06.01.2025 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.01.2025 йилдаги 1-сон
Date of entry into force
10.01.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали болаларга таълим ва тарбия бериш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона мавсумий таомнома»ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг (натура кўринишида) ҳисобини «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат МТТлари) тарбияланувчиларни «Ягона мавсумий таомнома» асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик ҳузурида давлат муассасаси шаклида Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Марказнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқатлантиришни ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг асосида соғлом овқатлантиришни ташкил этишда давлат харидларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини ҳамда инвестиция мажбуриятларига риоя этилишини мониторинг қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Марказнинг чекланган бошқарув штат бирликлари сони 36 тани ташкил қилади ҳамда Вазирлик тизимининг умумий штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Марказ ходимларига Вазирлик ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

Марказ директорининг лавозим маоши Вазирлик департаменти директори лавозим маошига, директор ўринбосарининг лавозим маоши Вазирлик бошқарма бошлиғи лавозим маошига, таркибий бўлинмалар бошлиқларининг лавозим маоши Вазирлик бўлим бошлиғи лавозим маошига, бошқа мутахассис ходимларнинг лавозим маоши Вазирликнинг тегишли даражадаги мутахассислари лавозим маошига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Марказга давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 1 фоизи йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлар соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, ходимларни рағбатлантириш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ошхона жиҳозларини харид қилишга сарфланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик икки ҳафта муддатда Марказ тўғрисидаги низомни тасдиқлаб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда махсус ахборот портали орқали давлат харидлари электрон тизимларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари номидан давлат харидлари жараёнини амалга ошириш учун давлат харидлари электрон тизимларида режа-жадвалларни жойлаштириш, харид ҳужжатларини электрон шаклда ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ҳамда эълон жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан ўтказилган давлат харидлари жараёнлари якунларига кўра туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ва ғолиб бўлган аутсорсерлар билан имзоланган электрон шартномаларни туман (шаҳар) ғазначилик хизмати бўлимларида рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан давлат харидлари жараёнини амалга ошириш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига келгуси давр учун аутсорсерларни белгилашда маблағлар бюджетдан режалаштирилмаган тақдирда, мазкур харидлар бўйича эълонларни жойлаштириш имкониятларини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат МТТлари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил 1 июлга қадар Вазирлик ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланадиган «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат МТТларида «Ягона мавсумий таомнома» асосида озиқ-овқат харажатларининг (натура кўринишида) ҳисоби «Болалар боғчаси» ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали автоматик тарзда юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат МТТларида «Ягона мавсумий таомнома» асосида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажати ҳудудлар кесимида қуйидаги тартибда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудлари бўйича тегишли озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари (қўшилган қиймат солиғи билан) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирликка ҳар йили 1 сентябрга қадар тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари ҳамда «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрларидан келиб чиқиб, Вазирлик томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш нархи шакллантирилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси молия йили учун озиқ-овқат харажатлари учун маблағларни режалаштиришда, бир тарбияланувчи учун тасдиқланган кунлик овқатлантириш нархига истеъмол нархлари индекси коэффициенти қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) барча давлат МТТлари овқатлантиришни ташкил этиш усулидан қатъи назар, бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш нархига мажбурий тартибда риоя қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда молия йили давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари алоҳида ҳолатларда ошганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нархлар ошганлигининг аниқ сабаблари кўрсатилган таклифларига кўра давлат МТТларининг бир нафар тарбияланувчисини бир кунда соғлом овқатлантириш нархи Вазирлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аутсорсер томонидан кўрсатилаётган хизмат бўйича таклиф ва шикоятлар жамоатчилик назорати ҳамда ота-оналар томонидан Марказнинг «QR-Feedback» ахборот тизими орқали киритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги 848-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «2 фоиз» сўзлари «1 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил 1 мартга қадар бюджет харажатларини режалаштириш учун 2025 молия йилида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини ҳудудлар кесимида белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2025 йил 1 июлга қадар соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида тадбиркорлик субъектлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузилишини ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда республика ҳудудлари бўйича тегишли озиқ-овқат маҳсулотларининг 2025 йил учун ўртача бозор нархлари (қўшилган қиймат солиғи билан) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирликка 2025 йил 1 апрелга қадар тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, мазкур қарор ижроси учун талаб этиладиган маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 6 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат МТТлари) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш белгиланган тартибда тасдиқланган «Ягона мавсумий таомнома», санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсер — харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг — Вазирлик тизимидаги давлат МТТларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини аутсорсерга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи — давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш истагини билдириб, харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини амалга ошириш учун талабгор сифатида иштирок этувчи тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг гуруҳи — аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомларнинг «Ягона мавсумий таомнома»га, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги ҳамда киритилган инвестиция мажбуриятларига риоя этилишини ўрганиб чиқувчи гуруҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овқатлантиришнинг анъанавий усули — давлат МТТларига ошхона учун зарур штат бирликлари ажратилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотчилар томонидан етказиб бериладиган ҳолда тарбияланувчиларни овқатлантириш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устама ҳақ — аутсорсернинг даромадини ва барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш каби) ўз ичига оладиган ҳар бир мавсум учун белгиланадиган бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархига нисбатан 30 (ўттиз) фоиздан ошмайдиган устама ҳақ миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона мавсумий таомнома» (баҳор, ёз, куз, қиш мавсумлари учун) — давлат МТТларида тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарни ўз ичига олган ҳамда тўрт фасл учун республика миқёсида қўлланиладиган Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган таомномалар тўплами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низом талаблари давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни тўлақонли соғлом овқатлантириш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш ва таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифатли таомлар тайёрлаш орқали тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган «Ягона мавсумий таомнома» асосида соғлом овқатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда, уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тарбияланувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарур моддалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчилар орасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчилар ўртасида тўғри овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таомларни тайёрлашда ва озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда, ташишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Болалар боғчаси» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) давомати қайд этилган тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб тегишли иш куни учун «Ягона мавсумий таомнома» асосида овқатлантиришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТларининг рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат буюртмачилари аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТлари рўйхатини шакллантириб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳар йили 10 июнга қадар тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу рўйхатда ҳар бир давлат МТТларининг қуввати, тарбияланувчилар сони, ошхонасининг ҳолати (таъмирталаблиги, санитария-гигиена ва жиҳозларининг ҳолати, бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий бошқармалар давлат буюртмачилари томонидан тақдим этилган аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТлари рўйхатини ўрганиб чиққан ҳолда умумлаштириб, ҳар йили 20 июнга қадар Вазирликка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган давлат МТТлари рўйхати асосида келгуси молия йилида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТлари сонини ҳудудлар кесимида ҳар йили 15 июлга қадар белгилайди ва келгуси молия йилида зарур маблағларни режалаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлик аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТларининг белгиланган сони, рўйхати ва тегишли маълумотларни ҳар йили 5 августга қадар Вазирлик ҳузуридаги «Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — Марказ) тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Ягона мавсумий таомнома»ни ишлаб чиқиш ва нархларни шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ягона мавсумий таомнома» тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарни ўз ичига олган ҳолда, тўрт фасл учун республика миқёсида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона мавсумий таомнома» Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 20 августга қадар «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бири бўйича жорий йил тўрт мавсум учун ўртача ҳақиқий бозор нархларини (қўшилган қиймат солиғи билан) Вазирликка тасдиқланган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлик «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрлари ва тақдим этилган нархлари (қўшилган қиймат солиғи билан) асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархини ҳар бир мавсум бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларнинг меъёрлари ва тақдим этилган нархлари асосида ҳар бир мавсум учун белгиланадиган бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархларини белгилашда, тегишли мавсум учун тузилган ҳар бир «Ягона мавсумий таомнома»нинг ўртача нархлари олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлик томонидан киритилган бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархини келгуси молия йили учун истеъмол нархлари индексининг энг юқори коэффициентидан кам бўлмаган миқдорга оширган ҳолда, келгуси молия йили учун нархни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Молия йили давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари алоҳида ҳолатларда ошганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нархлар ошганлигининг аниқ сабаблари кўрсатилган таклифларига кўра давлат МТТларининг бир нафар тарбияланувчисининг бир кунда соғлом овқатлантириш нархи Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомиллар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори ва ушбу Низом талаблари асосида ташкил этилади ва амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказ аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танловни (тендерни) ташкил этиш учун Харид комиссияси таркибини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Келгуси молия йили учун давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича харид жараёнлари жорий молия йилининг 25 декабрига қадар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, заруратга кўра, жорий йил учун давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича харид жараёнлари жорий молия йили давомида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича харид ҳужжатлари, шу жумладан, баҳолаш мезонлари ҳамда давлат харидлари билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар Марказ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича давлат харидлари бир ёки бир нечта давлат буюртмачилари (туман, шаҳар), шунингдек, бир ёки бир нечта давлат МТТлари кесимида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Иштирокчининг соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун хизмат кўрсатиш устама ҳақи миқдори бўйича таклифи давлат хариди нархи сифатида қабул қилинади ҳамда унинг миқдори 30 (ўттиз) фоиздан кўп ва 15 (ўн беш) фоиздан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Иштирокчига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий овқатланиш хизматини кўрсатиш бўйича камида икки йиллик тажрибага эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда (тендерда) иштирок этиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда (тендерда) иштирок этиш учун техник топшириқ ва танлов (тендер) ҳужжатлари талабларига мослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларга (муҳандис-технолог, диетолог, ошпазлар) эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Харид комиссияси томонидан харид қилиш тартиб-таомили натижаларига кўра ғолиб сифатида белгиланган иштирокчи билан давлат буюртмачиси ўртасида кейинги молия йили учун электрон шартнома имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда молия йилидан кейинги йилга ўтувчи шартномаларда шартнома муддати 12 (ўн икки) ой этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Харид комиссияси қарори билан харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ аутсорсернинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган иштирокчи сифатида эътироф этилган захирадаги ғолиб аниқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Давлат харидларини амалга ошириш жараёни якунланмаган ёки танлов (тендер) ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, шунингдек, аутсорсер билан шартнома бекор қилинганда, ушбу давлат МТТларида аутсорсер аниқлангунга қадар белгиланган тартибда овқатлантириш анъанавий усулида ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ошхона ходимлари билан меҳнат қонунчилигига мувофиқ муддатли (аутсорсер аниқлангунга қадар) меҳнат шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган давлат МТТларининг аутсорсер билан тузиладиган шартнома умумий миқдори (12 ойга) қуйидагича ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шм = РТ * (Ос(қиш) * Нм(қиш) + Ос(баҳор) * Нм(баҳор) +
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
+ Ос(ёз) * Нм(ёз) + Ос(куз) * Нм(куз)) * Ум * 5 * 4,2
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шм — соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган давлат МТТнинг аутсорсер билан тузиладиган шартнома умумий миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РТ — соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиладиган давлат МТТларининг рўйхатдаги тарбияланувчилар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ос — тегишли мавсум бўйича (қиш, баҳор, ёз, куз) ойлар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нм — тегишли мавсум бўйича (қиш, баҳор, ёз, куз) бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ум — аутсорсер учун белгиланган устама ҳақ миқдори, коэффициент ҳисобида олинади (мисол учун, устама ҳақ миқдори 30 фоизни ташкил қилса, формулада 1,30 коэффициент этиб қўлланилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда молия йилидан кейинги йилга ўтувчи шартномаларда тегишли йилнинг кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда, келгуси йил учун қўшимча келишув тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартноманинг умумий суммаси давлат МТТларининг жорий ва келгуси молия йили учун шакллантириладиган бюджет ва бюджетдан ташқари (ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган) маблағлари бўйича харажатлар сметасида тўлиқ режалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада кўрсатилган маълумотлар шартнома белгиланган тартибда имзоланган кундан кейинги 3 (уч) иш куни ичида давлат буюртмачисининг марказлашган молия-бухгалтерия хизмати томонидан ахборот тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат МТТларида йилнинг мавсумидан келиб чиқиб, «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган таомлар танланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аутсорсер томонидан «Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган кунлик таомлар камида икки иш кунидан олдин ахборот тизими орқали танланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тегишли иш кунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нонушта тайёрлаш учун тарбияланувчилар сони ахборот тизими рўйхатида бир кун олдинги белгиланган тарбияланувчилар сони доирасида аутсорсер томонидан режалаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соат 07.00 дан 09.00 га қадар ахборот тизимида қайд этилган тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб, давлат МТТларида тушлик ва иккинчи тушлик ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аутсорсер томонидан тегишли иш кунида давлат МТТлари тарбияланувчилари учун «Ягона мавсумий таомнома» асосида ахборот тизими орқали тайёрланадиган таомлар белгиланмаган тақдирда, ахборот тизими томонидан навбатдаги кунлик таомлар автоматик равишда танланади ва аутсорсер томонидан ушбу таомлар тайёрланиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат МТТлари директори аутсорсер томонидан «Ягона мавсумий таомнома» асосида танланган кунлик таомлар тўғрисидаги маълумотни ахборот тизими орқали назорат қилади ва бу ҳақидаги маълумотларни Бракераж комиссиясига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Ягона мавсумий таомнома»да тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аутсорсер томонидан олиб келинаётган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёрлаб берилаётган тайёр таомлар сифати, вазни, таркибининг «Ягона мавсумий таомнома»га мувофиқлиги давлат МТТлари ходимлари ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан ташкил топган давлат МТТларининг Бракераж комиссияси томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат МТТлари директорининг Бракераж комиссиясини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йил учун алоҳида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат МТТлари тиббиёт ходими Бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, унинг таркибига тарбиячи, ошпаз, давлат МТТлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вакиллари аъзо сифатида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Бракераж комиссияси ҳар иш куни аутсорсер томонидан етказиб берилган тайёр таомлар сифатини ўрганиб чиқади ҳамда назорат якунлари бўйича маълумотларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда юритиладиган «Тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича бракераж дафтари»да ҳар куни қайд этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Бракераж дафтари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, таъми, кунлик синама олинганлиги, овқатни тарқатишга рухсат берилганлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар куни давлат МТТлари тиббиёт ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Бракераж комиссияси аъзолари томонидан бракераж дафтари юритилишининг доимий мониторинги олиб борилади. Бракераж дафтарининг биринчи саҳифасида Бракераж комиссиясини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган, давлат МТТлари директори томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилиш ҳолатини ўрганиш ҳамда кунлик синамалар олиш давлат МТТлари тиббиёт ходими зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат МТТларида тарбияланувчиларнинг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги давлат МТТларига келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақидаги маълумотлар ва 4-иловага мувофиқ шаклдаги тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари ахборот тизимида давлат МТТлари тиббиёт ходими томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш умумий типда ёки гуруҳ хоналарида ташкил этилганда, тайёр таомлар «Ягона мавсумий таомнома»да белгиланган миқдорларда ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос равишда бўлишини таъминлашга давлат МТТлари директори масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Жамоатчилик назорати ва ота-оналар томонидан аутсорсернинг кўрсатилаётган хизмати юзасидан таклиф ва шикоятлар «QR-Feedback» ахборот тизимига киритиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аутсорсер томонидан шартнома умумий суммасининг камида 3 (уч) фоизидан кам бўлмаган миқдорда у хизмат кўрсатаётган давлат МТТларига инвестиция киритилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда инвестиция шартнома тузилган санадан бошлаб 6 (олти) ой муддат ичида тўлиқ ҳажмда киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция маблағлари давлат МТТларининг, биринчи навбатда, давлат МТТлари ошхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таъмирлаш ва бошқа ишларига, кейинчалик давлат МТТларининг бошқа зарур муаммоларини ҳал қилиш учун сарфланади ҳамда ушбу товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда давлат МТТлари балансига кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аутсорсерга давлат МТТларининг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун «ноль» ставкада тўлов белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ўз ходимлари иш ҳақи, уларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши, малака ошириши, ошпазлар кийими, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювиш воситалари билан таъминлаш ишлари аутсорсер томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Давлат МТТларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш фаолиятини юритувчи ошпазларининг малакасини ошириш жараёни Вазирлик томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастури асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарбияланувчиларнинг ҳақиқатда давлат МТТларига келган кунлари сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан аутсорсерга аутсорсинг хизматлари бўйича «Ягона мавсумий таомнома» асосида бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш учун белгиланган нарх ва унга нисбатан олинган устама ҳақ миқдори тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аутсорсер ҳар ўн кунда давлат МТТлари директори томонидан тасдиқланган таомнома нусхалари, кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари ҳамда буюртмани тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси юқорида қайд этилган маълумотлар асосида аутсорсерга кўрсатган хизматлари учун тегишли маблағларни хизмат кўрсатилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТларида тарбияланувчиларни овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ота-оналар тўловдан тушган тушумлар, ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилган давлат МТТларида ошпаз, ошхона ишчилари штат бирликлари назарда тутилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Аутсорсер томонидан шартнома ва инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганда, ўз фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилганда, давлат буюртмачиси ҳамда аутсорсер билан тузилган шартнома харид комиссияси қарорига кўра узайтирилиши мумкин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсер томонидан таклиф этилган устама ҳақ миқдори ўзгартиришсиз қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсер билан шартномани икки йилдан ортиқ узайтириш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Давлат МТТлари ходимларининг ушбу давлат МТТларида овқатланиш аутсорсер билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Аутсорсер ва давлат буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат МТТларида ҳар кунлик ҳақиқатда бўлган тарбияланувчилар сонига қараб уларни овқатлантириш учун эҳтиёждан ошмаган ҳолда фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун сарфланадиган харажатлар давлат МТТларига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат МТТлари ошхонасининг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари, мебелидан шартнома амал қилиш даврида текин фойдаланиш ва уларнинг ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат МТТларига кўрсатган хизматлари учун тўловни ўз вақтида олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат МТТларида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар бўйича томонлар ўртасида имзоланиб, тасдиқланган далолатнома асосида тўловни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсер қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Аутсорсерга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва фойдаланиладиган жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини давлат МТТлари ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таомларни амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳамда овқат тайёрлаш технологиясига тўлиқ амал қилган ҳолда тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таомлар тайёрлаш технологияси бўйича соҳа мутахассислари (муҳандис-технолог, диетолог, ошпазлар) билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона мавсумий таомнома» бўйича тайёр таомларнинг вазни, таркибидаги маҳсулотлар миқдори тўғри бўлишини ҳамда технологик карталарнинг тўғри юритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда жорий таъмирлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг гуруҳи, ҳудудий бошқарма ҳамда давлат буюртмачиси томонидан ўтказиладиган мониторинг жараёнларига тўсқинлик қилмаслик ва сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома умумий суммасининг камида 3 (уч) фоизи миқдорида хизмат кўрсатаётган давлат МТТларига инвестиция киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошпазларни белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қабул қилишни ва ўз маблағлари ҳисобидан уларнинг ҳар уч йилда камида бир марта малака оширишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсерга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Давлат буюртмачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг усулида овқатлантириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ҳамда тайёр таомлар сифатининг «Ягона мавсумий таомнома»га мувофиқлигини мониторинг қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этилишини тасдиқланган режага асосан назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Давлат буюртмачисига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсернинг хизмат кўрсатиш билан боғлиқ коммунал хизматлари харажатларини белгиланган нормалар асосида давлат МТТларига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсерга технологик жиҳозлар, ошхона ва омборхоналар, асбоб-ускуналар, идиш-товоқлар ва мебеллардан ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш ва уларнинг ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Мониторинг гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Аутсорсернинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан Вазирлик томонидан Мониторинг гуруҳи ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг гуруҳи таркиби Вазирлик, Марказ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, Ўзбекистон Аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар уюшмаси, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакилларидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг гуруҳи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган мониторинг юритиш режа-жадвалига мувофиқ ғолиб деб топилган аутсорсер мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Мониторинг гуруҳи аутсорсер «Ягона мавсумий таомнома» ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида фаолият юритаётгани, тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, таом тайёрлашда технологик карталардан фойдаланаётгани, киритилган инвестиция миқдори ва нархи, технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда жорий таъмирлаб борилиши юзасидан мониторинг ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Мониторинг гуруҳи мониторинг ўтказиш жараёнида аутсорсер томонидан йўл қўйилган камчиликлар бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштиради ҳамда Марказга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Марказ Мониторинг гуруҳи томонидан тақдим этилган далолатномадаги камчиликларни ўрганиб чиққан ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида аутсорсерга огоҳлантириш беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Огоҳлантиришда белгиланган муддат давомида аутсорсер томонидан камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, харид комиссияси аутсорсер билан шартномани бир томонлама бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва давлат буюртмачисига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсер билан шартномани бир томонлама бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб аутсорсер томонидан таклиф этилган устама ҳақ миқдорида шартнома тузиши ёки шартнома тузишни рад этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича мониторинг 5-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Давлат буюртмачиси мониторинг натижалари юзасидан аутсорсер шартномадаги мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, аниқланган камчиликлар тўғрисида ҳудудий бошқармаларга мазкур ҳолатлар бўйича маълумот киритади, ҳудудий бошқармалар киритилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда Вазирлик ҳамда Марказга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Мониторинг гуруҳи «QR-Feedback» ахборот тизимига жамоатчилик назорати ва ота-оналардан келиб тушган шикоят ва таклифларни мувофиқлаштириб боради ҳамда ўрганиш натижаси тўғрисида Марказга доимий равишда маълумот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тавсия этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдим этади.

Рўйхатда ҳар бир ташкилотнинг қуввати, тарбияланувчилар сони, ошхонасининг ҳолати (таъмирталаблиги, санитария-гигиена ва жиҳозларининг ҳолати ҳамда бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Ҳар йили 10 июнга қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТлари рўйхатини ва тегишли маълумотларни ўрганиб чиққан ҳолда умумлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 20 июнга қадар

3-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги қўмитаси

Тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарни ўз ичига олган ҳолда, тўрт фасл учун «Ягона мавсумий таомнома» ҳамда технологик картасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 июлга қадар

4-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган давлат МТТлари рўйхати асосида келгуси молия йилида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТлари сонини ҳудудлар кесимида белгилайди ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 15 июлга қадар

5-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат МТТларининг белгиланган сони, рўйхати ва тегишли маълумотларни Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш марказига тақдим этади.

Ҳар йили 5 августга қадар

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

«Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бири бўйича жорий йил тўрт мавсуми учун ўртача бозор нархларини (қўшилган қиймат солиғи билан) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тасдиқланган ҳолда тақдим этади.

Ҳар йили 20 августга қадар

7-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

«Ягона мавсумий таомнома»да кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрлари ва тақдим этилган нархлари (қўшилган қиймат солиғи билан) асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархини ҳар бир мавсум бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

Ҳар йили 15 сентябрга қадар

8-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан киритилган бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархини келгуси молия йили учун истеъмол нархлари индексининг энг юқори коэффициентидан кам бўлмаган миқдорга оширган ҳолда, келгуси молия йили учун бир нафар тарбияланувчини бир кунда соғлом овқатлантириш нархини белгилайди.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

9-босқич

Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг асосий принципларига қатъий риоя этган ҳолда, давлат харидларини амалга оширади.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

(заруратга кўра йил давомида)

10-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Ғолиб аутсорсерлар аниқланган баённомаларига мувофиқ белгиланган тартибда шартномалар тузади.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

(заруратга кўра йил давомида)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича бракераж дафтари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАСИ

Тайёр овқатнинг номланиши

Баҳоланиши

Синама олинган вақти

Тиббиёт ходимининг рухсати

Имзо

таомноманинг бажарилиши

сифати

овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги

20___ йил ____ ___________

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

Кечки овқат

20___ йил ____ __________

Нонушта

Тушлик

Иккинчи тушлик

Кечки овқат

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларига келтирилган хом озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳақидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТЛАР

Аутсорсер

(ташкилот номи)

Маҳсулот келтирилган сана

Маҳсулот номи

Миқдори

(кг, литр, дона)

Баҳолаш

Бракераж комиссияси рухсати

Бракераж комиссияси аъзоси имзоси

маҳсулот сифатини органолептик усулда баҳолаш

сифатсизлик аломатларини изоҳлаш

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида сифати тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бўйича дафтар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Аутсорсер

(ташкилот номи)

Маҳсулотнинг келган вақти ва санаси

Сифати тез айнийдиган маҳсулотлар ва уларнинг миқдори

(кг, литр, дона)

Сифати ҳақида маълумот

Фойдаланиш муддатининг охирги санаси ва вақти

Имзо

1.

2.

3.

4.

5.

...

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича мониторинг юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мониторнинг юритиш юзасидан режа-жадвални тасдиқлайди ҳамда ҳудудий бошқармалар ва давлат буюртмачиларига тақдим этади.

Ҳар чоракда

2-босқич

Мониторинг гуруҳи

Ғолиб деб топилган аутсорсернинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг юритади.

Ҳар чоракда

3-босқич

Мониторинг гуруҳи

Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомларнинг «Ягона мавсумий таомнома»га, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини ҳамда киритилган инвестиция мажбуриятлари ижросини ўрганади.

Камчиликлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштиради ва Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш марказига маълумот киритади.

Йил давомида заруратга кўра

4 босқич

Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатни белгилайди ва бу ҳақда аутсорсерга огоҳлантириш беради.

Йил давомида заруратга кўра

5-босқич

Харид комиссияси

Огоҳлантиришда белгиланган муддат давомида аутсорсер томонидан камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, аутсорсер билан шартномани бир томонлама бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига юборади.

Йил давомида заруратга кўра

6-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Харид комиссияси қарорига асосан амалдаги аутсорсер билан шартномани бекор қилади ва захирадаги ғолиб билан шартнома тузади.

Йил давомида заруратга кўра

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси ва 2-иловаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 65-банди «в» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 674-банди «б» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг 22-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/1/0020-сон)