20.05.2022 йилдаги 276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2022 йилдаги 276-сон
Date of entry into force
20.05.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усулларини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини электрон шаклда ўтказишнинг умумий қоидалари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳамда давлат харидларини ўтказиш мезонлари ва тартиблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида иштирокчиларнинг асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш қоидалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, шунингдек, иштирокчиларнинг электрон шаклда ўтказиладиган харид тартиб-таомилларида иштирокини соддалаштирилган кўринишда ташкил этиш юзасидан таклифларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 мартга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда 2023 — 2027 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси давлат харидлари соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегиясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ билан биргаликда ҳар йилнинг якунига кўра Ягона етказиб берувчилар реестридаги рўйхатни қайта кўриб чиқади ҳамда уни доимий тарзда янгилаб боради;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 январдан бошлаб товарлар бўйича бюджет буюртмачиси ўзи жойлаштирган режа-жадвалларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бириктирилган оферталарини ўрганиб чиқиб, ўз талаблари ва эҳтиёжларига мос келган офертани танлайди, офертадаги товарнинг техник параметрлари мос келмаганда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилининг бошқа турларидан фойдаланиши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор билан жорий этилаётган тартибнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
276-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс тўлови — қонунчиликда белгиланган тартибда давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
воситачилик йиғими — давлат харидларининг электрон тизими операторининг харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлари учун ундириладиган йиғим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат — корпоратив буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловлар тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан ўзларининг таклифларини таъминлаш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия — ваколатли орган томонидан шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат органлари, давлат харидлари электрон тизимининг операторлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг режа-жадвали — давлат буюртмачиси томонидан йил ва чорак давомида харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни назарда тутувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизими — электрон давлат харидлари жараёнидаги харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишда давлат харидларининг субъектлари ҳамкорлигини таъминлайдиган ташкилий, ахборотга оид ва техник ечимларнинг дастурий мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари электрон тизимининг оператори (кейинги ўринларда — оператор) — давлат харидларининг субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатадиган, ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лот — турли белгилари бўйича гуруҳлаштирилган (фойдаланиш, техник ва функционал хусусиятларига кўра) бир хил турдаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) жамланмаси сифатида давлат буюртмачиси томонидан белгиланган ва алоҳида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома бўйича харид предмети ҳисобаландиган миқдорий қисм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий кабинет — электрон давлат харидларида иштирок этишни ҳамда зарур ахборотни жойлаштиришни ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган, давлат харидлари субъектлари, харид комиссиясининг масъул котиби, харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларининг махсус ахборот порталидаги ва (ёки) давлат харидларининг электрон тизимидаги индивидуал саҳифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон таклиф — энг яхши таклифларни танлаш ва тендер тартиб-таомилида қатнашиш учун харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси ўз шахсий кабинети орқали электрон кўринишда юборадиган таклиф;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадам ўлчови — бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционнинг бошланғич ва/ёки ўзидан олдинги харид қилиш тартиб-таомили иштирокчисининг нархини пасайтиришнинг фоиз кўринишида белгиланадиган интервали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — аванс тўловларини депонентлаш ва уларни ҳисобга олиш йўли билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар бўйича мажбуриятларни бажара оладиган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари электрон давлат харидларига киришини таъминловчи давлат харидлари электрон тизимининг таркибий бўлинмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Корпоратив буюртмачилар 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат харидини амалга оширишда ушбу Низомнинг 7-бобига мувофиқ ҳадли келишув тартиб-таомилидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат буюртмачисининг давлат харидларига тайёргарлиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот порталида давлат харидларининг режа-жадвалларини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда электрон давлат харидларида иштирок этиш учун аванс тўловларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизимига давлат харидлари ўтказилиши ҳақидаги эълонларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот порталида давлат буюртмачиси ўзи билан аффилланган шахслар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат харидларининг йиллик ва чораклик режа-жадвалларини махсус ахборот порталида жойлаштириш тартиби ва муддатлари Қонуннинг 29-моддасига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари давлат харидларининг йиллик ва чораклик режа-жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харид қилиш тартиб-таомили ўтказилишидан камида уч иш куни олдин давлат харидлари режа-жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат харидларининг режа-жадвали қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид предмети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид предметининг миқдори ва нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид ўтказиладиган ой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид предметини молиялаштириш манбалари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш жойи (манзили).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Бюджет буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига товарлар бўйича режа-жадваллар жойлаштирилган пайтда ушбу маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автомат равишда электрон хабарнома орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон хабарнома келиб тушган пайтдан эътиборан савдолар бошлангунига қадар товарлар ишлаб чиқарувчиларининг тегишли товарлар бўйича оферталари режа-жадвалларга бириктирилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат буюртмачиси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (кейинги ўринларда — иштирокчи) бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон давлат харидларини ўтказишнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Электрон давлат харидларида иштирок этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив буюртмачи ва иштирокчилар операторнинг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини (бундан харид комиссияси томонидан закалат тўлаш талаби белгиламаган ҳоллар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет буюртмачиси операторнинг воситачилик йиғимини ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси электрон давлат харидларида иштирок этиш учун закалатни ҲККПга ўтказиши талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат буюртмачиси ва иштирокчилар электрон давлат харидларидаги иштирокларини электрон рақамли имзолардан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда амалга оширади. Давлат буюртмачиси ва иштирокчининг ЭРИдан фойдаланиб давлат харидларининг электрон тизими орқали тузган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалари ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюджет буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — ДМБАТ) томонидан банд қўйилган суммасининг, шунингдек, уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғими ва томонларнинг закалати суммасини тўлаш учун етарли бўлган аванс тўловини ўтказгандан сўнг электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали аукцион, танлаш ва тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирилиб ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танланиб, давлат харидларининг электрон тизими электрон давлат харидлари якунларига кўра тузиладиган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда керакли суммага банд қўйиш тўғрисидаги ахборотни ДМБАТдан олгандан сўнг ушбу эълонни ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини фаоллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аукцион иштирокчиси закалати бошқа иштирокчи томонидан ундан кўра пастроқ нархдаги таклиф берилгунга қадар банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон иштирокчиларининг закалати ғолиб аниқлангунга қадар оператор томонидан банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон ва аукцион ўтказишда корпоратив буюртмачи ва давлат харидлари ижрочисининг (кейинги ўринларда — ижрочи) киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дўконда иштирок этишдан олдин иштирокчининг офертаси қийматининг 3 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат буюртмачиси томонидан танлаш ёки тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ҳамда киритиладиган закалат миқдори харид комиссияси томонидан белгиланади. Иштирокчиларнинг закалати оператор томонидан ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ёки тендер ғолибининг закалати шартнома тузилгунига қадар банд қилиб қўйилади. Бунда ғолиб шартнома тузишни рад этган тақдирда, унга закалат суммаси қайтариб берилмайди ва мазкур маблағлар оператор томонидан давлат буюртмачиларининг тегишли ҳисобварағига (бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисобварағига) ўтказиб берилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 09/23/734/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ёки тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ижрочининг киритган закалати шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Закалат миқдори танлашни ўтказишда товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан, тендер ўтказишда эса 5 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланишига йўл қўйилади. Бунда харид комиссияси иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг гаров ёки кафолат тарзида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисидаги талабни белгилашга ҳақли.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 09/23/734/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Оператор томонидан давлат буюртмачиси ва иштирокчилардан ундириладиган воситачилик йиғими миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади ва барча операторлар учун ягона ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш, ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҲККП учун алоҳида иккиламчи банк ҳисобварағини очади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 306-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор шартномавий мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда алоҳида ҳисобварақ очади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Молия вазирлиги бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятлари бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш мақсадида оператор учун Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очади ва унга ушбу ҳисобварақлардаги маблағларни бошқариш учун рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор бюджет буюртмачиларига ҳисобни алоҳида-алоҳида юритиш ва шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун ҲККПда ҳисобварақлар очади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 306-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат харидларининг электрон тизими автоматик режимда қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси ва иштирокчига киритилган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича электрон давлат харидларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат харидларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларни аниқлаш ва шартномани шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат харидлари иштирокчиларининг таклифларини Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги маълумотлар базаларига интеграциялашуви орқали баҳолаш учун зарур бўлган маълумотлар билан давлат буюртмачиси ва харид комиссиясини таъминлайди;
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Операторлар маълумотлар базаларининг электрон ҳамкорлиги орқали Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан электрон ҳужжатлар айланмасини ҳамда давлат харидларини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот алмашинувини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Электрон давлат харидларининг якунига кўра давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек, тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Оператор тузилган шартномалар бўйича ахборотни Молия вазирлиги ва операторнинг маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали Молия вазирлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Молия вазирлиги шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бюджет буюртмачиларининг шартномаларини бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, шунингдек, электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси танлаш ёки тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади. Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисобварағига маблағларни ўтказадилар. Бунда закалат шартнома бўйича тўлов суммасига қўшиб ҳисобланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачилар танлаш ёки тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 09/23/734/0002-сон — 2023 йил 2 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агарда корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса, унинг закалати бир иш кунида ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ҲККП давлат буюртмачисидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва маблағлар тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақида ижрочига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ижрочи ҲККП томонидан маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилишидан олдин товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар ижрочининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилганидан кейин уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда операторга юборишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Бюджет буюртмачиси электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ДМБАТ бюджет буюртмачисининг шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) қабул қилганлиги тўғрисидаги ахборотни олгандан кейин уни бир иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали операторга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Оператор товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг бир иш куни давомида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 306-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 734-сонли қарорига асосан 2023 йил 2 апрелдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 09/23/734/0002-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг маблағларини ижрочига юборади;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 306-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради, бундан закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Оператор танлаш ёки тендер натижасида шартнома тузилганидан сўнг бир иш куни давомида закалатни банддан ечади ва уни ижрочининг тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачи томонидан ўтказилган танлаш ёки тендерда иштирокчилар ва ижрочи томонидан киритилган закалат шартнома тузилганидан сўнг оператор томонидан бир иш куни давомида банддан ечилади ва уларнинг тегишли шахсий ҳисобварағига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар танлаш ёки тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ижрочининг киритган закалати шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилишини назарда тутувчи талаб белгиланган бўлса, закалат ушбу талаблар бажарилгунга қадар банддан ечилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича етказиб бериш муддати тугагандан сўнг товарлар (ишларни, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлмаса, давлат харидларининг электрон тизими бир иш куни мобайнида автоматик режимда давлат буюртмачиси ва Молия вазирлигини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва (ёки) тегишли ҳисобвараққа ўтказишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҲККП ижрочининг закалати бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисобварағига ўтказишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Операторнинг воситачилик йиғими давлат харидларининг якунларига кўра битимнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб давлат буюртмачиси ва иштирокчининг аванс тўловларидан давлат харидларининг электрон тизими томонидан ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иштирокчиларнинг ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган маблағлари уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки уларга хизмат кўрсатадиган банклардаги ҳисобварақларига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
371. Давлат буюртмачилари харид қилиниши назарда тутилган товарларни (ишларни, хизматларни) биринчи навбатда new.cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади. Бунда давлат харидлари учун зарур бўлган маҳсулотлар new.cooperation.uz порталида мавжуд бўлмаган тақдирдагина портал маълумотномаси асосида давлат харидларининг электрон тизими орқали харид қилади.
(371-банк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон дўкон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Электрон дўкон воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 5-боби ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Электрон дўкон воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси томонидан электрон дўкон орқали товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторига мувофиқ гуруҳлаштирилган айни бир турдаги товарларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси томонидан электрон дўкон орқали товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторига мувофиқ гуруҳлаштирилган айни бир турдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваригача (корпоратив буюртмачилар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваригача) амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда Қонуннинг 50-моддасида қайд этилган маълумотлар ва товарни етказиб бериш муддати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи электрон дўконда ўзи жойлаштирган ахборотнинг ишончлилиги бўйича жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Электрон дўкон орқали давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Электрон дўкон орқали давлат харидлари нархлар сўрови механизмидан фойдаланган ҳолда Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Нархлар сўрови механизми давлат буюртмачисига ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган иштирокчилардан пастроқ нархни сўраш имкониятини тақдим этадиган давлат харидларининг электрон тизими функциясидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ижрочи ва иштирокчилар тўғрисидаги маълумот (уларнинг номи, СТИР, таклиф суммалари) ғолиб аниқланган пайтда давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Давлат буюртмачилари электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда давлат харидларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (ишни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи электрон дўконда «миллий дўкон» ячейкасини танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизими буюртмачи жойлашган ҳудуд бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг (ишни бажарувчиларнинг, хизмат кўрсатувчиларнинг) таклифлари жойлаштирилган қўшимча саҳифани очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Миллий дўкон» ячейкасининг «қидирув» тугмасидан фойдаланилганда давлат харидларининг электрон тизими буюртмачи жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (ишни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) томонидан етказиб бериладиган товарни (ишни, хизматни) қидиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. «Миллий дўкон» орқали харидларни амалга оширишда давлат харидларининг электрон тизими нархлар сўрови механизмини фақат буюртмачи жойлашган ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (ишни бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида юборилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аукцион
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Аукцион воситасида давлат харидларини амалга оширишнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аукцион воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 6-боби ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Аукцион воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 52-моддасида белгиланган мезонлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Аукцион орқали давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Аукцион орқали давлат харидларини амалга ошириш учун давлат буюртмачиси махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат харидларининг режа-жадвалига мувофиқ аукцион тугайдиган санадан камида беш иш куни аввал эълонни жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълонда Қонуннинг 53-моддасида белгиланган маълумотлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Аукцион давлат буюртмачисининг эълонида баён этилган талабларни инобатга олган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аукцион давлат харидларининг электрон тизимида бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан ўтказилади. Қадам ўлчови оператор томонидан ваколатли орган билан келишилган ҳолда белгиланади, лекин аукционнинг бошланғич нархининг 3 фоиз миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бир иштирокчи белгиланган қадам ўлчови миқдорида бошланғич нархни кетма-кет бир неча бор пасайтириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Давлат харидларининг электрон тизими бюджет буюртмачисининг эълонини у жойлаштирилган вақтдан ва Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан маълумотлар алмашинуви орқали маблағлар мавжудлиги ҳақидаги тасдиғи олингандан сўнг фаоллаштиради ва иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилишни бошлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Агар таклиф нархи давлат буюртмачиси томонидан берилган бошланғич нархдан паст ва/ёки бошқа иштирокчининг таклиф қилган нархидан паст бўлса, давлат харидларининг электрон тизими иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион бошланган пайтдан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион уни ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган муддатда (сана ва вақт), бироқ охирги таклиф келиб тушган вақтдан сўнг ўн дақиқадан кам бўлмаган вақтда тугаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур вақт ичида янги таклиф берилган тақдирда, иштирокчилардан таклифларни қабул қилиш муддати охирги таклиф олингандан сўнг яна ўн дақиқага узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг номи ва улар билан боғланишга доир маълумотлар аукцион ғолиби аниқланмагунига қадар давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда бошланғич нарх:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
541. Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
(541-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддати уларнинг миқдоридан, ҳажмидан, ноёблигидан, ишлаб чиқаришга ва (ёки) республика ҳудудига импорт қилишга кетадиган вақтидан ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда етти кундан кам бўлмаслиги керак. Бунда етказиб берувчи товарларни шартномада белгиланган муддатдан олдин етказиб бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолиб аниқланмайди. Давлат буюртмачиси аукционни уч иш кунига узайтириши ёки харидни Қонун ва мазкур Низом талабларига мувофиқ электрон дўкон (белгиланган мезонлар доирасида) ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
561. Бюджет буюртмачилари аукционнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда товарларнинг давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет буюртмачиси аукционда «маҳаллий аукцион» ячейкаси орқали савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонни камида икки иш кунига жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачилари томонидан товарлар бўйича аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирилган пайтда эълон маълумотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон хабарнома орқали юборади.
(561-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Танлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Танлаш воситасида давлат харидларини амалга ошириш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Танлаш воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 7-боби ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш электрон шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Танлаш воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 56-моддасида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Танлашни ўтказишда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Танлашни ўтказишда харид комиссияси Қонуннинг 20 ва 57-моддаларида белгиланган тартибда шакллантирилади ва тарқатиб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Харид комиссиясининг масъул котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларнинг таклифларини танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларининг расмийлаштириш талабларига мос келиши бўйича текширишни амалга оширади ва текшириш натижаларини харид комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган мезонлар бўйича иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш натижаларини давлат харидларининг электрон тизимига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Давлат буюртмачиси харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига ўз вазифаларини амалга ошириш учун давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Харид комиссиясининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш учун харид комиссиясининг аъзолари ва масъул котибининг мулоқот қилиш имконияти давлат харидларининг электрон тизими томонидан ёпиқ чат орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Давлат харидларининг электрон тизимидаги шахсий кабинетга биринчи маротаба кирилаётганда харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси, шу жумладан, унинг раиси хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Оператор харид комиссияси аъзолари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Харид комиссияси раисининг аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, танлашни ўтказиш жараёни давлат буюртмачиси томонидан янги харид комиссияси раиси тайинлангунига қадар тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Белгиланган муддатларда харид комиссияси аъзоси шахсий кабинети орқали овоз беришдан бўйин товлаган тақдирда, у овоз беришдан бош тортган деб тан олинади. Харид комиссияси раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи овоз беришдан бош тортишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Давлат буюртмачиси томонидан танлаш ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг давлат буюртмачисининг мутахассислари ёки танлашни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул шахс томонидан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шартнома ва танлашни ўтказиш ҳақидаги эълоннинг матни ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Танлаш таклифининг техник ва нарх қисми бўйича давлат буюртмачисининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини қондириш учун таклифнинг ҳар бир қисмини баҳолаш аҳамиятига қараб нисбий қиймати белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Давлат буюртмачиси иштирокчиларнинг танлаш таклифларини баҳолаш усулини (энг паст нарх усулини ёки балл усулини) ва мезонларини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун киритади. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида танлаш таклифларини баҳолаш учун қўлланиладиган балларнинг бошланғич қийматлари белгиланиши мумкин ва улардан ўтмаган иштирокчи танлашдан четлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Танлаш таклифининг техник қисми учун миқдорий ёки миқдорий бўлмаган (эксперт) кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаш мезонлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари намунавий шаклларини тўлдиришда миқдорий (ўлчов бирлигини белгилаган ҳолда) ва миқдорий бўлмаган (эксперт) мезонлар харид комиссияси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Балл усулидан фойдаланганда танлаш таклифининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича нисбий қиймат белгиланиши мумкин. Энг паст нарх усулидан фойдаланганда иштирокчининг танлаш таклифи танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган талабларга мос келиши ёки мос келмаслигини аниқловчи мезонлар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида мажбурий бўлган мезонлар белгиланиши мумкин. Бунда танлаш таклифининг мажбурий этиб белгиланган мезонларга мос келмаслиги иштирокчини давлат харидларининг электрон тизими орқали танлашнинг ҳар қандай босқичида четлатишга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мажбурий мезонлар белгиланишида Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ иштирокчиларга нисбатан рақобатни чекловчи талаблар киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Давлат буюртмачиси танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини келишиш учун электрон шаклда харид комиссиясига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Харид комиссияси танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларининг мажлисда ёки масофадан туриб Қонун талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва қуйидагиларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифлари қабул қилинадиган муддатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифларини баҳолаш усуллари ва мезонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифлари қисмларининг ва зарур ҳолларда техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезонларининг нисбий қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифини таъминлаш ҳажми ва шакли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Танлашни ўтказиш ҳақида қарор танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари харид комиссияси томонидан келишилганидан сўнг қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг харид комиссияси томонидан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қайта келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Тасдиқланган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шартнома лойиҳаси, шунингдек, танлаш ўтказиш ҳақидаги эълон танлаш иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин давлат буюртмачиси томонидан давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Зарур бўлган ҳолларда давлат буюртмачиси харид комиссияси қарори билан танлаш таклифларини бериш муддатини узайтириши ёки танлаш иштирокчиларига танлаш таклифларининг амал қилиш муддатини маълум вақтга узайтириш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Танлашда иштирок этиш учун таклифини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Танлаш ўтказилганда иштирокчилар танлаш бўйича электрон таклифларни ўзларининг шахсий кабинетлари орқали эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Иштирокчининг танлаш таклифининг ажралмас қисми бўлган электрон ҳужжатлар оператор томонидан белгиланган намунавий шакллар асосида тақдим этилади. Давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилган танлаш таклифи иштирокчи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Танлаш таклифи билан биргаликда иштирокчилар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни файл сифатида жойлаштиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчиларнинг танлаш таклифлари давлат харидларининг электрон тизимидаги намунавий шаклларга мувофиқ ҳужжатларни бириктириш орқали тақдим этилади. Иштирокчининг танлаш таклифидаги маълумотлар бириктирилган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Танлаш таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар улар иштирокчилар, шунингдек, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари томонидан кўрилишига йўл қўйилмайди, бундан ушбу таклифларни тақдим этган иштирокчи мустасно. Мазкур талабнинг бажарилишига оператор жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Танлаш иштирокчиси битта лотга фақат битта танлаш таклифини беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Танлаш иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот (маълумот) ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Танлаш иштирокчиси тақдим этилган танлаш таклифларини бериш муддати тугагунига қадар берилган танлаш таклифини чақириб олишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Жойлаштирилган эълонда кўрсатилган муддат ва вақтда давлат харидларининг электрон тизими танлаш таклифларини қабул қилишни тўхтатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчиси танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларидаги талабларни тушунтириш талаби билан давлат буюртмачисига очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси сўров тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида ушбу сўровга очиқ электрон чат орқали тушунтириш юбориши шарт. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан танлаш таклифларининг таъминланиши зарурлиги белгилаган тақдирда, иштирокчи танлаш таклифлари юборилгунига қадар таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўровга бир иш куни ичида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Танлаш натижаларини сарҳисоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Танлаш харид комиссияси томонидан белгиланган муддатда ўтказилганда давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг танлаш таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни кўриш имкониятини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Иштирокчи томонидан бириктирилган файллар унинг танлаш таклифида кўрсатилган маълумотларига мос бўлиши ҳамда давлат харидларининг электрон тизимидаги тўлдирилиши мажбурий бўлган электрон майдонлар тўлдирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Давлат харидларининг электрон тизими иштирокчи таклиф этган нархни бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади. Иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, давлат харидларининг электрон тизими рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг танлаш таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш харид комиссиясининг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Агар танлаш таклифи Қонуннинг ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади. Танлаш таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштирилмаганлиги бўйича харид комиссияси масъул котибининг қарори унинг асосланган сабаблари билан харид комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчининг танлаш таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарор, ушбу қарор қабул қилинган кунда иштирокчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ғолибини аниқлаш учун танлаш таклифларини баҳолаш танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган мезонлар ва усул асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Танлаш таклифларини баҳолаш вақтида харид комиссиясининг масъул котиби танлаш иштирокчиларидан уларнинг танлаш таклифлари юзасидан тушунтиришлар сўрашга ҳақли. Мазкур жараён электрон шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Танлаш таклифи танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари билан белгиланган муддат мобайнида кучда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Танлаш таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари бўйича иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва таққослаш харид комиссияси томонидан овоз бериш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
951. Танлаш таклифларини балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган таклифларга маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча баллар ишлаб чиқарувчи томонидан тўпланган балларнинг 15 фоизидан ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизими ишлаб чиқарувчига бериладиган қўшимча балларни автоматик равишда ҳисоблайди ва электрон баённомада қайд этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифи бошқа иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархнинг 15 фоизидан юқори бўлса, қўшимча баллар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚБ = ТБ * 15 % * МД,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу ерда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚБ — қўшимча баллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТБ — ишлаб чиқарувчи томонидан тўпланган баллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МД — маҳаллийлаштириш даражаси (фоизда).
(951-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 159-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2025 й., 09/25/159/0250-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
952. Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
(952-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра танлашда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш таклифларини балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳолаш натижасига кўра икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса, энг паст нарх таклиф этган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш таклифларини энг паст нарх усулидан фойдаланган ҳолда баҳолаш натижасига кўра икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса, техник қисми бўйича энг мақбул таклифни берган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирадаги ғолибни аниқлаш мазкур бандда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Танлаш таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари давлат харидларининг электрон тизимида автоматик равишда шаклланган дастлабки электрон баённомада қайд этилади ва танлаш ўтказиш бўйича харид комиссияси аъзолари томонидан ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда дастлабки электрон баённомада қуйидаги ахборот бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид комиссияси аъзоларининг ва танлаш иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифлари кўриб чиқилган танлаш иштирокчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хар бир танлаш таклифини баҳолаш натижаларининг ёйилмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ва асосланган ҳолда рад этилган танлаш иштирокчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш ғолибининг номи (юридик шахслар учун), Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун), жойлашган жойи (почта манзили).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Дастлабки электрон баённома у расмийлаштирилган кунда давлат харидларининг электрон тизимида муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Танлашнинг исталган иштирокчиси дастлабки электрон баённома эълон қилинганидан сўнг давлат буюртмачисига танлаш ўтказиш натижалари бўйича давлат харидларининг электрон тизими орқали эътирозлар юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу тўғрисида харид комиссиясининг тегишли мажлиси электрон баённомаси расмийлаштирилади ва давлат буюртмачиси билан ғолиб деб топилган иштирокчи ўртасида шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Танлаш ўтказиш натижалари бўйича танлаш иштирокчиларидан эътирозлар тушганда, харид комиссияси эътирозларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Давлат буюртмачиси томонидан харид комиссиясига тақдим этилган муҳокама натижалари тўғрисидаги ахборот асосида харид комиссиясининг тегишли мажлиси электрон баённомаси расмийлаштирилади ва имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Танлаш натижалари бўйича шартнома тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Танлаш натижаларига доир шартнома танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлаш иштирокчиси томонидан тақдим этилган таклифда назарда тутилган шартлар асосида ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмасдан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Танлашни ўтказиш натижаларига кўра шартнома электрон шаклда тузилади ҳамда шартномаларнинг ягона реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Буюртмачилар томонидан ходимларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этишни ва халқаро рейтингларни олишни назарда тутувчи харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказиш мажбурий ҳисобланмайди.
(105-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 159-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2025 й., 09/25/159/0250-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш, танлаш иштирокчилари томонидан таклифларни бериш, танлаш иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш, ғолиб ва захира ғолибни аниқлаш, танлаш натижаларини расмийлаштириш Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Тендер
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Тендерни ўтказиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Тендер воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 8-бобига, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер электрон шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Тендер воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 64-моддасида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Тендерни ўтказишда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Тендерни ўтказишда харид комиссияси Қонуннинг 20 ва 65-моддаларида белгиланган тартибда шакллантирилади ва тарқатиб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Харид комиссиясининг масъул котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларнинг таклифларини тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш талабларига мос келиши бўйича текширишни амалга оширади ва текшириш натижаларини харид комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган мезонлар бўйича иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш натижаларини давлат харидларининг электрон тизимида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Давлат буюртмачиси харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига ўз вазифаларини амалга ошириш учун давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Харид комиссиясининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш учун харид комиссиясининг аъзолари ва масъул котибининг мулоқот қилиш имконияти давлат харидларининг электрон тизими томонидан ёпиқ чат орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Давлат харидларининг электрон тизимидаги шахсий кабинетга биринчи маротаба кирилаётганда харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси, шу жумладан, унинг раиси хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Оператор харид комиссияси аъзолари томонидан киритилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Харид комиссияси раисининг аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, тендерни ўтказиш жараёни давлат буюртмачиси томонидан харид комиссиясининг вақтинчалик янги раиси тайинлангунига қадар тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий кабинети орқали овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Белгиланган муддатларда харид комиссия аъзоси шахсий кабинети орқали овоз беришдан бош тортган тақдирда, унинг овози бетараф сифатида қабул қилинади. Харид комиссия раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи овоз беришдан бош тортишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Давлат буюртмачиси томонидан тендер ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг давлат буюртмачисининг мутахассислари ёки тендерни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул шахс томонидан тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шартнома ва тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг матни ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Тендер таклифининг техник ва нарх қисми бўйича давлат буюртмачисининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини қондириш учун таклифнинг ҳар бир қисмини баҳолаш аҳамиятига қараб нисбий қиймати белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Давлат буюртмачиси иштирокчиларнинг тендер таклифларини баҳолаш усулини (энг паст нарх усулини ёки балл усулини) ва мезонларини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун киритади. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида тендер таклифларини баҳолаш учун қўлланиладиган балларнинг бошланғич қийматлари белгиланиши мумкин ва улардан ўтмаган иштирокчи тендердан четлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Тендер таклифининг техник қисми учун миқдорий ёки миқдорий бўлмаган (эксперт) кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаш мезонлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тўлдиришда миқдорий (ўлчов бирлигини белгилаган ҳолда) ва миқдорий бўлмаган (эксперт) мезонлар харид комиссияси билан келишилган ҳолда буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Балл усулидан фойдаланганда тендер таклифининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича нисбий қиймат белгиланиши мумкин. Энг паст нарх усулидан фойдаланганда иштирокчининг таклифи тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган талабларга мос келиши ёки мос келмаслигини аниқловчи мезонлар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида мажбурий бўлган мезонлар белгиланиши мумкин. Бунда тендер таклифининг мажбурийлиги белгиланган мезонларга мос келмаслиги иштирокчининг давлат харидларининг электрон тизими орқали тендернинг ҳар қандай босқичида четлатилишига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мажбурий мезонлар белгиланишида Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ иштирокчиларга нисбатан рақобатни чекловчи талаблар киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Давлат буюртмачиси тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини келишиш учун электрон шаклда харид комиссиясига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Харид комиссияси ўзининг мажлисида ёки масофадан туриб тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари лойиҳасининг Қонун талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади ва қуйидагиларни белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари қабул қилинадиган муддатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифларини баҳолаш усуллари ва мезонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифи қисмларининг ва зарур ҳолларда техник қисмининг ҳар бир баҳолаш мезони бўйича нисбий қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифини таъминлаш ҳажми ва шакли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари лойиҳаси унда белгиланган талаблар билан бирга муҳокамага қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Харид комиссияси томонидан тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари лойиҳаси маъқулланган ҳолда тендер ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари маъқулланмаган ҳолларда улар қайта ишлаш учун қайтариб юборилиши ёки харид комиссияси мажлисида қайта ишланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Маъқулланган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини давлат буюртмачиси ЭРИ билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Тасдиқланган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон тендер иштирокчиларидан тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни олдин ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Зарур бўлган ҳолларда давлат буюртмачиси харид комиссияси қарори билан тендер таклифларини бериш муддатини узайтириши ёки тендер иштирокчиларига тендер таклифларининг амал қилиш муддатини маълум вақтга узайтириш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги (лот) сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳолатда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун тендернинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир лот учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Тендерда иштирок этиш учун таклиф бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Тендер иштирокчилари тендер бўйича электрон таклифларни ўзларининг шахсий кабинетлари орқали эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Иштирокчининг тендер таклифини ташкил этувчи электрон ҳужжатлар оператор томонидан белгиланган намунавий шакллар асосида тақдим этилади. Давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилган тендер таклифи иштирокчи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Тендер таклифи билан биргаликда иштирокчилар эскизлар, расмлар, чизмалар, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни файл сифатида жойлаштиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчиларнинг тендер таклифлари давлат харидларининг электрон тизимида намунавий шаклларга мувофиқ ҳужжатларни бириктириш орқали тақдим этилади. Иштирокчининг тендер таклифларида кўрсатилган маълумотлар бириктирилган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Тендер таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар улар тендер иштирокчилари, шунингдек, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари томонидан кўрилишига йўл қўйилмайди, бундан ушбу таклифларни тақдим этган иштирокчи мустасно. Мазкур талабнинг бажарилишига оператор жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Тендер иштирокчиси битта лотга фақат битта тендер таклифини беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот (маълумот) ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Тендер иштирокчиси тендер таклифларини бериш муддати тугагунига қадар берилган тендер таклифини қайтариб олишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Жойлаштирилган эълонда кўрсатилган муддат ва вақтда давлат харидларининг электрон тизими тендер таклифларини қабул қилишни тўхтатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Тендер таклифлари тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган муддатда ўз кучида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Тендер иштирокчиси тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларидаги талабларни тушунтириш талаби билан давлат буюртмачисига очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Давлат буюртмачиси сўров тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида ушбу сўровга очиқ электрон чат орқали тушунтириш юбориши шарт. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Давлат буюртмачиси томонидан тендер таклифларининг таъминланиши зарурлиги белгилаган тақдирда, иштирокчи тендер таклифлари юборилгунига қадар таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида очиқ электрон чат орқали сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўровга бир иш куни ичида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Тендер натижаларини сарҳисоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Тендер харид комиссияси томонидан белгиланган муддатда ўтказилганда давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг тендер таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни кўриш имкониятини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Иштирокчи томонидан бириктирилган ҳужжатлар унинг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларига мос бўлиши ҳамда давлат харидларининг электрон тизимидаги тўлдирилиши мажбурий бўлган электрон майдонлар тўлдирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Давлат харидларининг электрон тизими иштирокчи таклиф этган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади. Иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган тўлдирилмаган майдонлар мавжуд бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, давлат харидларининг электрон тизими аниқ сабабни кўрсатган ҳолда иштирокчининг тендер таклифини рад этади. Бириктирилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг иштирокчининг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш харид комиссиясининг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Тендер таклифларини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифининг тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос равишда расмийлаштирилганлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчининг малака талабларга (тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилган бўлса) мувофиқлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифининг техник қисмини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифининг нарх қисмини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат харидларининг электрон тизими тендер таклифининг малака, техник ва нарх қисмларида мавжуд бўлган маълумотлар тендер таклифининг олдинги қисми баҳоланиши якунлангандан сўнг кетма-кетлик билан ошкор қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Тендер таклифи тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича харид комиссияси масъул котибининг қарори унинг асосланган сабаблари билан харид комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Иштирокчининг тендер таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарор ушбу қарор қабул қилинган кунда иштирокчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Тендер ғолибини аниқлаш учун тендер таклифларини баҳолаш тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган мезонлар ва усул асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Тендер таклифларини баҳолаш вақтида харид комиссияси масъул котиби тендер иштирокчиларидан уларнинг тендер таклифлари юзасидан тушунтиришлар сўрашга ҳақли. Мазкур жараён электрон шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Тендер таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари бўйича иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва таққослаш харид комиссияси томонидан овоз бериш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1521. Давлат харидларининг электрон тизими электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
(1521-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Миқдор кўрсаткичларига асосланган мезонларни баҳолашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсаткичларнинг энг кам ва энг кўп қийматлари белгиланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдор кўрсаткичлари энг кам ва энг кўп ҳисобга олинадиган қийматлари оралиғида бўлган иштирокчилар учун балл коэффициенти унинг миқдор кўрсаткичининг энг кам ва энг кўп ҳисобга олинадиган қийматларининг фарқига бўлган нисбатини аниқлаш орқали ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар маълум бир мезон бўйича иштирокчининг миқдор кўрсаткичи тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ энг кам ҳисобга олинадиган қийматдан кам бўлса, иштирокчига энг кам балл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар маълум бир мезон бўйича иштирокчининг миқдор кўрсаткичи энг кўп ҳисобга олинадиган қийматдан юқори бўлса, унинг кўрсаткичи энг кўп ҳисобга олинадиган қийматдан қай даражада юқорилигидан қатъи назар унга ушбу мезон бўйича энг юқори балл берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миқдорий ёки миқдорий бўлмаган (эксперт) мезонни баҳолаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан баллни ушбу мезоннинг ҳисобга олинадиган қийматига кўпайтириш орқали автоматик равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб харид комиссияси иштирокчиларга шартномани бажариш учун зарур профессионал ва техник малака маълумотларига, касбий ва техник компетенцияга, молиявий ресурсларга, жиҳозларга ва бошқа моддий имкониятларга, бошқарув малакасига, ишончлиликка, тажрибага ва обрўга, шунингдек, инсон ресурсларига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча мезон ва талабларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирокчиларни камситишга, савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб беришга, рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган мезонларни, талабларни ва тартиб-таомилларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида тендер иштирокчисининг малака талабларига мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларнинг давлат харидларининг электрон тизимига бириктирилиши назарда тутилиши мумкин. Давлат буюртмачиси тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар бўйича иштирокчининг малакасини баҳолашга ёки тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1551. Тендер таклифларини балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган таклифларга маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча баллар ишлаб чиқарувчи томонидан тўпланган балларнинг 15 фоизидан ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизими ишлаб чиқарувчига бериладиган қўшимча балларни автоматик равишда ҳисоблайди ва электрон баённомада қайд этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифи бошқа иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархнинг 15 фоизидан юқори бўлса, қўшимча баллар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚБ = ТБ * 15 % * МД,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу ерда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚБ — қўшимча баллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТБ — ишлаб чиқарувчи томонидан тўпланган баллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МД — маҳаллийлаштириш даражаси (фоизда).
(1551-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 159-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2025 й., 09/25/159/0250-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра тендерда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер таклифларини балл усулидан фойдаланган ҳолда баҳолаш натижасига кўра икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса, энг паст нарх таклиф этган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер таклифларини энг паст нарх усулидан фойдаланган ҳолда баҳолаш натижасига кўра икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса, техник қисми бўйича энг мақбул таклифни берган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирадаги ғолибни аниқлаш мазкур бандда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Харид комиссияси аъзолари давлат харидларининг электрон тизимида автоматик равишда шаклланган йиғилишнинг электрон баённомаларини ЭРИдан фойдаланган ҳолда тасдиқлайди. Электрон баённомадан кўчирма давлат харидларининг электрон тизимида автоматик равишда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва тендер иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари кўриб чиқилган тендер иштирокчилари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хар бир тендер таклифларини баҳолаш натижаларининг ёйилмаси ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ва асосланган ҳолда рад этилган тендер иштирокчилари ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолиби (захира ғолиби) тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс учун), жойлашган жойи (почта манзили) ҳақидаги ахборот бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда тендерни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Тендер бекор қилинган тақдирда давлат буюртмачиси давлат харидларининг электрон тизимида мазкур қарорнинг асосланган сабабларини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Давлат буюртмачиси тендер бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, бундан тендер давлат буюртмачисининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида бекор қилинган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Тендер натижалари бўйича шартнома тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Тендер натижалари бўйича шартнома тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмасдан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Давлат буюртмачиси тендер шартларига мувофиқ қабул қилган таъминот суммаси ёки таъминотига оид бошқа ҳужжатлар қуйидаги ҳолатлардан бири рўй берган тақдирда, иштирокчига ёки ижрочига дарҳол қайтарилишини таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифни таъминотига оид ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг кучга кириши ва ушбу шартноманинг бажарилиши таъминланиши, агар бундай таъминлаш давлат хариди шартларида талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бекор қилинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар таклифнинг чақириб олиниши, агар давлат хариди шартларида бундай қайтариб олишга йўл қўйилмаслиги айтиб ўтилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Тендер иштирокчилари тендер шартлари ва тендерни ўтказиш тартиб-таомиллари бузилган ҳолатларда тендер натижаларидан белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Харид комиссияси давлат харидларининг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Харид комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлари Қонуннинг 20-моддасига асосан барча иштирокчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Тендер натижалари бўйича тузилган шартнома электрон ҳужжат шаклида тузилади ва оператор томонидан Шартномаларнинг ягона реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Буюртмачилар томонидан ходимларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этишни ва халқаро рейтингларни олишни назарда тутувчи харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказиш мажбурий ҳисобланмайди.
(167-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 159-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2025 й., 09/25/159/0250-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш, тендер иштирокчилари томонидан таклифларни бериш, тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш, ғолиб ва захира ғолибни аниқлаш, тендер натижаларини расмийлаштириш Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ҳадли келишув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Ҳадли келишув воситасидаги давлат харидлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси ҳадли келишув тартиб-таомили орқали давлат харидларини амалга ошира олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Ҳадли келишув икки босқичли харид қилиш тартиб-таомили ҳисобланиб, унинг биринчи босқичи ҳадли келишувнинг томони сифатида камида учта иштирокчини аниқлаш, иккинчи босқичи эса ҳадли келишувнинг томони ҳисобланган иштирокчилардан бири билан шартнома тузиш учун ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Ҳадли келишув воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибни аниқлаш мезонлари товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир ҳадли келишув бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян (кўпи билан уч йилгача) муддат давомида корпоратив буюртмачилар фаолиятида жорий ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш узлуксизлигини таъминлаш зарурати юзага келиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Харид комиссияси ҳадли келишувнинг иккинчи босқичида иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида таъминланиши зарурлиги тўғрисидаги талабни белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ҳадли келишувни амалга ошириш ва натижаларини сарҳисоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Ҳадли келишувнинг биринчи босқичи натижасига кўра ушбу босқичдан ўтган камида уч нафар иштирокчи билан ҳадли келишув имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Ҳадли келишувнинг амал қилиш муддати уч йилдан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Ҳадли келишув тўғрисидаги ахборот у тузилган санадан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Ҳадли келишув орқали давлат харидларини амалга оширишнинг биринчи босқичида харид комиссиясининг фаолиятини, харид қилиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва харид қилиш тартиб-таомилини ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштиришни ҳамда харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш учун таклиф беришни тартибга солишда мазкур Низомнинг 6-бобига мувофиқ тендер ўтказиш тартиб-таомиллари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда биринчи босқичда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид ҳужжатларига таклифнинг фақат техник қисми тақдим этилиши, шунингдек, ҳадли келишув тузиладиган муддат давомида товарларни (ишларни, хизматларни) умумий ҳажми ва бошланғич нархи доирасида етказиб бериши лозимлиги юзасидан талаблар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нарх таклифлари тақдим этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Ҳадли келишув орқали давлат харидларини амалга оширишда корпоратив буюртмачи харид қилиш ҳужжатларида ва харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказилиши тўғрисидаги эълонда камида уч нафар иштирокчи билан ҳадли келишув тузилишини назарда тутиши ҳамда ҳадли келишув орқали давлат харидларини амалга оширишнинг асословчи сабаб ва шароитларини баён этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харид қилиш ҳужжатларига унинг ажралмас қисми бўлган ҳадли келишув ва шартнома лойиҳалари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Ҳадли келишув тузиш учун таклифлар бериш муддати тугаган вақтда иштирокчилардан камида учта таклиф олинган бўлса, иштирокчиларнинг таклифлари харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Ҳадли келишувнинг харид қилиш тартиб-таомилида учта иштирокчидан кам иштирокчи иштирок этса, ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, шунингдек, камида учта иштирокчининг таклифлари харид қилиш ҳужжатлари талабларига мос келмаса, харид қилиш тартиб-таомили ўтказилмаган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда товарга (ишга, хизматга) доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарга (ишга, хизматга) доир баҳолаш шартлари, мезонларини ва талабларни ўзгартириш ёки ҳадли келишув тузиш бўйича талабни чиқариб ташлаб тендер ўтказиш зарур бўлганда, харид комиссияси асосларни кўрсатган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Ҳадли келишув тартиб-таомилининг биринчи босқични баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Ҳадли келишув тартиб-таомилининг иккинчи босқичида корпоратив буюртмачи шартномани тузиш учун биринчи босқичдан ўтиб, ҳадли келишув тузилган барча иштирокчиларга иштирок этиш учун давлат харидларининг электрон тизими орқали нарх сўровини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳадли келишув тузилган иштирокчилар нарх сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат харидларининг электрон тизими томонидан юборилган пайтдан эътиборан камида беш иш куни ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Корпоратив буюртмачи томонидан электрон тизим орқали нарх сўрови юборилишида биринчи босқич натижасига кўра тузилган ҳадли келишувга ҳавола, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) айни вақтда талаб этиладиган ҳажми, таклифларни юборишнинг охирги муддати белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Таклифларни юборишнинг охирги муддати якунланганидан сўнг давлат харидлари электрон тизими ҳадли келишув тузилган иштирокчиларнинг нарх таклифларини баҳолайди ва ғолибни аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳадли келишув тузилган иштирокчиларнинг нарх таклифлари биринчи босқичда корпоратив буюртмачи томонидан белгиланган бошланғич нарх доирасида бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Ҳар бир ўтказиладиган нарх сўрови ва якуний баҳолаш натижасига кўра фақат битта ғолиб аниқланади ва харид қилиш ҳужжатларида ва ғолиб деб топилган иштирокчининг таклифида кўрсатилган шартлар асосида ўн иш кунидан кечиктирмасдан шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Ҳадли келишув асосида тузилган шартнома у тузилган санадан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Қонуннинг 71-моддасида белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186. Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
187. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188. Давлат буюртмачиси ушбу параграфда назарда тутилган давлат харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли турларидан ҳам Қонун ва ушбу Низом талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189. Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоригача бўлган шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида комплекс экспертизадан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ягона етказиб берувчидан давлат хариди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
190. Ягона етказиб берувчидан давлат хариди Қонуннинг 72-моддасида белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ягона етказиб берувчилар билан шартнома тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ягона етказиб берувчилардан харидни амалга ошириш учун давлат буюртмачилари ягона етказиб берувчилар реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ягона етказиб берувчилар реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Ягона етказиб берувчилар реестри ваколатли орган томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган ахборот ресурсидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Ягона етказиб берувчилар реестри ягона етказиб берувчидан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ва ягона етказиб берувчилар рўйхатидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195. Реестрда контрагент мавжуд бўлмаса, давлат буюртмачиси тўғридан-тўғри шартномани тузишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196. Реестрдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(198-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(200-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(203-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(204-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(205-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Давлат буюртмачилари билан тузилган Шартномаларнинг ягона реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206. Шартномаларнинг ягона реестри ваколатли орган томонидан давлат харидларининг электрон тизимидан фойдаланган ҳолда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207. Шартномаларнинг ягона реестри электрон дўкон, аукцион, танлаш, тендер, ҳадли келишув натижалари ва тўғридан-тўғри тузилган шартномалар, шу жумладан, ягона етказиб берувчидан амалга оширилган харидлар якунлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ тузилган бошқа давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар бўйича шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208. Электрон дўкон, аукцион, танлаш, тендер ва ҳадли келишув орқали тузилган шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида рўйхатга олинганидан сўнг автоматик режимда Шартномаларнинг ягона реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209. Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига киритилгандан сўнг автоматик режимда ахборот шакллантирилади ва Шартномаларнинг ягона реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210. Шартномаларнинг ягона реестрига Қонуннинг 47-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. Шартномаларнинг ягона реестридаги ахборот танишиб чиқиш учун бепул ва очиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212. Махсус ахборот портали ва ДМБАТ ўртасидаги маълумотлар базаси электрон ҳамкорлиги орқали давлат буюртмачилари билан тузилган Шартномаларнинг ягона реестри бўйича онлайн маълумот алмашинуви амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213. Қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214. Давлат харидларини расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоб қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шикоятларни, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
215. Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартноманинг қуйидаги муҳим шартларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни (ишни, хизматни) ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) сифатини ва ассортиментини ўзгартиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг миқдорини ва баҳосини оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш муддатини узайтиришга (бундан форс-мажор ҳолатлар мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар қийматини шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан кўп бўлган суммага оширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри тузилган шартномаларнинг муҳим шартларини ўзгартириш бўйича ушбу шартнома шартларига мувофиқ қўшимча келишув тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216. Давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг электрон тизими оператори томонидан харид қилиш тартиб-таомилига оид барча ҳужжатлар белгиланган муддатларда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217. Давлат буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, шартномалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун, шунингдек, махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларнинг, ваколатли давлат органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлигига жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Операторлар ўз мажбуриятларининг лозим даражада бажарилиши, шу жумладан, давлат буюрмачилари ва иштирокчилар олдидаги тўлов мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
(217-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 306-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Иштирокчи

Электрон дўконга ўз офертасини ўн беш иш кунига жойлаштиради.

Ихтиёрий равишда

2-босқич

Давлат буюртмачиси

Электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва нарх сўрови механизмидан фойдаланади.

Ихтиёрий

3-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига, шунингдек, электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифларни юборади.

Автоматик равишда

4-босқич

Таклифларни олган иштирокчи

Нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисида таклиф тушгандан сўнг ўз таклифларини бериши мумкин.

Қирқ саккиз соат ичида

5-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослашни амалга оширади. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно).

2. Давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шартномани шакллантиради.

3. Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни шартномаларнинг ягона реестрига киритади.

4. Агар харид қилиш тартиб-таомилининг якунига кўра фақат танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчигина иштирок этган бўлса, давлат буюртмачиси ва иштирокчи ўртасида электрон шаклда савдолашиш имконини яратади ва савдолар якунига кўра шартномани шакллантиради ёки харид қилиш тартиб-таомилини ўтказилмаган деб топади.

Автоматик равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион воситасида давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

Давлат харидларининг электрон тизимига давлат харидларининг режа-жадвалига мувофиқ эълон жойлаштиради.

Ихтиёрий равишда

2-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Эълон жойлаштирилган вақтдан эътиборан аукцион бўйича иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилишни бошлайди.

Эълон жойлаштирилган вақтдан бошлаб камида беш иш куни давомида

3-босқич

Иштирокчи

Аукцион давомида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда бериши мумкин.

Эълонда кўрсатилган муддат давомида

4-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Аукцион якунига кўра берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган иштирокчини аукцион ғолиби сифатида саралаб олади ҳамда у ва давлат буюртмачиси ўртасидаги шартномани шакллантиради. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно).

2. Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига киритади.

3. Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукционни ўтказилмаган деб ҳисобланади.

Автоматик равишда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг яхши таклифларни танлаш воситасида давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Танлаш ўтказиш ҳақидаги эълон, танлаш бўйича харид қилиш ҳужжати лойиҳаси матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Давлат буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Давлат буюртмачиси

Тасдиқланган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, танлаш ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Танлаш бўйича электрон таклифни ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Танлаш таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Танлаш таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг танлаш таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг танлаш таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Танлаш таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштирилмаганлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчининг танлаш таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарорни иштирокчининг шахсий кабинетига юборади.

Қарор қабул қилинган кунда

10-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Танлаш таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно).

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб:

танлаш таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);

танлаш таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра танлашда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.

2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса (балл усулидан фойдаланганда) ёки бир хил нарх таклиф қилган бўлса (энг паст нарх усулидан фойдаланганда), танлаш таклифини барчадан олдин жойлаштирган иштирокчини ғолиб деб топади.

3. Танлаш таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган дастлабки электрон баённомада қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Дастлабки электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

14-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Дастлабки электрон баённомани муҳокама учун жойлаштиради.

Дастлабки баённома расмийлаштирилган кундан эътиборан икки иш кунида

15-босқич

Харид комиссияси

1. Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу тўғрисида тегишли электрон баённомани расмийлаштиради.

2. Танлаш ўтказиш натижалари бўйича танлаш иштирокчиларидан эътирозлар тушганда ушбу эътирозларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

16-босқич

Давлат буюртмачиси

Ғолиб деб топилган иштирокчи билан электрон шаклда шартнома тузади.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

17-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер воситасида давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатининг ва шартнома лойиҳасининг матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Давлат буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Давлат буюртмачиси

Тасдиқланган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, тендер ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўн икки иш куни олдин ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Тендер таклифини электрон таклиф кўринишида ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Тендер таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Тендер таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг тендер таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

2. Тендер таклифининг малака, техник ва нарх қисмларида мавжуд бўлган маълумотлар тендер таклифининг олдинги қисми баҳоланиши якунлангандан сўнг кетма-кетлик билан ошкор қилинишини таъминлайди.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Тендер таклифи тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тендер таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди. Бунда электротехника маҳсулотларининг давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз, иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз, битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан преференция ҳисоблайди (корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно).

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

10-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб:

тендер таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);

тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра тендерда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.

2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса (балл усулидан фойдаланганда) ёки бир хил нарх таклиф қилган бўлса (энг паст нарх усулидан фойдаланганда), тендер таклифини барчадан олдин жойлаштирган иштирокчини ғолиб деб ҳисоблайди.

3. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган электрон баённомада қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Давлат буюртмачиси

Ғолиб деб топилган иштирокчи билан электрон шаклда шартнома тузади.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

14-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳадли келишув воситасида давлат харидларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Корпоратив буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Ҳадли келишув орқали харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълоннинг, харид қилиш ҳужжатларининг, ҳадли келишув ва шартнома лойиҳасининг матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Корпоратив буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Корпоратив буюртмачиси

Харид қилиш ҳужжатлари, ҳадли келишув ва шартнома лойиҳаси, шунингдек, ҳадли келишув орқали харидлар ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўн икки иш куни олдин ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Ҳадли келишув таклифини электрон таклиф кўринишида ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Ҳадли келишув таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Ҳадли келишув таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг ҳадли келишув таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг ҳадли келишув таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Ҳадли келишув таклифи харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Ҳадли келишув таклифининг миқдорий кўрсаткичларини баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

10-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган иштирокчиларни аниқлайди.

2. Харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган иштирокчиларнинг сони учтадан кам бўлган тақдирда, ҳадли келишув бўйича харид қилиш тартиб-таомилини бўлиб ўтмаган деб ҳисоблайди.

3. Ҳадли келишув таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган биринчи босқичнинг электрон баённомасида қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Корпоратив буюртмачи

Ҳадли келишув тартиб-таомилининг биринчи босқичи натижаларига кўра харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган камида уч нафар иштирокчи билан ҳадли келишувни имзолайди.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

14-босқич

Корпоратив буюртмачи

1. Ҳадли келишув тартиб-таомилининг иккинчи босқичида корпоратив буюртмачи шартномани тузиш учун биринчи босқичдан ўтиб, ҳадли келишув тузилган барча иштирокчиларга иштирок этиш учун давлат харидларининг электрон тизими орқали нарх сўровини юборади.

2. Нарх сўрови ва якуний баҳолаш натижаларига кўра аниқланган ғолиб билан ҳадли келишувнинг умумий суммаси ва амал қилиш муддати доирасида шартнома тузади.

Ҳадли келишувнинг амал қилиш муддати доирасида

15-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/276/0436-сон; 01.01.2023 й., 09/23/734/0002-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 19.02.2025 й., 09/25/102/0159-сон; 18.03.2025 й., 09/25/159/0250-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)