киритади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 06/23/209/0966-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 11.09.2025 й., 06/25/163/0820-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 24.06.2026 й., 06/26/116/0620-сон)